Yoshlar kundaligi | Rasmiy
47.2K subscribers
12.8K photos
7.61K videos
52 files
17.5K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
​​Афғонистонда таълим

💭 Бугунги кунда 3 ёшли болани қўлига телевизор пульти ёки телефон берсангиз, ундан қандай фойдаланиш керак эканини жуда яхши билади, аммо, Афғонистоннинг кўплаб фарзандлари учун техника у ёқда турсин, саводга эга бўлишининг ўзи бир муаммо.

📃 Таассуф билан айтиш жоизки, 30 йилдан ортиқ давом этган тўқнашувлар оқибатида Афғонистоннинг таълим тизими буткул емирилиб битирилди. Мамлакатдаги қарийб 3,7 миллион бола мактабдан бенасиб. Айниқса, мамлакатнинг энг чекка ҳудудларида яшовчи қизлар учун билим даргоҳи ушалмас орзуга айланиб улгурди.

🌐 Айрим ижтимоий маданий омиллар, анъанавий эътиқодлар, мактабда аёл ўқитувчиларнинг етишмаслиги, 15 ёшга тўлмасдан қурилган эрта турмуш каби муаммолар эса қиз болаларнинг билимсиз қолишига сабаб бўлмоқда. Устига-устак мактабларнинг атиги 16 фоизигина қизлар учун мўлжалланган. Норасида қизлар дунё бўйлаб аёллар таълими учун ажратиб берилаётган имкониятларни кузата туриб, қалблари ўкинчдан куяётганини англаш қийин эмас.

Афсуски, муаммо фақат қизларда эмас! Ўғил болаларнинг аҳволи қандай?

🇦🇫 Афғонистондаги мактабларнинг камлиги, транспорт етишмовчилиги, минимал малакага эга ўқитувчиларнинг 48 фоизни ташкил этиши сабабли паст даражадаги билим, дуч келинаётган ижтимоий-сиёсий ва гуманитар инқирозлар мўрт бўлиб турган таълим тизимини кемириб бўлди...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Анонс

НУРАФШОНДА БАЙРАМНИНГ АВЖИ ҚАЕРДА БЎЛАДИ?

🗓 Нурафшонда
байрам шукуҳи кеза бошлади. Мутасаддилар Зойир Мирзаев бошчилигидаги илк йирик оммавий тадбирни юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.

☺️ Умуман, икки йилдан бери йирик тадбир, сайил ўтказилмади, ҳаммамиз Наврўзни соғиндик. Бу йил шунга яраша "даҳшат" тадбирлар, халқ ўйинлари, томошалар ташкил қилинган, 20-21 март кунлари келиноради.

🤩 Оммавий тадбирларда, жуда кўп павильонлар бўладиган сайилда ҳамма энг асосий, қизиқарли томошалар бўладиган жойни қидиради. Биз сўраб-суриштириб, ўша жойни топдик.

🏟 Бу жой – Нурафшон марказига кираверишдаги Олим Аширов номидаги стадион. Наврўз куни бу жойда қизиқарли беллашув ва мусобақалар, шоу бўлади, Паркентнинг машҳур сомсаси, халим, сумалак тарқатилади. Харитага қарасангиз, стадиондаги вазият қандай бўлишини тасаввур қилаверасиз.

Ёшлар, "Тошкент йўли" кўчасидаги энг зўр томошага марҳамат! Катта боллар, катта қизлар ҳам шу ерда бўлишади. ☺️

📍Локация

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80O
​​Диққат, хайрия акцияси

🕯 Ҳар сония тўшакка михланган кўйи маъюс кўзларини шифтга термултириб, азоб чекаётган, гулдек умри кундан кунга хазон бўлаётган фарзандига ноилож томошабин бўлишга қайси онанинг бардоши етади дейсиз. Инсон барча қийинчиликларга чидаши мумкин лекин фарзанд доғига эмас...

☝️ Яратган эгам барчанинг бошига синов бериб синайди. Шундай синовлардан бири вилоятимизда истиқомат қилувчи Сайёра опанинг яккаю ёлғиз ўғли Хасанга юборилди.

🔸 1997 йилда туғилган Алимов Ҳасан Мирзали ўғлининг яшаш шароити оғир бўлиб, бир неча йиллардан буён оғир касаллик-буйрак яллиғланиши билан оғриб келади. Бугунга келиб эса навқирон бу йигитга буйрак қуриши ташхиси қўйилди. Шифокорлар унга буйрак кўчириб ўтиш амалиёти зарурлигини айтишди, бироқ Сайёра опанинг ўзи ва турмуш ўртоғи мактабда оддий қоровул вазифасида ишлашгани сабаб операция учун пулни тўлашга имконлари йўқ.

📃 Ушбу постни ўқиётган барча меҳрли юраклардан ўзларининг ёрдамларини аямасликларини сўраб қоламиз.

☎️ (+998 94) 619 15 23
💳Пластик рақам: 9860 0101 2911 4798 (Менглибаева Сайёра Сулаймонова)

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Олмалиқ_шаҳри

☺️ Халқ катта байрамларни, сайилни соғинган. Бугун Oлмалиқда ўтказилган Наврўз сайлида бу яққол сезилди. Аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар маза қилди.

🌸 Наврўз – кўнгилга яқин байрам. Ёшлик, баҳор ва муҳаббат айёми. Сайилга боринг, ёруғ дунё виртаул ҳаётдан анча қизиқарлироқ, ишонинг.

🤩 Айниқса, эртага Нурафшонда бошланадиган улкан сайилда қатнашинг, одамлар орасида бўлинг, элга қўшилинг.

🌺 Ахир биз бундай байрамни бирга нишонлашни икки йил кутдик...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ_шаҳри

🔸 Ҳалиям Чирчиқда вақти-вақти билан яхши тадбирлар ўтказилиб турибди. Эсласангиз, ўтган йили айнан Чирчиқ йирик тадбирларга мезбонлик қилиш бўйича чемпион бўлганди. Зойир Мирзаев кўпроқ Нурафшонга ишонаяпти, марказни марказ бўлиши учун қанча қийинчилик бўлса ҳам, барчасини шу ерда ташкил қилинишига эътибор қаратяпти.

💭 Чирчиққа қайтамиз. Жисмоний тарбия ва спорт университети, ҳокимлик ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорликда зўр тадбир ташкил қилибди, таҳлилий кўрсатув тайёрлашибди. Тошкент вилояти бўйича профессор – "Ўзбекистон24" телеканали махсус мухбири Қутфулло Абдухолиқовдан яна битта зўр таҳлилий кўрсатув.

🎞 Бу кўрсатув орқали наинки Чирчиқда бўлаётган ишлар, умуман, вилоятимизда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими қандай амалга оширилаётгани ҳақида ҳам муайян хулосага келиш мумкин.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

🌺 Қибрай туманида Наврўз сайли қандай ўтди?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс #Тадорик

НУРАФШОНДА ЭРТАГА НИМАЛАР БЎЛАДИ?

🗓 Бугун вилоятимиз марказида эртадан бошланадиган сайилга зўр тадорик кетаяпти. Дошқозонларга сумалак солинган, ранг-баранг павильонлар ҳозирланмоқда. Эртага бу жойда умумхалқ сайли, кўнгил анжумани, катта байрам ўтказилади.

🤫 Баъзи тадбирларнинг бошланиши, тараддудига қараб, уни қандай савияда ўтишини тасаввур қилса бўлади. Бизнингча, эртага Нурафшон тарихидаги энг йирик оммавий тадбир бўлади.

😉 Тайёргарлик ҳам шунга яраша. Қолганини видеода кўринг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муҳокама_учун_мавзу

Сиз томонларда Наврўз қандай нишонланаяпти? Байрам ўтказилдими?
#Нарх #Иқтисодиёт

🗓 2022 йил 18 мартда товар-хом ашё биржасида ўтказилган очиқ биржа савдолари натижаларига кўра, шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи аввалги савдо кунига нисбатан маҳсулотнинг бир тоннаси учун 11 921,9 минг сўмдан 10 101,3 минг сўмгача, яъни 15,3% га пасайди.

📊 Ўтган савдо кунида биржа савдолари орқали "Хоразм шакар" МЧЖ томонидан 1 200 тонна ва "Ангрен шакар" МЧЖ томонидан 900 тонна шакар сотилди.

🍚 Шакарнинг харид қилишда талаб даражасидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудлар ўртасида мутаносиб тақсимот шаклланмоқда. Пойтахт ва унинг вилояти (30%) бошқа ҳудудларга нисбатан етакчилик қилмоқда.

🔰 Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан шакарни биржа савдоларига кунлик 2 000 тоннадан кам бўлмаган миқдорда барчага тенг шароитда 1 тонналик лотларда қўйилишини ҳамда бир савдо сессиясида бир ҳаридор максимал 20 тонна шакар сотиб олиши кўрсатмаси берилган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қизиқарли_тарих

МАЙЕР АМШЕЛНИНГ ҚУВЛИГИ

💸 Бугун долларнинг нархи кунора ошиб бораётгани ҳамманинг оғзида. Россиядек қудратли давлат ҳам доллартўра қаршисида тебраниб турибди, биржадан ёқимсиз хабарлар келиши тўхтамаяпти.

😯 Биласизми-йўқми, долларни АҚШ эмас, бир оила чоп этади. Яъни пул чиқарадиган ускуна бир оиланинг қўлида.

🥺 Буни ўйлашнинг ўзи кишини эсанкиратади, а?..

БАТАФСИЛ БУ ЕРДА ЎҚИНГ...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Эслаб

– Ойи, мен келдим... Эшитяпсизми, ойи, мен яна келдим... Қаранг, ойи тағин кўклам кирди. Эсингиздами, ҳар йили баҳор кириши билан сизни далага олиб чиқардим. Сиз чарақлаган офтобни, тиниқ осмонни, кўм-кўк майсаларни кўриб қувонардингиз.

Эсингиздами, невараларингиз териб келган бойчечакларни кўзингизга суртиб, “омонлиқ-сомонлик” қилардингиз... Бугун... ўзингизнинг устингиздан бойчечак ўсиб чиқибди... Йўқ, йўқ, ойижон... Йиғлаётганим йўқ. Биламан, мен йиғласам, сиз безовта бўласиз. Ҳозир... ҳозир ўтиб кетади. Мана, бўлди...

Эрталаб-чи, ойи, ёмғир ёғди. Қаттиқ ёмғир ёғди. Сиз баҳор ёмғирини яхши кўрардингиз... Кейин офтоб чиқиб кетди. Қаранг, офтоб чарақлаб ётибди... Эсингиздами, сиз менга офтоб тўғрисида чўпчак айтиб берган эдингиз. Ўша офтоб чарақлаб ётибди... Кўряпсизми...

Эсингиздами, ойи, сиз укамга алла айтардингиз. Мен алланинг оҳангига маст бўлиб ухлаб қолардим. Ўша бешикда мен ҳам ётганман. Аллангиздан мен ҳам ором олганман. Нима қилай, ойи, мен алла айтишни билмайман. Қабрингизни силаб қўйсам ором оласизми... Мана, ойижон, мана... Йўқ, йўқ, йиғлаётганим йўқ. Ҳозир, ҳозир ўтиб кетади.

Эсингиздами, ойи, сиз бир марта, атиги бир марта, ўшандаям ҳазиллашиб: “Мениям китоб қилиб ёзсанг-чи, ўғлим”, дегандингиз. Мен: “Сизнинг нимангизни китоб қиламан, ойи?”, деган эдим. Хафа бўлманг, мен ҳазиллашган эдим. Мана, ўша китоб. Йўқ, уни мен ёзганим йўқ. Уни сиз ёзгансиз. Мен уни қоғозга тушириб, одамларга тарқатдим, холос. Мен уни дунёдаги ҳамма оналар ўқишини хоҳлайман. Биламан, дунёдаги ҳамма оналар яхши. Шундоқ бўлсаям, уларнинг ҳаммаси Сизга ўхшашини хоҳлайман...

Ўткир ҲОШИМОВ,
“Дунёнинг ишлари”


Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Тошкент_тумани

ЧУВАЛАЧИНИНГ "ШИРИН"ИДА НИМА ГАПЛАР?

🎙 Туман ҳокими Одилхон Рустамов Чувалачи ҳудудидаги “Ширин” маҳалласида ёшлар билан мулоқот ўтказди.

😉 Ёшлар ўз амплуасида: тадбиркорликка доир янги ғоялар, кредит, субсидия масалаларидаги имконият ва йўлларига тўғаноқ бўлаётган ҳолатлар билан раҳбарга тикка мурожаат қилишди.

🔺 Ҳоким ҳам ўз амплуасида: ҳаммани бирма-бир эшитди, айрим масалалар жойида ҳал қилинди, тартиб-таомил тушунтирилди, умидли ташаббус ва таклифлар қабул қилинди.

☝️ Яна бир гап. Бугун ҳудудда юрган раҳбар икки жойга кирмай ўтмайди. Мактаб ва шифохона. Ҳар иккаласи ҳам халқимизнинг истиқболи билан чамбарчас боғлиқ, сермуаммо, эътиборталаб соҳа, десак нотўғри бўлмайди.

🎞 Қолгани видеода.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_фикр

🤔 Айнан қайси касб эгалари билан турмуш қуриб бўлмайди? Ғалати саволга ғалати жавоблар. Кўринг, Нурафшон аҳлининг фикрлари билан танишинг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭕️Live

Нурафшонда катта сайил расман бошланди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭕️Live

No comment | Нурафшонда Наврўз

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80O
#Давр_менинг_тақдиримда

Шоира Ахунжонова: “ЭГИЛДИМ , БУКИЛДИМ, АММО СИНМАДИМ...”

🏅 “Мустақилликнинг 30 йиллиги”
кўкрак нишони соҳибасиман. Аёл киши учун оилада, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиш жуда катта бахт.

☝️Менинг бу даражага эриша олишимда отажонимнинг, онажонимнинг, устозларимнинг ҳамда турмуш ўртоғимнинг ҳиссаси катта деб биламан.

Зеро, бир ўзим бунинг уддасидан чиқишим қийин эди...

БАТАФСИЛ БУ ЕРДА ЎҚИНГ...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛑Live

Байрам авжига чиқаяпти. Турли корхона ва ташкилотлар дастурхон безаб, сайилга чиқишган.

Сайил | Агробанк

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭕️Live

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев фаоллар ҳамроҳлигида сайилда иштирок этмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭕️Live

🌺 Байрам шукуҳи. Вилоят ҳокими фаоллар, фахрийлар, маданият ва санъат арбоблари ҳамроҳлигида асосий майдонга яқинлашиб келмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
БИЛИБ ОЛИНГ

📅 Байрам муносабати билан дам олиш кунлари белгиланганлиги сабабли, Тошкент вилоятидаги тижорат банклари томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти юқоридаги график бўйича ишлашини маълум қилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi