Yoshlar kundaligi | Rasmiy
46.1K subscribers
12.9K photos
7.65K videos
52 files
17.6K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#тезкор

⚡️Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёни ҳамда Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига асосан жорий йилда умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирокида таълим муассасалари ҳудудида янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш мумкин эмас.

⚠️Шу муносабат билан, вазирлик томонидан умумтаълим мактабларида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ қуйидаги ҳолатлар тақиқланганлигини маълум қиламиз:

юқори синф ўқувчилари иштирокида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳар қандай тадбирларни ўтказиш;

байрам мақсадида ота-оналардан турли хил ноқонуний пул йиғимларини амалга ошириш;

мактаб фойеси ва синф хоналарини сунъий арча ва электр чироқлар билан безатиш (ўқувчилар қўл меҳнати билан ясалган турли безаклар бундан мустасно).

🔹Истисно
Бошланғич синф ўқувчиларига ўз синф хоналарида, дарс машғулотларига халақит бермаган ҳолда байрам тадбирларини ўтказиш ҳамда мактаб ҳовлисида янги йил арчасини безатишга рухсат берилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#статистика

Ўзбекистонга 11 ойда деярли 6 млн дона пиротехника воситаси олиб кирилган

🔰Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасига кўра, 2021 йилнинг 11 декабрь кунига қадар Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилган 2 млрд 177 млн 500 минг сўм қийматидаги 5 млн 947 минг 689 дона пиротехника воситаси мусодара қилинди.

📃Қайд этилишича, 54 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, 375 та материал судларга ва 277 таси вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларга юборилган. Шунингдек, 6 та ҳолатда жиноят иши қўзғатилган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭕️LIVE

⚡️Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудовнинг Ангрен шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар якунлари ҳамда 2022 йилги вазифалар тўғрисида халққа мурожаати

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⭕️LIVE

Ангрен шаҳри ҳокими Ш.Маҳмудов ўз нутқини ёшлар ишлари бўйича амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтиш билан бошлади

🔺Жумладан, 1039 нафар ёшларни моддий қўллаб-қувватлаш учун жами 2,7 млрд.сўм маблағ ажратилган. Шундан:

— 189 нафар ёшларга бир марталик моддий ёрдам учун 145,3 млн.,

— 520 нафар ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари харид қилиш учун 1,4 млрд.сўм;

— 189 нафар ёшларнинг тўлов-контракт суммаларини тўлаб бериш учун 808,0 млн.сўм.

— 111 нафар ёшларни ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқитиш учун 208,3 млн.сўм;

— 3 нафар ёшга даволаниш учун 25,6 млн.сўм;

— 21 нафар ёшга сафарбарлик чақируви резерви ҳаражатлари тўлови учун 115,1 млн.сўм.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#тезкор

⚡️ШОШИЛИНЧ АХБОРОТ

🗓Жорий йилнинг 21-22 декабрида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.

💨21 декабрда шамол кучайиши кутилмоқда!

🏢Қашқадарё вилоятида 17-22 м/с гача, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭕️ LIVE

⚡️Ангренда иссиқлик тармоқларини модернизация қилиш учун бюджетдан 38 млрд сўм ажратилган

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⭕️liVE

Ангрен шаҳри ҳокими Ш.Маҳмудов аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасига тўхталиб ўтди.

📎 2021-йилда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 1620 та оилага 1,5 млрд. сўм миқдорида моддий ёрдам берилди.

🔸Жумладан;

1064 та кам таъминланган оилаларга 845 млн. сўм;

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 415 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 352 млн. сўм;

шунингдек, 5,6 млрд. сўм маблағ ҳисобига шаҳарнинг “Мустақиллик” МФЙ худудидаги бўш турган 5 қаватли бино, 40 та хонадонга мослаштирилиб тўлиқ реконструксия қилинди ҳамда шаҳардаги ногиронлиги бор ҳамда йиллар давомида уй-жойга муҳтож бўлган бошпанасиз 40 та оилага ажратиб берилиши режалаштирилмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️

Тошкент вилояти ёшлари Республикада етакчилар қаторида.

👏Урааа, вилоятимиз ёшларидан яна бир ғалаба.

🏆"Ўзбекистон ёшлар форуми 2021" доирасидаги "Ўзбекистон учун 100 ғоя" Республика танловида вилоятимиз 17 нафар ёшлари зафар қозонишди.

💰Вакилларимизнинг 8 нафари 10 миллион сўмдан, қолган 9 нафари эса 3 миллион сўм пул мукофоти билан рағбатлантирилди. Уларнинг лойиҳалари эса тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилади.

❇️Ғолиблар Ёшлар агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида муносиб кутиб олинди. Бошқарма бошлиғи Миразиз Мирсултонов барча иштирокчиларни муваффақият билан қутлаб, зафарлар тилади. Ёшлар ўз таacсуротлари билан ўртоқлашишди ва ўзаро тажриба алмашинилди.

🙋‍♂️Вилоятимизнинг ташаббускор ёшларига омад мудом ёр бўлсин !

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#янгилик

✈️Uzbekistan Airways ички қатновлар учун талабаларга чегирма эълон қилди

👨‍🎓Талабалар жорий йилнинг 28 декабридан 2022 йилнинг 10 январигача Uzbekistan Airways ички авиақатновларига чипталарни 50% чегирма билан харид қилишлари мумкин.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жараён

Ангрен шаҳар ҳокими журналист ва блогерлар билан очиқ мулоқот қилди.

🎙Мулоқот давомида Ангренда фаолият юритувчи ОАВ ва интернет нашрларни фаолиятига «4+» баҳо қўйди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️

Хитойнинг Ҳубеи провинциясида қулаган кўприк 4 кишини ҳаётига зомин бўлди

🇨🇳Хитойнинг марказий Ҳубеи провинциясидаги Эжоу шаҳрида кўприкнинг бир қисми қулаб тушиши оқибатида 4 киши вафот эди, яна 8 киши жароҳат олди, деб хабар қилди расмий Синхуа ахборот агентлиги.

🌐Агентликнинг хабар беришича, кўприк пастки йўл устига қулаб тушган, 3 та катта юк машинаси ҳам ағдарилган. Натижада бир енгил автомобиль унинг остида қолиб кетган. Ҳалокат содир бўлган вақтда кўприк устида иш олиб борилаётган эди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қадрдон_оҳанглар #Суперромантика

📝Қўшиқ номи: "Севдим"
🎼Ижро: Шуҳрат Дарё
🎙Матнни ўқиди: Бахтиёржон Қурбонов


🔥🔥🔥
Мовий осмонимни қоронғу этиб,
Булутлар бошимга солишса туман.
Сенинг ғаминг бирла ўлмоқлик афзал,
Мен сени ҳаммадан кўпроқ севаман!

Танимдан қайсар руҳ қочмоқ истаса,
Ажал рўпарамда тургани замон.
Шунда ҳам хаёлан қўлингдан тутиб,
Сенинг исминг айтиб узилади жон.

Қасамки, севгимга содиқ қолурман,
Ўлсамда ҳеч қачон музламас таним.
Қуёшдан кучлироқ ишқим олови,
Иситиб туражак бутун баданим.

Мен сени шу қадар кучли севаман...

🔥

🎼 Келгуси сонда қайси қадрдон оҳангларни тинглашни истайсиз?👇Изоҳларда албатта қолдиринг...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#расман

Президент фармони билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь - душанба, 22 март - сешанба, 23 март - чоршанба, 11 июль - душанба, 2 сентябрь - жума;

олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь - сешанба, 4 май - чоршанба, 5 май - пайшанба, 12 июль - сешанба, 3 сентябрь - шанба ва 31 декабрь - шанба.

📄Шунингдек, 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қўйидаги тартибда кўчирилди:

▫️8 январь - шанба кунидан 4 январь - сешанба кунига;
▫️7 май - шанба кунидан 4 май - чоршанба кунига;
▫️14 май - шанба кунидан 5 май - пайшанба кунига;
▫️16 июль - шанба кунидан 12 июль - сешанба кунига.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#тезкор

Мактабларда йўл ҳаракати қоидалари билан шуғулланувчи катта инспектор лавозими жорий қилинади

▪️Тегишли қонун лойиҳасига кўра, катта инспектор лавозими амалдаги штат бирлиги доирасида жорий этилади.

🚨Катта инспекторлар тарғибот олиб бориш, тадбирлар ташкиллаштириш, уларни ОАВда ёритиш, йўл ҳаракати қоидаларининг ўқитилишини мониторинг қилиб бориш билан шуғулланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#тайинлов

Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Фаррух Омонов Президент Администрацияси масъул ходими этиб тайинланди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#расман
#тайинлов

Тошкент вилояти ҳокимлиги тузилмасида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

✍️ Тошкент вилояти ҳокими в.б. Зойир Мирзаевнинг тегишли қарорлари билан:

Сардор Зокир ўғли Аккулов
— вилоят ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича котибият мудири лавозимига;

Абдувосид Воҳиджон ўғли Рахимов — вилоят ҳокимлиги тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи раҳбари лавозимига;

Дилёр Аброр ўғли Диловаров — вилоят ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича котибияти етакчи мутахассиси лавозимга;

Маъруфжон Махмудович Махсуджонов — вилоят ҳокимлиги Ижро интизоми назоарти бўлими 1-тоифали мутахассиси лавозимига;

Алижон Тахирович Таджиметов — вилоят ҳокимининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди.

📌Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича котибият мудири Уктамжон Рустамалиевич Шамсудинов 2021 йилнинг 13 декабридан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi