#Биласизми
🤔 НОЯБРДА ҚАНДАЙ САНАЛАР НИШОНЛАНАДИ?
🗓 БАЙРАМЛАР:
➖🏢 4 ноябрь — Ўзбекистон Фанлар академияси ташкил топган кун
Жорий йилда 1943 йилдан буён фаолият юритаётган Академиянинг 80 йиллиги кенг нишонланади.
➖🛜 8 ноябрь — Бутунжаҳон Wi-Fiсиз кун
Асосий мақсад симсиз технологиялар билан боғлиқ турли хавфларга жамоатчилик эътиборини қаратишдир.
➖🇺🇿 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни.
➖🏥 12 ноябрь — Ўзбекистон тиббиёт ходимлари куни
Ушбу байрам 2006 йилдан буён ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида анъанавий тарзда нишонланади.
➖🇺🇳 16 ноябрь — ЮНЕСКО ташкил топган кун
БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ЮНЕСКО Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, 1945 йил 16 ноябрда тузилган. 1946 йил 4 ноябрдан ташкилот Низоми кучга кирган.
➖🇺🇿 18 ноябрь — Давлат байроғи куни
1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 8-сессиясида "Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги қонун қабул қилинган.
➖🎞 21 ноябрь — Бутунжаҳон телевидение куни
Ушбу сана БМТ Бош Ассамблеясининг 1996 йил 17-декабрдаги қарорига кўра ҳар йили 21 ноябрда форум тарзида ўтказилади.
➖🇺🇳 25 ноябрь — Бутунжаҳон аёлларга қарши зўравонликка барҳам бериш куни
Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш мақсадида БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йилдаги резолюцияси билан белгиланган.
➖🌐 30 ноябрь — Халқаро ахборотни ҳимоя қилиш куни
1988 йилдан буён нишонланадиган сананинг мақсади фойдаланувчиларга ўз қурилмаларини зарарли ахборотлардан ҳимоя қилишни эслатиб қўйишдир.
🔰 ТАВАЛЛУДЛАР:
➖ 2 ноябрь — Шохруҳ Хон. Мегаюлдуз ҳисобланган ҳинд актёри 1965 йилда Нью-Деҳли шаҳрида туғилган.
➖ 4 ноябрь — Сайида Мирзиёева (1984). Ўзбекистон Республикаси президенти ёрдамчиси.
➖ 4 ноябрь — Рашод Нури Гунтекин (1889-1956). Турк ёзувчисининг "Чолиқуши", "Хиноли қор", "Оқшом қуёши", "Муҳаббат симфонияси", "Оташ кечаси", "Яшил кеча", "Қон даъвоси" каби асарлари ўзбек тилига ўгирилган.
➖ 6 ноябрь — Шароф Рашидов (1917-1983). Давлат ва жамоат арбоби, атоқли ёзувчи ва шоир. Ўзбекистоннинг 1959-1983 йиллардаги раҳбари.
➖ 8 ноябрь — Михаил Ломоносов (1711-1765). Рус табиатшунос олими, рус адабий тилининг асосчиси, шоир, рассом ва тарихчи.
➖ 9 ноябрь — Иван Тургенев (1818-1883). Ўзбек китобхонлари орасида "Оталар ва болалар", "Овчининг мактублари", "Муму" каби асарлари машҳур.
➖ 11 ноябрь — Фёдор Достоевский (1821-1881). "Жиноят ва жазо", "Телба", "Ака-ука Карамазовлар", "Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар", "Ўлик уйдан мактублар" сингари 20 га яқин асарлари таржима қилинган.
➖13 ноябрь — Усмон Носир (1912-1944). ХХ аср 30-йилларининг бошида ўзбек шеъриятига янги оқим олиб кирган. Шоир, таржимон ва драматург сифатида шуҳрат қозонган.
➖15 ноябрь — Насиба Абдуллаева (1961). 63 ёшни қарши олаётган санъаткор Ўзбекистон ва Озарбайжон халқ артисти унвонлари соҳибаси.
➖ 28 ноябрь — Стефан Цвейг (1881-1942). Австриялик ёзувчининг "Номаълум аёл мактуби" новелласи шуҳрат қозонган.
➖ 30 ноябрь — Жонатан Свифт (1667-1745). 1667 йилда туғилган ирландиялик ёзувчи ва жамоат арбоби "Гулливернинг саёҳатлари" романи орқали бутун дунёга машҳур бўлган.
➖ 30 ноябрь — Уинстон Черчилль(1874-1965). 9 йил давомида Буюк Британия бош вазири бўлган. Адабиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиби.
Yoshlar kundaligi

🇺🇿ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ ЭНГ БАЛАНД БАЙРОҚ ҚАЕРДА?
1️⃣ Бўстонлиқ тумани — Тошкент вилоятидаги энг баланд байроқ айнан шу ерда. Баландлиги 65 метр.
2️⃣ Нурафшон шаҳри — ўтган йили 61 метрли байроқ ўрнатилди.
3️⃣ Оққўрғон тумани — марказда 60 метрлик байроқ ҳилпираб туради.
4️⃣ Тошкент тумани — флагштокнинг бўйи 50 метрга тенг.
5️⃣ Бекобод тумани, Ангрен ва Чирчиқ шаҳарлари — учала байроқ ҳам 45 метр баландликка ўрнатилган.
6️⃣ Олмалиқ шаҳри, Юқори Чирчиқ ва Паркент туманлари — бу ҳудудларда эса флагшток узунлиги 42 метрни ташкил қилади.
Yoshlar kundaligi
🇺🇿ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ ЭНГ БАЛАНД БАЙРОҚ ҚАЕРДА?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
🤔 ДЕКАБРЬ ФАРЗАНДЛАРИ ➖ СИЗ УЛАРНИ ТАНИЙСИЗМИ?
📌 Бу ой қишни бошлаб, совуқ билан кириб келса ҳам унда ҳаёти ва ижоди қайноқ шахслар туғилган экан. Бу маълумотлар сизга асқотади деган умиддамиз.
🔰 5 декабрь
➖ Уолт Дисней (1901-1966) — америкалик анимацион фильмлар режиссёри, продюсер;
➖ Гарри Каспаров (1963) — озарбайжонлик халқаро гроссмейстер;
➖ Рустам Қосимжонов (1979) — халқаро гроссмейстер, жаҳон чемпиони.
🔰 6 декабрь ➖ Садир Жапаров (1968) — Қирғизистон Республикаси Президенти.
🔰 10 декабрь ➖ Николай Некрасов (1821-1878) — рус шоири, ёзувчи ва публицисти.
🔰 11 декабрь ➖ Вишванатан Ананд (1969) — ҳинд шахматчиси, гроссмейстер.
🔰 12 декабрь
➖ Ҳамид Олимжон (1909-1944) — Ўзбекистон халқ шоири, драматург, адабиётшунос;
➖ Коммуна Исмоилова (1927-2003) — Ўзбекистон халқ артисти.
➖ Чингиз Айтматов (1928-2008) — таниқли адиб, давлат ва жамоат арбоби, "Асрга татигулик кун", "Жамила", "Оқ кема" асарлари муаллифи;
➖ Наим Каримов (1932-2023) — Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, адабиётшунос;
➖ Юлдуз Усмонова (1963) — Ўзбекистон халқ артисти, эстрада юлдузи;
➖ Ботиржон Эргашев (1975) — шоир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари.
🔰 14 декабрь ➖Раж Капур (1929-1988) — афсонавий ҳинд киноюлдузи, режиссёр, продюсер.
🔰 15 декабрь ➖ Саодат Қобулова (1925-2007) — Ўзбекистон халқ артисти, опера хонандаси, "Дугоналар" қўшиғи ижрочиси.
🔰 16 декабрь ➖ Людвиг ван Бетховен (1770-1827) — немис композитори, пианист ва дирижёр.
🔰 17 декабрь
➖ Ҳамза Умаров (1925-1987) — Ўзбекистон халқ артисти, актёр, режиссёр;
➖ Худойберди Тўхтабоев (1932-2021) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси, болалар адабиёти намояндаси.
🔰 21 декабрь ➖ Роберт Броун (1773-1858) — инглиз ботаники, Броун ҳаракатини кашф этган.
🔰 23 декабрь
➖ Жак-Франсуа Шампольон (1790-1832) — француз мисршуноси, қадимги Миср иероглифларини ўқиган биринчи олим;
➖ Асқад Мухтор (1920-1997) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси, "Чинор", "Аму", "Опа-сингиллар" каби асарлар муаллифи.
🔰 24 декабрь
➖ Туроб Тўла (1918-1990) — Ўзбекистон халқ шоири, драматург;
➖ Пўлат Мўмин (1922-2003) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси, болалар шоири;
➖ Жўрабек Муродов (1942) — машҳур тожик хонандаси, композитор;
➖ Илҳом Алиев (1961) — Озарбайжон Республикаси Президенти.
🔰 27 декабрь
➖ Иброҳим Ғофуров (1937) — Ўзбекистон Қаҳрамони, таржимон, адабий танқидчи;
➖ Тоҳир Малик (1946-2019) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси, "Шайтанат", "Одамийлик мулки" асарлари муаллифи.
🔰 28 декабрь ➖ Эркин Воҳидов (1936-2016) — Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири.
🔰 29 декабрь
➖ Ҳалима Носирова (1923-2003) — Ўзбекистон халқ артисти, машҳур опера хонандаси, "Отмагай тонг", "Чаман ичра" қўшиқлари ижрочиси;
➖ Рихси Иброҳимова (1937) — Ўзбекистон халқ артисти.
🔰 30 декабрь ➖ Шарифа Салимова (1951) — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира.
🗓 Декабрда туғилган яна қайси машҳурларни биласиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.

🌟 ЯНВАРЬ ЮЛДУЗЛАРИ ➖ СИЗ УЛАРНИ ТАНИЙСИЗМИ?
📆 Бу ой янги йилни бошлаб бериши билан бирга кўплаб таниқли шахслар таваллуди билан ҳам қадрлидир.
⚜️ 2 январь ➖ Латиф Файзиев (1929-1994) — кинорежиссёр, "Алибобо ва қирқ қароқчи", "Тақдир эшиги" каби машҳур фильмларни суратга олган.
⚜️ 4 январь ➖ Исаак Ньютон (1643- 1727) — инглиз физиги ва математиги.
⚜️ 8 январь ➖ Хуршид Дўстмуҳаммад (1951) — ёзувчи ва журналист, "Донишманд Сизиф", "Бозор", "Ёлғиз" ва бошқа асарлар муаллифи.
⚜️ 10 январь ➖ Ойбек (1905-1968) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси, академик;
⚜️ 16 январь ➖ Шуҳрат Аббосов (1931-2018) — "Маҳаллада дув-дув гап", "Сен етим эмассан" фильмлари ва бошқа кинокартиналар режиссёри.
⚜️ 17 январь
➖ Бенжамин Франклин (1706-1790) — сиёсатчи, олим, ихтирочи, ёзувчи, ношир. 100 АҚШ доллари банкнотига сурати туширилган.
➖ Жим Керри (1962) — канадалик комик актёр, сценарийнавис ва продюсер.
⚜️ 19 январь ➖ Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919) —
драматург, ношир, дин ва жамоат арбоби, Туркистон жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиларидан.
⚜️ 20 январь ➖ Хуршид Даврон (1952) — Ўзбекистон халқ шоири.
⚜️ 25 январь ➖ Ўлмас Умарбеков (1934-1994) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси.
⚜️27 январь
➖ Вольфганг Амадей Моцарт (1756-1791) — австриялик бастакор, 600 га яқин мусиқий асарлар муаллифи;
➖ Дмитрий Менделеев (1834-1907) — рус кимёгар олими ва педагоги, "Кимёвий элементлар даврий системаси" кашфиётчиси.
⚜️29 январь➖ Антон Павлович Чехов (1860-1904) — машҳур рус ёзувчиси, драматург.
⚜️ 30 январь
➖ Ислом Каримов (1938-2016) — Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти;
➖ Ортиқ Отажонов (1947-2019) — Ўзбекистон халқ артисти.
✍ Январда туғилган машҳурлардан яна кимларни танийсиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Кокардага беркитилган сир
🇺🇿 Қуролли кучлар хизматчилари бош кийимининг ўртасига қадаладиган нишон кокарда дейилади. Ўзбекистон армиясининг кокардаси гербимиз шаклида.
❔ Байрам-тантаналарда кийиладиган ҳарбий либосларга сариқ металлдан ишланган кокарда, хизмат формасига эса пластмассадан қилинган қора кокардалар қадалади. Хўш, нима учун хизмат ҳолатида пластмасса тақилади? Ёки металл қимматми, дейишингиз мумкин.
❗️ Гап шундаки, жанговар ҳолатда металл кокардалар кўп панд берган. Яъни сариқ ялтироқ металл тунда озгина нурда ҳам шуълаланади. Бу эса жангчиларни спутникда ёки учувчисиз қурилмаларда кузатаётган душман томонга аскарлар жойлашувини аниқлашга имкон беради.
📌 Амалиётда ҳам бу ўз исботини топган. Уруш даврида душман снайперлари ўзидан акс нур қайтарган металл борки, ўшандан ярим қарич пастини мўлжаллаб ўқ узаверган. Натижада шу кичкина нишон сабаб кўпчилик қурбон бўлган.
Yoshlar kundaligi
Кокардага беркитилган сир
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
ФЕВРАЛЬ ЮЛДУЗЛАРИ ➖ СИЗ УЛАРНИ ТАНИЙСИЗМИ?
⚜️ 3 февраль
➖ Тоғай Мурод (1948-2003) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси;
⚜️ 4 февраль
➖ Жаҳонгир Аҳмедов (1983) — кинорежиссёр, сценарийнавис, "Илҳақ", "Баҳодир Ялангтўш" фильмлари машҳур;
⚜️ 5 февраль
➖ Криштиану Роналду (1985) — португалиялик футболчи;
➖ Неймар да Силва Сантос Жуниор (1992) — бразилиялик футболчи;
⚜️ 6 февраль
➖ Муртазо Қаршибой (1961) — ҳассос муҳаррир ва адиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист;
⚜️ 8 февраль
➖ Дмитрий Менделеев (1834-1907) — рус кимёгар олими, кимёвий элементларнинг даврий қонунини кашф этган;
⚜️ 9 февраль
➖Алишер Навоий (1441-1501) — улуғ маърифатпарвар, мутафаккир ва буюк шоир;
➖ Қутлибека Раҳимбоева (1952) — шоира, журналист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.
⚜️ 10 февраль
➖ Борис Пастернак (1890-1960) — рус ёзувчиси ва шоири, Нобель мукофоти соҳиби;
⚜️ 11 февраль
➖Томас Эдисон (1847-1931) — дунёга машҳур америкалик ихтирочи;
⚜️ 12 февраль
➖Чарлз Дарвин (1809 -1882) — инглиз табиатшуноси;
⚜️ 14 февраль
➖ Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) — мумтоз адабиётимизнинг йирик вакили, шоир, тарихчи, давлат арбоби, моҳир саркарда;
➖ Омон Матжон (1943-2020) — Ўзбекистон халқ шоири.
⚜️ 15 февраль
➖ Галилео Галилей (1564-1642) — итальян физиги ва астрономи;
➖ Саида Зуннунова (1926-1977) — таниқли ўзбек шоираси;
⚜️ 19 февраль
➖Николай Коперник (1473-1543) — поляк астрономи ва математиги;
⚜️ 20 февраль
➖ Мирзо Кенжабек (1956) — шоир, таржимон, ёзувчи;
⚜️ 22 февраль
➖ Жорж Вашингтон (1732-1799) — АҚШнинг биринчи Президенти.
⚜️ 24 февраль
➖ Стивен Пол Жобс (1955-2011) — америкалик муҳандис ва тадбиркор, "Аррle" компанияси асосчиси.
✏️ Февралда туғилган машҳурлардан яна кимларни танийсиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.
Yoshlar kundaligi
ФЕВРАЛЬ ЮЛДУЗЛАРИ ➖ СИЗ УЛАРНИ ТАНИЙСИЗМИ?
➖ Тоғай Мурод (1948-2003) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси;
➖ Жаҳонгир Аҳмедов (1983) — кинорежиссёр, сценарийнавис, "Илҳақ", "Баҳодир Ялангтўш" фильмлари машҳур;
➖ Криштиану Роналду (1985) — португалиялик футболчи;
➖ Неймар да Силва Сантос Жуниор (1992) — бразилиялик футболчи;
➖ Муртазо Қаршибой (1961) — ҳассос муҳаррир ва адиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист;
➖ Дмитрий Менделеев (1834-1907) — рус кимёгар олими, кимёвий элементларнинг даврий қонунини кашф этган;
➖Алишер Навоий (1441-1501) — улуғ маърифатпарвар, мутафаккир ва буюк шоир;
➖ Қутлибека Раҳимбоева (1952) — шоира, журналист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.
➖ Борис Пастернак (1890-1960) — рус ёзувчиси ва шоири, Нобель мукофоти соҳиби;
➖Томас Эдисон (1847-1931) — дунёга машҳур америкалик ихтирочи;
➖Чарлз Дарвин (1809 -1882) — инглиз табиатшуноси;
➖ Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) — мумтоз адабиётимизнинг йирик вакили, шоир, тарихчи, давлат арбоби, моҳир саркарда;
➖ Омон Матжон (1943-2020) — Ўзбекистон халқ шоири.
➖ Галилео Галилей (1564-1642) — итальян физиги ва астрономи;
➖ Саида Зуннунова (1926-1977) — таниқли ўзбек шоираси;
➖Николай Коперник (1473-1543) — поляк астрономи ва математиги;
➖ Мирзо Кенжабек (1956) — шоир, таржимон, ёзувчи;
➖ Жорж Вашингтон (1732-1799) — АҚШнинг биринчи Президенти.
➖ Стивен Пол Жобс (1955-2011) — америкалик муҳандис ва тадбиркор, "Аррle" компанияси асосчиси.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
ДУНЁНИНГ ТУРЛИ МАМЛАКАТЛАРИДА БОЛАЛАР ҚАНДАЙ ТАРБИЯЛАНАДИ?
Фарзанд тарбияси мураккаб жараён бўлиб, у жуда кўп ташқи ва ички омиллар билан боғлиқ. Ҳеч қизиқиб кўрганмисиз, бошқа давлатлардаги ота-оналар қандай тарбия усулларидан фойдаланишади? Келинг, назар ташлаймиз.
➖🇺🇸АҚШ
Агар бола айбдор бўлса, тинчлана олмаса ва ўзини ёмон тутишда давом этса, ота-оналар "тайм-аут" техникасидан фойдаланадилар. Бола хатти-ҳаракати ҳақида ўйлаши ва шунчаки тинчланиши учун хонада ёлғиз қолдирилади. Америкалик ота-оналар ҳар доим фарзандига нима учун жазолаётганликларини тушунтирадилар.
➖🇫🇷Франция
Франциядаги ота-оналар ўз фарзандларининг ғалаёнларига хотиржам муносабатда бўлишади, улар болани ўзларига тўлиқ бўйсундиришни хоҳламайдилар, тарбиянинг юмшоқ усулларини афзал кўришади. Агар бола жиддий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса, у жазоланади.
➖🇩🇪Германия
Германияда болалар ёшлигиданоқ бюджетни режалаштириш, кунлик жадвал тузиш, вақтни беҳуда совурмасликка ўргатилади. Шунинг учун ҳам бу миллат аниқлик ва вақтни қадрлаши билан бошқаларидан ажратиб туради.
➖🇯🇵Япония
Тарбия усули бир неча босқичларга бўлинади: беш ёшга тўлгунга қадар болага подшоҳ каби, 5 ёшдан 15 ёшгача "қул" каби муносабатда бўлишади. 15 га тўлганида эса унга катталардай муомала қилишади . Японияда болаларга бақириш одат эмас, балки хотиржам оҳангда нима нотўғри қилинганлиги тушунтирилади.
➖🇨🇳Хитой
Бу ерда ўғил ва қиз болаларни тарбиялашда алоҳида жиҳатлар йўқ, яъни ҳамма бир хил тарбияланади. Чунки катталар ҳаётида "аёлнинг вазифаси" ёки "эркакнинг бурчи" деган гап йўқ. Ота ҳам, она ҳам пул топиши ёки аксинча, бола билан уйда қолиши мумкин.
P/s. Хўш, сизга қайси мамлакат тажрибаси ёқди?
Анора Абдурашидова тайёрлади.