Yoshlar kundaligi | Rasmiy
105K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Қўшниларда_нима_гап

🇵🇰Покистонлик талабалар Қирғизистонни оммавий равишда тарк этмоқда — Бишкекда юз берган тартибсизлик оқибатлари

🎓Покистон ҳукумати Қирғизистондаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган 540 та фуқаросини тижорат рейслари орқали ўз ватанига қайтармоқда. Бунга сабаб эса 17 май кечасида содир бўлган зиддиятли ҳолат эканлиги айтилмоқда.

❗️Маълум бўлишича, бир неча талаба ўзаро муштлашган. Бу ҳолат маҳаллий блогерлар томонидан тасвирга олиниб, "Қирғиз талабалари чет эл талабалари томонидан калтакланмоқда" каби сарлавҳалар билан тарқатилгач, умумий аҳоли қўзғалиб, меҳмон талабаларга ташланиб кетишган. Кўнгилсиз ҳодисада 29 киши жабрланган.

🟢Ҳолатга бефарқ бўлмаган Ўзбекистон ёшлар умумжаҳон ассоциациясининг Қирғизистондаги вакили ҳам "Ўзбекистонлик талабалардан Қирғизистон қоидаларига тўлиқ амал қилишлари"ни сўраб ахборот тарқатган.

🇺🇿Мазкур нохуш воқеада ўзбек талабаларининг ҳам иштироки ёки жабрлангани ҳақида ҳозирча бирор маълумот йўқ.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Юқори Чирчиқда табиатга 1 млрд 487 млн сўмлик зарар етказган мансабдорларга жиноят иши қўзғатилди

❗️Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси мансабдор шахслари Юқори Чирчиқ туман ҳудудида экилган 175 туп қимматбаҳо дарахтларни қаровсиз қолдириб, нобуд қилиб, табиатга 1 млрд. 487 млн. сўмлик зарар етказган.

⚔️Мазкур ҳолат бўйича Тошкент вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📌 Бош Прокуратура бу борадаги назорат тадбирлари давом эттирилаётганини ҳам қўшимча қилган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент мактабларига янги ўқув йили учун қабул 1 июндан бошланади

⚡️Президент мактабларига 2024/2025 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1 июндан – 20 июнга қадар онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Талабгорлардан мактабга топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).

Ўқувчининг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан баҳолари 5 баҳо (аъло) бўлиши керак.

❗️Президент мактабларига 4 синфни тугатган ўқувчилар 5 синфдан қабул қилинади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жиноят_ва_жазо

"1 XBet"га 33 млрд. сўмни "тикиб берганлар" қўлга олинди

🔗 ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан фуқароларни онлайн қимор ўйинларига тарғиб қилиб, пул маблағларини сармоя сифатида онлайн тизимларга киритиб бериш билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди.

🔎 Текширувларга кўра, улар Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри, “Умид” МФЙ, 2 даҳаси ҳамда Ангрен шаҳри 2/2 даҳаси ҳудудида жойлашган “Пайнет” шаҳобчаларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган таваккалчиликка асосланган онлайн қимор ўйинларини (1 XBet) тарғиб қилиб ноқонуний равишда пул ўтказиш билан шуғулланиб келишган.

⚡️ Тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан қўлга олинган гумонланувчиларнинг телефон мосламалари тегишли тартибда текширилганида 1 гуруҳ томонидан шу кунга қадар фуқароларнинг 15 млрд. сўм, 2 гуруҳ томонидан эса 18 млрд. сўм миқдордаги пул маблағлари сармоя сифатида онлайн қимор ўйинларига киритилганлиги аниқланди.

⌛️ Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Менинг муҳаббатим нимага арзир,
Нимага арзирди ёниб-куйганим.
Меҳр бу суннатдир, меҳр бу фарздир,
Сени худо суйсин, менинг суйганим.

Шеър: Эшқобил Шукур

📸 Фото: Абдул АЗИЗ
🖼 Образда: Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда

🇷🇺 Covid-19 қайтди(ми): Россияда коронавируснинг янги FLiRT тури аниқланди, унга чалинганлар сони 178 тани ташкил этмоқда — Vedomosti.

⚽️ Футбол қиролидан яна бир рекорд: Португалиялик футболчи Криштиану Роналду Европа Чемпионатидаги иштирок бўйича рекордчига айланди — FPF.

🟢18 ёшли вазир: Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Аҳмад Қодиров Жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланди — РИА Новости.

🇺🇿🇦🇫Инсонпарварлик ёрдами: Ўзбекистон Афғонистоннинг тошқинлардан жабрланган аҳолисига ёрдам юки юборди — Спутник Ўзбекистон.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Танқиддан_сўнг

Тўқбойга сув келди

❗️Яқинда "Ёшлар кундалиги"да "Тўқбой Водаканалга бегонами?" сарлавҳаси остида танқидий мақола эълон қилган эдик.

Куни кеча "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ ахборот хизмати берган маълумотга кўра, айни пайтда "Найман" маҳалласи ҳудудида ичимлик суви қайта тикланган. Шунингдек, аҳоли билан шартномалар имзоланган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Куёвбола "Назокат масаласида"ги чалғитмадан кейин, ўзининг аламини олган кўринади. Ҳозирча ҳисоб 1:1😁

◀️Эфирда жамоамиз вакиллари, Мирзанеъматовлар оиласи😉

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇹🇷Давлатимиз раҳбари Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Нуман Куртулмушни қабул қилди

📌Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги юксак босқичи, барча даражада фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани мамнуният билан таъкидланиб, Ўзбекистон — Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#туйғу

Гоҳ севгидан тошган дарёсиз,
Гоҳ меҳрга ташна саҳросиз,
Мен биламан – сиз ҳам танҳосиз,
Кўргим келар сизни негадир.

🎼Қўшиқдан

📸 Фото: Саҳобиддин Рустамов
🖼 Образда: Зилола Ҳакимжонова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_Қидирмиш

Тошкент вилояти "Электр тармоқлари" муҳандиси 30 минг доллар билан қўлга тушди

⚡️ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиалининг бўлим бошлиғи ва муҳандиси Қибрайдаги қандолат корхонасини 3 фазали тармоққа улаш, трансформаторлар ўрнатиб, бошқа техник ҳужжатларни тайёрлашга кўмаклашиш эвазига 39 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

👮‍♂️ДХХ ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиали муҳандиси сўралган пул маблағи "учидан" 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

❗️Ҳозирда уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қўшниларда_нима_гап

🇺🇿🇰🇿🇰🇬Ўзаро ҳамкорлик — Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон

🟢 Қирғизистон Энергетика вазирлиги хабарига кўра, Қамбар ота ГЭС-1 қурилишига тайёргарлик шу йил якунланиши кутилмоқда.

Айни пайтда у ерда 5,6 км узунликдаги йўл, тоннель, кўприк, ишчилар учун вақтинчалик қароргоҳ, юқори вольтли линия, подстанциялар қурилмоқда.

📌 ГЭС Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистоннинг қўшма лойиҳаси бўлиб, унинг қуввати 1860 мегаваттга тенг бўлиши кутилмоқда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ретро

Блогерлар овози: 1989 йил. Пискент тумани.

📌Piskent_life инстаграм тармоғи админи.

😉 Пискентлик танишларга жўнатиб қўямиз. Улар бу ерларни эслай олишармикан?

Yoshlar kundaligi
Чирчиқ дарёсидан ноқонуний қазиб олинаётган қум-шағаллар ҳисобига табиатга зарар етказиш ҳолатлари аниқланди

✔️ Президент Администрацияси, Бош прокуратура ва Эковазирлик иштирокида жойларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

⚡️Шунга кўра, Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси бўйлари ўрганилганида ўндан ортиқ ҳолатларда тегишли мораторий талабларига риоя этилмай қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари давом этаётгани аниқланди.

🔴Ҳолат натижасида дарё қирғоқларида 30 метргача емирилган зоналар пайдо бўлиб, турли чиқиндилар билан ифлослантирилган ва бетартиб қазиш ишлари сабабли сизот сувлари юзага чиқиб қолган.

Айни пайтда Эковазирлик томонидан мансабдор шахсларнинг бепарволиги ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ноқонуний фаолияти натижасида табиатга етказилган зиён кўлами ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Сиз кутасиз. Мен ҳам бораман.
Учиб бородурман худди ўқ.
Фақат… олдин хат юбораман,
Ўша хатни ёзганимча йўқ.


✍️Шеър: Ҳалима Худойбердиева

📸Фото: Отабек Турсунқулов
🖼Образда: Моҳларойим Мирзонеъматова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM