Yoshlar kundaligi | Rasmiy
86K subscribers
12.1K photos
7.03K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Халқаро_ҳаёт

ФЛОРИДА ЯНГИ ХАВФГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА

АҚШнинг Флорида штати "Милтон" тўфонига тайёрланмоқда.

Ҳозирда штатда фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати жорий этилган. Кун бўйи Тампа шаҳрини миллионлаб одамлар тарк этган.

Ушбу тўфон сўнгги 100 йилликдаги энг талофатлиси бўлиши мумкин.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Дуо айлай - эй Яратган Парвардигор,
Икки дунё ёруғ қилсин юзларимни.
То ҳаётман, айтадурман такрор–такрор,
Минг ўғилга алишмасман қизларимни.


✍️ Шеър: Камолиддин Шукур

📸 Фото: Суннат Сапаралиев

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Машҳур_аёллар
#Нобель_кундалиги

ИЛК НОБЕЛЧИ АЁЛЛАР ТОП-5: КИМ, ҚАЧОН ВА НИМА УЧУН?

🏅 2 кундан буён Нобел ҳафталиги доирасида турли йўналишлар бўйича мукофотлар тақдим этилмоқда. Лекин улар орасида ҳали аёлларни учратмадик. Хўш, ўзи илк Нобелчи аёллар ҳақида қанчалик биламиз? Бугун шу ҳақда.

🥇Мария Складовская Кюри (1901-1911) – Нобел мукофотини биринчи бўлиб қўлга киритган аёл ва икки марта мукофотланган олима. У биринчи мукофотни эри Пьер Кюри билан радиоактивликни кашф этгани сабаб, иккинчисини эса радий ва полоний ихтироси учун олади.

📝Грациа Деледда (1926) – Адабиёт йўналишида илк Нобел мукофотини қўлга киритган итальян аёли. У нуфузли мукофотни ўз она ватани Сардиниядаги ҳаётни аниқлик билан тасвирлайдиган шеърлари, шунингдек, умуминсоний муаммоларга чуқур ёндашилган қўлёзмалари учун қўлга киритади.

🧪 Герти Кори (1947) Биокимёгар эри Карл ва олим Бернардо Ҳусай билан биргаликда "гликогеннинг каталитик конверсияси"ни кашф этгани учун Нобел мукофотига сазовор бўлади. Кейинчалик уларнинг тадқиқотлари диабетни даволаш усулларини ишлаб чиқиш учун асос бўлди.

🧬 Гертруда Элаён (1988) – У 15 ёшида ошқозон саратонидан сўниб бораётган бобоси билан сўнгги кунларини ўтказади. Натижада бутун умрини бу касалликка қарши курашга бағишлашга ваъда беради. Шундай қилиб, Элаён асосан биокимёга таянадиган дорилар тизимини ишлаб чиқади ва бу кашфиёти учун Нобелни қўлга киритади.

🦠 Франсуаза Барре-Синусси (2008) 1983 йилда ОИТСнинг дастлабки босқичларида лимфа тугунлари катталашган беморларда ретровирусларни кўпайишини аниқлади ва инсон иммунитет танқислиги вирусини ажратиб олди. Ушбу кашфиёт туфайли касаллик биологияси аниқ бўлиб, даволаш анча осонлашди. Франсуаза мазкур кашфиёти учун Нобел мукофоти билан тақдирланади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Ҳаётимнинг саҳналарида,
Кўринмаган актёрим менинг...


✍️ Гулжамол Асқарова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳаёт

РОССИЯЛИК ТЕЛЕБОШЛОВЧИ ХАЛҚАРО ҚИДИРУВГА БЕРИЛДИ


🌐 Россия ҳукумати “Вести” кўрсатувининг собиқ телебошловчиси Фарида Курбонгалеевани фейк хабар тарқатгани учун халқаро қидирувга берди.

Аввалроқ Фарида Курбонгалеева Россияда "хорижий агент" деб эълон қилинган ва Росфинмониторинг томонидан тузилган террорчи ва экстремистлар рўйхатига киритилган. У "терроризмни оқлаш" учун оммавий чақириқларда ҳамда миллий нафрат ёки адоват асосида Россия армияси тўғрисида "сохта хабарлар" тарқатишда айбланмоқда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_видеоси

Куз манзаралари


📍Паркент тумани. Сўқоқ қишлоғи.

📹 Видео: Отабек Турсунқулов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Фан олимпиадалари ғолиблари даромад солиғидан озод этилади

🌐 Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2025 йилдан халқаро олимпиадалар ғолиблари, уларнинг ўқитувчилари ва раҳбарлари учун пул мукофотлари ва совғалар даромад солиғидан озод қилинади.

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Фан олимпиадалари маркази иш бошлайди.

📃 Халқаро ва маҳаллий олимпиадалар учун электрон платформа яратилиб, натижаларнинг статистикаси юритилади.

📚 Иқтидорли ёшлар учун “интеллектуал оромгоҳлар” ташкил этилади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM