Yoshlar kundaligi | Rasmiy
119K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Таҳлил #Шоу_бизнес

ШОУБИЗНЕСДА НИМА ГАП?

🎙 Кўклам нафаси ёшлардан ҳам аввал шоу-бизнес вакилларига таъсир қилди. Уларнинг сўнгги вақтлардаги ажаб савдоларига қисқача шарҳ ёздик, овора бўлманг деб, манбасини ҳам йиғиб чиқдик. Сизга эса баҳо бериш қолди, холос. Марҳамат!

1. ОЛТМИШНИ САҲНАДА УРГАН ПРИМАДОННАДАН "НОСТАЛЖИ"


Халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзининг "Халқлар дўстлиги"да қўйган "Носталжи" номли концертини интернетга сиздирди. Дастурда асосан ретро ва юракка яқин қўшиқларга урғу берилган. Опаям умрини сарҳисоб қилибди, дейишга шошилманг. Янги қўшиқлар ҳам етарли. Қолаверса, примадоннамиз бу сафар ҳам ижтимоий тармоқларга шов-шув топиб берган. "Юлдузий" маърузалар ҳамон репертуарда. Хуллас, айтиб қўйсак концертнинг оҳори тўкилади. Яхшиси ўзингиз кўринг.

2. "ЕНГИЛ"ГИНА КОНЦЕРТНИНГ ОҒИР ҲАЗИЛЛАРИ

Саҳнага Отабек Муҳаммадзоҳид қўшиқларига тақлид билан кириб келган Элмурод Ҳақназаров бир муддат "Дизайн" жамоасида малака оширди. Кейин "рўзғорини бўлак қилиб" яккахон концерт беришга ўтди. Уч ҳафта олдин ютубга жойланган янги чиқиш 10 миллион марта томоша қилинган. Шоу-бизнес оламида уни Эрик Ҳайдар тахаллуси билан яхши танишади. Эрикжоннинг ҳазилларига ҳамма кулади, аммо тагидаги ним косани кимдир пайқайди, кимдир йўқ. Дарвоқе, ҳозирда унинг Instagram тармоғида 2 миллион, YouTube да эса 1 миллион кузатувчиси бор.

3. "МИЛЛИОН"НИНГ ЮЛДУЗЛИ ЮБИЛЕЙИ

Илк концертлариданоқ "запрет" таъмини тотиб кўрган "Миллион" жамоаси 2023 йилда ўн йиллигини нишонлади. Шоҳона концерт ҳам бердики, унча-мунча жамоаларнинг дами ичига тушиб кетди. "Миллион"чилар ўн йил фақат ўзини ўйламади. Бир бўлагидан "Браво"ни ясади, қолган "деталлар"идан "Космос", "Гап йўқ триоси" каби гуруҳчалар чиқариб, элга танитди. Жамоанинг ҳар бир аъзоси шоу-бизнес оламида яхшигина аудиторияга эга фигурага айланиб улгурди. Ютубга жойланган концерт дастури ҳам чаканамас. Ҳатто, Юлдузни саҳнага чиқариб қўйиб, кулдими энди тасаввур қилаверинг буёғини. Баракалла, "Миллион"ерлар!

4. ОЗОДА ҲАМДАМГА ЖОЙИНИ КЎРСАТИБ ҚЎЙДИ

Сўнгги вақтда миллий эстрадада Ҳамдам Собиров чиқишларига тақлид қилиш одат тусига кириб қолаётганди. Аммо биронта тақлид Ҳамдамчалик машҳур бўлолмади. Бундан таъсирланган қўшиқчи шу йўналишни маҳкам ушлаб инкубатор жўжаларидай бир хил клипларни қалаштириб ташлади. Аммо санъатнинг эгалари ҳали тирик. Озода опа шундай чиқди-да, потенциалининг ўндан бирини ҳам ишлатмай бамайлихотир "Кўк жигули" деган қўшиқ айтиб юборди. Натижа: клип икки ҳафтада 50 миллионга яқин кўрилиб, бутун дунё YouTube рейтингида 2-ўринга чиқиб олди. Нурсаидова хоним бундан аввал Лил Ҳуррамов, Элёрбек Мелибоевларга ҳам жойини кўрсатиб қўйганди. Устаси барибир уста экан. Бориям шу-да ўзи.

5. ПАРИЖНИ ЛОЛ ҚОЛДИРГАН ИЛЁС АРАБОВ

Диний-тасаввуфий руҳдаги қўшиқлари билан дунёга танилган британиялик хонанда Сами Юсуф Париж филармониясида концерт берди. Бутун дунё санъаткорлари оғзидаги овқатини ташлаб бўлса ҳам киприк қоқмай кузатди бу чиқишни. Ана шу катта саҳнада Сами Юсуф ўзимизнинг Илёс Арабов билан Навоий ғазалини куйлади. Буюк шоирнинг сўз сеҳри, юзлаб созларнинг жонли ноласи, икки санъаткорнинг булбулдай овози яратган атмосферани фақат санъатни қалб билан ҳис қиладиганлар тушунади.

6. СИЗ КАМ ЭДИНГИЗ ЎЗИ ЯХШИ АКТЁР ЯНГИ ВАЙНЕРГА АЙЛАНДИ

Муҳаммадисо Абдулхайиров инстаграмда ўзининг вайнерлик фаолиятини бошлаганини маълум қилди. Бу видео 10 кун давомида 6 миллион марта томоша қилинган. Лекин изоҳларнинг аксари "Сиз кам эдингиз ўзи, энди биз қайси актёрларни ҳурмат қиламиз" қабилида. Энди халқ фикри-да бу. Биз эса яхшиси индамаймиз. Ҳар холда ҳар кимнинг ўз ҳаёти бор ва у дахлсиздир. Аммо Муҳаммадисо ака аллақачон 750 минг кузатувчи йиғиб олганини айтиб ўтиш керак.

✍️ Сиз билан МИРЗО ОЗОД бўлди.

Yoshlar kundaligi
#Шоу_бизнес

🪩 ТРЕНД БИЗДА "КЎК ЖИГУЛИ", БОШҚА ДАВЛАТЛАРДА-ЧИ?

🚙 Озода Нурсаидованинг YouTube саҳифасида бир ой ичида салкам 113 миллион марта кўрилган "Кўк жигули" ҳамон тренддан тушгани йўқ. Хўш, дунё давлатлари аҳолиси кимни эшитяпти? YouTube платформасидаги қидирувлар бўйича тақдим этамиз.

🇵🇱 Польша

Америкалик қўшиқчи Диструбеднинг "The Sound of Silence" ("Жимлик овози") таронаси польшаликларнинг эътибор марказида. Қўшиқ клипи 8 йил олдин жойланган ва 987 миллион марта кўрилган.

🇸🇦Саудия Арабистони

Машҳур қўшиқчи Иннанинг "Bad boys" ("Ёмон болалар") қўшиғининг чиққанига 8 йил бўлди. Бироқ ҳамон трендда. Қўшиққа ишланган клип бугунгача 277 миллион мартадан ортиқ томоша қилинган.

🇹🇷Туркия

Туркияликлар Эбру Ясар ва Бурак Булут ижро этган "Kehribar" ("Қаҳрабо") таронасини севиб тингламоқда. Ютубга 6 ой олдин жойланган клип 101 миллион "просмотр" йиққан.

🇧🇷 Бразилия

Бэнсон Боннинг "Beautiful things" ("Гўзал нарсалар") қўшиғи жорий ҳафтада энг кўп қидирувга берилган тарона бўлди. Клип икки ой ичида 89 миллион марта кўрилган.

🇮🇳Ҳиндистон

Санжу Ратхуд ижросидаги "Gulabi Sadi" (пуштун гуруҳи) треки шу кунларда аҳоли ўртасида оммалашмоқда. Қўшиқ клипи шу кунга қадар 31 миллион марта томоша қилинган..

🇰🇿 Қозоғистон

Қўшниларимиз Адамнинг "Журек" таронасини юракдан тингламоқда. Ютубга 5 ой олдин жойланган клип 45 миллион мартага яқин кўрилган.

🎧 Сиз шу кунларда кимнинг қўшиғини кўпроқ тинглаяпсиз?

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес

СОДДАЛИКДАН СОХТАЛИККАЧА

Санъатдаги саркашликлар ҳақида икки оғиз сўз

"Қизил кўйлак", "Кўк жигули", мана энди "Қизил москвич"

Хонанда Фаррух Раимов янги клипни премьера қилди. Қўшиқни "бир тийинга қиммат" десак, меҳнати учун хонанда хафа бўлади. "Яхши" десак, томошабин ранжийди. Бунда ретро қиламан деб, 90-йил одамлари масхара қилинган. Маълумот учун, у даврнинг одамлари ҳам, қўшиқчилари ҳам балки содда бўлгандир, аммо аҳмоқ бўлмаган. Юлдуз Усмонованинг шлягери "Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон" таронаси ҳам ўша даврда яратилган ва катта воқеага айланган.

Мулоҳаза қилсак, яқин-яқингача ҳам санъат жамиятдаги кайфиятга хизмат қилганини кўрамиз. Санъат вакиллари томонидан асосан ижтимоий ҳолат, ҳодисаларга халқнинг муносабати урғулаб куйланар эди. Ҳозир-чи, ҳозир санъат маишийлашиб кетди. Аввалига индамадик, бир хумордан чиқсин шоу-бизнес дедик. Қарасак, хурмача қилиқлари кўпайиб кетяпти "юлдузча"ларнинг.

Талашманглар, ҳаммага етади

Бир томонда Ботир ва Зоҳиршоҳ марҳум Жўраевнинг арвоҳини чирқиратиб, дада талашяпти. Орага марҳумнинг биринчи аёли ҳам аралаштирилди. Иккинчи тарафда эса, Шоҳижаҳон Шерали қўшиқларини халқдан ҳимоялаб, қоровулчилик қилишга тушиб кетган. Бу ҳолатлар бўйича Озод ака фикрини айтди, Юлдуз опа куйиниб гапирди, аммо фойдасиз бўлди. Халқ эса ҳар икки томон изоҳларини муҳокама қилиш билан банд. Афсонанинг ижодини абадийлаштириш учун умрини сарфлаши керак бўлган давомчиларнинг нималар қилиб юргани инсонни ғашини келтиради. Булар шундай давом этса, Ҳамдам яқинда яна бир "вирус" тарқатади ва буларнинг барчасини шунинг соясида қолиб кетаверади...

Хулоса

Кўз олдимизда санъат - шифохонанинг жонлантириш бўлимида типирчилаб жон бераётган беморга ўхшаб бормоқда. Даво нима, ечим қандай? Ўтган бир неча йил давомида Ватан ҳақида айтарли қўшиқ эшитмадик. Фақатгина майдалашдик. "Мендирман Жалолиддин", "Аждодлар", "Оҳ менинг Ватаним бу" қани яна шундай қўшиқлар. Халқни руҳлантирадиган, миллатни бирлаштирадиган, эл юртга садоқатни урғулайдиган ёш хонандалар қаерда?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шоу_бизнес

АСЛИ КИМНИКИ

◀️Нидерландияда туғилиб, Гретсияда камол топган хонанда Никос Вертис ҳақида эшитганмисиз? У 1976 йилда туғилган ва ҳозиргача фаол ижод қилиб келмоқда. Халқаро мукофотлар соҳиби, ўнлаб мусиқий альбомларнинг муаллифи. Унинг энг машҳур қўшиқларидан бири "Ena asteri" бўлиб, бу таронага ишланган клип, 12 йил олдин YouTube тармоғига сиздирилган ва 112 миллион марта томоша қилинган.

Энди гапни ўзимизнинг "тошкандлик" жайдари йигит, Воҳиджон Исоқовдан эшитинг. Бу хонанда, санъаткорлар оиласига мансуб бўлиб, Алижон Исоқовнинг жиянидир. Воҳиджоннинг Севинч билан дуэт қилиб куйлаган "Дук-дук" таронаси анча машҳур.

🎼Биз эса ундан олдинги ижоди билан ҳам қизиқиб кўрдик. Қўшиқ деса арзирли дея топганимиз "Салом севги" таронаси бўлди. Бу қўшиққа ишланган клип, бундан 7 йил олдин тармоқларга қўйилиб, беш миллионга яқин кўрилган. Ҳаттоки хонандамиз бу қўшиқ номи билан консерт қўйиб улгурган.

⚠️Ажабланарли томони, бизга Воҳиджоннинг шу "Салом севги"си, Никос Вертиснинг ўша машҳур қўшиғига жуда ўхшашдек туюлди. Буни "ўхшатишлик" деймизми, ёки "ухлатишлик", нима бўлганда ҳам,  яхшимас-да энди.

👌Солиштириш учун ҳар икки қўшиқ клипидан парча бераяпмиз. Хулосани ўзингиз чиқарасиз.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM