Yoshlar kundaligi | Rasmiy
107K subscribers
12K photos
6.99K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Туйғу

На бўлди, нигоро, биза асло қарамайсиз,
Гулдек очилиб, ғунчаи ҳумро қарамайсиз.


✍️ Шеър: Фурқат

📸 Фото: Шерзод Қорабоев
🖼 Образда: Зайниддин Шерзод, Анора Абдурашидова.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тавсия

‼️ Эҳтиёт бўлинг — ёз чилласи! Иссиқлик пайтида нима қилмаслик керак?

🌡 Термометрлар 40+ дан юқори бўлган ҳароратни кўрсатмоқда. Хўш, бу иссиқни талофатсиз ўтказиш учун нималарга эътибор бериш керак?

🎩 Бош кийим кийиб юринг!

Қуёш нури бошингизга тушишидан сақланинг. Акс ҳолда бурундан қон кетиши, кўнгил айниши каби нохуш ҳолатлар кузатилиши мумкин.

Синтетик кийимларни кийманг!

Табиий матолардан тикилган кийимларни кийинг. Бу тана ҳароратини бир маромда ушлаб туришга ёрдам беради.

⚠️ Шаҳарда қолманг!

Кучли қуёш таъсири остида асфальт ва кўп қаватли биноларнинг деворлари қизийди ва атроф-муҳитга иссиқликни чиқара бошлайди.

😋 "Oғир" овқатларни еманг!

Бу кунларда енгил таомларни ейишга одатланинг. Асосий эътиборни мева, сабзавотлар ва кўкатларга қаратинг.

💧 Суюқлик ичинг!

Тоза сув ичиш қонни суюлтиради ва шу билан юрак хуружи ва қон томирлари хавфини камайтиради.

🍾 Алкоголли ичимликлардан воз кечинг!

Иссиқ ҳавода спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик керак. Юқори ҳаво ҳарорати туфайли бунинг оқибатлари жуда жиддий бўлиши мумкин.

🌨 Кондиционерни кўп ишлатманг!

Кондиционерли хона ва кўча ўртасидаги ҳароратнинг катта фарқи шамоллаш, бурун оқиши ва томоқ оғриғига олиб келиши мумкин. Ва ёз касал бўлиш вақти эмас!

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️❗️❗️🚨🚨🚨

Оҳангарон туманида бир эркак бедарак йўқолди

📣 Вилоят ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, Жургунов Мардонбекни топишда кўмаклашганларга 10 млн сўм миқдорида мукофот пули берилади.

❗️ Алоҳида белгилари: бўйи — 175 см, ўртача гавдали, буғдойранг, сочи қора, кўз-қоши қора рангда (чап қўл елкасидан тирсагигача корейс тилида “онажоним” деб ёзилган ёзув бор).

📞 Ушбу шахс тўғрисида бирор маълумотга эга фуқаролардан “102” ёки +998703020510, +998910054022, +998908063121, +998935521795 телефон рақамлари орқали хабар бериш сўралди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БИР НАФАСДА ЎҚИЛАДИГАН КИТОБ

💠 Замон тез, фурсат оз. Ўқувчилар ҳам даврига яраша: катта китоблар ва узун матнларга ҳуши йўқроқ. Бунга ким айбдор?

📣 "Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳаси ижодкорлари айбдор қидирмайди. Улар ўз ечимларини таклиф қилади.

✔️ Кутиб олинг, янги китоб – "Даҳонинг болалиги". Китоб машҳур шахслар ҳаётидан олинган 40 та ҳикоядан иборат. Матнлар қисқа ва фойдали, бир нафасда ўқилади. Ҳар бир даҳонинг болалик қиёфаси чизиб чиқилган.

🙏 Хуллас, бугуннинг ҳардамхаёл болаларига даҳолик надир, даҳолар кимдир — ихчам ракурсда ўқитишга, уқтиришга интилдик.

Хўш, китобни қаердан топиш мумкин?

🟢 Бу жуда осон. Қуйида берилган "Asaxiy books" сайтига киринг ва буюртма беринг. Қарабсизки, китобнинг ўзи уйингизни топиб келади.

➡️ https://asaxiy.uz/product/dahoning-bolaligi ⬅️

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
‼️‼️‼️‼️

😥 Тарвуз мавсуми тугаб, айни чилла пайтида улар исроф бўлмоқда. Бунга етиша олмаганлар қанча экан-а?!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️❗️❗️🚨🚨🚨

🇺🇸 Жо Байден президентлик пойгасидан чиқишини эълон қилди

🌐 Қўшма штатларнинг амалдаги президенти сайловда иштирок этмаслигини эълон қилди. Унинг ўрнини Камала Ҳаррис эгаллаши кутилмоқда.

📌 Жо Байден ўз президентлик ваколатини охиригача етказади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Ўйласам беқўним ўйларга ботиб,
Чиройли қиз бўлса сизча бўлади.
Менинг юрагимни оловга отиб,
Қовоғи қаҳратон қизча бўлади.


✍️ Шеър: Жўрабек Рамазон

📸 Фото: Шерзод Қорабоев
🖼 Образда: Моҳларойим Мирзонеъматова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Ҳиндистонда давоси йўқ касаллик тарқалди

🌐 Мамлакатнинг Гужарат штатида чивин ва каналар чақиши оқибатида ҳали деярли ўрганилмаган "Чандипур вируси" тарқалди.

📣 Касаллик оқибатида камида 16 киши вафот этиб, 50 га яқин одам вирусга чалинган.

❗️ "Чандипур вируси" дастлаб 1965 йилда аниқланган, бироқ шу кунга қадар вирусга қарши махсус даво ёки вакцина яратилгани йўқ.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥🎥🎥🎥

Сирдарёлик 12 ёшли йигитча бутун солиқ марказий аппарати тик тургизди

🌐 Сирдарёда дўкон сотувчисидан чек сўрагани учун калтак еган 12 ёшли бола Солиқ қўмитасига таклиф қилинди. Қўмита раиси Шерзод Кудбиев йигитчага унинг олдида бутун солиқ марказий аппарати тикка турса арзишини билдирган.

💠 Тарсаки туширган дўкон сотувчисига маъмурий иш қўзғатилган. Мазкур видеодан барча масъуллар ўрнак олса арзийди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Савдо дўконларидан харид чекини талаб қиласизми?
Anonymous Poll
42%
Ҳа, доим оламан.
46%
Йўқ, одатда беришмайди.
12%
🤷‍♂️ Менга чек керак эмас.
"Чорвоқ"да 19 ёшли йигит гидроскутер бошқарувини йўқотиб, икки кишининг ўлимига сабабчи бўлди

📣 20 июль куни соат 14:30 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ” сув омборининг “Бурчмулла” сув ҳавзасига дам олиш мақсадида келган Зангиота туманида истиқомат қилувчи 19 ёшли фуқаро скутерни ҳайдаш вақтида бошқарувни эплай олмай, қаршисидаги катамаранга бориб урилган. Натижада катамаранда бўлган 2 нафар Фарғоналик фуқаро тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

👮‍♂️ Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 260 моддаси (Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM