#Таълим
БАКАЛАВРИАТ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЎЙИЧА ФАН БЛОГЛАРИ ЯНГИЛАНДИ
📌 Олий таълим вазирлиги бундан олдинги тарқатилган фанлар мажмуасига ўзгартириш киритган.
🖋 Жадвал билан танишиш.
Yoshlar kundaligi
БАКАЛАВРИАТ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЎЙИЧА ФАН БЛОГЛАРИ ЯНГИЛАНДИ
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим
⚡️ Абитуриентлар, уйғонинг — тест кунлари аниқ бўлди
🔹 Олий таълим вазири Конгратбай Шарипов тест синовлари 14-28 июль, ижодий имтиҳонлар 1-25 июль кунлари бўлиб ўтишини маълум қилди.
🔺 Маълумот ўрнида, ОТМларга қабул жараёни 25 июнга қадар давом этади.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим
ЭНДИ "АТТЕСТАТ"НИ ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА ЮКЛАБ ОЛИШ МУМКИН
🌐 Мактаб битирувчилари электрон шаҳодатномаларини қуйидаги ҳаволалар орқали бепул юклаб олиши мумкин:
✅ Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидаги Умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома маълумотини олиш давлат хизмати орқали.
✅ Электрон шаҳодатнома (e-shahodatnoma.uz) ахборот тизимига шахсий маълумотларини киритиш орқали.
Yoshlar kundaligi
ЭНДИ "АТТЕСТАТ"НИ ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА ЮКЛАБ ОЛИШ МУМКИН
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим
Абитуриентларни қизиқтирган 10 та олийгоҳ рейтинги
📣 Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумотларига кўра, абитуриентлар энг кўп қизиқиш билдираётган давлат Олий таълим муассасалари статистикаси аниқланди.
🔝 ТОП-10 та олийгоҳ:
1. Ўзбекистон Миллий университети
2. Тошкент давлат иқтисодиёт университети
3. Тошкент давлат педагогика университети
4. Қорақалпоқ давлат университети
5. Тошкент давлат транспорт университети
6. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
7. Тошкент ахборот технологиялари университети
8. Тошкент давлат техника университети
9. Урганч давлат университети
10. Фарғона давлат университети
Yoshlar kundaligi
Абитуриентларни қизиқтирган 10 та олийгоҳ рейтинги
1. Ўзбекистон Миллий университети
2. Тошкент давлат иқтисодиёт университети
3. Тошкент давлат педагогика университети
4. Қорақалпоқ давлат университети
5. Тошкент давлат транспорт университети
6. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
7. Тошкент ахборот технологиялари университети
8. Тошкент давлат техника университети
9. Урганч давлат университети
10. Фарғона давлат университети
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим
4 сентябр — Мактабларда ўқиш бошланди
💠 Бугун Тошкент вилоятидаги жами 876 та мактабда ўқув жараёнлари бошланди.
Туман ва шаҳар раҳбарлари ўз ҳудудларидаги турли мактабларга бориб, Президент совғаларини болаларга топширди.
📌 Маълумот ўрнида, Тошкент вилоятида 521 300 та ўқувчи мактабларда ўқийди, шундан жорий ўқув йилида биринчи синфга чиққанлари умумий 54 800 нафарни ташкил этиб, ўқувчиларга умумий 36 964 та ўқитувчи дарс беради.
🎨 Рассом: Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi
4 сентябр — Мактабларда ўқиш бошланди
Туман ва шаҳар раҳбарлари ўз ҳудудларидаги турли мактабларга бориб, Президент совғаларини болаларга топширди.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим
ОТМ талабаларига таълим кредити бериш тартиби қандай?
➖ Таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талабаларга ажратилади;
➖ Олийгоҳ биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;
➖ ОТМларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.
➖ Бунда талабалар тўғрисидаги маълумотлар kontrakt.edu.uz ва HEMIS тизимида, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари ҳақидаги маълумотлар эса prof.edu.uz ахборот тизимида мавжуд бўлганда ажратилади.
Yoshlar kundaligi
ОТМ талабаларига таълим кредити бериш тартиби қандай?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим
Мактаб таълими ҳақида энг кўп бериладиган саволларга жавоблар
1. Ўқитувчиларнинг энг кам ва энг кўп дарс ставкаси қанча?
➖ Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарорига асосан, умумтаълим муассасаларининг ўқитувчилари бир ярим ставка – 30 соат (йиллик 2 322 соат) дарс ўтишлари мумкин. Энг кам дарс иш берувчи ташаббуси билан берилади (дарс соатларидан келиб чиққан ҳолда).
2. Вариатив (ихтисослашган) синфлар ташкил этилиш ва дарс ўтиш тартиби қандай?
➖ Вазирликнинг тегишли буйруғига асосан умумтаълим мактабларида ўқув режага 15 фоиз ўзгартириш киритган ҳолда вариатив синфлар очилади. Бунда янги ўқув йили бошида ўқувчилар танлови асосида 19 та йўналишдан бири танланади ва белгиланган ўқув режа асосида танланган йўналиш чуқурроқ ўқитилади. Вазирлик томонидан барча йўналишларга ўқув режа ишлаб чиқилган.
3. Миллий ёки Халқаро сертификатга эга ўқитувчилар учун қанча устама пуллари берилади?
➖ Тегишли низом талаблари асосида қўшма қарор иловасида рўйхати келтирилган Халқаро тан олинган сертификатга эга педагог ходимлар учун 50% гача, Миллий сертификатга эга педагог ходимлар учун 20% гача қўшимча устама ҳақ тўланади. Миллий сертификат (C1)га эга хорижий тил ўқитувчиларига ҳар ойлигига 50% устама, бошқа фан ўқитувчисига 20% лик устама берилади. Халқаро сертификатлардан ҳам C1 даражага тенг сертификатга 50% устама берилади.
4. Сумматив баҳолаш тизими нима?
➖ Сумматив баҳолаш тизими 100 баллик системада бўлиб, унда беш баллик баҳолаш тизимдан фарқли равишда ўқувчининг айнан нималарни билишига қаралади. Масалан, мана шу дарс давомида ўзлаштирилиши керак бўлган нарсани қанчалик ўрганган, айни ҳолатга қараб унга балл ёзилади. Бу баҳолаш тизими яна бир қисмга бўлинади — Форматив. Мисол учун, беш баллик тизимда "...кейинги сафар яхшироқ ўқиб кел", деб қўйилган шартли 4 баллнинг ўрнини "форматив" тўлдиради, яъни белгиланган 100 баллнинг 10 бали айнан мана шундай рағбатлантириш учун ажратилади, қолган 90 балл эса ўқувчининг вазифани қай даражада ўзлаштирганига қараб белгиланади.
Ҳозирда Тошкент вилоятида 66 та мактабда ушбу тизим жорий этилди.
5. Ўтган йилги дарс режалар билан бу йилгилари мутаносиб келмай қолган тақдирда дарсликлар қандай тарзда етказилади?
➖ Ҳар ўқув йили учун ўқув режа чиқарилади. Ҳозирда янги нашр қилиниши режалаштирилган тўлиқ тўпламдаги дарсликлар етиб келмади. Улар келгунича эски дарслик ва режалар билан бир ой ёки бир чораклик дарсларни ўқитиш кўзда тутилган ва бу Kundalik.com тизимига ҳам киритилган.
Yoshlar kundaligi
Мактаб таълими ҳақида энг кўп бериладиган саволларга жавоблар
1. Ўқитувчиларнинг энг кам ва энг кўп дарс ставкаси қанча?
2. Вариатив (ихтисослашган) синфлар ташкил этилиш ва дарс ўтиш тартиби қандай?
3. Миллий ёки Халқаро сертификатга эга ўқитувчилар учун қанча устама пуллари берилади?
4. Сумматив баҳолаш тизими нима?
Ҳозирда Тошкент вилоятида 66 та мактабда ушбу тизим жорий этилди.
5. Ўтган йилги дарс режалар билан бу йилгилари мутаносиб келмай қолган тақдирда дарсликлар қандай тарзда етказилади?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим
Ўзбекистонда касб-ҳунар мактаблари ва коллежлар техникумларга айлантирилади
🌐 Касб-ҳунар мактаблари ва коллежлар қувватидан самарасиз фойдаланилаётгани учун 600 та техникум ташкил қилиниши таклиф этилмоқда. Техникумларда таълим сифати ва жозибадорлигини ошириш мақсадида халқаро таълим дастурлари йўлга қўйилади.
📌 Дастлаб тажриба тариқасида 14 та техникумда Англиянинг “ВТЕC” дастури жорий этилади. Битирувчиларга 70 та давлатда тан олинадиган диплом берилади ҳамда 200 дан ортиқ хорижий университетларга кириш имкони яратилади. Натижага қараб, бу тажриба босқичма-босқич бошқа техникумларга ҳам татбиқ этилиши мумкин.
Yoshlar kundaligi
Ўзбекистонда касб-ҳунар мактаблари ва коллежлар техникумларга айлантирилади
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM