Yoshlar kundaligi | Rasmiy
111K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.2K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

📌"Ёшлар кундалиги" Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси билан ҳамкорликда "Ёш мухбир" лойиҳасини эълон қилган эди.

⚡️Унда иштирокчилар яшаб турган ҳудудларидаги маданий ёдгорликлар, экотуризм масканлари ва таомларнинг ўзгача тайёрланиш усулларини ёритувчи қисқа муаллифлик видеороликлари тайёрлаб жўнатишлари лозим эди.

🎞Танлов доирасида ботга кўплаб видеолавҳалар келиб тушди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан энг яхши 3 та видеоролик танлаб олинди ва ғолиблар шахсан Маданий мерос агентлиги раҳбарининг ўринбосари Турсунали Кузиев томонидан тақдирланди.

Ғолиблар билан танишинг
👉Фарангиз Аслонова, Паркент тумани;
👉Орзубек Турсунқулов, Олмалиқ шаҳри;
👉Фирдавс Рустамалиев, Нурафшон шаҳри
.

Lotin yozuvida oʻqish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#янгилик

🌱“Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2022 йил 1 февралдан бошлаб:

▪️ вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозими тугатилиб, уларнинг ўрнида қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилади.

Lotin yozuvida oʻqish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#билиб_қўйинг

⚠️ 1 январдан бошлаб қаерда нима харид қилсангиз (истиснолар мавжуд), ўша харид чекини солиқ органларининг махсус мобил иловасида сканерлаб, рўйхатдан ўтказган одамга ой охирида умумий харидлари суммасининг 1 фоизи қайтарилади.

▪️Мисол учун, ой охиригача 2 миллион сўм харжладингиз. Чекларни рўйхатдан ўтказаверасиз ва қарабсизки, ой охирида 2 миллиондан 20 минг ўзингизга қайтяпти. Майлида, харнада😉

Lotin yozuvida oʻqish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#расман

Ўзбекистонда 2022 йилда 14 та фаолият тури бўйича монополиялар тугатилади

📄Бу ҳақда 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида белгиланган.

🧾Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2022 йилнинг ноябрига қадар эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш ва давлат иштирокидаги компанияларни хусусийлаштириш ҳисобига 14 та фаолият тури бўйича монополиялар тугатилади (аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган газ етказиб бериш, рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сертификатлаштириш хизматлари ва бошқалар).

Lotin yozuvida oʻqish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов

🤩 "Спарк" автомобилига эга бўлишни истайсизми?

У ҳолда “Ёшлар кундалиги” нинг “Интеллект ” танловида иштирок этинг.

⚡️Эндиликда шартлар янада соддалаштирилди.

🏃🏻‍♂️Шошилинг, биринчи босқич бошланди ва у 20 январга қадар давом этади, бу босқичда сиз иштирокчи сифатида “Ёшлар кундалиги” нинг қуйидаги ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуна бўлишингиз талаб қилинади.

🔘Yoshlar kundaligi Rasmiy - телеграм саҳифаси
🔘Nurafshon best - телеграм саҳифаси
🔘Qadrdon ohanglar - телеграм саҳифаси
🔘Nishon - YouTube
🔘Нишон 24 - Facebook
🔘Yoshlar kundaligi - Instagram

📲Барча саҳифаларимизга обуна бўлгач эса, бу ҳақда @tanlov_tashkilotchisi га фото исбот (скриншот) юборинг ва сиз танлов иштирокчиси сифатида махсус гуруҳга қабул қилинасиз.

🎞Танлов ҳақидаги батафсил маълумот видеода

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Мулоҳаза

ЙЎЛБАРС ЙИЛИ ХОТИРАЛАРИ

⚠️2022 йил – Йўлбарс йили. Хўш, 1 февралдан кириб келадиган бу мучал йили қандай бўлади? Яқин тарихда айнан ушбу мучал йилида нима воқеалар содир бўлган? Қандайдир хулоса қилиш, фикр билдириш мумкинми? Қуйида шу ҳақда гаплашамиз.

1926 йил. Сталиннинг қайта туғилиши

❇️Айнан 1926 йили Жугашвили номли грузин революционери даҳшатли Сталинга айланишни бошлайди. У политбюрода Каменов, Троцкий, Зиновьевга қарши ички курашда мафкуравий жабҳада қаттиқ кураш олиб боради ва ғалаба қозонди. Шунингдек, айнан ўша йили собиқ СССРда биринчи марта аҳолини расмий рўйхатга олиш тадбири ўтказилди. Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатда 147 млн. киши истиқомат қилар эди.

1938 йил. Тахтлар ўйини бошланди.

🔥Собиқ иттифоқда қизил террор авжига олди. Лаврентий Берия НКВД раҳбари этиб тайинланди. Халқаро майдонда эса Германия қутура бошлади. Дунё янги уруш остонасида эди. Адольф Гитлер Чехословакиянинг Судет вилоятини босиб олди. Айтганча, Гитлер айнан шу йили Германияда олий бош қўмондон лавозимини ҳам эгаллади.

🔸1938 йил 15 январда Тошкент вилояти ташкил қилинди.

1950 йил. Урушдан кейинги дунё

🔬17 июнь. АҚШлик хирург Ричард Лоулер 45 дақиқа давом этган операциядан сўнг тарихда илк марта инсон буйрагини кўчириб ўтказди. Бу тиббиёт тарихида туб бурилиш эди. Француз экспедицияси Ҳимолай чўққисини забт этди. Европада эса социализм ғоялари ёйила бошланди, совуқ уруш кучайди. АҚШ водород бомбаси ишлаб чиқаришни бошлади, СССР эса атом қуролини ишлаб чиқариб, ўз арсеналига қўшганини эълон қилди. Ядро пойгаси бошланди.

1962 йил. "Анадир" операцияси. Куба атрофидаги машмашалар

💣Йўлбарс йили яна асабий, серҳаяжон воқеалар билан ўтди. АҚШ Туркияга баллистик ракеталарни жойлаштиргани ортидан СССР Кубага ядро каллакларини жойлаштирди. 50 минг нафар совет аскари озодлик оролини қўриқлаш, "империалистик хуруж"дан ҳимоя қилиш учун, де факто, ядро қуролини жойлаштириш ва қўриқлаш, зарур бўлганда қўллаш учун Кариб денгизига юборилди. Дунё реал хатар ёқасида қолди. Ядро уруши оқибатлари ҳақида илк марта барча тасаввур қилиб кўрди. Кеннеди ва Хрушчев ахийри келишишди, бу энди бошқа тарих. Қизиқарли факт: Кубага операция шартларини муҳокама қилиш учун борган совет делегацияси таркибида Шароф Рашидов ҳам бўлган.

1974 йил. Осиё йўлбарслари уйғона бошлади

💹Парижда машҳур Шарль Де Гол аэропорти очилди. Сингапур, Гонгконг, Жанубий Корея, Тайван – Осиё йўлбарси номи билан жадал иқтисодий ўсиш йилларини бошлади.

1986 йил. Фожеа ва қувонч йили

☑️Ҳали футболдан файз кетмаган, Марадона исмли футбол даҳосининг ўйинлари томошабинларни сеҳрлаб қўйган дамлар эди. Мексикада ўтган жаҳон чемпионати Аргентинанинг ғалабаси билан якунланди ва дон Диего "Олтин тўп" олди. Аммо дунёнинг бошқа бир бурчида ҳақиқий фожеа юз берган эди – Чернобиль фожеаси.

1998 йил. Ўзбекча мушт – Муҳаммадқодир феномени

🔴Ўзбек йўлбарси, боксчи Муҳаммадқодир Абдуллаев жаҳон чемпиони бўлди. Ҳали Сиднейдаги олимпиада чемпионлигига 2 йил бор эди. Аммо айнан шу йили ўзбек бокси қайта туғилди, десак муболаға бўлмайди. Шунингдек, айнан ўша йили Россияда империалистик васвасалар кучайди. Депутатлар СССРнинг тарқалишини ноқонуний деб топди ва собиқ совет мамлакатларига ҳудудий даъво пайдо қилувчи ҳужжат имзоланди. Ўзбекистон жамоатчилиги бу воқеани катта нафрат билан кутиб олди.

