Yoshlar kundaligi | Rasmiy
93.1K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор

Aнгренда кўмир ортилган поезд ағдарилиб кетгани айтилмоқда.

Хабарга аниқлик киритилмоқда..

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

‼️Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлим раҳбарлари ўртасида ўтказилган сўровнома ўз якунига етди.

Умумлаштирилган натижаларга кўра, энг кўп овоз тўплаган иштирокчилар учталиги қуйидагилар:

1️⃣-ўрин - Абдулатиф Абдуқодиров
2️⃣-ўрин - Азизбек Парпиев
3️⃣-ўрин - Ойбек Абдулҳаев


📌Эслатиб ўтамиз, 1-ўрин соҳиблари йил якунига қадар махсус совға билан тақдирланади.

📌Сўровномаларимиз эса давом этади. Бизни кузатинг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

‼️ Қамчиқ давони ёпилиши айтилмоқда.

Давонда қор кучайганлиги сабабли йўл қатнови вақтинча беркитилиши мумкин.

ИИБ ЙХХБ ходимлари Водийдан Тошкентга боришни режалаштирган ҳайдовчиларни йўлга чиқмасликка чақириб, огоҳлантирмоқда.

❗️Йўлга чиқмоқчи бўлганларни зудлик билан огоҳлантириб қўйинг!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#хайрлитонг

Психологларнинг фикрига кўра, кайфиятимиз қандай бўлиши, юз бераётган воқеаларга эмас, шу воқеаларни қандай қабул қилишимизга боғлиқ экан!

Шундай экан, доимо кўтаринки кайфиятда бўлинг. Ассалому алайкум, қадрдоним!😊

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#расмий

АНГРЕНДА КЎМИР ОРТИЛГАН ПОЕЗД АҒДАРИЛДИ. ВОҚЕАГА НИМА САБАБ БЎЛГАНДИ?

Ангрен шаҳридаги “Ангрен кўмир кони” ҳудудида содир бўлган ҳолат юзасидан ФВВ муносабат билдирди.

"19 декабрь куни соат 05:03 да Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан 19 км шарқий йўналишда жойлашган “Ўзбеккўмир” АЖга қарашли “Ангрен кўмир кони”нинг (разрез) ҳудудидаги темир йўлда 010-сонли локомотив состав электровознинг сиқилган ҳавосиз қолиши оқибатида, бошқарувсиз ҳаракатланган ва 1-йўлда ҳаракатланиб кетаётган 017-сонли локомотив составига урилган. Натижада жами 33 та юк вагонидан 20 та вагон (010-сонли локомотив составидан 14 та кўмир ортилган юк вагон ва 017-сонли локомотив составидан 6 та бўш юк вагони) темир йўли изидан чиқиб, ағдарилган.

Ҳодиса оқибатида 010-сонли локомотив состави машинисти ва унинг ёрдамчиси енгил тан жароҳати олган. Улар “Темир йўл транспорти” филиали ҳудудидаги Тиббий ёрдам пунктига олиб борилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган ва Ангрен шаҳар шифохонасига юборилган.

Мазкур ҳолат оқибатларини баратараф этиш мақсадида воқеа жойига “Ўзбеккўмир” АЖ тасарруфидаги “Темир йўл транспорт” филиалидан 2та юк крани, 2 та погрузчик ва 50 нафар ишчи-ходимлар жалб этилган. Бартараф этиш ишлари давом этмоқда. Содир бўлган ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда", дейилади ФВВ хабарида.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мотив

БУ ҚИЗ ОЙИГА 20 МИНГ ДОЛЛАР ИШЛАБ ТОПАДИ. ҚАНДАЙ ҚИЛИБ?

💸Қарзга олинган 3 дона тикув машинаси билан иш бошлаб, бугун ойига 20 000$ даромад олаётган ёш қизни танийсизми?

🙎‍♀У Бекобод тумани фарзанди, "Хонқизи" бренди асосчиси Шоҳида Эрматова.

⚠️Диққат! Бу кўраётганингиз реал ҳаётий ҳикоя. Дўппи кийволиб, бизнес тренинг қилиб пул ишлайдиган ривоятчи ёш чолларнинг эртаги эмас.😊

🤗Сиз бошланишини кўриб туринг, "БУУМ" видео ютуб каналимизга эртага қўйилади.

🕰Тўлиқ видеонинг эълон қилиниш вақти айтилмайди. Ютуб каналимизга уланганлар кўради, ўзлари билиб олишади.

☝️Унутманг, бугун сифатли, реал ва энг зўр ахборотлар билан яшаш керак.

YouTube каналимиз бу ерда. Ҳеч ким йўғида секин ютубга ўтиб, обуна бўлиноради:😉👇👇
https://www.youtube.com/channel/UCLZ8FsYkNUXhB6xnIYscu9g
#тезкор_хабар

UzAuto Motors қийин дамда мижозларга мурожаат қилиб, улардан узр сўради

📄"UzAuto Motors" АЖ томонидан берилган расмий баёнотга кўра, компания 2021 йил 20 декабрдан 2022 йил 1 февралгача Nexia, Spark, Cobalt, Lacetti автомобилларини сотиш бўйича янги аризалар қабул қилишни тўхтатди.

📌Компания ушбу ҳолатни бутун дунёда яримўтказгичларни етказиб беришда узилишлар билан изоҳлаган.

Шунингдек, янги автомобилга буюртма бера олмаган харидорлардан чин дилдан узр сўраган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#тезкор

⚡️Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёни ҳамда Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига асосан жорий йилда умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида таълим муассасалари ҳудудида янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш мумкин эмас.

⚠️Шу муносабат билан, вазирлик томонидан умумтаълим мактабларида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ қуйидаги ҳолатлар тақиқланганлигини маълум қиламиз:

юқори синф ўқувчилари иштирокида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳар қандай тадбирларни ўтказиш;

байрам мақсадида ота-оналардан турли хил ноқонуний пул йиғимларини амалга ошириш;

мактаб фойеси ва синф хоналарини сунъий арча ва электр чироқлар билан безатиш (ўқувчилар қўл меҳнати билан ясалган турли безаклар бундан мустасно).

🔹Истисно
Бошланғич синф ўқувчиларига ўз синф хоналарида, дарс машғулотларига халақит бермаган ҳолда байрам тадбирларини ўтказиш ҳамда мактаб ҳовлисида янги йил арчасини безатишга рухсат берилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#статистика

Ўзбекистонга 11 ойда деярли 6 млн дона пиротехника воситаси олиб кирилган

🔰Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасига кўра, 2021 йилнинг 11 декабрь кунига қадар Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилган 2 млрд 177 млн 500 минг сўм қийматидаги 5 млн 947 минг 689 дона пиротехника воситаси мусодара қилинди.

📃Қайд этилишича, 54 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, 375 та материал судларга ва 277 таси вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларга юборилган. Шунингдек, 6 та ҳолатда жиноят иши қўзғатилган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭕️LIVE

⚡️Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудовнинг Ангрен шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар якунлари ҳамда 2022 йилги вазифалар тўғрисида халққа мурожаати

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⭕️LIVE

Ангрен шаҳри ҳокими Ш.Маҳмудов ўз нутқини ёшлар ишлари бўйича амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтиш билан бошлади

🔺Жумладан, 1039 нафар ёшларни моддий қўллаб-қувватлаш учун жами 2,7 млрд.сўм маблағ ажратилган. Шундан:

— 189 нафар ёшларга бир марталик моддий ёрдам учун 145,3 млн.,

— 520 нафар ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари харид қилиш учун 1,4 млрд.сўм;

— 189 нафар ёшларнинг тўлов-контракт суммаларини тўлаб бериш учун 808,0 млн.сўм.

— 111 нафар ёшларни ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқитиш учун 208,3 млн.сўм;

— 3 нафар ёшга даволаниш учун 25,6 млн.сўм;

— 21 нафар ёшга сафарбарлик чақируви резерви ҳаражатлари тўлови учун 115,1 млн.сўм.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#тезкор

⚡️ШОШИЛИНЧ АХБОРОТ

🗓Жорий йилнинг 21-22 декабрида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.

💨21 декабрда шамол кучайиши кутилмоқда!

🏢Қашқадарё вилоятида 17-22 м/с гача, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭕️ LIVE

⚡️Ангренда иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш учун бюджетдан 38 млрд сўм ажратилган

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⭕️liVE

Ангрен шаҳри ҳокими Ш.Маҳмудов аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасига тўхталиб ўтди.

📎 2021-йилда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 1620 та оилага 1,5 млрд. сўм миқдорида моддий ёрдам берилди.

🔸Жумладан;

1064 та кам таъминланган оилаларга 845 млн. сўм;

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 415 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 352 млн. сўм;

шунингдек, 5,6 млрд. сўм маблағ ҳисобига шаҳарнинг “Мустақиллик” МФЙ худудидаги бўш турган 5 қаватли бино, 40 та хонадонга мослаштирилиб тўлиқ реконструксия қилинди ҳамда шаҳардаги ногиронлиги бор ҳамда йиллар давомида уй-жойга муҳтож бўлган бошпанасиз 40 та оилага ажратиб берилиши режалаштирилмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️

Тошкент вилояти ёшлари Республикада етакчилар қаторида.

👏Урааа, вилоятимиз ёшларидан яна бир ғалаба.

🏆"Ўзбекистон ёшлар форуми 2021" доирасидаги "Ўзбекистон учун 100 ғоя" Республика танловида вилоятимиз 17 нафар ёшлари зафар қозонишди.

💰Вакилларимизнинг 8 нафари 10 миллион сўмдан, қолган 9 нафари эса 3 миллион сўм пул мукофоти билан рағбатлантирилди. Уларнинг лойиҳалари эса тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилади.

❇️Ғолиблар Ёшлар агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида муносиб кутиб олинди. Бошқарма бошлиғи Миразиз Мирсултонов барча иштирокчиларни муваффақият билан қутлаб, зафарлар тилади. Ёшлар ўз таacсуротлари билан ўртоқлашишди ва ўзаро тажриба алмашинилди.

🙋‍♂️Вилоятимизнинг ташаббускор ёшларига омад мудом ёр бўлсин !

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi