Yoshlar kundaligi | Rasmiy
79.1K subscribers
12.1K photos
7.09K videos
52 files
16.5K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
⭕️LIVE

🎁Улар ҳозиргина Ўзбекистон Республикаси Президентининг Янги йил совғасини олдилар.

📸Фото
: Дилмурод Раҳмонов

Lotin yozuvida oʻqish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#сиёсат #бюджет

✍️ Тошкент вилояти ҳокими в.б. З.Мирзаевнинг тегишли фармойишлари билан:

📄аҳолига фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш мақсадида вилоятнинг "Тошкент-Ўш" А-373 автомобиль йўл қатнов қисмида махсус электрон ахборот табло (монитор) ўрнатиш учун — 318 миллион 900 минг сўм;

📃Нурафшон шаҳрида жойлашган амфитеатр мажмуаси атрофига дарахт ва бута кўчатларини экиш мақсадида Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасига — 226 миллион сўм;

📄Кураш федерацияси ходимларининг ойлик иш ҳақи ва уларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида вилоят Кураш федерациясига — 141 миллион 600 минг сўм;

📃Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши кураш борасида Тошкент вилоятига қўшимча ажратилган профилактика инспекторлари ва патрул-пост хизмати штат бирликларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш учун вилоят ИИББга — 5 миллиард 268 миллион сўм;

📄Туман ва шаҳар ҳокимларининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиларининг лавозим маошига май-декабрь ойлари давомида тўланмай қолган устамаларини тўлаш орқали раҳбатлантириш мақсадида туман ва шаҳар маҳаллий бюджетларига — 324 миллион 138 минг сўм;

📃Жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиларнинг ўқув жараёнларида фойдаланилган телекоммуникация (интернет) хизматлари учун — 23 миллион 840 минг сўм;

📄Ҳудудларнинг йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш ва шу асосда аҳолинининг фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини янада юксалтириш мақсадида "Обод қишлоқ" жамғармасига — 10 миллиард 281 миллион сўм;

📃Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки АЖ Тошкент вилояти филиали томонидан вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Тошкент вилоятини ободонлантириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси"га кўрсатган банк хизматини қоплаб бериш учун — 210 миллион 566 минг сўм;

📄2021/2022-ўқув йилида умумтаълим мактаблари, профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган иқтидорли ёшлар, жумладан, танлов ғолиблари учун вилоят ҳокими стипендияси ва уларнинг устозларини рағбатлантириш учун — 31 миллион 590 минг сўм;

📃Вилоятдаги 100 нафар ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг бакалавр таълим йўналишида ўқишини таъминлаш учун тўлов-контракт маблағларини тўлаб бериш мақсадида — 714 миллион 75 минг сўм;

📄Оҳангарон тумани "Нуробод" қўрғонидаги бўш турган ва таъмирталаб 12-б ва 15-сонли кўп қаватли уй-жойларнинг атрофини ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясига — 397 миллион 400 минг сўм пул маблағлари ажратилмоқда.

Lotin yozuvida oʻqish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Диққат, сўровнома-1

🔘"Ёшлар кундалиги" йилнинг энг яхшиларини аниқлашда давом этади. Бугунги сўровномамиз ҳокимларнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ўртасида бўлиб ўтади.

🔺Барчамизга маълумки, ушбу мутасаддилар ёшлар ва давлат бошқарув органи ўртасида кўприк вазифасини ўтайди, йигит-қизларнинг муаммоларини тинглаш, ечим топишида муҳим аҳамият касб этади.

⚡️Қани, ёшлар, сизнингча, қайси ҳоким ўринбосари йилнинг энг яхшиси бўлишга лойиқ? Муносибларни қўллаб-қувватлаймиз.

Сўровнома эртага соат 10:00 гача давом этади.

⚠️Эслатиб ўтамиз: турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

🎁Сўровномалар ғолиблари йил якунида тантанали тарзда тақдирланади.



Тузатиш

Сўровнома матнидаги Маҳмуд Рўзметов Маҳмуд Нурметов деб ўқилсин. Техник хато юз берди. Натижага таъсир қилмаслиги учун пост ўзгартирилмайди.

Овоз беришда иштирок этиш учун ушбу каналга уланинг:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Диққат, сўровнома!

🔘"Ёшлар кундалиги" йилнинг энг яхшиларини аниқлашда давом этади.

⚡️Қани, ёшлар, сизнингча, қайси ҳоким ўринбосари йилнинг энг яхшиси бўлишга лойиқ? Муносибларни қўллаб-қувватлаймиз.

Сўровнома эртага соат 10:00 гача давом этади.

⚠️Эслатиб ўтамиз: турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

🎁Сўровномалар ғолиблари йил якунида тантанали тарзда тақдирланади.

Овоз беришда иштирок этиш учун ушбу каналга уланинг:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қонундаги_ўзгаришлар

Депутатлар бу ҳақдаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилишди.

📜Шу билан бирга, лойиҳада давлат хизматчиларининг даромади ва мол-мулкини декларациялаш, коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат ишларига қабул қилинмаслиги каби нормалар ўз аксини топади.

Lotin yozuvida oʻqish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Видео

ЗОЙИР МИРЗАЕВ: "ҲОКИМЛАР, ЎЙИН ҚИЛМАНГЛАР!..."

📃
Тошкент вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Зойир Мирзаев "Темир дафтар"да турганлар ва уларга берилиши керак бўлган кўмакнинг моҳияти ҳақида тўхталди:

- 2021 йилда "Темир дафтар"га киритилган, бугунги кунда чиқарилганларга ҳам 800 минг сўмдан моддий ёрдам бериш керак;

🔺- Янги йилдан 2021 йилда "Темир дафтар"га киритилиб, чиқарилганларни ҳаммасини бошқатдан хатлов қиламиз;

🏠-Уйи йўқ аёлниям, дафтарга киритиб, чиқарворишган айрим жойларда.

❗️- Ҳокимлар, ўйин қилманглар, мен барибир хатлов қилдираман, ким нотўғри йўл тутган бўлса, жавоб берасиз ҳаммангиз...

Lotin yozuvida oʻqish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#ДИҚҚАТ

Бир марталик ёрдам пули кимларга берилади?

⚠️ ДИҚҚАТ:
Президентнинг тегишли қарори билан 2021 йилнинг декабрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига кирувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган:

2021 йил давомида «Темир дафтар» рўйхатида бўлган оилаларга;

18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;

18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга.

МУҲИМ: Шу муносабат билан юқоридаги тоифаларга кирувчи оилалар бир марталик ёрдам пулини олишда турли хил кўринишда муаммо ва қийинчиликларга дуч келаётган ёки мазкур тоифадан масъуллар томонидан асоссиз чиқариб юбориш ҳолатлари мавжуд бўлса, @Yoshlar_aloqada_bot га мурожаат қилиниши сўралади.

‼️ ЭСЛАТМА: 2021 йилда «Темир дафтар»га киритилган, бугунги кунда чиқарилганларга ҳам 800 минг сўмдан моддий ёрдам берилиши лозим.

Lotin yozuvida oʻqish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

🔹Аввал хабар берганимиздек, бугун Чирчиқда тантанали маросим ўтказилди.

🎁Унда болажонларга Президент совғасини Зойир Мирзаев тантанали суръатда топширди.

🎞Албатта, бор тафсилот шундан иборат эмас. Ташкилотчилик, бадиий қисм, меҳрга узанган қўллар, яхшиси видеони кўринг.

Lotin yozuvida oʻqish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қизиқ

🇷🇺Россия. Нижний Новгород шаҳрида Қорбобонинг офиси иш бошлади. Анвои безаклар билан зийнатланган резиденцияда болалар маза қилиб дам олиши учун барча шароитлар муҳайё қилинган.

📜Эслатиб ўтамиз, мазкур антиқа офис янги йил байрами муносабати ўтказилаётган фестивал доирасида ташкил этилган.

Lotin yozuvida oʻqish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ғаройибот

💥Шимолий қутб ёғдуси. Қутб ёғдуси – табиат мўъжизаларидан бири бўлиб, айниқса, қиш ойларида чиройли кўринади.

🌍Ер сайёрасининг шимолий қутбида нурлар рақсга тушади, осмон бежирим тусга киради. Ҳар йили бу ҳолатни кўргани минглаб сайёҳлар қутб яқинидаги вилоятларга боришади.

🌫Шимол ёғдуси ҳақида бу ерда батафсил ўқишингиз мумкин

Lotin yozuvida o'qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Суперромантика

🎧"Қадрдон оҳанглар": Менга ҳам ўргатинг соғинмасликни...

🎼Муаллиф: Севара Назархон
🎙Лойиҳа бошловчиси: Бахтиёржон Қурбонов

🔥Шиоримиз: Мусиқий диди шаклланмаган авлод хавфли ва ёвуз киши бўлиб тарбияланади.

Тўлиқ аудиони тинглаш🎧

Lotin yozuvida o'qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

☺️БУ ЖОЙДА ҲАЁТ ВА ХАЁЛ БИРЛАШИБ КЕТАДИ...

Юр тоғларга кетайлик,
Майли юр...


✍️Усмон Носир

Лотин ёзувида ўқиш📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#хушхабар

Вилоятнинг айрим ҳудудларида "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари" ташкил этилади

📄Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг қарорига мувофиқ, Чирчиқда 3,0 га, Янгийўлда 1,0 га, Пискентда 3,0 га, Ўртачирчиқда 1,32 га ва Паркентда 1,0 га ер майдонларида янги ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилади.

Lotin yozuvida oʻqish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Расман

Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи вазир ўринбосари бўлди

📃Президент қарорига мувофиқ, Муҳаммадиев Актам Зайниддинович Адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

🗓У 2017 йилдан буён Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган эди.

Lotin yozuvida oʻqish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#расман

Пенсия ва нафақалар 5 январдан бошлаб тўлаб берилади

🇺🇿Ўзбекистонда январь ойи учун бериладиган пенсия ва нафақа тўловлари дам олиш кунларидан кейин, 5−6 январь санасидан бошлаб тарқатилади.

✍️Президент қарорига мувофиқ, пенсия ва нафақалар тўловини ҳар ойнинг биринчи банк иш кунидан бошланиб, ойнинг 27-санасига қадар кунлик график асосида (дам олиш кунларидан ташқари) МФЙ ва фуқароларнинг яшаш манзилига етказиш белгиланган.

📃Давлат раҳбарининг тегишли фармонига асосан республика бўйлаб 31 декабрь ва 1−4 январь кунлари барча соҳа вакиллари учун дам олиш куни ҳисобланади.

Lotin yozuvida oʻqish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Диққат, диққат!

🔘Ҳокимларнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ўртасида ўтказилган сўровномада баъзи бир иштирокчилар томонидан сунъий овоз жамғаришга ҳаракатлар аниқланди.

🔺Шу сабабдан сўровнома энг кўп овоз олган ҳоким ўринбосарлари ўртасида қайта ўтказилади.

⚡️ Муносибларга овоз беринг.

Сўровнома бугун соат 17:00 гача давом этади.

⚠️Қатъий огоҳлантириш: турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.

Овоз беришда иштирок этиш учун ушбу каналга уланинг:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#спорт #ифтихор

🎗Туризм ва спорт вазирлиги томонидан 2021 йилнинг энг яхшиларини аниқлаш бўйича «Uzbekistan Sports Awards 2021» тадбири ташкил этилди.

📃Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги Миkлий олимпия қўмитаси вакиллари ва кенг спорт жамоатчилиги иштирок этди.

📊Республика комиссияси хулосасига кўра, Тошкент вилояти фарзанди, оғир атлетика бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Акбар Жўраев "Йилнинг энг яхши спортчиси" номинацияси ғолиби ва шу муносабат билан Миллий кубок соҳиби бўлди.

❗️Маълумот учун: Акбар Жўраев 1999 йил 8 октябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Сойлиқ қишлоғида туғилган. Акаси, Осиё чемпиони Азиз Жўраевга қизиқиб, ушбу спортга кириб келган.

🥇У ёшлар ўртасида ўтган Осиё чемпионатида олтин медалга, шу йил Тошкентда ўтган U20 жаҳон чемпионатида эса кумуш медалга эга чиқди. Шунингдек у "Токио-2020" Олимпия ўйинларида Олимпия рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди.

Lotin yozuvida oʻqish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Yoshlar kundaligi | Rasmiy pinned «Диққат, диққат! 🔘Ҳокимларнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ўртасида ўтказилган сўровномада баъзи бир иштирокчилар томонидан сунъий овоз жамғаришга ҳаракатлар аниқланди. 🔺Шу сабабдан сўровнома энг кўп…»
​​#Иқтибос #Ҳуқуқий_ечим

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ КОДЕКСИ" ДАН КЎЧИРМА

161-модда. Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари

📑"Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилиши мумкин.

❗️Ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади.
х
🧾Жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкин".

📌Диққат! Демак, қонунчиликка кўра, бюджет ташкилотлари *кечи билан бугун декабрь ойи учун ходимларга маош тўлаб бериши лозим*.

Шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ:

💰 Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

‼️ Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Lotin yozuvida oʻqish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi