Yoshlar kundaligi | Rasmiy
104K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
​​ДАҲОНИНГ БОЛАЛИГИ

«Инсон мавжудлигининг сири унинг тириклигида эмас, балки нима учун яшаётганини англаганда кўринади».

📚Ёшлигиданоқ китобларга меҳри бўлакча эди. Адабиётни севди. Шифокорнинг ўғли бўлсада, уни одамларнинг жисмоний хасталикларидан кўра, руҳий оғриқлари кўпроқ қизиқтирарди.

🎒Мактабни ҳеч ёқтирмаган. Эҳтимол, хусусий мактабга қатнаш унга ёқмагандир: жамоа айрича, муҳит айрича, одамлар айрича...

📜Илк асариёқ танқидчилар мақтовига тушган ва унга олқиш айтилган. У ҳеч кимникига ўхшамайдиган услубни танлади: аристократларни тасвирлашдан қочди. Улар ҳақида ёзишдан қочди.

🔺Уни кўпроқ ҳақоратланганлар, хўрланган инсонларнинг аянчли тақдири ўйлантирар, ва бу ҳаётнинг ичига киришга уринарди. Унинг ичида яшашга уринарди, шу турдаги инсонларнинг, агар бор бўлса, «бахтини», «қувончини» ошкор қилмоқчи бўларди.

☝️Доим «инсон ўзини алдамаслиги керак» деб ҳисобларди, «ўзини алдаган ва ўз ёлғонларини эшитадиган инсоннинг охир борар нуқтаси аён: у ўз ички ҳақиқатининг фарқига бормай қўяди».

20 ёшигача ўз халқи дардини кичик елкасида кўтарган бу болакайнинг исми...

Фёдор эди. Фёдор Достоевский эди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️

☑️Бўка тумани марказидаги “Ёшлар боғи” да туман ҳокимлиги ва Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида “Бўка ёшларни севади!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​СИЗСИЗ ЎТМАС КУНЛАРИМ...

🇺🇿Республика
қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси ҳақида эшитганмисиз? Унда ота-онаси, у ёки бу яқинлари томонидан келтирилган 14-18 ёшгача бўлган қизлар яшайди. Тарбия ҳаёт-мамот масаласига қиёсланишида ҳикмат кўп, бўлмаса, ота-она ўз фарзандини бағридан юлиб, бу ерга юборармиди?!

Уларнинг бу ерга келиш тарихи, пушаймонларини эшитсангиз, юрагингиз бир қалқийди...

📃М. Р. (шахс дахлсизлиги нуқтаи назаридан исм-шарифи ўзгартирилди) Тошкент вилоятидан. 10 ой аввал тарбияланувчилар сафига қўшилган.

💭 Авваллари Республика дизайн мактабида ўқирдим. Дадам олий маълумотли шифокор, онам олий маълумотли ўқитувчи. Улар доим хоҳиш истакларимни бажариб келишган. Тарози палласида фақат мен бўлиб қолгандим, улар ўзидан кўпроқ мени ўйлаганлари учун. Охир тарози палласи мен томонга эгилиб, ағанади… Ҳаммаям хато қиларкан. Фақат вақти келганда энергияни тўғри томонга сарф қилиш керак экан. Авваламбор бир нимага бир нима сабабчи бўларкан. Англаб етдим онадай ҳеч ким бўлолмайди, улардай бошқа ота-она ҳеч қаерда топилмаскан. Англаганим, бахт бу - оила!

☝️Қизларни бу ерга келишига ўзлари айбдор,
деб ўйлайман. Дунё - магнит, ёмон хаёлларни, ёмонликларни чиқазиб юбориш керак. Коинотга бераётганимиз ўзимизга қайтади, бумеранг бўлади. Шунинг учун фақат яхшиликларга интилаяпман. Келганимда ота-онамни кечиролмадим, мени бервордику, дедим. Икки ойгача бу ер менга ёқмади. Муҳитга мослашиш қийин бўлди. Кўпроқ вақтимни китобга сарфладим. Соғинч бўлди, кўпроқ онамни соғинаман. Ҳар битта иш қилаётганимда онамни ҳаракатлари кўзим олдига келди.

🔸Аслида кўпроқ менга бувим қараганлар. Бувимнинг вафотидан кейин онам билан яшадим. Ўйлайман, бувим ўтганлари менга кўпроқ таъсир қилдимикан деб. Уйимизда яшаган пайтимда жудаям асабий эдим. Бақир-чақир, ручка отиш... агрессив бўлиб қолгандим, лекин ойим доим қўлладилар. Муомала билан инсон ҳар қанақа вазиятдан чиқиб кетоларкан. Тўғрилайман хатоларимни, Ҳамма каби менга ҳам кўп бор имкон берилди, ўша имкониятлардан энди тўғри фойдаланаман.

🔺Чиройли ниятлар қилишни бошладим. Келганимга 4 ой бўлганда мен ўзгара бошладим. Бошқа қизлар билан ўртоқ бўлдим. "Мен" деган қараш бор эди авваллари. Энди "биз", "бирлик" пайдо бўлди. Олдин кўп психологга қатнаганман фойдаси бўлмаганди. Бу ерда бошқа қизлар билан, тенгдошларим билан биргаликда ҳаракат қилаяпмиз, бирдамликда гап кўп экан!..

💫Орзуларимдан энг каттаси яхши она бўлмоқчиман, фарзандларимга тўғри тарбия бераман. Ундан олдин жамиятга фойда келтиришим ҳам керак. Бу ерга келиб ўқишга қизиқишим анча ўнгланди. Энг катта мақсадим - дадам каби шифокор бўлиш. Жарроҳ бўлиш учун биология фанини ўқияпман, ҳозирда Менделеев жадвалини ёдлаш билан бандман. Жуда кўп китоб ўқидим. 1 ойда 10 га яқин китоблар мутолааси билан банд бўляпман. Тоҳир Маликни китобларини яхши кўраман. Биламанки, "Соҳилсиз денгиз"ни ҳаётимга таъсири кўпроқ бўлди. Битта фарзандман, аввал онам бола асраб олмоқчи эканларида қаршилик қилгандим. Шукрона дафтаримга ёзиб қўйдим: Онам билан бола боқиб оламиз…

Мадина Абдусаматова
суҳбатлашди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Жиддий сўровнома

Хўш, мактабда 11 "А" синф кучлироқ бўладими ёки "Б" синф?
Anonymous Poll
63%
Албатта "А" синф кучли☺️
37%
Йўқ, "Б" синф кучли☺️
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
Жиддий сўровнома

Хўш, мактабда 11 "А" синф кучлироқ бўладими ёки "Б" синф?
Битта қиз бор ўн биринчи “Б” синфда,
Қоши қора, киприклари – узун, узун.
Бошқаларни йўлатмаймиз синфимизга,
Туққан деймиз онаси ҳам бизлар учун.

Бири қўйиб, бири унга хатлар ёзди,
Синфимизнинг ҳамма ўғил болалари.
Биродарлар, жуда қизиқ бўлар экан,
Ўн олтига кирган йигит нолалари.

Айтар эдик келажакда уйланади,
Унга фақат синфимиздан кимдир биров.
Бошқасига тегиб кетса менсимасдан,
“Тўйини ҳам бузамиз”, деб тикдик гаров.

Хотирамнинг бир четидан қушлар учди,
Кеча ўша қизни йўлда учратган чоғ.
Беш болали онахонга айланибди,
Билганим шу: тўрт мучаси омон ва соғ.

Кимга тегди дейсизми, эй биродарлар,
Қанот керак экан айтган ҳар умидга.
Совчимизни кутиб-кутиб, тегиб кетди
Ўн биринчи “А” синфдан бир йигитга.

✍️Ҳамид Норқул шеъри

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#жиноят

🔸Вилоят Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаси хабарига кўра, Бекобод туманида 64 туп қарағай дарахти ноқонуний кесиб ташланиб, ўсимлик дунёсига 1 млрд. 575 млн. сўм зарар етказилган.

ℹ️Маълум қилинишича, 19 февраль куни Бекободдаги дарахтлар кесилганлиги акс этган суратлар тарқалган. Ҳолат Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Тошкент вилояти Миллий гвардия бошқармаси ҳамда Экополиция инспекторлари томонидан ўрганилган.

🧾Барча тегишли ҳужжатлар жамланиб, иш ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭕️Live

👫Айни дақиқаларда Тошкент вилоятининг бир гуруҳ ёшлари Бухорои шарифга йўл олишган.

Вилоят прокурори ташаббуси билан уюштирилган ушбу саёҳат қизиқарли таассуротларга бой бўлиши кутилаяпти.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
❗️Сиз давлат солиқ органлари фаолиятида коррупцияга дуч келдингизми? Унда Давлат солиқ қўмитасининг @dsq_anticorrupciya_bot манзили орқали бизга мурожаат қилинг.

🤫Сизнинг шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
🗓 Такрорланмас сана!

Бугун, 22.02.2022 такрорланмас ажойиб кун, сана рақамлари жойлашувини тескарисига ўқисангиз хам бир хиллик.

Бу хабарни 22 та дўстингизга юборсангиз ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. 😁

Янги кунингиз хайрли ўтсин.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Саёҳат #Бухоро

🔸Юқорида бекободлик бир гуруҳ ёшлар Бухоро бўйлаб саёҳатга отлангани ҳақида ҳабар берган эдик.

🤩Айни дамда бекободлик ёшларимиз кўзланган манзилларига етиб, зиёратга чиқишга ҳам улгуришди. Ҳозирда улар «Ғиждувон зиёратгоҳи»га қараб йўл олишди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
НУРАФШОН ОҚШОМЛАРИ

📄Ёшлар билан ишлаш бўйича янгича тизим жорий этилгач
, барча даражадаги раҳбарлар ёшларга доир давлат сиёсатини ижро этишга бўлган муносабатини тубдан ўзгартирди. Хусусан, Нурафшон шаҳрида ҳам сектор раҳбарлари доимо ёшлар билан бирга.

🌃Нурафшоннинг
нурафшон оқшомларида ёшлар гулхан атрофида шўхчан гурунглар қилишмоқда, турли қизиқарли ўйинлар ўтказилаяпти, билимдонлар беллашуви ҳам мунтазам йўлга қўйилган. Юқоридаги суратларда сиз куни кеча бўлиб ўтган тадбирлардан айрим лавҳаларни кўриб турибсиз.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
ОЛМАЛИҚДА НОҚОНУНИЙ ТУРАР ЖОЙЛАР БУЗИБ ТАШЛАНАЯПТИ

🏢Олмалиқ шаҳрида кўп қаватли уйлар олдини ўраб, ҳовли сифатида фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, бузиб ташланмоқда. Бу ҳақда вилоят кадастр бошқармаси хабар берди.

❗️Вилоятимизда яна шундай ҳолатларга қарши кескин курашиш давом этаяпти.

☝️Ўзбошимча бўлманг, жамоат жойларини шахсий мулкка айлантирманг!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саёҳат
#Бухоро

🕌Бухоро бўйлаб уюштирилган саёҳат кўтаринки руҳда ўтаётган кўринади. Саёҳатни «Етти пир» зиёратгоҳини зиёрат қилишдан бошлаган саёҳатчиларимиз узоқ йўл сафаридаги чарчоқларни дарров унутворишди ҳам.

🤩Ёшлар авжида. Куй, наво авжида. Муҳими кайфият аъло.

📌Эслатиб ўтамиз. Бухоро бўйлаб уюштирилган бу саёҳат 2 кун давом этади.

Каналга уланиш
:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
ДАҲОНИНГ БОЛАЛИГИ

«Ўйлаб қарасам, болалигимнинг кўпини шеърларимга, достонларимга кўчирган эканман».

🌽Болалиги жўхори шимиш, кунжара ейиш билан ўтган бу болакай уруш йилларининг ҳар қандай ёвузликларини, бадбахтликларини кўрди...

🚂Тарих ўқитувчи бўлиб ишлаган отасини урушга чақиришди. Бироқ, урушдан қайтгач узоқ яшамади... Ҳаёт деб аталмиш муаллим 9 ёшли болакайни илк маротаба ўз «қамчи»си билан сийлади. Отаси, кейин эса онаси вафот этди...

🔺Болакай юрист тоғасининг қўлида катта бўлди. Тоғаси ҳам анойиларданмасди. Уйида адабиёт, шеърият, наср шинавандaларининг учрашувларини ўтказиб турарди.

✍️Ижодни севди. Ўша қаттол даврда ягона илинж эди ижод, нажот эди адабиёт... Нафас оларди у адабиётдан...

☝️Адолатсизликка тикандек санчилувчи сўзлари бор эди унинг. Ўзни «ЭРКИН» қилишга, даврни «ЭРКИН» қилишга сарфларди у шу сўзларини.

20 ёшидаёқ талаба бўлиб, «адабиёт қаҳрамон»ларидан бирига айланган бу зукко болакайнинг исми...

Эркин эди. Эркин Воҳидов эди.

Каналга уланиш
:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ролик

Узма дўстлик риштасин – боғлаш қийин...

Каналга уланиш
:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИЙЎЛЛИК ЁШ МИЛЛИОНЕР ҚАНДАЙ ҚИЛИБ САРМОЯ ТЎПЛАДИ – ҲАЁТИЙ ҲИКОЯ

😳У 27 ёшида 5 та ўқув маркази очган. Бугун унга қарашли ўқув даргоҳларида 3800 нафар ўқувчи таълим олаяпти.

💸Унинг ойлик даромади 15 минг АҚШ долларидан юқори. Қалай? Воқеа чет элда эмас, Ўзбекистонда, ўзимизнинг Янгийўлда бўлаяпти.

☝️"Ал-Азиз" бренди асосчиси Азиз Йўлдошев ҳаёт йўли ҳақида дангал гапирди. Йўқчиликдан тўқчиликкача босиб ўтилган йўл билан танишинг.

🔸Ва яна тўқчиликда айниб кетмаслик, нималарга инвестиция киритиш ҳақида ҳаётий ҳикояни тингланг. Ёқимли томоша.
Президент қарорига кўра:

📸Фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ноқонуний фойдаланиш бўйича хабар берган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi