Yoshlar kundaligi | Rasmiy
83.7K subscribers
12.1K photos
7.05K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

ЎҚИМАГАН БОЛАЛАР

Шодмонқул Салом


💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Анҳорнинг бўйида ўлтирар қизлар,
Юракда қайнайди ноаниқ ҳислар.


Қўшиқдан.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анахолос

😔Авваллари тўйларда куёв жўралар ўртасида давра талашиб жанжал бўларди. Энди келиннинг дугоналари муштлашмоқда.

Зебунисо, Кумушлар хижолатда. Замон ўзгаряптими ё қизлар? Сиз нима дейсиз?

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_севги_афсонаси

АЙВАЗОВСКИЙ ВА МАРИЯ: ЧИГАЛ, АММО ГЎЗАЛ ТАРИХ😊

🫰Ўн тўққизинчи асрнинг энг гўзал севги қиссаларидан бири таниқли рассом Айвазовский ва балерина Мария тарихидир. Бугун шу ҳақида қисқача.

🔠Кунларнинг бирида рассом Марияга оила қуришни таклиф қилди. Аммо кутилмаганда рад жавобини олди.

Балки Айвазовский асосий вақтини денгиз мавзусидаги суратларга ажратгани олқишлар ичида юрган балеринага ёқмагандир.😔 Яна бошқа гап бордир, ким билсин. Биринчи муҳаббати рад этилган рассом юртига қайтиб кетди.🚶‍♂️

👉Батафсил

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги

ЕВРОПА СИМФОНИЯСИ

🔥1756 йил, январь, Австрия. У туғилган кечада янги симфония яралди. Отаси йўргакда ётган чақалоққа қараб деди: "Бу куйни сен ва сенинг буюк келажагинг шарафи учун басталадим, ўғлим!"

👀Болакай бешинчи ёшини қарши олганида Европа диёрида мусиқа даҳоси кашф этилди.

🥲36 ёшида очлик ва касаллик исканжасида жон берди. Ундан 600 дан ортиқ симфония ва композициялар бутун аср авлоди учун мерос бўлиб қолди холос...

👉Батафсил

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#танқид

Ижроси пайсалга солинаётган ҳужжат: вилоят Футбол ассоциацияси ходимларини маошсиз қолдираётган ким?

Бугун мамлакатни ҳеч нарса спортчалик тез дунёга танита олмайди. Айниқса спорт турлари орасида футбол миллионлар ўйинилиги билан ажралиб туради.

Бугун давлатимиз томонидан бу спорт турини ривожлантириш, ёшлар орасида янада оммалаштириш масаласига катта эътибор қаратилмоқда, бунинг натижаси ўлароқ ҳудудларда футбол ассоциациялари фаолият олиб бормоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра, ҳудудий футбол ассоциациялари фаолияти вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча даромадлари ҳисобидан ҳар йили молиялаштирилади.

Мамлакатимизда футболни ўнглаш билан боғлиқ ижобий ҳаракатлар олиб борилаётган бир пайтда Тошкент вилояти Футбол ассоциацияси ходимлари бир эмас, икки эмас, нақ 4 ойдан бери маошсиз ишлашмоқда. Қизиғи, бу на бирор кодекс ва қонунга тўғри келади.

Эътиборлиси, ташкилотга маблағ ажратиш юзасидан вилоят ҳокими тегишли ҳужжатни имзолаган, бироқ тизимдаги баъзи масъуллар томонидан унинг ижроси пайсалга солинмоқда.

Бизни бир савол қизиқтиради. Вилоят футболига жавобгар, натижаларни яхшилаш устида бош қотираётган ассоциация ходимларини маошсиз қолдиришдан ким манфаатдор? Вилоят ҳокими қарори ижроси нега кечиктирилмоқда?

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза

ЁНАЁТГАН ДИПЛОМЛАР ТАФТИ

Мен тақдир тақозоси билан, бирор бир институт ёки университетда ўқиш бахтидан мосуво қолдим. Ёшлигим, қайсидир дўкондорнинг юмушини қилиш-у кимнингдир хизматини бажариб, иш берувчиларнинг дўқ-пўписаларидан эзилиш билан ўтди.

Гарчи дипломсиз кўча мардикори бўлсам-да, илмим, ўша мен учун орзу саналган, лаънати университетлар профессорларини доғда қолдирарли даражада сайқалланиб бораётганлиги менга ҳамиша таскин берган.

🔥Қирқ ёшга етганимда мен шу қадар машҳур бўлиб кетдимки, ўзим ишонмай қолдим.

👉Батафсил

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Арафа

LEVEL 99 ХТБДА НИМА ГАП?

Ҳар йили июлнинг охири, августнинг биринчи ярмида Тошкент вилояти ХТБ учун шарманда ойлиги бўлади. Таълим самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича республикада энг охирги ўринларда бўламиз.

Хўш, бу йил вазият қандай? Мана, имтиҳонлар бошланди. Амалий имтиҳонларнинг жавоблари чиқаяпти, ҳадемай тестлар ҳам бошланади.

Итнинг кейинги оёғи бўлиб келаётган таълим тизимимизда бу йил ўзгариш бўладими? Бошқарма бошлиғи Элёр Акбаров ниманидир ўзгартирдими, қойил қилдими?

Ғалвир сувдан кўтариладиган кунлар яқин. Битирувчи ёшлар жовдираб сўз сўраб, иш сўраб, иқбол сўраб турганда, кондиционер тагида ухлаб, бугунги кунларни ўйламаган масъуллар, ҳазир бўласиз! «Ёшлар кундалиги» сизлар билан қақшатқич курашади.

Халқ таълими бошқармаси тизими қачондир битирувчи ёшлар билан алоҳида тартибда иш олиб борармикан?

Биз яхши гумондамиз. Саноқли кунлардан сўнг ХТБ бошқармасининг йил давомида олиб борган фаолиятига баҳо берилади. Шуни эсга солдик, холос.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Деразамдан тушган тола нур,
«Сомон йўли» каби товланур.

Шеър
: Эркин Воҳидов.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Мана шу еру осмон, кўз илғаган юлдузлар, планеталар, кометалар «Сомон йўли» галактикасидир. Биз шу галактикадаги бир заррамиз. Коинотда эса миллионлаб, миллиардлаб галактикалар бор.

Ва инсон қалби ҳам коинот қадар чексиз. Кўнгил осмони бепоён. Унутманг азизим, зарранинг коиноти сирли, сеҳрли.

Саҳар чоғи деразани очдинг. Бир қатим нур шуълаланди. Ҳамиша барҳаёт муҳаббат шавқида, мана шу бир тола нурда коинот жилва қилди...

Дунё сен!
Коинот сен!

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#қабул_2023

⭕️ Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

✔️ 2023-2024-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.

➡️ Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Футбол

Элдор Шомуродов Италия А серияси иштирокчиси «Кальяри» жамоаси сафига қўшилди. Ҳужумчи ижара асосида тўп суради.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид
#Нурафшон

Нурафшонлик масъулларга ёшлар масаласи қизиқ эмасми?

📌Вилоят ёшлар штаби Нурафшон шаҳрида ўз ўрганишларини олиб бормоқда. Кечаги кун натижаларига келсак, кун давомида ҳам қуйидаги ташкилот раҳбарларининг ёшлар билан олиб борилган ишлар тўғрисидаги ҳужжатлари тақдим этилмади. Ушбу раҳбарларга ёшлар масалалари қизиқ эмасга ўхшайди.

*️⃣Шаҳар ҳокими – Илҳом Кличханов;

*️⃣Шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари – Қаҳрамон Алкаров;

*️⃣Шаҳар ҳокими ўринбосари – Камола Пардабоева;

*️⃣Шаҳар Мактабгача ва ва мактаб таълими бўлими бошлиғи – Бахтиёр Қаршибоев;

*️⃣Шаҳар Адлия бўлими бошлиғи – Иброҳим Хатамов;

*️⃣Миллий гвардия Нурафшон шаҳар бўлими масъули – Искандар Холмедев.

Бугун ёшлар билан ишлаш тизими давлат раҳбари бошчилигида тубдан ислоҳ қилинмоқда. Аммо баъзи масъуллар бу мавзу кун тартибининг энг долзарб масаласига айланганини ҳамон англаб етишмаяпти. Биз эса уларга яна бир бор эслатмоқчимиз, ким бўлсангиз ҳам ёшлар тақдирига беэътибор бўлманг!

✔️Бугун Нурафшондаги асл вазият ҳудудларга чиққан ҳолда таҳлил қилинади.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

‼️ ОИВ инфекциясини қасддан юқтириш бўйича 6 ойда 20 та жиноий ҳолат аниқланиб, айбдорлар қўлга олинди — Тошкент вилояти ИИББ.

🇰🇬🇨🇳2030 йилгача Норин дарёсида Хитой инвестицияси билан 4 та ГЭС қурилади — 24.kg.

📷 Онлайн режимда ишловчи фоторадарлар ва интеллектуал режимда ишловчи камералар ўрнатилган манзиллар эълон қилинди — ИИВ.

🇺🇿🇹🇯 Сўғд вилояти ва Бешариқ тумани ўртасидаги кўприк очилса, йўл 5 баробарга қисқариб, 500 минг аҳолига қулайлик яратилади — ЎзА.

🇷🇺 Қора денгиз келишувидан чиққан Путин Африканинг олти давлатига бепул дон етказилишини айтди — The Guardian.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза_қил

Бу қайтар дунё!

Ҳоҳ яхшилик бўлсин, ҳоҳ ёмонлик, албатта қайтади. Демак ўзингга нима қайтишини истасанг, ўшани қил!

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Позитив

Энг гуллаган ёшлик чоғимда...

🎵Тошкент шаҳрида хизмат ўтаётган ИИБ ходимларидан чиройли ижро ва яхши чиқиш бўлибди. Сизларга ҳам илингимиз келди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кўзгу

СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ИНСОНИЯТГА ҚАНДАЙ ХАВФ ТУҒДИРМОҚДА?

📣Дубляж:
Европада дубляж актёрлари сунъий интеллект уларнинг ишини олиб қўйишидан хавотирга тушиб, студиялардан чора кўришни талаб қилишмоқда. Ҳаттоки роботлар бу ишни инсонлардан кўра анча яхши бажармоқда.

🫦Порнография: Энди дунёнинг турли нуқталарида яшовчи педофиллар сунъий нейронлар ёрдамида болалар порнографиясини яратмоқда. Нейронлар тасвирларни шу даражада жонли тасвирлайдики, уни ҳақиқий инсон билан ажратиб олиш қийин. Хавфсизлик тизимлари эса бу ҳолатни назорат қила олмаяпти.

🌐Бошқарув: Сунъий интеллект мавзуси илк маротаба БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокама қилинди. Робот инсонларга шундай деди: "Гуманоид роботлар самаралироқ бошқаришади, чунки бизда қарор қабул қилишга халақит берадиган нотўғри қарашлар ёки ҳис-туйғулар йўқ". Сунъий интеллект ана энди одамларни чиндан хавотирга солишни бошлади. Улар зўрлик билан дунёни эгаллаши мумкин.

📌Суицид: Сунъий интеллектдан фойдаланиш натижасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари давом этмоқда. Бельгияда бир шахс “Алиса” чатботи билан узоқ суҳбатдан кейин ўз жонига қасд қилган. Робот одамнинг ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги хабарларини қўллаб-қувватлаган ва охирги юборилган хабар шундай бўлган: “биз самода бирга абадий яшаймиз”. Шундан кейин Бельгия фуқароси ўз жонига қасд қилган.

🛍Сайлов: Робот технологиялари орқали (“Deepfake”) машҳур шахсларнинг юзи, овозини сохталаштириш имконияти ошиб бормоқда. АҚШ парламенти сайлов жараёнига “Deepfake”нинг ташқи таъсирларини олдини олишга қаратилган қонун қабул қилиш зарур деб ҳисоблайди. Акс ҳолда робот ўз имкониятлари орқали сайловга номзод шахсларнинг тусига кириб, уларни обрўсизлантириб юбориши мумкин. Бу эса сайловларнинг шаффоф ўтиши учун катта тўсиқ бўлади.

⚠️Дин: Сунъий интеллект энди диний соҳаларга ҳам аралашмоқда. Яҳудий олимнинг фикрича, роботлар ўзлари учун янги дин яратиб олишлари ҳам мумкин. Яқинда Германиянинг Бавария вилояти черковида ChatGPT сунъий интеллекти руҳонийлик вазифасини бажарди. Роботнинг ваъзини тинглаш учун уч юздан ортиқ диндорлар йиғилган.

☄️Кино: Голливудда актёрлар сунъий интеллект билан алмаштирилиши мумкин. Бу актёрларнинг оммавий иш ташлашига олиб келди. Америкалик актёрлар гильдиясининг хабар беришича, Голливуд студиялари жонли прототипларни ёлламасдан компьютер графикасидан фойдаланган ҳолда фильмлар яратиши мумкин.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
⭕️Ички ишлар вазирлигининг Президент иштирокидаги кенгайтирилган ҳайъат йиғилишидан кутилаётган ёшларга оид янгиликлар

➡️Энди профилактика инспектори ҳудудида жиноят қилишга мойиллиги бор шахсларни аниқлайди, “маҳалладаги бешлик” уларнинг муаммоларини ҳал қилади.

➡️Ҳар бир вилоят-туман-маҳалла кесимида ижтимоий ва криминоген муаммоларни рақамлаштириш орқали “Ижтимоий вазият” ахборот тизимини ишга туширилади.

➡️Уюшмаган ёшлар билан ягона ёндашув асосида ишлашни йўлга қўйиш мақсадида Идоралараро кенгаш ва ҳудудий кенгашлар ташкил қилинади.

➡️Вояга етмаганлар билан ижтимоий-ҳуқуқий ишлаш кластери жорий этилади. Бунда, “оила – маҳалла – мактаб - мустақил ҳаёт” тамойили асосида ҳар бир тарбияси оғир ўсмирлар билан якка тартибда ишлаш бўйича янги тизим йўлга қўйилади.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашид тарқатиб қамалган йигитга тайинланган жазо уй қамоғига ўзгартирилди

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида Ж. Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судининг 2023 йил 8 майдаги ҳукми ва Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 17 июлдаги ажрими устидан берилган кассация шикояти кўриб чиқилди.

Жараёнда Ж. Улуғмуродовга тайинланган жазо уй қамоғига ўзгартирилди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Футурология

Глобал исиш эмас, глобал қайнаш даврида яшаяпмиз. Тарихдан маълумки, иқлим ўзгаришлари ерда ҳаёт мароми ҳам ўзгарган. Хўш, яқин йилларда кундалик ҳаётимизда қандай эҳтимолий ўзгаришлар кутилади?

⚠️ Уйларнинг қурилиши ўзгаради. Ойнабанд уйлар даври тугайди. Ер ости шаҳарлари пайдо бўлади.

⚠️Суғориладиган ерда жойлашган хонадонлар кўп қаватли уйга кўчади. Ерда деҳқончилик қилиш, озиқ-овқат жамғариш асосий масалага айланади.

⚠️ Сув полицияси пайдо бўлади. Сувни исроф қилган, ундан нотўғри фойдаланган киши оғир жазога тортилади.

⚠️ Дарёлар бетонлаштирилади. Сувнинг ҳаракати сунъий интеллект томонидан кузатилади.

⚠️ Тоғ энг иссиқ жой бўлиб қолади. Май ойидаёқ тоғдаги қорлар эриб кетади. Тоғнинг катта қисми қайноқ ҳароратни ўзида сақлаб қолади.

⚠️ Мунтазам рўй берадиган тошқинлар натижасида глобал миграция кучаяди.

P.S. Бундай бўлишини хоҳламасдик. Лекин, воқеаларнинг табиий бир ўзани шунга олиб бораётгандек. Хўш, сиз нима дейсиз?

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Аъло мамлакатнинг аъло фарзанди,
Билиб қўйки, сени Ватан кутади!


Шеър: Ғафур Ғулом
📷Фото: Шерзод Қорабоев
🖼Образда: "Ёшлар кундалиги" вакиллари.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM