#Тавсия
🍁‼️ БУ КУЗДА КЎРИШИНГИЗ КЕРАК БЎЛГАН ФИЛЬМЛАР РЎЙХАТИ
Қуйида кўрпага ўранган ҳолда, иссиқ лимонли чой ичиб, томоша қилинадиган бетакрор куз атмосферасини берувчи фильмларни тўпладик.☕️
➖ ♾ "Куз сонатаси"
Шопеннинг дурдона асарини эсламасдан қандай қилиб кузги фильмлар ҳақида гапириш мумкин? Фильмда муваффақиятга эришган пианиночи она ва қиз ўртасидаги муносабатлар акс эттирилган. Филмда сиз кузги бастакор Фредерик Шопиннинг мусиқасини эшитасиз
➖ 🎞 "Амели"
Амели — кафеда официант бўлиб ишлайди ва унинг севимли машғулоти одамларни ва умуман шаҳарни кузатишдир. Бир куни у вокзалда бир эркакнинг фотоальбомни унутиб қўйганини пайқайди. Амели альбомни эгасига қайтаришга қарор қилади ва бу жараён ҳақиқий саргузаштга айланади.
➖ 💞 Гарри Салли билан учрашганда
Тақдирдан қочиб қутула олмаслигингиз ҳақидаги илиқ куз фильм. Гарри ва Салли бир-бирларидан қочишга қанчалик уринмасин, тақдир уларни йиллар давомида қайта-қайта бирлаштираверади. Бу фильмни, албатта, кўришингиз керак.
➖ 👩🏻🏫 Ўлик шоирлар жамияти
Фильм Жон Кеатинг бошқалардан сезиларли даражада фарқ қиладиган ўқитувчи ҳақида. У шеър орқали ўқувчиларни ўз “мен”ини топишга, дунёга кенгроқ қарашга ундайди. Ишонинг, бу фильмдан кейин сиз бошқа одамга айланасиз.
➖ 🍂 Нью-Йоркдаги куз
Куз ҳақида яна бир фильм. Нью-Йоркдаги ресторанининг эгаси ёш Шарлотта билан учрашади. Унинг ҳаёти ва қизиқишларини ўргана бошлайди. Бу энг ёрқин куз фильмларидан бири.
➖ 🇺🇿 Ўзбек фильмлариданчи?
"Темирхотин", "Югурганники эмас, буюрганнники", "Ҳай-ҳай қизалоқ", "Замонавий совчилар" каби фильмлар кузги манзараларда суратга олинганлиги учун қайта-қайта кўришга арзийди.
Yoshlar kundaligi
🍁
Қуйида кўрпага ўранган ҳолда, иссиқ лимонли чой ичиб, томоша қилинадиган бетакрор куз атмосферасини берувчи фильмларни тўпладик.
Шопеннинг дурдона асарини эсламасдан қандай қилиб кузги фильмлар ҳақида гапириш мумкин? Фильмда муваффақиятга эришган пианиночи она ва қиз ўртасидаги муносабатлар акс эттирилган. Филмда сиз кузги бастакор Фредерик Шопиннинг мусиқасини эшитасиз
Амели — кафеда официант бўлиб ишлайди ва унинг севимли машғулоти одамларни ва умуман шаҳарни кузатишдир. Бир куни у вокзалда бир эркакнинг фотоальбомни унутиб қўйганини пайқайди. Амели альбомни эгасига қайтаришга қарор қилади ва бу жараён ҳақиқий саргузаштга айланади.
Тақдирдан қочиб қутула олмаслигингиз ҳақидаги илиқ куз фильм. Гарри ва Салли бир-бирларидан қочишга қанчалик уринмасин, тақдир уларни йиллар давомида қайта-қайта бирлаштираверади. Бу фильмни, албатта, кўришингиз керак.
Фильм Жон Кеатинг бошқалардан сезиларли даражада фарқ қиладиган ўқитувчи ҳақида. У шеър орқали ўқувчиларни ўз “мен”ини топишга, дунёга кенгроқ қарашга ундайди. Ишонинг, бу фильмдан кейин сиз бошқа одамга айланасиз.
Куз ҳақида яна бир фильм. Нью-Йоркдаги ресторанининг эгаси ёш Шарлотта билан учрашади. Унинг ҳаёти ва қизиқишларини ўргана бошлайди. Бу энг ёрқин куз фильмларидан бири.
"Темирхотин", "Югурганники эмас, буюрганнники", "Ҳай-ҳай қизалоқ", "Замонавий совчилар" каби фильмлар кузги манзараларда суратга олинганлиги учун қайта-қайта кўришга арзийди.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тавсия #Байрам_яқин
🎁 ЯНГИ ЙИЛ СОВҒАЛАРИ: КИМГА НИМА ТАНЛАШ КЕРАК?
🎄 Янги йил олдидан совға танлашда шошиб қолманг. Биз сизга ҳам фойдали, ҳам ҳамёнбоп танлов таклиф қиламиз. Қуйидаги тавсиялар вақт синовидан ўтган, қабул қилувчига завқ улашувчи совғалардир. Ишонмасангиз, синаб кўринг!
➖ Оталар учун
🧣Оталарга қўл соати, иссиққина шарф, пул ва бошқа ҳужжатлар олиб юриш учун кармон олинг. Агар отангизнинг иши офисда бўлса стол чироғи, қулай ён дафтари, ноодатий ручка, портфель беришингиз мумкин.
➖ Оналар учун
💐 Онангиз учун иссиқ рўмол, бежирим рўмолчалар, қулай соч қуритгич, қўлқоплар тавсия қилинади. Яна дастурхон, диван ва курсиларга қопламалар, ошхонага сувенирлар, илгаклар олиш мумкин. Онангиз гулларни яхши кўрса уруғлар ва кўчатлар, чиройли гултуваклар танланг.
➖ Болалар учун
📚 5-10 ёш. Болаларбоп соатлар, магнитли алифбо, алифбо, энциклопедиялар;
⚽️ 10-15 ёш. Қўлсоат, гаджет ёки замонавий аксессуарлар, спорт жиҳозлари, стол ўйинлари, сенсор учун бармоқли қўлқоплар;
⌚️ 15-20 ёш. Китоб, бассейн ёки машқ залига абонемент, атир, чиройли клавиатура ва симсиз сичқонча, антиқа будильник, идиш (офис учун кружка), ноутбуклар учун ғилофлар.
➖ Ҳамкасблар учун
🎉 Аёлларга. Осонгина йўлни танлаб, аёл ҳамкасбларнинг барчасига бир хил совға олиш мумкин. Масалан, ўрамдаги арча ўйинчоқлари, тақвимлар, ошхона анжомлари.
⌨️ Эркакларга. Компьютер сичқончаси учун гиламча, брелоклар, қайдлар учун чиройли қоғозчалар.
📌 Буларнинг ёнига ширинлик қўшиш эса байрамни яна-да тотли қилади. Унутманг, совғани очиқ чеҳра ва чиройли тилаклар бериш унинг қадрини ўн баробар кўтаради.
🔗
➖ Оталар учун
🧣Оталарга қўл соати, иссиққина шарф, пул ва бошқа ҳужжатлар олиб юриш учун кармон олинг. Агар отангизнинг иши офисда бўлса стол чироғи, қулай ён дафтари, ноодатий ручка, портфель беришингиз мумкин.
➖ Оналар учун
➖ Болалар учун
➖ Ҳамкасблар учун
Тавсияларни дўстларингизга ҳам улашиб, совға танлашда ёрдам беринг.
Yoshlar kundaligiPlease open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM