Yoshlar kundaligi | Rasmiy
45.8K subscribers
12.7K photos
7.52K videos
52 files
17.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Челленжга

Мен журналист Дилфуза Рўзиева шу кунларда Олмалиқ шаҳридаги фаол ёшларни бирлаштириб, улар орқали муаммоси бор ёшлар ҳақида туркум материаллар тайёрламоқчиман.

Ёшлар - катта куч. Уларнинг кучини тўғри йўналтириш, янгидан-янги ғояларини қўллаб-қувватлаш менга доим завқ бағишлайди. Қатъиятли, келажакка ишончи баланд, эзгу мақсадлари йўлида ҳаракатдан тўхтамайдиган ёшлар бу – бизнинг орзуларимизни рўёбга чиқарувчи инсонлардир.

Чунки ёшлар сиёсати бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларнинг моҳияти, самарадорлиги хусусида катталардан кўра, ёшларнинг ўзи тенгдоши ҳақида кўпроқ маълумотга эга ва самарали натижа беради.

Газетамизда ёшлар билан биргаликда турли лойиҳалар, туркум видеолавҳа, аудио ва мақолалар тайёрламоқчиман.

Челленжда навбатни журналист Элёр Ўтбосовга бераман.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Қутлов

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган байрам табригидан:

❗️ Маълумки, жаҳонда эътироф этилган демократик мезонларга кўра, матбуот эркинлиги – барча фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар орасида алоҳида аҳамиятга эга. Албатта, бу соҳада ютуқлар билан бирга ҳали муаммоларимиз ҳам йўқ эмас.

🌐 Кейинги пайтда ижтимоий тармоқлар орқали баъзи жойларда оммавий ахборот воситаси ходимларига менсимай қараш, уларнинг ўз ваколати доирасида эркин фаолият юритишига тўсқинлик қилиш ҳолатлари учраётгани ҳақида хабарлар тарқалаётгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

Шу муносабат билан яна бир бор таъкидлаб айтмоқчиман: биз барпо этаётган ҳуқуқий демократик давлатда сўз ва матбуот эркинлиги доимо Бош қомусимиз ва қонунларимиз ҳамда Президент ҳимоясида бўлади.

🎙 Оммавий ахборот воситалари ходимларининг ўз фаолиятини қонун доирасида эркин амалга оширишига тўсқинлик қилиш – бу демократик ислоҳотларимизга қарши ҳаракат, мамлакатимизнинг обрўсига путур етказиш сифатида баҳоланиши керак. Суд ва прокуратура органлари бизга мутлақо ярашмайдиган бундай салбий ҳолатлар бўйича қатъий чоралар кўриши лозим.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Челленжга

Мен, Оҳангарон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Элёр Ўтбосов умумтаълим мактабларидаги таълим сифати билан боғлиқ муаммолар хусусида журналистик материал тайёрламоқчиман.

Бунда асосий эътибор мактабни тамомлаётган битирувчиларнинг деярли барчасини оммавий равишда репетиторларга қатнаётгани, мактабда берилаётган таълим билан ОТМларга кириш даражаси пастлигига қаратилади.

Шунингдек, мен тайёрлайдиган материалда ушбу масалаларни ижобий ҳал этиш юзасидан таклифлар берилади.

Шуни алоҳида айтиб ўтиш лозимки, айнан шу муаммо борасида ота-она ва мактаб ўртасида анчагина англашилмовчиликлар мавжуд. Хусусан, битирувчини ОТМга кириш масаласида мактаб масъулиятни ота-онага юклаш ҳолатлари кўп кузатилади. Лекин ўқувчи репетиторга қатнаб, пул тўлаб илм олади, ўқишга киргач, масъулиятни ота-онага юклаган мактаб маъмурияти эса ҳисобот бераётганда, "фалонча ўқувчимиз ОТМга кириб, фоиз кўрсаткичимиз юқори", деб ота-онанинг саъй-ҳаракатини "ўзиники" қилиб кўрсатади.

Мақолада ана шундай аччиқ ҳақиқатлар ҳақида ҳам сўз боради.

Челленжда навбатни "Машъал" газетаси мухбири Отабек Исроиловга бераман.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#эътироф
#рағбат

Азиза Айходжаева – Президентимизнинг фармонига мувофиқ "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.

У «Нурлы жол» газетасининг қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиёт бўлими мудири. 30 йилдан бери журналистика соҳасида фаолият юритиб келади. Чиноз туманида туғилган. "Шуҳрат" медали соҳибаси.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Челленжга

Каминаи камтарин, Отабек Одилжон ўғли Исроилов, ўқитувчилар оиласи вакилиман. Онам – ўқитувчи, бобом – муаллим бўлган, аммаларимнинг қўлида, эҳ-ҳе-е, неча авлод савод чиқармади, дейсиз. Шу важдан ҳам устозлик мақомини маромида оқлаётган улуғ зотларга ҳурматим, ихлосим чексиз.

Ўрта Чирчиқ туманидаги 14-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Камола Мардиқулова – чинакамига фидойи муаллим. Агарки, у фидойи бўлмаганида, мактаб миқёсида ҳар йили “Энг яхши китобхон” танловини ўтказиб, ғолибга ўз ҳисобидан замонавий телевизор ҳадя қилмаган бўларди. Тағин бир марта эмас, уч марта. Камола Мардиқулова катта бизнесмен эмас, аммо ишбилармон педагог. У бу танловни анънавий равишда ўтказиб келяпти. Адабиёт ўқитувчисининг ишбилармонлиги шундаки, у янги авлодда китобхонлик маданиятининг ўсиши учун сармоя сарфлаяпти.

Хўш, Тошкент вилоятида Камола опадек ёш педагоглар оз деб ўйлайсизми? Асло! Чинакамига фидойи устозлар бисёр. Фақат улар ўзларини кўз-кўз қилишдан тийиладилар. Шунинг баробарида замонамизнинг том маънодаги қаҳрамонларига ҳам айланадилар. Аслини олганда, фақат билим берган эмас, ўқувчиларига тарбия берган, китоб ўқита олган ўқитувчи бор иззату икромга лойиқ.

Пойтахт вилоятидаги мингдан зиёд мактабларнинг ҳар бирида ўқувчиларига болаларидай меҳр берган жоннисор устозларнинг янги педагогик технологиялари ва ишланмаларини тарғиб қилиш, уларнинг фаолиятини кенг ёритиш орқали жамиятда ўқитувчи обрўсини оширган ва ўқитувчилик касбининг нуфузини янада кўтарган бўламиз. Зора, янги авлод вакиллари ҳоким, прокурор ё тадбиркор эмас, ўқитувчи бўлишни қайта орзу қилсалар. Устозни отадан улуғ зот деб билсалар...

Замондош муаллимлар ҳақидаги бадиий публицистик мақолалар бир муқова остида жам бўлса, нур устига нур бўлгай.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ангрен #Ёшлар_куни_олдидан

Бугун Ангрен шаҳридаги марказий стадионнинг очилиш маросими ўтказилди.

🏟 Стадион тўлиқ мукаммал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди. Тўлиқ тафсилот эртага бўлади, бугунча суратлар орқали жараённинг айрим лаҳзаларини улашаяпмиз.

📸 Фото: Суҳроб Боймирзаев, Абдулазиз Абдурашидов

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
O'sha men edim...
Aziz Alijonov
#туйғу

Кимнидир ўйладинг,
Кўзлари сим-сим
.
Ўша мен эдим-ку,
Ўша мен эдим...


Сизга ёзган мактубларим етиб бормаса нима бўлади?..

Шеър: Хуршид Абдурашид

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Менинг_Конституциям

📣 Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси:

❗️Бош қомусимизда оила муносабатлари, хотин-қизлар ҳуқуқ ва эркинликларининг янада мустаҳкамланаётгани борасида Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зуҳра Мирғозиева мулоҳазалари.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Ёшлар_куни_олдидан #Бошқармаларда_нима_гап

КАДАСТР ТИЗИМИДА ЁШЛАР СИЁСАТИ

Ёшлар ойлиги доирасидаги таҳлилларимиз давом этади. Бу сафар яқин-яқинларгача сирли ва бирон ахборот олиш машаққат бўлган соҳа – вилояти кадастр тизимида ёш мутахассислар билан ишлаш борасида қилинаётган ишларга тўхталамиз.

Тизимда бугунги кунда ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларни ишга жойлаштириш, раҳбар лавозимларига тайинлашга алоҳида этибор қаратиб келинаётган экан.

Ҳозирги кунда Тошкент вилояти кадастр тизимида жами 695 нафар ходим фаолият юритса, шундан 457 нафари 35 ёшгача бўлган ёшлардир. Умуман, айни пайтда вилоят кадакстр тизимининг 66 фоиз ходимлари ёшлардан иборат.

Яна бир эътиборга молик статистика: бугун Тошкент вилояти кадастр тизимида 28 нафар ёш кадр масъул раҳбарлик лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Таққослаш учун: агар ёшларни лавозимга тайинлаш бўйича 5 йил аввалги вазият билан таққослаганда, қарийб икки баробар ўсиш бўлганини кўришимиз мумкин.

Ёшлар ҳамма соҳада пешқадамликни қўлга олаяпти, майдон марказига кириб келаяпти. Ёшлар – куч!

Суратда: Тошкент вилояти кадастр тизимида ишлаётган бир гуруҳ ёшлар.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ташаббус

🏃 Оҳангарон тумани "Илғор" маҳалласи етакчиси Ғаффоров Зоҳиджон ҳали ҳеч бир етакчи қилмаган ташаббусни олға сурди.

У маҳалладаги ёшлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича "Ёшлар етакчиси кубоги" мусобақасига асос солди.☺️

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Кун_фотоси

📷 Қибрай тумани ҳокими Мирагзам Мирқосимов ҳудудда ёшлар куни арафасида ўтказилаётган тантаналарда ўйнаб юрган болакайни меҳр билан кўтариб турганда объектив нигоҳига тушиб қолди.

Болажон, ёшларни қўллаб-қувватлайдиган раҳбарлар кўпайсин!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Тезкор

Тонировка нархи тушиши кутилмоқда

📄 Ўзбекистонда транспорт воситалари ойналарини тонировка қилиш нархи тушиши кутилмоқда. Ҳозирда келишув босқичида бўлган ҳужжат лойиҳасига кўра:

орқа ва олд ойна тонировкаси — БҲМнинг 15 баравари миқдорида (4,5 млн сўм);

орқа ён ойналар тонировкаси — БҲМнинг 1 баравари миқдорида (300 минг сўм).

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен

📌"Кимёгар" стадиони қайтадан чирой очди. Ёшлар куни муносабати билан бу ерда турли кўнгилочар тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилди.

🎥Ангренлик ёшларнинг қувончига ўзингиз гувоҳ бўлинг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
❗️Расман: орқа ён ойналарни тонировка қилиш текин бўлди

Президент Матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, 1 июлдан бошлаб:

автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади, яъни бепул бўлади;

олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади;

ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлади.

Энди, 10 йилдан 15 йилгача бўлган енгил машиналар – икки йилда, 15 йилдан ортиқ бўлганлари эса бир йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#ҳоким_қарори

Вилоятдаги истиқболли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш мақсадида вилоят маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан жорий йил учун жами 24 300,0 (йигирма тўрт миллион уч юз) минг сўм), жумладан:

Халқ таълими бошқармасига 8 100,0 (саккиз миллион бир юз) минг сўм;

касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармасига 8 100,0 (саккиз миллион бир юз) минг сўм;

ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармасига 8 100,0 (саккиз миллион бир юз) минг сўм маблағ ажратилади.

Бунда, олий таълим муассасаларида ўтказилган танлов ғолиблари учун тўловлар Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi