Yoshlar kundaligi | Rasmiy
88.9K subscribers
12.1K photos
7.02K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#тезкор_хабар

🎄Янги йил байрамида барча ходимларга 5 кун дам олиш берилиши мумкин

🎊2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда 2022 йил 3 январ — душанба, 4 январ — сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланиши кўзда тутилмоқда.

📃Ҳужжат қабул қилинса, ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январгача) дам олади.

Хусусан:

🔺2021 йил 31 декабр (жума) – 2021-йил 10 майдаги ПФ-6222-сонли президент фармонига асосан қўшимча дам олиш куни;

🔺2022 йил 1 январ (шанба) – Меҳнат кодекси 131-моддасига кўра, ишланмайдиган кун (Янги йил байрами);

🔺2022 йил 2 январ — якшанба дам олиш куни;

🔺2022 йил 3 январ (душанба) ва 4 январ (сешанба) кунлари – қабул қилиниши кутилаётган фармонга асосан қўшимча дам олиш куни.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жараён

Янгийўл туманида "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга берилган ерларнинг ҳосилдорлик даражаси ўрганилди

Батафсил видеода 🎞

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Тарих

Ангрен шаҳрида яшовчи фуқаро хонадонидан қадимий буюм топилди.

ℹ️Илк ўрта асрларда анча машҳур бўлган "Обрлиқ" қалъаси ҳудудида (ҳозирги Облиқ қишлоғи, Оҳангарон дарёси бўйича, Қурама тоғи ёндағирларида жойлашган) яшовчи Ҳамидовлар оиласи минг йиллик тарихга эга қадимий буюмни тарих музейига лутфан топширди.

🌾Топилма дон майдалаш учун ишлатилган тегирмон тоши бўлиб, милоднинг 8-10 асрларига оид. Мазкур тегирмон тошининг оғирлиги 80 кг диаметри эса 28 сантиметрга тенг.

📜Тарих такрорланади. Мана шу кичкинагина тегирмон минг илгари ҳам Оҳангарон воҳасида деҳқончилик, ғаллакорлик ривожланганини билдиради.

📌Маълумот ўрнида, айни пайтда Оҳангаронда йирик донни қайта ишлаш корхонаси фаолият кўрсатади. Ушбу ҳудуд бугунги кунда лалми ва суғориладиган ерларда ғалла етиштириш бўйича вилоятимизда пешқадам.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️

14 декабрдан «Ёш китобхон» танловига старт берилади!

📚«Ёш китобхон» танловининг туман(шаҳар) босқичилари ўтказиладиган манзиллар рўйхати билан қуйидаги расмда кӯрсатилган ҳудудлар билан танишиб чиқишингиз мумкин

❗️Эслатиб ўтамиз, «Ёш китобхон» танловининг туман(шаҳар) босқичи:

14 декабрь - 10-14 ёш тоифаси учун;
15 декабрь - 15-19 ёш тоифаси учун;
16 декабрь - 20-30 ёш тоифаси учун бўлиб ўтади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Қизиқ

"Омадли жентльменлар" 50 ёшда – санъатнинг цензурага қақшатқич зарбаси

🗓1971 йил, декабрь.
Буюк ва бебаҳо доҳий, ҳамма билан оғиз-бурун ўпишиб, ўзини ўзи медаллар билан тақдирлаб юрган Леонид Брежнев минбардан туриб гумбурлаган овози билан ҳайқирарди: "Биз социализмни деярли қуриб бўлдик, советларнинг ҳозирги авлоди коммунизмда яшайди. Маррага оз қолди".

⁉️Цензурами? Оҳ, у йиллар ва цензорлар.
Ёзса роман бўлгулик воқеалар бисёр ва интернетни сал ораласангиз минглаб мисоллар топасиз. Биз эса чалғимай мавзуни давом этамиз. Брежнев кинони яхши кўрарди. Хуллас, айни ўша йилда, айни ўша декабрда совет экранларига ғалатироқ фильм намойишга чиқди: "Омадли жентльменлар".

🎭Ушбу комедия фильми бундан роппа-роса 50 йил аввал Александр Серий томонидан "Мосфильм" киностудиясида суратга олинган бўлиб, унга сценарий Георгий Данелия билан ҳамкорликда ёзилган эди.

🎬Фильм катта экранларга 1971 йил 13 декабрда чиқарилиб, тезда машҳурликка эришди. 1972 йилдан телевидение орқали узатилишни бошлаганида, бир йил ичида 65 миллион мартадан ортиқ кўрилган.

📺Кинода криминал оламнинг жаргонлари мухлислар эътиборига тушди: масалан, "редиска" – ёмон одам. Ҳамма кулар, фильмни қайта ва қайта кўрар эди. Цензорлар ҳам қўшилиб кулишар, ғоятда оммабоп совет киноси ҳақида ваъзлар ўқиларди.

🔺Мундоқ олганда кинода қўрқадиган ҳеч нарса йўқ. Виждонли совет кишиси образи бор. Жиноятчилар бадиий жиҳатдан оқланмаган, археологик топилма учун оёққа туришга тайёр совет милицияси образи бор, ғоявий жиҳатдан олганда ҳам ҳаммаси бинойи. Аммо, шу аммоси бор-да...

🔸Кино совет жамиятининг ўша чоққача жамоатчиликдан яширилган ва қамоқхона коридорлари даражасида машҳур бўлган дунёқарашини жаҳонга очиб қўйган эди. Давлат ичидан емирилишни бошлагани, жиноят олами аллақачон ўз қонунлари ва дворянлари (масалан, доцент)ни тузиб чиққани, қизил империя бағрида бу кучлар гуркираб ривожланаётганини дунё билди. Ва буни санъат, айнан санъат амалга оширди. Ўша – қаттол совет цензурасини айланиб ўтган санъат.

📌Кейинроқ академик Сахаров Россияни
"Халқлар турмаси", "Архипелаг гулаг" деб атайди. Шу номдаги китоб чиқаради. Нобель мукофотига сазовор бўлади. Аммо, бу ишлар кейинроқ, 80-йилларда содир бўлади. Биз эса 70 йиллар бошларидамиз ва ҳар доимгидек, санъат ҳаётдан ўн йилларча олдинроқда, келажакни юморга ўраб айтиб турибди, ижтимоий онгни шакллантираяпти.

🎞Умуман, бу фильм дунёдаги энг улкан қамоқхоналар системасига эга бўлган СССР қамоқхоналари фольклори оқаваларидан пайдо бўлгани учун аҳамиятли ва томошабоп, айни пайтда ҳаётийдир.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

⚡️⚡️⚡️

🌨 Бугун Амирсой тоғлари қор билан қопланди

❄️ Ижтимой тармоқ фойдаланувчилари маълум қилишича, Бўстонлиқ туманидаги Амирсой тоғлари қор билан қопланган, йўлларда қор уюмлари, яхмалак юзага келган.

Тез кунларда Амирсой тоғ-чанғи курортининг очилиши бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қишлоқни_яёв_кезганда #Қорахитой

"Ёшлар кундалиги" доимгидек "Қишлоқни яёв кезганда" лойиҳаси билан вилоятимизнинг машҳур қишлоқларини кезишда давом этади.

📌Ушбу лойиҳанинг аввалги қисмларида Бўстонлиқ ва Паркентнинг сўлим қишлоқларига бориб, қишлоқ одамларининг турмуш тарзи, маданияти ва урф-одатлари ҳақида ҳикоя қилган эдик.

🔺Бу гал Оҳангарон туманидаги машҳур Қорахтой қишлоғига сафар уюштирдик. Очиғини айтиш керак, кўрсатув зўр чиқди, қишлоқнинг меҳнаткаш инсонлари, таниқли тадбиркорлари, ёшлари билан суҳбатлашдик.

🔸Ва бизни Қорахтойнинг йигитлари қувиб ҳайдашди. Аввалига буни оддий ҳазил, деб ўйладик. Лекин, кейин билсак Мусиқа ва санъат мактаби директори, таниқли юморист Ҳасан Тоир "бу қишлоқ ҳақида фақат мен видео чиқараман, санларга бало борми", деган мазмунда атай буларни уюштирган экан.

💭Майли, бўлар иш бўлди. Биз ҳеч кимдан хафа эмасмиз. Карвон кўп, ризқи бўлак. Зотан, биз Ҳасан Тоирнинг нонини яримта қилгани бормагандик. Кўп мушоҳада қилиб кўргач, бўлиб ўтган воқеа ҳақида ИИБга мурожаат қилмасликка қарор қилдик. Ғоявий рақибларимиз алам ўтида куйиб кетсин, биз эса ўз йўлимизда давом этаверамиз.

📽Ютуб саҳифамизга видеонинг қисқа вариантини юкладик. "Лайк" ва "подписка" босиб қўйинглар. Эртага можаро аслида қандай бўлганини батафсил ёритамиз. Қорахтойнинг ажойиб кишилари, урушқоқ йигитлари ҳақидаги кўрсатув сизга ҳам ёқади, деган умиддамиз.

Видео бу ерда:

👉https://www.youtube.com/watch?v=iBVGRQ1JhNA
⚡️Қадрли Тошкент вилояти ёшлари! Кўпчиликнинг таклиф ва истакларини инобатга олиб, «БИЗНEС МАРАФОН» лойиҳасининг иккинчи мавсумига старт берилди.

Бизнес оламига киришни ният қилганларни:

📆 15 декабрь соат 10:00 да Янгийўл шаҳри - Маданият саройига таклиф қиламиз!

📆 15 декабрь соат 10:00 да Юқори Чирчиқ тумани - Astrum IT академиясига таклиф қиламиз!

«БИЗНEС МАРАФОН»да иштирок этиш мутлақо бепул!

⚡️«БИЗНEС МАРАФОН»да иштирок этишингиз учун телеграмдаги
t.iss.one/biznesmarafon_bot орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим бўлади!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Диққат, сўровнома!

📌Хориж тилини билиш, ўрганиш - замон талаби, бугунги кун эҳтиёжи. Юртимизда ёшларнинг чет тилини ўзлаштиришига катта имкониятлар яратилган. Тилни яхши билган мутахассисларга имтиёзлар, рағбатлар берилмоқда.

⚡️"Ёшлар кундалиги" бу гал вилоятимиздаги хорижий тиллардан дарс берувчи энг зўр ёш ўқитувчилар иштирокида сўровнома ўтказади.

📌Қани ёшлар, сизнингча "Йилнинг энг яхши чет тили ўқитувчиси" ким? Овоз беринг.

Сўровнома эртага соат 16:00 гача давом этади.

⚠️Турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

🎁Эслатиб ўтамиз, сўровномалар ғолиблари йил якунида тантанали тарзда тақдирланади.

Овоз беришда иштирок этиш учун ушбу каналга уланинг:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

⚽️ ЕЧЛ нимчорак финали учун ўтказилган қуръа натижалари бекор қилинди.

Қуръа бугун қайта ўтказилади. Месси ва Роналду қарама қаршилиги бўлмаслиги мумкин.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Коинот гўзали» танлови ғолибacи маълум бўлди

👸Miss Universe тожи Ҳиндистон вакиласи Ҳарнааз Сандхуга насиб қилди.

🌍 Ғолиба тожни ўзидан олдинги мексикалик Андреа Месадан олди. Иккинчи ўринни Жанубий Африка вакили олган бўлса,мусобақадан жами 80 та давлатдан қизлар иштирок этишган.

Каналга уланиш:

https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🏆 УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичига қуръа қайта ташланди.

➡️ 1/8 финал жуфтликлари:
1️⃣ 🇦🇹 «Зальцбург» – 🇩🇪 «Бавария»
2️⃣ 🇵🇹 «Спортинг» – 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 «Ман.Сити»
3️⃣ 🇵🇹 «Бенфика» – 🇳🇱 «Аякс»
4️⃣ 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 «Челси» – 🇫🇷 «Лилль»
5️⃣ 🇪🇸 «Атлетико» – 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 «МЮ»
6️⃣🇪🇸 «Вильярреал» – 🇮🇹 «Ювентус»
7️⃣🇮🇹 «Интер» – 🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 «Ливерпуль»
8️⃣🇫🇷 «ПСЖ» – 🇪🇸 «Реал»

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қадрдон_оҳанглар #Суперромантика

📝Қўшиқ номи: "Менман"
🎼Ижро: Шуҳрат Дарё
🎹Мусиқа: Шуҳрат Дарё
🖌Шеър муаллифи: Нурмухаммад Исроил
🎙Матнни ўқиди: Бахтиёржон Қурбонов

🔥❤️

Менман, сени куйиб севгувчи ҳамон...
Сенман, мени қайтиб сева олмаган...

***

Қўшиқларда умр оҳанги, ҳаёт жаранги бор. Хонанда қалбимиз товушига оҳангдошлик қилади. Унга қўшилиб, ҳайқиргинг келади: «Мўлман, кемтиклари тўлсин дунёнинг...»

Ай, бу кемтиклар... Улар қачондир тўлармикан?..


Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кундаликда_тонг

Агар ҳаётингиздан хурсандчилик учун сабаб топа олмасангиз, унутманг, янги кунни қарши олганингизни ўзи қувониш учун улкан сабабдир.

Хайрли тонг, азизлар!🙋‍♀🙋‍♂

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#об_ҳаво

🇷🇺Россияда аномал иссиқ ҳарорат кузатилади, бу Ўзбекистонга ҳам таъсир қилиши кутиляпти

🗓Ҳафта давомида Россияда меъёрдагидан юқори ҳаво ҳарорати кузатилади. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовга кўра, мазкур ҳарорат Ўзбекистон иқлимига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️

🔹Республика бюджетидан вилоят маҳаллий бюджетга ажратилган 34 млрд 889 млн 988 минг сўм маблағ пахта хом ашёси йиғим-теримига теримчиларни қўшимча жалб қилиш мақсадида қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хом ашёси учун 230 сўмдан устама ҳақ тўлаш учун туман ва шаҳар маҳаллий бюджетларига ўтказиб берилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳумо Аренада севган қизининг қўлини сўраш тобора урфга кириб бормоқда.

🤔Бу нима романтиками ёки мақтанчоқлик? Нима дейсиз ёшлар?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Суратда кўриб турганингиз пахта даласи эмас. Бу йигит ҳам далада пахта термаяпти...

💫Вилоятимизда педагогика олийгоҳининг фаолият бошлагани ва ушбу олийгоҳ ўзининг таълим йўналишини кластер асосида ташкил этгани бугун ўз меваларини бермоқда...

⚠️Асли оққўрғонлик Ойбек Муротов Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг 2-босқич талабаси.

🧫У ҳозирда институтнинг Табиий фанлар факультетида ташкил этилган дала амалиётида ўзининг илмий изланишларини олиб бормоқда.

🧬Ойбек йирик кўсакли, ингичка толали тизмаларида якка танлов ишларида фаол иштирок этмоқда.

📌Яқин йилларда Тошкент вилоятида пахтанинг янги "Чирчиқ" нави яратилса, ажаб эмас.😊

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Live

Ўзбекистон Қаҳрамони, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Содиқ Турдиев Нурафшонда.

🔘Содиқ Турдиев ҳудуддаги Президент мактабида бўлиб, у ердаги таълим жараёни, шарт-шароитлар билан танишди, ўқувчилар билан суҳбатлашди.

📌Маълумот учун: мазкур таълим муассасаси 168 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда ўқувчилар учун барча қулайлик яратилган. Синфхоналар энг замонавий ўқув анжомлари билан таъминланган, интернет тармоғига уланган.

▪️Ўқишга кириш учун жорий йилда ўтказилган тест синовларига 7 минг нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчи ҳужжат топширди. Улар орасидан энг юқори балл тўплаган 144 нафари мактабнинг 5-,6-,7-,8-,9-,10 синфларига ўқишга қабул қилинди.

⚡️Дарслар тажрибали 2 нафар хорижлик (кейинчалик 10 нафар) ва 20 нафар маҳаллий педагог томонидан олиб борилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi