Yoshlar kundaligi | Rasmiy
114K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қизиқарли_130_сония

Ютуб: дунё нималарни кўрмоқда


🛍Бугунги кунгача ютубда энг кўп кўришлар сони 13 миллиардга етди. Қизиқ, бу қайси видео экан-а? 130 сония вақтингизни ажратиб, шу тўғрисидаги маълумотга эга бўлинг.

🌐Буни қарангки, аншлаг "прасмотр" лар кучли бешлигига 3 та хориж мультфильми ҳам кирмоқда. Миллий мультфильмларимиз билан боғлиқ вазият эса ҳар галгидек ғоятда ачинарли...

Тирикмисиз, ўзбек мультипликациасидагилар?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Маънавият_марафони

Диққат, эълон!

📣 Забардаст Тошкент вилояти аҳолиси ва шижоатли ёшларини "Биз бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз!” ғояси асосида ўтказиладиган "Маънавият марафони"га таклиф этамиз.

📌 Марафон 10 ноябрь куни Нурафшон шаҳрида старт олиб, вилоятнинг 22 туман-шаҳрида давом этади ва кечга бориб барча иштирокчилар Чирчиқ шаҳри "Кимёгарлар саройи"да ўтказиладиган катта гала концертда жам бўлади.

🔥Барчангизни "Маънавият марафони"да фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

#Билдириш

Танқидий пост айрим сабабларга кўра ўчирилди. Ҳолат бўйича Бўка тумани ҳокимлиги ва кластер маъмуриятидан изоҳ олинади.

Шундан сўнг материал қайта чоп этилади. Бу мавзуга яна қайтамиз.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

Бинолар бузиляпти: Тошкент туманида жойлаган ноқонуний бинолар тегишли суд қарори асосида бузилмоқда — Экология вазирлиги

🇺🇸АҚШдан туҳфа:
Ўзбекистондаги маданий мерос объектларини ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш учун АҚШ ҳукумати 1 миллион доллар ажратди — ЎзА

🚕Мигрантлар энди таксичилик билан шуғулланмайди
: Россияда 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб мигрантларга такси ва жамоат транспортини бошқариш тақиқланмоқда — Риа Новости.

🐍Улкан питон ушланди: Американинг Флорида штатида ушланган беш метрли судралувчининг вазни деярли 90 кг. Уни ушлашда 5 киши иштирок этган— BBC.

🇵🇸Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ғазодаги тиббий муассасаларнинг 60%дан ортиғи Исроил ҳужумлари сабаб ишламаяпти — The Israil Times.

🇹🇯Энг "безопасный" давлат: Тожикистон дунёнинг энг хавфсиз давлати деб топилди — Gallup.

🌊Кения сув остида қолди: Узлуксиз ёққан ёмғир оқибатида 40 нафар одам вафот этди, мингдан ортиқ киши бедарак йўқолди — TACC.

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Бунчалар ширинсан, эй аччиқ ҳаёт.

✍️ Хайриддин Султон

📷Фото: Отабек Турсунқулов
🖼Образда: Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нигоҳ

Ёшлар ишлари агентлиги туман-шаҳар бўлими раҳбарлари ижтимоий тармоқларда қанчалик фаол?

Батафсил Анора Абдурашидова лавҳасида.

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

О, ёшлик! Ёшлик! Эҳтимол, бутун латофатинг сири ҳамма нарсага қодирлигингда эмас, балки ҳамма нарсани уддалайман, деб ўйлай олишингдадир.

"Эртага" сўзи эса қатъиятсиз одамлар ва болалар учун ўйлаб топилган.


✍️ Иван Тургенев

〰️〰️〰️〰️
Бугун рус ёзувчиси, публицист, драматург ва таржимон Иван Сергеевич Тургенев (1818-1883) туғилган кун.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

📚 КИТОБ ЎҚИШ БИР БАҲОНА ЭДИ, КУТУБХОНАДАН СЕНИ ИЗЛАДИМ...

🎉 Яқинда икки ёш никоҳ тўйини кутубхонада ўтказди.

🌱 Маълум бўлишича, қиз “Амирий” кутубхонасида ишлаган. Йигит тез-тез китоб ўқишга келиб турган. Ёш оила тўйдан кейин кутубхона ҳовлисига ниҳол ҳам эккан.

Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда

🔰 Ғалвир сувдан кўтарилди:
21 октябрдан 6 ноябргача ўтган инглиз тили бўйича CEFR имтиҳони натижалари эълон қилинди Edu.uz.

Ўзбекистон яна дунё нигоҳида: Самарқанд вилояти декабрда шахмат бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади — FIDE.

🇰🇿 Қозоғистон кучаймоқда, Қозоғистон: ТДТ томонидан Остона шаҳрига “Туркий дунёнинг молиявий маркази” мақоми берилди — Kazinform.

💼 Тил билмаганларга хайр: Рамзан Қодиров чечен тилини билмайдиган амалдорларни ишдан бўшатмоқчи The Guardian.

🇦🇺 Интернетсиз дунё — тартибсиз дунё: Австралиянинг шарқий қирғоғидаги миллионлаб аҳоли носозлик туфайли интернетдан буткул узилиб қолди The Australian.

🇯🇵 Японияда "жазирама" куз: Токиода 150 йилда биринчи марта ноябрдаги ҳаво ҳарорати 28 даражагача кўтарилди — Japan Today.

ИНСТАГРАМДА КЎРИШ

Yoshlar kundaligi
​​#Даҳонинг_болалиги

🤔 МАКТАБДАН ҲАЙДАЛИБ, БУЮКЛИККА ЭРИШГАН ОЛИМ

🩻 Сиз рентген текширувидан ўтганмисиз? Агар “ҳа” деб, жавоб берсангиз бу пост сиз учун.

У Германиядаги бадавлат немис оиласида туғилди. Тўқув фабрикаси эгаси бўлган отасининг давлатига бир умр жон койитмай яшаши мумкин эди. Аммо у болалигидан ўқишга меҳр қўйди. Зеҳни ўткирлигидан мактаб дастурини тезда ўзлаштириб олар, дарсда эса зерикканидан шўхлик қилиб ўтирарди. Оқибатда ўқитувчилар унга “дангаса” деган тамға босиб, мактабдан ҳайдаб юборишди.

🔰 Ўспирин университетда ўқимоқчи бўлди, лекин шаҳодатномасиз ҳеч ким уни олий таълимга қабул қилмади. Фақат маърузаларни бир чеккада эшитишга рухсат беришди. Ўқишни астойдил истаган бола шунга ҳам рози бўлди. Биология, физика, математика, қадимги юнон ва лотин тиллари бўйича маърузаларга қолдирмай қатнади. Кунлардан бирида у Швейцарияда ўрта маълумот ҳужжатисиз ҳам ўқишга қабул қилинишини эшитиб, политехника университетига йўл олди.

📌 Шу тариқа унинг карьераси бошланди. Аста-секин физика соҳасида илмий ишлар қила бошлади. Вақт ўтган сари уни ишга таклиф қиладиган университетлар сафи кенгайди. Ҳатто шаҳодатномаси йўқлиги учун ўқишга қабул қилмаган даргоҳлар ҳам бош эгиб келарди.

🎖 Олим 50 ёшида номини тарихга муҳрлаган ҳодисани кашф этди. 1895 йилнинг 8 ноябри эди. Ўша куни физик лабораторияда тажриба ўтказа туриб фанга номаълум бўлган нурларни пайқаб қолди. Кейин ушбу нурланиш устида тадқиқотлар олиб бориб, уни “х-нур” деб атади. Кейинчалик олим исми билан аталган бу нурлар учун унга 1901 йилда Нобел мукофоти берилди.

🩻 Унинг кашфиёти тиббиётда инқилоб ясади. Янги нурланиш орқали суяклар ва бошқа тана аъзолари ҳолатини терини очмасдан ҳам аниқ кўриш мумкин эди. Олимда нурланишни акслантирадиган қурилма учун патент олиб, миллион-миллион доллар бойлик тўплаш имкони пайдо бўлди. Аммо у бу нурлар ҳаммага тегишли эканини, бу орқали тиббиётда одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ҳар қанча пулдан муҳимлигини қатъий таъкидлади.

👏 Ҳаётимизда мушкулимизни осон қиладиган рентген нурларини кашф қилган бу олим ...

Рентген эди. Вильгельм Конрад Рентген эди.

✍️ Зилола Ҳакимжонова тайёрлади.

P.S. Шўх-шаддод ўқувчи-талабаларни жазолашга шошилманг. Қайдан биласиз, балки уларнинг ичида бўлажак даҳо яшаётгандир.

Yoshlar kundaligi
#Фото_лаҳза

"Ёшлар кундалиги" йигит-қизлари ҳашар деса "лаббай" дейди. Аммо "Ҳашарга бориш шарт, ишлаш шарт эмас" деганларидек, бизникилар баъзида суратга тушишдан ортишолмайдида😀. Миндеей олганда бу ҳам деҳқонга бир мадад.😉

Ўрта чирчиқлик деҳқонлар 🥕 ҳашарга айтишган эди, белбоғни маҳкам боғлаб етиб бордик.☺️

Яна қаерга ҳашарга бориш керак, айтувраслааа😎

Сурат куни кеча олинган. Суратлар муаллифи Отабек Турсунқулов.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида Фаластин ва Афғонистон ҳақида гапирди.

Yoshlar kundaligi