Yoshlar kundaligi | Rasmiy
83.3K subscribers
12.1K photos
7.05K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰Сиз пулни эмас, пул сизни қувишини истайсизми? У ҳолда
"Мотив" лойиҳаси галдаги қаҳрамонининг бу борадаги тавсияларига бир қулоқ осинг.

🔺Гиннесга кираётгaн Янгийўллик ёш сартарош Шуҳрат Исматуллаев ҳикоясини ҳозироқ You Tube саҳифамизда кузатинг.

👇👇👇👇👇
https://youtu.be/aeigCGvbRVE

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Бекобод туманида 1 килодан ортиқ "марихуана" сақлаган шахс қўлга олинди

🔹Бекобод тумани ИИБ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро О.О.нинг хонадонида соф оғирлиги 1067 граммни ташкил этадиган "марихуана" гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.

🔺Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

‼️Вилоятдаги йирик корхоналарда ёшлар бўйича масъуллар - лидерлар ўртасида ўтказилган cўровнома ўз якунига етди. Овоз беришда жами 1781 нафар фойдаланувчи иштирок этди (бугун соат 14:00 ҳолатига).

Натижаларга кўра, энг кўп овоз тўплаган ёшлар бўйича масъуллар учталиги қуйидагилар:

1️⃣ Аброр Камилов - 618 та овоз;
2️⃣ Абдуғаффор Мирзаев - 464 та овоз;
3️⃣ Даврон Абдурахмонов - 378 та овоз.

📌 Эслатиб ўтамиз, 1-ўрин соҳиблари йил якунига қадар махсус совға билан тақдирланади.

Сўровномаларимиз эса давом этади. Бизни кузатиб боришда давом этинг 😉

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Хайрия_акцияси #Инсон_қадри

❇️ Тошкент вилояти. "Инсон қадри учун" шиори остидаги хайрия акциясининг 3-куни ҳам қизғин ўтмоқда. Бўстонлиқ туман ҳокими бошчилигидаги ҳокимлик жамоаси ҳам ушбу хайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшишди.

Болажонларнинг ижодий ишлари барчада катта қизиқиш уйғотди ва энг муҳими улар савдолашмай харид қилинди. Ёш ҳунармандлар нафақат савдоси бароридан келаётганидан, балки ўзгача эътибордан ҳам мамнун бўлишмоқда.

📌 Ҳокимлик жамоаси "Ёшлар кундалиги" фаолияти билан ҳам танишишди ва келгуси ҳамкорлик ишлари белгилаб олинди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Ўзбекистон ёшлари форуми-2021» бошланмоқда!

Қадрли ёшлар, 18 декабрдан 25 декабрга қадар йилнинг энг қайноқ ва унутилмас воқелиги — «Ўзбекистон ёшлари форуми-2021» бошланмоқда. Таклифларингизни юборинг ва форумда иштирок этиш имконига эга бўлинг! Таклиф юбориш учун: https://bit.ly/3GboFtY

Мақсадимиз — ёшларнинг ғоя ва таклифларини эшитиш учун майдон яратиш, замон қаҳрамонларини кашф этиш, уларнинг илмий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва мамлакатдаги янгиланишларга фаол жалб қилишдан иборат!

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Телеграм
👉🏻 @yoshlarforumi
Veb-sayt | Facebook | Twitter
YouTube | Instagram | TikTok

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️

"Қишлоқни яёв кезганда" лойиҳаси ижодий жамоаси "Бўстонлиқ" туманида жойлашган, гўзал табиатга эга, тоғларининг бағрида жойлашган "Сижжак" қишлоғига ташриф буюрдик.

🎞Сафар давомида:

🕌700 йиллик тарихга эга қадимий қабристон,

👨‍👩‍👦‍👦Қарийб 4000 га яқин инсон истиқомат қилади,

👳🏼‍♂️Авлиёлар тарихи,

🏘Қишлоқнинг келиб чиқиш тарихи...

🙋‍♂️Қувноқ ҳолатлар, буларнинг бари битта лойиҳада жамланган!

😎P/S: "Қишлоқни яёв кезганда" лойиҳаси сизда катта таъсурот қолдиради!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#хайрия_акцияси
#Инсон_қадри_учун

⚡️Хайрия акцияси бўйича ҳисобот

❇️
Вилоятимиз бўйлаб ўтказилаётган "Инсон қадри учун" шиори остида бўлиб ўтган хайрия акцияси ўз ниҳоясига етди. Бугун Нурафшондаги "Ёшлар маркази" биносида ўтган асосий тадбирда жами 17 млн 628 минг сўм пул маблағи келиб тушди.

Ҳисоб-китобларга кўра, уч кун давомида бўлиб ўтган"Инсон қадри учун" хайрия акциясида жами 87 млн 267 минг сўм пул маблағлари келиб тушган.

🔹Мазкур маблағ махсус ҳисоб рақамига ўтказилади ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.

🔸Бундан ташқари, ҳунарманд ёшларнинг қўл меҳнати билан ясалган буюмлар сотуви ҳам йўлга қўйилган бўлиб, улардан тушган маблағлар мактаблардаги ёш ҳунармандлар тўгараги ривожланиши учун сарфланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
«FACT-CHECKING» : БИР ЖИНОЯТ ИЗИДАН...

Яқин-яқингача ижтимоий тармоқларда (асосан фейсбук ижтимоий тармоғида) «…канадалик бир қариянинг нон ўғирлаган ҳолатига судьянинг кўрсатган марҳамати» мазмунида пост «тренд»га чиқди. Унга кўра, суратдаги киши (сурат пастда) муҳтожлик ортидан нон ўғирлагани, ўз айбини тан олгани, судда унга судья томонидан 10 долларлик жарима солингани ва уни судьянинг ўзи тўлагани, қолганлар ҳам яхшилик учун қарияга ўз ҳисобларидан пул тўплаб бергани ҳақида ҳикоя қилинган.

🤦‍♂️Саҳна ортидаги ҳақиқат...

✍️Ушбу воқеага нисбатан журналист Дилшод Нуруллоҳнинг олиб борган «fact-checking»га кўра, аслида, сиз суратда кўриб турган шахс ҳеч қанақасига нон ўғирлаган қария эмас, балки Эл Тата номи билан ҳаммага анчайин танилган, катта пул эвазига гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланадиган 90 ёшли жиноятчи - Лео Шарп эди. Маълумот янада ишончлироқ бўлиши мақсадида «Ёшлар кундалиги» жамоаси ҳам Reverse image search сайтига кириб, ТinEye орқали қайтадан фактчекинг қилишга ҳаракат қилди. Сурат белгиланган жойга юкланганда ҳақиқатда бу шахс 90 ёшли гиёҳванд модда ташувчиси эканлиги ҳақида бир неча хорижий сайтлардаги бир неча йиллар аввал эълон қилинган қатор мақолалар келиб чиқди.

🙅‍♂️«Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади...»

🔸Нуронийлиги, оқарган сочлари ва одми кўриниши унга гиёҳванд моддалар билан алоқаси бор инсон қиёфасини яширишга ёрдам берган холос. 2011 йил Детройт (АҚШ) полицияси 87 ёшли Лео Шарп бошқарувидаги пикапни тўхтатган. Текширувда 200 фунт оғирликдаги кокаин моддаси яширилгани аниқланган. 2014 йил 90 ёшни нишонлайдиган куни Лео Шарп 1 тоннадан ошиқ кокайин моддасини Мичиган штатига олиб киришда айбланиб, 3 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган экан. Қамоқнинг 2 йилида табиий сабабларга кўра, 92 ёшида вафот этган. Энг ажабланарлиси, гарчи айбдор ўз айбини тан олиб турса ҳам, унинг адвокатлари аслида воқеа бошқача бўлган, уни ноқонуний гиёҳванд моддалар ташишга мажбурлашган, қабилидаги баённомалар билан аябдорни оқлашга ҳаракат қилганидир.
Ушбу фактчекинг эълон қилинишидан аввалроқ, бу «fake» сурат бутун ўзбек сегментига, жумладан, катта аудитория расмий саҳифаларида тарқалган эди. Энг қизиғи шуки, умуман ўрнак сифатида қабул қилишга нолойиқ коррупционерни, мўмингина чол қиёфасида тасвирлашдан ким манфаатдор? Буниси энди қоронғу...

⚡️«Fake»ларга қўйилган «чек»лар...

🔺Бугунги ахборий жамиятда, дунё аҳолисидан фақат битта нарса талаб қилинади: ҳар бир маълумотни текшириш. "Wired" журналининг ҳамкор асосчиси Кевин Келли, “янгиликларни чиқаришдаги катта қийинчилик – бу ҳақиқатнинг янги шаклга киришидир”,-дейди, -“бугун ҳақиқат ҳукуматдагилар томонидан нутқ қилинаётгани йўқ, балки ўзимизнинг тенгдош, замондошлар томонидан тармоқлаштирилмоқда. Ҳар бир ахборот ёки фактга зид факт бор ва барча қарши фактлар кўпчиликни чалғитадиган даражада бир-бирига ўхшаш”.
Сингапурда чоп этиладиган инглиз тилидаги "The Straits Times" кунлик газетасининг 2018 йил 13 июлда чоп этган мақоласида бир неча давлатлар томонидан сохта хабарлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган қонуний чоралар ҳақида келтирилган. Унга кўра:

⚠️Германия
да парламент 2017 йилда сохта хабарлар, террористик ҳаракатларга оид, болалар порнографияси, шахсга адоват каби бир қатор мавзуларнинг ижтимоий тармоқларда чиқарилишига қарши қонунни қабул қилган. Унга кўра, Фейсбук, Твитер каби ижтимоий тармоқ платформалари мабодо шунақа мазмундаги хабарларни тармоқ саҳифаларидан бекор қилмаса, 50 млн евро ($58млн)дан ошиқ жарима билан жазоланиши мумкин. Шунингдек, тармоқ раҳбариятининг ҳар бири 5 млн евродан жаримага тортилиши ҳам кўзда тутилган.
Кенияда Президент Уҳуру Кениата 2018 йил май ойида онлайн зўравонликларни жиноят деб ҳисоблайдиган кибер-жиноятлар тўғрисидаги, шунингдек, “сохта янгиликлар”нинг тарқалишини тўхтатишга қаратилган қонунни имзолади. Қонун бўйича 50 000 АҚШ доллари миқдорида ёки икки йилга озодликдан маҳрум этиш ёки ҳар иккиси билан жазолаш назарда тутилган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#фоторепартаж

🏗 Улкан қурилиш майдонига айланган Нурафшон.

📸 Дилмурод Раҳмонов.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қадрдон_оҳанглар #Суперромантика

📝Қўшиқ номи: "Элим"
🎼Ижро: Ғиёс Бойтоев
🎙Бошловчи: Бахтиёржон Қурбонов

🔥Юрагимда ўтли туйғулар, нигоҳларим чўққиларда, ёнимда билаклари бақувват оғаларим, ортимда дуогўйим, ўзи мадордан кетган-у, аммо юраги бақувват онаизорим бор. Ўзимга савол бераман: мен бахтлиманми?

🔊Машҳур қўшиқдаги мана бу мисралар бу саволларимга жавоб бўла олади:

Пир билдим дили пок имонларингни,
Аёлингга кўрсатган икромларингни,
Қорачиғингда асра исломларингни.

Омадингдан айланай, ўзимнинг элим...
Давлатингдан айланай, ўзимнинг элим

✔️ Шу туркум тароналар ва аудио шакллар @qadrdon_ohanglar манзилда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi