Yoshlar kundaligi | Rasmiy
80.1K subscribers
12.1K photos
7.08K videos
52 files
16.5K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Туйғу

Бор эди Чин мулкида бир нозанин,
Ожиз анинг нақшида наққоши Чин.


✍️ Алишер Навоий

P.S. Хитой. Шандун меҳмонхонасидаги деворий сурат.

Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда

🛫 Парвоз учун бонус: Uzbekistan Airways талабалар учун 23 декабрдан 7 январгача 50% чегирма эълон қилди — Uzbekistan Airways.

Олийгоҳларимиз куч: Илк бор Ўзбекистоннинг 3 та университети “QS World University Rankings: Sustainability 2024” рейтингининг энг кучлилари қаторидан жой олди — Edu.uz.

🇮🇷 Қўшнилар можароси: Афғон фуқаролари учун Эроннинг 16 вилоятига кириш тўлиқ тақиқланди — BBC News.

🇰🇿 Ёнилғи назоратда: Қозоғистондан бензин ва дизель олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна узайтирилди — Baq.kz.

🇺🇸Юлдуз барибир юлдузда: Америка журналида аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси йилнинг энг яхши спортчиси деб аталди — CNN.

🇰🇬 Вазият жиддий(ми?): Қирғизистон ўғит экспортига вақтинчалик тақиқ қўймоқчи — Kg.24.

🎥 Дийдор ширин: Барча севиб кўрадиган “Уйда ёлғиз” фильми қаҳрамони Кевин онаси билан 33 йил деганда учрашди — KinoNews.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#реклама

Кўчатингиз ишончли қўлларда❗️

😉 Айни дарахт экиш мавсуми. Сифатли, арзон, сара кўчатларни эса "Бўка манзарали дарахтлар" МЧЖ дан топасиз.

🚗 Нафақат Тошкент вилояти балки республикамизнинг исталган нуқтаси, ҳатто қўшни давлатларга ҳам eтказиш ва экиб бериш хизматлари мавжуд.

Бизда,
😀 тераклар
📱 мевали дарахтлар
🌴 манзарали кўчатлар
😀 арчалар


хуллас, барчасидан бор. Танловда адашманг, бизга мурожаат қилинг. Нархини эса келишамиз, кевраслар...😀

💰 Тўлов сизга мақбул усулда
👉 Буюртма бериш учун: @terak_kochatlar

☎️ Мурожаат учун тел:

+998936168404
+998946702252
+998950860066
+998949288940

📍 Манзил: Тошкент вилояти Бўка тумани
Й.Хожметов жамоа хўжалиги "Ободлик" маҳалласи

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_кенг

⭕️ Музей қандай бўлиши керак?

🇨🇳 Куни кеча Тошкент вилояти делегацияси бўлиб қайтган Чунцин қандай шаҳар?

🏯 2003 йили Сингапур тажрибаси асосида янгитдан қурилган бу муниципалитет ҳақида мемориал музейда махсус 3D форматда видео ҳикоя тайёрланган.

Музейга бориш ҳам қизиқ бўлди. Кеча шаҳар маъмурияти бизни музейга таклиф қилганда Зойир Мирзаев хушмуомалалик билан рад қилди. Кейин мезбонлар астойдил илтимос қилавергач, делегациянинг фақат бир қисми 20 дақиқага киришини айтди.

📍 Тўрт қаватли музейни деярли югуриб юриб икки қаватинигина кўрдик.

🎞 Марҳамат, 3 минг йиллик шаҳарнинг тарихи ва бугуни билан қисқа видеода танишинг.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йили Нурафшонда Тошкент вилояти тарихи ва ўлкашунослик музейи қурилиши режалаштирилган.

Беҳзод Қобулов.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Сўнгги пушаймон ўзингга душман.

🫢Бечора йигитни огоҳлантиришган эди.

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

🔥 КОНФУЦИЙДАН ЁШЛАР УЧУН ҚИСҚА ВА ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТ

Ҳақиқий билим — кимнингдир билимсизлигидан сақланмоқдир.

Фикрламай илм олмоқ — беҳудалик; билим билан суғорилмаган тафаккур эса хатардир.

Келажак учун курашмоқчи бўлсанг, ўтмишни ўрган.

Эшитдим — унутдим. Кўрдим — эслаб қолдим. Бажардим — тушундим.

Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир.

Ҳаракатдаман-ку дея эмакламоқ — бу ҳаракат эмас.

Агар инсон йўлга мақсадсиз чиқса, қадам босар-босмасданоқ фалокатга йўлиқур.

Агар йўқотишларга дуч келсангиз, ваҳимага тушманг. Йўқотиш ортидан, албатта, топилмалар ҳам келади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Конфуций - Кун Фуцзи (мил. ав. тахминий 552- 479 йиллар) Хитой файласуфи, конфуцийчилик таълимоти асосчиси ва сиёсий арбоби эди.
#Ретросурат

📍 Бўстонлиқ тумани, Чимён тоғларидаги канат йўли. 1988 йил.

Yoshlar kundaligi
#сарҳисоб

Ғалвир сувдан кўтарилмоқда

Нега айрим ёшлар етакчисига “ҳайфсан”, айримларига эса рағбат берилди?

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил этилган танлов ва мусобақаларда рўйхатдан ўтган, хабари бор айрим ёшларнинг маҳалла босқичларида иштирок этмаганига жиддий сабаб борми?

2024 йилда ёшлар билан ишлашда қандай режаларга таянилади ва улар тайинми?

Бу каби саволларга Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов раислигидаги 22 нафар туман ва шаҳар бўлими бошлиқларининг 11 ойлик ҳисоботларини тинглаш жараёнида жавоб изланмоқда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM


Қуйи Чирчиқ, тўйлар муборак!

📖Давлатимиз қомуси қабул қилинган кун арафасида Қуйи Чирчиқ тумани "Кўксарой" маҳалласи янада обод бўлди. Мана буни тўйга катта тўёна деса бўлади.

🥰Одамларнинг кайфияти зўр, ўйин-кулгу авжида. Ёшлар хизматда-ю кексалар иззатда. Кўксаройликларнинг хурсандчилигини кўриб, тўйлар муборак деб юборасиз сиз ҳам.

🔥Ишонмасангиз, видеони кўриб қўюврасиз.😉

Yoshlar kundaligi
Қўшниларда нима гап?

🇰🇿 "Топ"га чиқди: Қозоғистон математика ва табиий фанлар йўналиши бўйича дунё рейтингида Топ-50 давлатлари қаторига кирди Baq.kz.

🇦🇫 Афғонистонда ислоҳотлар даври: Анчадан бери тўхтатиб қўйилган 45 та лойиҳа учун Жаҳон Банки Толибон ҳукуматига катта маблағ ажратмоқчи — Tolo News.

🇹🇲 Муаммога америкача ечим: Айни дамда Туркманистонда энергия тақчиллиги кузатилмоқда. Президент Сердар Бердимуҳамедов АҚШ билан қайта тикланувчи энергия соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўймоқчи — Хроника Туркменистана.

🇹🇯 Мезбон Душанбе: Яқин кунларда Португалия афсонаси Криштиану Роналду Тожикистонда меҳмон бўлиши кутилмоқда – Спутник Тажикистан.

🇰🇬 Яширин иқтисодиётга қарши: Президент Садир Жапаров ички бозорда оддий савдогарларга кўпроқ шароит яратмоқчи. Келгуси йилдан бошлаб барча савдо нуқталарида назорат касса аппаратлари жорий этилади – Kg.24.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Ёнингда қолишга йўқ эди имкон,
Мен сенинг ёдингда қолмоқчи эдим...

Шеър: Иқбол Мирзо
🖼 Образда: Зилола Ҳакимжонова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

Ижтимоий ҳаётга қайтиш:
Ўзбекистон Президенти Конституция байрами муносабати билан 334 нафар шахсни афв этди — ЎзА.

🇺🇿 Долзарб 40 кунлик:
Тошкент вилоятида ташкил этилган махсус профилактик тадбирларда 34 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — Тошкент вилояти ИИББ.

🇩🇰Ҳашаротлар етиштириш заводи:
Данияда Шимолий Европадаги энг йирик ҳашаротлар етиштириш заводи очилди. Мақсад балиқ ва паррандаларни боқиш учун озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқаришдир —  Reuters.

🇰🇿Кассалик авжида(ми?):
Қозоғистонда қизамиққа чалинганлар сони 20 минг нафардан ошди - Nur.kz.

🇰🇬Силга қарши кураш:
Қирғизистоннинг ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш глобал жамғармасидан грант маблағларини олиш учун топширган  аризаси маъқулланди - Kg.24.

🇹🇷Тik Тok тақиқда
: Туркия ҳукумати Тik Тok ижтимоий тармоғида фаолият олиб бораётган 13 нафар кишини қўлга олди. Бундан ташқари, 14 нафар блогер мамлакатдан чиқариб юборилди - A Haber.

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

⚖️ "Қонун эзгулик ва адолат санъатидир!"

Владик Сумбатович Нерсесянц - (1938-2005) Рус ҳуқуқшунос олими ва файласуфи.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
‼️ Финларнинг "Қонун кучсиз ерда разолат ҳукмрон", деган мақоли бор. Ҳеч қачон ўз ҳақ-ҳуқуқларингизни ерга урдириб қўйманг. Зеро, қонун ғараз ва раҳм тушунчаларидан ҳоли энг катта қуролдир!

Yoshlar kundaligi
#Менинг_Конституциям
#Фотолавҳа

📍 8-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан Нурафшон шаҳри марказида ўтказилган тантанали байрам тадбиридан фотогалерея

🔰 Бу йилги тадбир “Конституция халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси” шиори остида ташкил этилди.

Фото: Шерзод Қорабоев

Yoshlar kundaligi