Yoshlar kundaligi | Rasmiy
114K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.2K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Биласизми

🇺🇿ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ ЭНГ БАЛАНД БАЙРОҚ ҚАЕРДА?


1️⃣ Бўстонлиқ тумани — Тошкент вилоятидаги энг баланд байроқ айнан шу ерда. Баландлиги 65 метр.

2️⃣ Нурафшон шаҳри — ўтган йили 61 метрли байроқ ўрнатилди.

3️⃣ Оққўрғон тумани — марказда 60 метрлик байроқ ҳилпираб туради.

4️⃣ Тошкент тумани — флагштокнинг бўйи 50 метрга тенг.

5️⃣ Бекобод тумани, Ангрен ва Чирчиқ шаҳарлари — учала байроқ ҳам 45 метр баландликка ўрнатилган.

6️⃣ Олмалиқ шаҳри, Юқори Чирчиқ ва Паркент туманлари — бу ҳудудларда эса флагшток узунлиги 42 метрни ташкил қилади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🙂ДУНЁ ДАВЛАТЛАРИДА ЁШЛАР ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАРГА ЭГА?

📖Мақола шаклида ўқиш

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#Даҳонинг_болалиги

🇮🇳 ҲИНДИСТОН ОНАСИ

📌 Аҳамиятсиз касб, кичкина одам йўқ! Эркак ё аёл бўлишидан қатъи назар, ҳамма ўз ишини яхши бажарса, бутун мамлакат гуллаб-яшнайди у.

☀️ 1917 йилнинг 19 ноябри эди. Уфқда қуёшнинг илк нурлари жилоланган дақиқаларда Ҳиндистон бағрида бир қиз дунёга келди. У туғилган оила зиёли бўлиб, онаси, бувиси, катта момолари ҳам ўқимишли, сиёсатга фаҳми етадиган илғор хотин-қизлардан эди. Унга алла деб, эзгин қўшиқларни эмас, Робиндранат Тагорнинг истиқлол ҳақидаги руҳи баланд қўшиқларини айтиб беришган.

📚 Эсини таниганда унинг қўлига капгир ва игна эмас, китоб ва газета беришди. Оиласида қўни-қўшниларнинг ғийбати эмас, Ҳиндистон тарихи ҳақида шонли хотиралар, бугуни ҳақидаги ғамгин мулоҳазалар ва эртаси ҳақидаги ёруғ мақсадлар гапириларди.

🧵🪡 Қизча 2 ёшида Маҳатма Гандининг дуосини олди. 8 ёшида эса Буюк қалб соҳибининг тавсияси билан ўйинқароқ дугоналарини йиғиб тўқувчилик уюшмасини тузди. Жасоратли қизалоқ инглиз империясига қарши курашувчи озодлик кучлари ўртасида қўрқмасдан почтачилик ҳам қиларди.

🎓 Ўсмир ёшига етганда унга сеп йиғиш ҳақида эмас, қандай қилиб илм олиши, ўз ҳуқуқини англатиш ва Ҳиндистонга қандай ёрдам бериши ҳақида ўйлашарди. 17 ёшида Тагор очган халқ университетига ўқишга кирди. 20 ёшида эса машҳур Оксфорд университети талабасига айланди. Бу ерда сиёсат, тарих, ҳуқуқ бўйича билим олди.

🌟 1947 йилда Ҳиндистон мустақилликни қўлга киритди. Отаси Жавоҳарлаъл Неру биринчи бош вазир этиб тайинланди. Қизи эса ёш республика ривожи учун ҳар қандай ишга тайёр эди. Халқ ва давлат катта ислоҳотларга интиқ турганди. Бу йўлда дўстидан душмани кўп давлат раҳбари 30 ёшли, дунё кўрган қизини ўзининг шахсий котиби ва ёрдамчиси этиб тайинлади. Фарзанд ҳам бу ишончни оқлаганига тарих шоҳидлик беради.

💠 Йиллар ўтди. Халқ унинг хизматларини унутмади. Отасининг вафотидан кейин Ҳиндистоннинг биринчи аёл бош вазири этиб тайинланди. 1966-1977, 1980-1984 йилларда ички ва ташқи сиёсатга ўзига хос йўл тутиб, давлатни оёққа қўйди. Ислоҳотлари кимгадир ёқди, кимгадир йўқ.

❤️‍🔥 Душманлар ҳам йўқ эмасди. 1984 йил 31 октябрда ана шу душманлар Ҳиндистон онасини отиб ўлдирди. Бир аёлга саккизта ўқ отиш нега керак эди? Васиятига кўра унинг хоки Ҳимолай тоғи ва Ганга дарёси узра сочиб юборилди.

🔰 Тоғдай виқорли, дарёдай бағрикенг, Ҳиндистоннинг жаҳон айвонидаги тимсолига айланган бу қизалоқ

Индра эди. Индра Ганди эди...

Отабек Бакиров
🎨 Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Мен ҳам ёмғир каби бир ёғиб ўтдим,
Сен ҳам ёмғир каби йиғлаб ўтдинг бир...

Шеър: Усмон Азим

📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образ: Зилола Ҳакимжонова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️❗️❗️

Қозоғистон ва Тожикистонга ҳам ID карта билан бориш мумкин бўлади

Айни дамда ўтаётган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев ҳозирги вақтда фуқароларимиз Қирғизистонга ID карта билан бемалол бориб-келаётгани. Энди шундай тартиб Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этилиши режалаштирилаётганини билдирди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️❗️❗️

2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_фотоси

Президент парламент аъзолари ва дипломатик корпус вакиллари билан

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ҳукуматга раҳбар тайинлаш мақсадида ўтказилган йиғилишида қатнашган президент Шавкат Мирзиёев депутатлар, сенаторлар ва дипломатик корпус вакиллари билан суратга тушди.

Yoshlar kundaligi