2010 йил. Нотинч Қирғизистон.

‼️Ўш ва Жалолободда миллий-этник низо содир бўлди. Қўни-қўшни бўлиб яшаб келаётган ўзбек ва қирғиз халқи орасига низо солмоқчи бўлинди. Жуда кўп қон тўкилди. Ўзбекистон можарога ҳарбий жиҳатдан аралашмади. Қочоқларга бошпана берилди, гуманистик ёрдам кўрсатилди.

P.S. Ушбу мучалда туғилган машҳур олимлар, маданият арбоблари: Александр Македонский, Наполеон, ибн Сино, давлат арбоби Билл Клинтон, "Форд" асосчиси Генри Форд, парфюмерия қироличаси Коко Шанель, рус рассоми Илья Репин, француз адиби Ги де Мопассан, инглиз адиби Бернард Шоу, қиролича Елизавета II, ёзувчи Джон Голсуорси, режиссёр ва ёзувчи Василий Шукшин, файласуф Карл Юнг, опера хонандаси Муслим Магомаев, қўшиқчи ва актриса София Ротару.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

💞 Қалбнинг нодир гавҳари муҳаббатдир. Азизим, муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин.
💥Янги тонг муборак.

Муҳаббат бу - ялт этган нигоҳ...
✍️Иқбол Мирзо

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#табрик

Бугун, 4 январь Бўка тумани ҳокими Низомиддин Равшанович Аббосовнинг туғилган куни.

📌Н.Аббосов 1977 йилда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 2000 йилда Тошкент молия институтини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида банк ва бошқарув тизимида бир қатор вазифаларда фаолият юритган.

📃У Бўка тумани ҳокими лавозимга тайинлангунга қадар Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари сифатида ишлаган.

Lotin yozuvida oʻqish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#туризм

Ўзбекистон 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлардан бири - The Independent

🇻🇬Буюк Британиянинг нашри соҳага ихтисослашган журналистларнинг тавсиялари асосида саёҳат қилиш учун энг оммабоп 10 та йўналишни эълон қилган.

🧾Ушбу рўйхатга Норманд ороллари, Шимолий Ирландия, Канада, Испания, Италия, Туркия, Ўзбекистон, Миср ва Бутан киритилди.

📰Нашр муҳаррири ушбу руйхатдан ўрин олган Ўзбекистон ҳақида тўхталар экан, бу мамлакатга саёҳат қилиш таассуротларга бой бўлишини таъкидлаган.

🇺🇿Ўзбекистон бир неча йил аввал Буюк Британия фуқароларига виза талабларини енгиллаштиргани, энди улар мамлакатда визасиз 30 кунгача бўлиб туриши мумкинлиги қайд этилган.

Lotin yozuvida oʻqish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#янгилик

ХУШХАБАР: автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинди


🗓2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун матни эълон қилинди.

🧾Ушбу Қонунда автомобилни сотиб олганлик учун йиғим назарда тутилмаган. Демак, ушбу йиғим 1 январдан тўлиқ бекор қилинди.

📌Бунгача амалда бўлган тартибга кўра, автосалондан янги машина сотиб олганда шартнома нархининг 3%и миқдорида йиғим тўланарди (масалан, 100 млн сўмлик машина учун 3 млн сўм, 300 млн сўмлик бўлса 9 млн сўм).

❗️Агар иккиламчи бозордан машина сотиб олинганда ишлаб чиқилган йилига қараб ҳар бир от кучи учун 29 минг 700 сўмгача йиғим олинарди. Масалан, ишлаб чиқарилганига 3 йил тўлмаган 100 от кучига тенг машинани сотиб олганлик учун деярли 3 млн сўм йиғим тўланарди.

📄Агар кимдир машина сотиб олгану, лекин ўз номига расмийлаштиришдаги катта харажатдан қочиб, "генеральная доверенность" олиб ҳайдаб юрган бўлса, унда эндиликда машиналарини ўз номларига ўтказиб олишлари мумкин. Тўғри, ҳозир нотариусда тўланадиган давлат божининг юқори ставкалари ўз кучида турибди, аммо тез орада давлат божлари ҳам камайтирилиши кутилмоқда. Янада аниқроқ айтганда машинанинг от кучи ва йилидан қатъи назар базавий ставканинг 3 баробари (810 минг сўм) этиб белгиланиши режалаштирилмоқда.

Манба

Lotin yozuvida oʻqish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Бу_қизиқ

БУЮК ШАХМАТ ТАХТАСИ: ЧЕМПИОНЛАР ҚАНДАЙ ТАҚДИРЛАНГАН?

📑Нодирбек Абдусатторовнинг аэропортда чемпионлардек кутиб олинмагани ҳақидаги гап-сўзлар кенг муҳокама қилинди. Янги йил байрамининг эртаси куни, қоқ ярим тун, Тошкент халқаро аэропорти, Нодирбекнинг ота-онаси, телеканаллар ҳамда бир гуруҳ мухлислар. Лекин бу кутиб олиш жамиятга етарли эмасдек туюлди. Ҳукумат танқидлар остида қолди. Эртасига дабдабали кутиб олиш, мукофотлар бўлди.

Шу воқеа муносабати билан яқин ўтмишнинг машҳур шахматчилари ҳаётига қизиқиб кўрдик. Хўш, чемпионлар қандай тақдирланган? Уларга қандай мукофотлар берилган? Қуйида шу ҳақда.

"Шахмат Паганини"си Михаил Талнинг ҳурмат белгиси

🇱🇻1961 йил. Ригалик ёш йигит Михаил Тал машҳур чемпион Ботвинникни ютиб, шахмат тожини қўлга киритади. Шу йили унга "Ҳурмат белгиси" кўкрак нишони ва ўша даврнинг энг зўр автомобили – "Волга" автомобили берилган. Шунингдек, "Спорт устаси" унвонини қўлга киритиб, маошига қўшимча устама олади. Спорт жамияти томонидан турли совғалар берилади. Лекин катта миқдордаги пул бериш ва тантанали кутиб олиш бўлмаган. Талнинг асли касби ўқитувчи эди, у мактабда рус тили ва адабиёти фанидан дарс берган.

🔸Талнинг лақаби "Шахмат Паганиниси" эди. Боиси, у муҳим фигураларни қурбон бериш (жертвы) орқали рақибларини шошириб қўяр, сўнгра кутилмаган юришлар қилиб ғалабани илиб кетарди. Машҳур скрипкачи Паганинининг гоҳи шўх, гоҳи ғамгин мусиқаларидек сирли ўйин услуби бўлгани учун ҳам шу лақаб берилгани айтилади.

"Мадраслик йўлбарс" лақабли Вишванатан Ананднинг медаллари

🇮🇳Шахмат бўйича яна бир жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд Ҳиндистон томонидан турли орден ва медаллар билан мукофотланган. Хусусан, Падма Вибхушан (2007) номидаги мукофот шулар жумласидан. Бу мукофот Ҳиндистонда иккинчи ўринда турувчи энг юксак мукофот бўлиб, унинг соҳиби бўлганлар бир қатор юксак имтиёзларга эришади. Маълумот учун, Ананд ушбу мукофотни қўлга киритган биринчи спортчи ҳисобланади.

🔺Яна бир қизиқ факт. Ҳайдаробод университети унга фан доктори унвонини тақдим қилганда, Ананд буни рад этган. У, шунингдек, Владимир Путин томонидан "Халқлар дўстлиги" ордени билан ҳам тақдирланган.

"Play Magnus" ёхуд бойвачча чемпион

🇳🇴Норвегиялик Магнус Карлсон жаҳоннинг энг обрўли шахматчиларидан бири. У шахмат тожини айнан "Мадрас йўлбарси"дан Ҳиндистонда 2013 йили тортиб олган. Кейинроқ Сочи шаҳрида улар яна тўқнаш келишди: Ананд бу сафар ҳам ютқазди ва шу кўйи тақдирга тан берди.

🔹Совуққон норвеглар Магнус учун алоҳида тантанали кутиб олиш ёки мукофотлар ажратганлари йўқ. Шахсий ғалаба билан қирол табриги ўқиб эшиттирилди, холос. Магнус пандемиядан бой бўлиб чиқди. "Play Magnus" смартфонлар учун иловасини яратди ва киберспорт билан шуғуллана бошлади. Шахмат бўйича онлайн турнирда Магнуснинг иштирок этиши 500 минг АҚШ долларидан кўпроқ сумма туради. У ўтган икки йил давомида онлайн турнирлар ва турли рекламалардан йилига миллион доллардан кўпроқ даромад топди.

📌Р.S: Машҳур шахмат устаси Анатолий Карпов шарафига ўзи таълим олган Челябинск вилоятидаги мактабда ҳайкал ўрнатилгани, чемпионга ҳатто Германия ҳукумати ўша пайтда СССРнинг икки таниқли одами Леонид Брежнев ва актёр Владимир Высоцкий бошқарган Mercedes350 совға қилгани ҳақида маълумотлар ҳам бор.

Хулоса

🔘Ҳеч нимани исботламоқчи эмасмиз. Чемпионлик йўли шахсий ютуқ, қолаверса, ёшларга йўлчи юлдуз, ибрат мактаби. Шу маънода ҳар бир даврда давлатлар шахмат чемпионларини муносиб мукофотлашга интилишган. Шахмат ва мукофотлар мавзуси эса алоҳида ва қизиқарли мавзу. Бинобарин, ривоятларга кўра, шахмат ихтирочисини мукофотлаш ҳам бир можарога айланиб кетган, шатранж тахтасидаги ҳар бир катакка буғдой донасини қўйиб, кейингиларини икки баробар ошириб боришни сўраган мутафаккир билан боғлиқ қизиқарли ҳикоялар бор.

🇺🇿Ўзбекистон эса аввалроқ Рустам Қосимжоновни, шу кунларда Нодирбек Абдусатторовни муносиб тақдирлади. Нафақат ўзи, балки унинг устозлари ҳам мукофотланди. Шунақа гаплар. Шахмат ўйнанг, шахматни севинг.

Lotin yozuvida oʻqish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳаёт

ГАЗ НАРХИ ОРТИШИ ТУФАЙЛИ ҚОЗОҒИСТОНДА НОРОЗИЛИК НАМОЙИШЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

⚔️Қозоғистон нотинч. Газ нархининг ошиши ортидан минглаб одамлар митингга чиққан. Минғистон вилоятининг маркази Ақтау шаҳри намойишчилар маркази бўлиб турибди.

🔸Шунингдек, Жанаўзен шаҳрида ҳам 10 мингдан зиёд намойишчилар кўчага чиққан.

⚠️Пойтахт Нур-Султонда ҳам шу муносабат билан акция ўтказилган. Одамлар намойишчилар билан телекўприк боғлаш ва кўрсатиб боришни сўрашмоқда. Шу орқали намойишчиларни қўллаб-қувватлашмоқда.

Олмаота шаҳрида Республика номли марказий майдон ҳукумат томонидан ёпиб қўйилган. Шаҳар марказида интернет ишламаяпти.

🔻Атирау шаҳрида минглаб одам намойишга чиққан. Тараз шаҳрида аёллар ва болалар ҳам намойишга чиққан. Намойишлар тўлқини Шимкент шаҳрига қадар етиб келган.

☑️Табиий газ нархининг 60 тенгедан бирданига 110-120 тенгега кўтарилиши одамларда норозилик пайдо қилган. Ҳукумат вакиллари намойишчилар билан алоқада бўлиб турибди. Бир неча одам ҳибсга олинган.

@yoshlar_kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#суперромантика

🎧"Қадрдон оҳанглар": На тилар манан

🎼Муаллиф: Комилжон Отаниёзов
🎙Лойиҳа бошловчиси: Бахтиёржон Қурбонов

🔥Шиоримиз: Мусиқий диди шаклланмаган авлод хавфли ва ёвуз киши бўлиб тарбияланади.

Тўлиқ аудиони тинглаш🎧

Lotin yozuvida o'qish📲

Каналга уланиш
:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Бошланаётган янги кун муборак.
Эрта тонгдан ажойиб мисраларни тингланг.


🥰 Яшасанг дунёда ёруғ юз билан...
✍️Абдулла Орипов

Lotin yozuvida oʻqish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Расман

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 5 январдан навбатдаги қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

📑Давлат раҳбари ўтган йили ҳам айнан январь ойида қисқа муддатли таътилда бўлган эди.

Lotin yozuvida o'qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов

🤩 "Спарк" автомобилига эга бўлишни истайсизми?

У ҳолда “Ёшлар кундалиги” нинг “Интеллект ” танловида иштирок этинг.

⚡️Эндиликда шартлар янада соддалаштирилди.

🏃🏻‍♂️Шошилинг, биринчи босқич бошланди ва у 20 январга қадар давом этади, бу босқичда сиз иштирокчи сифатида “Ёшлар кундалиги” нинг қуйидаги ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуна бўлишингиз талаб қилинади.

🔘Yoshlar kundaligi Rasmiy - телеграм саҳифаси
🔘Nurafshon best - телеграм саҳифаси
🔘Qadrdon ohanglar - телеграм саҳифаси
🔘Nishon - YouTube
🔘Нишон 24 - Facebook
🔘Yoshlar kundaligi - Instagram

📲Барча саҳифаларимизга обуна бўлгач эса, бу ҳақда @tanlovtashkilotchisi га фото исбот (скриншот) юборинг ва сиз танлов иштирокчиси сифатида махсус гуруҳга қабул қилинасиз.

🎞Танлов ҳақидаги батафсил маълумот видеода

⚠️Эслатма: танловда Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этишлари мумкин.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Халқаро_ҳаёт

Европа икки ой ичида газсиз қолиши мумкин

🌐Bloomberg нашрининг ёзишича, Европа совуқ об-ҳаво ва ўз омборларидаги кичик ресурс захиралари туфайли яқин икки ой ичида газсиз қолиб кетиш хавфи остида.

📄Нашр муаллифларининг фикрича, ёқилғи инқирозининг дастлабки сабаблари қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш жараёни ва табиий газни маҳаллий ишлаб чиқаришнинг камайиши ҳисобланади. Натижада, шамол ва қуёш энергиясининг ўзгарувчанлиги туфайли ўтган йили Европада электр энергияси ишлаб чиқариш пасайиб кетган.

❄️«Қишнинг энг совуқ икки ойи олдинда ва Европада газ тугаши мумкинлигидан хавотир бор», дейилади мақолада.

Lotin yozuvida o'qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#халқароҳаёт

Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқарилди

🇰🇿Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев эрталаб ўтказган йиғилишда юзага келган вазиятда “асосий айбдор” - ҳукумат, хусусан, энергетика вазирлиги, шунингдек, “КазМунайГаз” ва QazaqGaz деб айтди.

❇️Бош вазир вазифасини вақтинча бажариш Алихон Смоиловга юклатилди,

Айни пайтда фавқулодда ҳолат эълон қилинган Олмаотада жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилган, мобил интернет ишламаяпти.

Lotin yozuvida o'qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Тезкор

Ўзбекистондан Қозоғистонга амалга оширилиши керак бўлган авиарейс бекор қилинди

✈️Маълум қилинишича, Оқтов аэропорти халқаро парвозларни қабул қилишни ва амалга оширишни ёпгани муносабати билан 5 январь куни амалга оширилиши режалаштирилган. Урганч–Оқтов–Урганч йўналиши бўйича қатновлар бекор қилинди. Ушбу йўналишда парвозларни йўлга қўйиш кунлари ҳақидаги қўшимча маълумот берилиши айтилган.

🛬Қайд этилишича, йўловчилар 5 январь кунига Оқтовга бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойдан қайтариб олиш ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга.

Lotin yozuvida o'qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi