Yoshlar kundaligi | Rasmiy
118K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кунҳикмати

Сенда фақат битта тўсиқ бор. Бу ҳам бўлса — Ўзинг!!! Шундай экан, ўзингни қийналганман деб ўйлашни бас қил. Бу дунёда сенинг аҳволингдан баттарлар борлигини унутма.

Йиқилдингми, жимгина ўрнингдан туриб ҳаракат қил. Йиқилганинг учун дод-вой қилишинг ва ўзингни қийналган инсон сифатида кўришинг нотўғри.

Биласанми, бу дунёда ҳар кимнинг ичида буюклик бор. Ҳа, ҳа, сенда ҳам буюклик мавжуд. "Қандай?" дейсанми? Чунки бизнинг барчамизнинг Яратувчимиз буюк.

Шундай экан, ҳозир қийналганингни барчага билдириб йиғлаб ўтирадиган пайт эмас. Ҳозир сен ўрнингдан туриб ўзинг учун ҳаракат қиладиган пайт.

Унутма, муваффақият ва бахтга олиб борадиган осон йўл йўқ. Қийинчилик эса ҳаёт қонуни.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қушлар учун хўрак

Ёввойи қушлар учун кўчаларга махсус озиқлантирувчи мослама яратилибди. Қушлар кўча-кўйдан чиқиндиларни териб келиб, идишга ташласа, ўрнатилган хўрак унга емиш берар экан. Ҳам қушни қорни тўяди, ҳам табиатга фойда.

Тиниб тинчимаган одамларей, нималарни ўйлаб топишмайди-я?😊

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#ҳамкорлик

🇪🇬Мисрнинг жаҳон бўйича катта тажрибага эга «Egytrafo» компанияси Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида трансформатор ва аккумулятор ишлаб чиқариш лойиҳаси асосида янги корхона қуриш истагини билдирди.

💲Лойиҳа қиймати 20 млн. АҚШ доллари миқдорида бўлиб, уни амалга ошириш учун қарийб 2 гектар ер майдони ажратилади. Шунингдек, божхона ва солиқ имтиёзлари ҳам бериш кўзда тутилмоқда.

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Пискент

⚡️Пискент туманида ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида тантанали тадбирлар ўтказилмоқда.

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Коррупция

ОРГОТДЕЛНИНГ ТАЗАРРУСИ

📃Вилоят Адлия бошқармаси Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашишга оид видеороликни эълон қилди.

🔸Қибрай тумани ҳокимлигининг ташкилий назорат гуруҳи раҳбари (орготдел) лавозимида фаолият юритган Темир Тиллаев ер сотиш ишларига аралашгани учун қамалган.

🎞Видеони кўринг ва хулоса қилинг. Коррупцияга йўл қўйманг!

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқни_яёв_кезганда

❗️ПСКОМ ВА ПСКОМЛИКЛАР

⚡️Хабарингиз бор,
яқинда вилоят ҳокими бошчилигида мутасаддилар Бўстонлиқ тумани Пском қишлоғида бўлиб, ҳудуд аҳолиси билан мулоқот қилишган эди.

☑️Бахтиёр Қурбонов мазкур сафар доирасида "Қишлоқни яёв кезганда" кўрсатуви учун ҳам қизиқарли кадрлар олибди.

🎞Видеода сиз пскомликларнинг бугунги қувонч ва ташвишлари билан танишасиз.
​​ДАҲОНИНГ БОЛАЛИГИ

«Ёмон бўлсанг бўл, аммо ёлғончи бўлма, алдоқчига айланма»

🔸Насл-насаби аристократлардан бўлган бу бола икки ёшга тўлганда онасидан айрилди. Уни ака-укалари билан холасининг қўлига топширишди.

💭Университетда фанларни ўзлаштириши ёмонлиги учун уни шарқ тиллари факультетидан даражаси паст ҳуқуқ йўналишига ўтказишди.

📜Шекспирни хушламасди негадир. Айтишича «Шекспир ўртамиёна истеъдод эгаси бўлган. Пьесалари ҳам танқид остида бўларди доим. У ёзган драмалар, комедияларни ўқисам, доим бир хил таассурот ва тасаввур уйғонаверади менда: нафрат, зерикиш, таажжуб».

✍️Жеймс Жойс ҳам уни яхшигина ҳурмат қиларди. Виржиния Вулф эса уни шу вақтгача кўрган ёзувчилар ичида «энг буюги» дея алқади. «Унинг ичида Худонинг қироллиги мавжуд эди» дея таъриф берган Маҳатма Ганди ундаги сокинликни улуғлаган.

☝️Аммо у «ҳамма»га ёқмади. Ҳукуматга ёқмади. У бошқача эди. Ҳамма ёқтирган нарсани ёқтирмасди. Унга ёққан нарса бошқаларга ёқмасди. Бу эса унинг учун нормал ҳолат эди.

20 ёшигача биргина китоби орқали бутун миллатга довруғ таратган "буюк" болакайнинг исми...

Лев эди. Лев Толстой эди.

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Youtube да совринли конкурс

"Ёшлар кундалигида"
нима гаплар?

⚡️Сўнгги кунлардаги энг қизиқарли воқеалар муҳокамаси, лойиҳалар тақдимотлари ва энг асосийси совринли ўйинларни ўз ичига олган жонли эфирларимизда иштирок этинг.

Бугунги эфир вақти: соат 17:30

Жонли суҳбат қуйидаги манзилда бўлиб ўтади:
👇👇
https://www.youtube.com/channel/UCLZ8FsYkNUXhB6xnIYscu9g

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Live stream started
⭕️Айни дамда Youtube' тармоғида Ёшлар кундалигининг "NISHON" каналида жонли эфир бошланди.

📌Мазкур жонли эфир телеграм каналимиз орқали ҳам узатилмоқда.

👇Совринли ўйинда иштирок этиш учун эса қуйидаги манзилга ўтинг:
https://www.youtube.com/channel/UCLZ8FsYkNUXhB6xnIYscu9g
Live stream finished (42 minutes)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Космонавтлардаги демонтаж

🔹Мазкур ҳолатни ўрганаётган Кун.уз журналистига Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шундай деган:

«Кун.уз бугун бор, эртага йўқ. Битта МЧЖми сизларники? Бир кунда уч мингта МЧЖ ёпилиб, уч мингта очилади. Лекин миллат мана шу ерда яшайди».

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
ЮҚОРИ ЧИРЧИҚДА 35 МИНГ АҲОЛИНИНГ БИР КУНЛИК ЭҲТИЁЖИГА ТЕНГ ТАБИИЙ ГАЗ ЎҒИРЛАБ КЕЛИНГАН

“Ўзтрансгаз” АЖ мутахассислари томонидан жорий йилнинг 15 февраль куни Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган “FROZEN GAZ” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаcидаги газ ҳисоблаш тизимининг техник ҳолати ўрганилди.

Тадбир давомида “FROZEN GAZ” МЧЖ томонидан дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 623 минг куб метр ёки бугунги кунда 35 000 та аҳоли хонадонларининг бир кунлик истеъмолига етарли миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Хусусан, текшириш давомида “FROZEN GAZ” МЧЖ томонидан истеъмол қилинган табиий газ ҳақиқий қийматини камайтириш мақсадида электрон газ ҳисоблаш ускунаси таркибий қисмларига таъсир ўтказилгани сабабли қайта ҳисоб-китоб қилиниши натижасида дастлабки ҳисобларга кўра, 623 млн. сўм зарар етказилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан қонун доирасида чора кўрилишини таъминлаш мақсадида тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун жамланмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️

🔹Эндиликда ногирон бўлиб қолиши муддатидан қатъи назар ногиронлиги бўлган шахсларга бир хил миқдорда 622 минг сўмга тенг нафақа тайинланиб борилади.

⚠️Дастлабки ҳисоб-китобларга асосан 49 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар учун нафақа 41 фоизга ошади.

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кўрик_танлов

⚡️Тошкент тумани марказий Маданият саройида ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказиб келинаётган “Ёш китобхон” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ана_бўлмаса

⚡️Қабристон мафияси – зиёратгоҳга кўз тутганлар кимлар эди?

🔺Айтишларича
, қабристон эҳсон қутиларига тушган пулларни ўмарадиган гуруҳлар пайдо бўлганмиш. Улар зиёратгоҳдан тушаётган жарақ-жарақ пулдан воз кечолмай, блогер ёллаб, арзу ҳол қилишмоқда.

🔹Вазият назоратга олинганидан норози бўлаётган "қабристон мафияси" уялмай жой талашмоқда. Тарафкашлар - ўғил, ота, хотини ва ҳоказо. Нега шундай? Нега охират уйида ҳам шундай машмашалар?

🎞Видеони кўриш

📖Мақолани ўқиш

Lotin yozuvida o‘qish📲
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️Илмий тадқиқот натижаларига кўра, 4 ёшли бола ўрта ҳисобда кунига 300 марта кулади, катта ёшдаги одамлар эса 10-15 марта.

⚠️Кунларимизни тўлдирган сон-саноқсиз мажбуриятлар, руҳий зўриқишлар бизни кулгидан йироқлаштиради. Унутманг, кулги ишга самарали таъсир кўрсатади.

Замонавий руҳиятшунослик асосчиси Уильям Жеймс айтганидек, "Гап фақат биз бахтиёрлигимиз сабаб кулаётганимизда эмас. Гап шундаки, биз кулаётганимиз учун бахтиёрмиз".

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрликун

Кайфият юқумли нарса!

Келинг, кунни кайфиятни кўтаришдан, бир-биримизга табассум улашишдан бошлаймиз. Бунда бизга болажонлар ёрдам беради. Аслида ҳаётдан завқланишни, яшашни, гина сақламасликни, хуллас кўўўп нарсаларни улардан ўрганиш керак.

Улар истаган пайтда, истаган жойида, истаган ҳолатда дам олишниям билишади ҳатто. Қани, улардан ўрганамиз! Фақат ухлашнимас...😊😄😍

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🔸Шавкат Мирзиёев 2022 йилги Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

❗️Унга кўра
Наврўз умумхалқ байрами "Ассалом, Наврўз - янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр қиммат айёми!" бош ғояси асосида бўлиб ўтади.

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi