This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр
#Гулруҳбегимни_қайтаринг
Непотизм, коррупция — дарахтга тушган қурт сингари ҳар қандай соҳани ичидан кемириб, тугатади. Шахсий манфаатлар аралашган жойда ҳаммаси тугайди, шунчаки. Бу борада бизнинг ўзбек спорти билан боғлиқ узоқ йиллик аччиқ тажрибамиз бор.
Бу ўзига ишонган, бор ҳақиқатни қўрқмай гапира оладиган қиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова. У шахмат бўйича Ўзбекистон тарихидаги иккинчи халқаро гроссмейстер эди. Ўзбекнинг шундай гулдек спортчиларини таниш-билишлик, непoтизм хазон қилди. У шахмат федерациясидаги ноҳақликлар сабабли фаолиятини АҚШда давом эттиришга қарор қилганди.
Шундай, жаноби каттаконлар! Агар сиз иқтидорларни қадрига етмасангиз, четдан уларнинг бошини силайдиганлар, албатта, топилади. 2020 йилдан буён Гулруҳбегим халқаро майдонда Қўшма Штатлар байроғини ҳимоя қилиб, дона сурмоқда. Энди бир ўйлаб кўринг: ким ютди-ю, ким ютқазди? Сиз таниш-билишчилик қилиб спортга "тиқиб" қўйганлар бугун қаерда? Жавоб йўқ. Аммо, бир нарса аниқки, ўзбек спорти гулдек спортчисини бой берди. Сизнинг шу каби қилмишларингиздан сўнг ёшларда "суриш керак", деган фикр тобора авж олмоқда.
Бугун Гулруҳбегим ўзбек ватандошига қарши ўйинга тушишдан бош тортди. Бу унга адолатсизлик қилганларнинг юзига бир тарсаки эди. У номардларга мардлик қандай бўлишини кўрсатиб қўйди. Спортчи ҳозирда вазият ўзгарганини, тизимга жонкуяр раҳбарлар келгани ва кун келиб ватанга қайтишини билдирган. Биз ҳам шундай умиддамиз. Шахмат Федерациясининг амалдаги раиси, ёшларнинг чинакам лидери Алишер Зафарович Саъдуллаев бу спортчимизни ватанга қайтаришига ишонч билдирамиз.
📹 Видео архивдан олинди.
Yoshlar kundaligi

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр
Ғирром бизнес ҳақида 3 та мулоҳаза
📌 Ўзбек бизнес сферасида доим уч-тўртта жирканч схема мавжуд ва бу иллатдан ҳали-бери қутилолмадик.
➖ Эшмат битта йирик давлат корхонасида масъул вазифада ишлайди. Қашшоқ оиланинг эзгу тарбиясини олиб, ҳалол меҳнати билан лавозимга кўтарилган Эшматимиз корхонадаги вазиятни ўрганиб, таъминотни қўлга олиш учун курашни бошлайди. Хуллас, йирик корхонага маҳсулот етказиб бериш бўйича даҳшатли интригалар бор. Масалан, АГМКга гўшт етказишдан то концтовар таъминотигача бўлган жараёнда не-не шахсларнинг аралашуви, "доля"си бор. Худди шундай ўйинлар Ўзбекистондаги барча йирик корхоналарда мавжуд. Эшмат ёлғиз эмас. Ундан илҳомланиб Тошмат, Қулмат, Гулматлар ҳам тиржайиб туради.
➖ Мана шундай ипирисқи бизнес билан бойиб олган миллий Эшматвойлар олигарх бўлишни тусаб, таниш-билишчилик орқали тўпланган сармояни "типа" истиқболли лойиҳаларга сарфлайди. Чунки, бизнеснинг энг қийин нуқтаси – айланма учун дастлабки капитал. Етарли сармоя Эшматларда албатта мавжуд. Бўлди. Шу ерда бизнес муҳитидаги ғирромлик, нотенглик бошланади.
➖ Қора халқнинг бизнеси чорва билан боғлиқ. Иқтисод ҳақидаги тушунчаларимиз чорва, сут-қатиқ ёки Дамас олиб кирага чиқишдан иборат. Аҳолининг 90 фоизи бизнес, даромадли иш деганда шуни назарда тутади.
✅ Ўзбекистонга бугун кимлар керак, деган саволга, қисқа қилиб, иқтисод фалсафасини аҳолига содда тилда, равон тушунтириб берадиган олимлар, лекторлар керак, деган бўлардим.
Yoshlar kundaligi
Ғирром бизнес ҳақида 3 та мулоҳаза
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр
ДАРСЛИКЛАР – МИЛЛИЙ МАСАЛА, МИЛЛИЙ ҒУРУР ДЕМАКДИР!
Ўзбекистонда тарих фанини ўқитишга оид масалага руслар аралашишни бошлагани ёмон сигнал. Халқаро майдонда қарийб ёлғизланиб қолган Россия мустақил Ўзбекистон Республикасининг миллий дарсликларига аралашуви колониал ўтмишни қўмсашдан бош нарса эмас.
Ўзбекистон ўзининг тарихини, хусусан, Чор Россияси истибдодини ўзи истагандек, реал ҳаётда қандай бўлган бўлса, шундайлигича ўргатади, ўқитади. Бу борада биз кимгадир ҳисоб беришга мажбурмасмиз.
Ўзбекистон, ўзбеклар тарихининг шонли саҳифалари, душманга қақшатқич зарба берган мардлар, кураш майдонида ёвни даҳшатга солиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлган шаҳид боболар ҳақидаги ёрқин тарих саҳифалари – фақат бизники, бизнинг беқиёс маънавий бойлигимиз, миллий ғуруримиз!
Юрт босган айёр ёвлар, уларнинг қабиҳ ишлари, пасткашларча олиб борган сиёсатлари – юракларимизда бир умр қотиб қолган армон, ҳеч бир ўзбек боласи унутмайдиган қора кунлардир. У кунлар шарҳини ўқиш бизни янада кучли қилади, бахтли кунларни қадрига етишга, Ватанимизни асраб-авайлашга ўргатади.
Бизга тарихдан дарс берманг!

Мексикада қишлоққа кириб олган тимсоҳ зарарсизлантирилди
🐊 Рио-Гранде провинциясидаги қишлоққа сув тошқини сабаб келиб қолган икки метрли тимсоҳ тутилди ва табиатга қўйиб юборилди.
🐷 Кеча, 4 октябрь куни Ангреннинг тоғли "Жигаристон" маҳалласида ёввойи чўчқани ёввойиларча отиб ўлдирганлик ҳолати аниқланган. Қизиғи, куни кеча Бутунжаҳон ҳайвонларни муҳофаза қилиш куни эди. Қизиқ парадокс.
🐻 Олдинроқ эса Сурхондарё вилоятида қишлоққа келиб қолган айиқни ИИ ходими отиб ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар тармоқларни портлатганди.
❓ Наҳотки, бизда ёввойи жониворларни зарарсизлантириш учун ўлдиришдан бошқа ечим бўлмаса? Озуқа занжирини бузганимиз, ҳайвонларга вахшийларча муносабатда бўлганимиз учун она табиат биздан ўч олмаса бўлди эди... Ҳамма қўрқувимиз шундан.
Yoshlar kundaligi
Мексикада қишлоққа кириб олган тимсоҳ зарарсизлантирилди
🐊 Рио-Гранде провинциясидаги қишлоққа сув тошқини сабаб келиб қолган икки метрли тимсоҳ тутилди ва табиатга қўйиб юборилди.
🐷 Кеча, 4 октябрь куни Ангреннинг тоғли "Жигаристон" маҳалласида ёввойи чўчқани ёввойиларча отиб ўлдирганлик ҳолати аниқланган. Қизиғи, куни кеча Бутунжаҳон ҳайвонларни муҳофаза қилиш куни эди. Қизиқ парадокс.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр
Бахтсизлик ҳаётингизга қандай қилиб кириб келади?
Баъзида одам ўзини тўхтата билиши керак. Орзу-истаклари ортидан худбинларча чопиб, яқинларини музтар аҳволга солиб, бадавлат кишилардек яшаш истаги билан қоврилиб, умрини ўтказиб юбориши мумкин. Инсон умр пиллапояларига сакраб чиқолмайди, битта-битта қадам ташлаб кўтарилади. Бир сакраб, икки сакраб жарга қулайсиз. Сакраманг кўп.
Бир пайтлар, айни йигит ёшимда буёғига пул топиш керакми, ўқиш керакми, деган изтиробли саволга ҳар куни тўқнаш келардим. 2000-йиллар, одамлар оч, бутун қишлоқ болалари машоқ тергани далага югурган, одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб чет элга ишлашга отланган кунлар эди. Қандайдир бир-икки йилда қишлоқдан файз кетди, одамлар камайиб қолди, эркак зоти борки, ишлагани кетди қайларгадир. Тунлари чироқ йўқ, чорвадан барака кетган, бир парча ер бўлса ҳам аввало буғдой экилган, қишлоқдан маҳзун-маҳзун хатлар келади почтадан, тўйга борсанг, ҳар қадамда камбағаллик, етишмовчилик сезилиб туради, эҳ, айтаверса, гап кўп... Ўшанда устозларимиз: "Бу кунлар ўтиб кетади, билимли болалар керак Ватанга, сизларда талант бор, талант – халқ мулки. Халқ бугун ўз талантли болаларини хор қилиб қўйса, эртамиз, индинимиз нима бўлади, ўқинг", деб қатъий буюрган.
Қатъиятда гап кўп. Ана ўша пайтларда ҳақиқатда ўқиган, катта шаҳарлардаги катта кутубхоналарга кириб, ўз устида ишлашга матонати етган болалар бугун давлатни янги босқичга олиб чиқишда фаол иштирок этяпти, мен сизга айтсам. Қийинчиликлар қаршисида довдираб, бир кунлик режалар тузиб, ҳузур-ҳаловатни тор маънодагина тушуниб, бу худойимнинг ҳовлисида чўчқадек яшаб ўтиб кетиш – мана бу катта бахтсизлик.
Ҳузурланиш ҳақида. Сиз агар яхши овқат, яхши кино, яхши кийим, яхши шароит билан бахтиёр яшаётган бўлсангиз, манқуртдан озгина фарқ қиласиз холос. Истеъмолчи, инсоният яратган неъматларнинг худбин меросхўрисиз холос. Сизда жамиятни ривожлантириш истаги йўқ, ишга новаторона ёндашмайсиз, қандайдир йўллар билан топган капиталингизни қандай тасарруф қилишни ҳам билмайсиз. Бизнес ҳақида фикрингиз 4 та товуқ, 2 та мол қилиб кўпайтиришдан иборат холос. Сиз ҳузурланиш деганда, Паганини, Бетховен, Шопен мусиқалари; Мопассан, Достоевкий, Толстой, Қодирий романлари; Гегель, Кант, Эйнштейн, Мамардашвили, Адам Смитнинг таҳлилий фикрлаш оқимини назарда тутмайсиз. Бунга қобил эмассиз. Сиз учун бу олам тоғорадан сал каттароқ бир нарса, унда маза қилиб, кайф қилиб яшаш керак.
Сиз ортингиздан қандай инсонлар қолдирасиз бунақада? Сизнинг ҳозирги ҳаёт тарзингиз маданиятли қуллик холос. Бойлик сизга қачон келади, биласизми? Қачонки, сиз уни ишлатишни, тўғри сарфлашни ўрганганингизда келади! Бадавлат одамларнинг теран фикри, жамиятни яхшилаш истаги, уйида каттагина кутубхонаси бўлади. Маърифатсиз – бойлик йўқ. Меҳнат қилиб ишлаб топилмаган пулда барака бўлмайди. Шубҳали бизнес схемалардан эҳтиёт бўлиш керак.
Сиз бунга нима дейсиз?
✍️ Амирсаид Мирзо.

‼️ "МИЛЛИЙ СЕРТИФИКАТ": БАРБОД БЎЛАЁТГАН УМИДЛАР ҲАҚИДА
📈 "Миллий сертификат" учун имтиҳонлар бўлиб ўтди. Бироқ, айтишларича, унда ўқитувчилардан кўра абитуриентлар кўпроқ қатнашибди.
Ўқитувчилар сертификат олиш машаққатларини, ўта мураккаб имтиҳонларни кўриб, қатнашишдан тийилиб қолгани айтилмоқда. 50 фоизлик устама учун кураш бу йил қизғин кечмади, ўқишга кириш имтиёзи учун курашган абитуриентлар кўпчиликни ташкил қилди.
Энг қизиғи, сертификат имтиҳонларидаги саволлар бугунги дарсликлардан эмас, 20 йил олдинги дарсликлардан тузилган. Тушуняпсизми, ўқувчи соддалаштирилган, турли қоида ва формуладан холи дарсликни ўқияпти. Миллий сертификат эса советча академик мукаммал билимлар мажмуи асосида тузилган. Бизда таълим методикаси қандай ўзи, буни келишиб олишимиз керак.
Сингапур ва Финландия методикаси нима бўлди энди? Комил Алламжонов лавозимдан кетганидан кейин, дарсликлар, фалонча методлар деган оламшумул гаплар, ўн килограммлик дарсликлар муаммоси буёғига қандай бўлади? У дарсликлар соҳасида қолдириб кетган "беспредел" нима бўлади охири?
"Миллий сертификат" мавзусига келсак, ўқитувчи ва абитуриентга бир хил ёндашув, умумий қарашдан воз кечиш керак. Ўқитувчи бу алоҳида қатлам, уларни абитуриентлар билан бирга имтиҳонга киргизиш қанчалик тўғри ўзи?
❓ "Миллий сертификат", "Директорларни, лицензиялаш" – бу таълим тизимидаги навбатдаги хатоми ёки ўн йиллаб чўзиладиган муаммоми? Буни ўйлаб кўриш фурсати етди.
Yoshlar kundaligi
Ўқитувчилар сертификат олиш машаққатларини, ўта мураккаб имтиҳонларни кўриб, қатнашишдан тийилиб қолгани айтилмоқда. 50 фоизлик устама учун кураш бу йил қизғин кечмади, ўқишга кириш имтиёзи учун курашган абитуриентлар кўпчиликни ташкил қилди.
Энг қизиғи, сертификат имтиҳонларидаги саволлар бугунги дарсликлардан эмас, 20 йил олдинги дарсликлардан тузилган. Тушуняпсизми, ўқувчи соддалаштирилган, турли қоида ва формуладан холи дарсликни ўқияпти. Миллий сертификат эса советча академик мукаммал билимлар мажмуи асосида тузилган. Бизда таълим методикаси қандай ўзи, буни келишиб олишимиз керак.
Сингапур ва Финландия методикаси нима бўлди энди? Комил Алламжонов лавозимдан кетганидан кейин, дарсликлар, фалонча методлар деган оламшумул гаплар, ўн килограммлик дарсликлар муаммоси буёғига қандай бўлади? У дарсликлар соҳасида қолдириб кетган "беспредел" нима бўлади охири?
"Миллий сертификат" мавзусига келсак, ўқитувчи ва абитуриентга бир хил ёндашув, умумий қарашдан воз кечиш керак. Ўқитувчи бу алоҳида қатлам, уларни абитуриентлар билан бирга имтиҳонга киргизиш қанчалик тўғри ўзи?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр
✍Мактабда одобнома дарсларида устозим: «Одобли бўл, қилпанглама, чиройли гапир, бачкана бўлма, ўзингга ярашмаган ишларни қилма, камтар бўл, бегуноҳ инсонларга азият берма, шунда катта одам бўласан», дердилар.
👀Манави кап-катта одамда ўша салбий хислатларнинг ҳаммаси бор. Устозимдан жичча хафаман. 😕

📺 Бугун "Нетфликс" платформасида “Калмар ўйини” сериалининг янги қисмлари намойиш қилинади. "Ўлим ўйини" номи билан танилган сериал Жанубий Корея киноси ҳисобланади. Унда ҳаётда қийин шароитларга тушиб қолган инсонлар таваккал қилиб, мўмай пул эвазига ҳаётларини гаровга қўядиган хатарли ўйинда иштирок этадилар, охирида тирик қолган иштирокчи ғолиб бўлади.
‼️ Маълумот ўрнида, мазкур сериал ғояси ўз вақтида ўзбек зиёлилари ҳамда олимлари томонидан кескин танқидга учраган, телеканалларда бу кинони "намойиш этмасликни" сўраб мурожаатлар қилинган. Бироқ, телеграмда кино-ботлар, пуллик платформалар сериални ўзбекча таржимада кўрсатган. Давлат эса бу вазиятга сукут сақлаган. Умид қиламизки, бу сафар мафкура сўзчилари кино таржимаси ва тарқалишига тўсқинлик қила олишади.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM