Yoshlar kundaligi | Rasmiy
103K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Ёшларфоруми #Янгийўл #Халқобод

БАРЧАНИ БИРЛАШТИРГАН ЁШЛАР ФОРУМИ ҚАНДАЙ ЎТДИ?

⚡️Янгийўл тумани бугун чинакамига байрамона тусга кирди. Ёшлар форуми уюшқоқлик ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

🇺🇿Форум доирасида белгиланган барча тадбирлар – ош чемпионати, спорт мусобақалари, ёш санъаткорлар чиқишлари, маданий тадбирлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғота олди.

🔹Бир пайтлар ташландиқ ва хароб аҳволга келиб қолган "Халқобод"нинг бугунги жамоли эса меҳмонларда илиқ таассурот уйғотди. Равон йўллар, шинам маданият уйи, саранжом-сариштали ҳовлилар, юрагида ўти бор қишлоқ ёшлари...

🔘Буларнинг барчаси бугунги анжуманга бошқача пафос бағишлади, ёшлар учун мўлжалланган фестивал ва маросимларни шундай ихчам, халқона ва кўримли бир тарзда, асосийси, юқори савияда ташкил қилиш ҳам мумкинлиги яққол сезилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
ДИҚҚАТ, СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

‼️Ёшлар ташкилоти вилоят бошқармасини яқин йилларда бошқарган лидерлар ўртасида ўтказилган сўровнома ўз якунига етди. Овоз беришда жами 3367 нафар фойдаланувчи иштирок этди (бугун соат 16:00 ҳолатига).

Натижаларга кўра, энг кўп овоз тўплаган иштирокчилар учталиги қуйидагилар:

1️⃣ Зуҳра Мирғозиева - 1200 та овоз;
2️⃣ Азамат Камалов - 1000 та овоз;
3️⃣ Дониёр Каримов - 716 та овоз.

📌Эслатиб ўтамиз, 1-ўрин соҳиблари йил якунига қадар махсус совға билан тақдирланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ҳамид_Олимжон_таваллудининг_112_йиллигига

🔘Атоқли шоир, бахт куйчиси, жамоат арбоби Ҳамид Олимжоннинг илк ҳайкали айнан Тошкент вилоятида ўрнатилганини билмасангиз керак. У Оққўрғон туманида жойлашган.

Маълумотларга кўра, Собиқ совет даврида қўшни тумандаги ва бу ердаги хўжалик битта ном билан аталган. Мутасаддилар чалкашлик юзага келмаслиги учун жой номини ўзгартиришини сўраб, Шароф Рашидов номига мурожаатнома йўллашган.

📌Мурожаат қаноатлантириб, Шароф Рашидов ташаббуси билан Оққўрғондаги бу хўжаликка Ҳамид Олимжон номи берилган.

Нега айнан Ҳамид Олимжон дейсизми?

▶️МАҚОЛАНИ БАТАФСИЛ ЎҚИНГ◀️

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️

Зулфия Закирова ҳайкали мажмуаси ҳамда замонавий кутубхона биносининг қурилиши учун ажратилган 34 млрд. сўм маҳаллий бюджетга тикланди

📌Вилоят ҳокимининг фармойишига кўра, ушбу мақсадлар учун ажратилган 34 400 000,0 минг (ўттиз тўрт миллиард тўрт юз миллион) сўм маблағ вилоят маҳаллий бюджетига тикланган ҳолда — вилоятдаги ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг уй-жойларини таъмирлаш учун вилоят “Саховат ва кўмак” жамғармасига ўтказиб бериш мақсадида вилоят ҳокимлигига 1 650 000,0 минг (бир миллиард олти юз эллик миллион) сўм маблағ ажратилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТОНГИ_МОТИВАЦИЯ

🗯Ҳар куни эрталаб менга яна бир ажойиб, хайрли кунни тақдим этгани учун Яратганга миннатдорчилик билдиришдан бошлайман.

🗯 Мен ҳар куни эрталаб бунга беш-ўн дақиқа вақт ажратаман.

🗯 Яхши ухлаганим учун, танам, уйим, уй ҳайвонлари, дўстларим, бор нарсаларим учун, кун давомида мени кутаётган нарсалар учун миннатдорчилик билдираман.

🗯 Хулоса қилиб айтганда, мен ҳар доим ҳаётдан менга кўпроқ билим, кўпроқ тушунча беришини сўрайман, шунда уфқим доимо кенгайиб боради.

🗯 Қанчалик кўп кўрсак, қанчалик кўп билсак, ҳаётимиз шунчалик осонлашади.

🗯 Менинг ёрқин келажагим борлигига ишонаман ва бунга олдиндан миннатдорчилик билдираман!

Янги тонг муборак!🙋‍♂🙋‍♀

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#тезкор

Тошкентда автобус ва метрополитенда йўлкира нархи оширилмоқда

📄Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарор лойиҳаси билан:

🗓2022 йил 1 январдан шаҳар ҳудудида қуйидагилар — шаҳар йўловчилар транспорти - автобус ва метрополитенда қатновлар амалга ошириш учун чекланган тарифлар:

а) бир йўловчи учун — 1 700 (бир минг етти юз) сўм;

б) бир йўловчининг багажини ташиш бўйича хизмат учун — 3 000 (уч минг) сўм;

в) йўловчиларнинг шаҳар йўловчилар транспорти — автобус ва метрополитендан фойдаланишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 643-сон қарорига асосан қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган, тариф режаларининг нархлари тасдиқланиши кутилмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#хушхабар

Тошкент вилояти ёшларига 5,531 гектар ер майдони ажратилади

📌Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган ПҚ-20-сонли қарорга кўра, деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ танлов орқали ижарага беришда «дафтар»ларда рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга алоҳида устуворлик белгиланган.

🔹Мазкур қарор ижроси юзасидан Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси маълумотига кўра, тошкент вилоятининг «дафтар»ларда рўйхатда турувчи жами 38,067 нафар ёшларига вилоят ҳудудининг 15 та туманидан балл бонитети ўртача 60 дан кам бўлмаган, жами 5,531 гектар ер майдони ажратилади.

🔹Бундан кўзланган мақсад, ёшларни банд қилиш, аҳолининг даромад топиш ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилишида деҳқон хўжаликлари улушини ошириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини оширишдир.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#тезкор_хабар

🚨"Чинор" ЙПХ масканида тегишли ҳужжатларсиз олиб кетилаётган техника буюмлари аниқланди

🖥Жорий йилнинг 9 декабрь куни Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор’’ ЙПХ масканида Тошкент шаҳри томон ҳаракатланиб келаётган “Kia-Bongo” русумли юк автомобили тўхтатилиб текширилганда тегишли ҳужжатлари бўлмаган 57 дона “QLED-TV” номли телевизор ва 100 дан ортиқ “Smart-Box” қурилмаси аниқланган.

❗️Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#тезкор

Талаба ҳам, ижарачи ҳам даромад солиғи тўламайди

🌐 Ижтимоий тармоқларда талаба ижарада тургани учун даромад солиғи тўлаши кераклиги ҳақида хабар тарқалди. Солиқ қўмитасига кўра, талабага бундай мажбурият юклатилмайди. Мол-мулк учун даромад солиғини уйини ижарага берувчи тўлайди.

📃Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, энди талабани ижарага қўйган фуқаро ҳам даромад солиғидан озод қилинади. Буни автоматик ҳисоблайдиган “Ijara.soliq.uzэлектрон тизими 1 январдан ишга тушади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#тезкор_хабар

🎄Янги йил байрамида барча ходимларга 5 кун дам олиш берилиши мумкин

🎊2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда 2022 йил 3 январ — душанба, 4 январ — сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланиши кўзда тутилмоқда.

📃Ҳужжат қабул қилинса, ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январгача) дам олади.

Хусусан:

🔺2021 йил 31 декабр (жума) – 2021-йил 10 майдаги ПФ-6222-сонли президент фармонига асосан қўшимча дам олиш куни;

🔺2022 йил 1 январ (шанба) – Меҳнат кодекси 131-моддасига кўра, ишланмайдиган кун (Янги йил байрами);

🔺2022 йил 2 январ — якшанба дам олиш куни;

🔺2022 йил 3 январ (душанба) ва 4 январ (сешанба) кунлари – қабул қилиниши кутилаётган фармонга асосан қўшимча дам олиш куни.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жараён

Янгийўл туманида "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга берилган ерларнинг ҳосилдорлик даражаси ўрганилди

Батафсил видеода 🎞

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Тарих

Ангрен шаҳрида яшовчи фуқаро хонадонидан қадимий буюм топилди.

ℹ️Илк ўрта асрларда анча машҳур бўлган "Обрлиқ" қалъаси ҳудудида (ҳозирги Облиқ қишлоғи, Оҳангарон дарёси бўйича, Қурама тоғи ёндағирларида жойлашган) яшовчи Ҳамидовлар оиласи минг йиллик тарихга эга қадимий буюмни тарих музейига лутфан топширди.

🌾Топилма дон майдалаш учун ишлатилган тегирмон тоши бўлиб, милоднинг 8-10 асрларига оид. Мазкур тегирмон тошининг оғирлиги 80 кг диаметри эса 28 сантиметрга тенг.

📜Тарих такрорланади. Мана шу кичкинагина тегирмон минг илгари ҳам Оҳангарон воҳасида деҳқончилик, ғаллакорлик ривожланганини билдиради.

📌Маълумот ўрнида, айни пайтда Оҳангаронда йирик донни қайта ишлаш корхонаси фаолият кўрсатади. Ушбу ҳудуд бугунги кунда лалми ва суғориладиган ерларда ғалла етиштириш бўйича вилоятимизда пешқадам.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️

14 декабрдан «Ёш китобхон» танловига старт берилади!

📚«Ёш китобхон» танловининг туман(шаҳар) босқичилари ўтказиладиган манзиллар рўйхати билан қуйидаги расмда кӯрсатилган ҳудудлар билан танишиб чиқишингиз мумкин

❗️Эслатиб ўтамиз, «Ёш китобхон» танловининг туман(шаҳар) босқичи:

14 декабрь - 10-14 ёш тоифаси учун;
15 декабрь - 15-19 ёш тоифаси учун;
16 декабрь - 20-30 ёш тоифаси учун бўлиб ўтади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Қизиқ

"Омадли жентльменлар" 50 ёшда – санъатнинг цензурага қақшатқич зарбаси

🗓1971 йил, декабрь.
Буюк ва бебаҳо доҳий, ҳамма билан оғиз-бурун ўпишиб, ўзини ўзи медаллар билан тақдирлаб юрган Леонид Брежнев минбардан туриб гумбурлаган овози билан ҳайқирарди: "Биз социализмни деярли қуриб бўлдик, советларнинг ҳозирги авлоди коммунизмда яшайди. Маррага оз қолди".

⁉️Цензурами? Оҳ, у йиллар ва цензорлар.
Ёзса роман бўлгулик воқеалар бисёр ва интернетни сал ораласангиз минглаб мисоллар топасиз. Биз эса чалғимай мавзуни давом этамиз. Брежнев кинони яхши кўрарди. Хуллас, айни ўша йилда, айни ўша декабрда совет экранларига ғалатироқ фильм намойишга чиқди: "Омадли жентльменлар".

🎭Ушбу комедия фильми бундан роппа-роса 50 йил аввал Александр Серий томонидан "Мосфильм" киностудиясида суратга олинган бўлиб, унга сценарий Георгий Данелия билан ҳамкорликда ёзилган эди.

🎬Фильм катта экранларга 1971 йил 13 декабрда чиқарилиб, тезда машҳурликка эришди. 1972 йилдан телевидение орқали узатилишни бошлаганида, бир йил ичида 65 миллион мартадан ортиқ кўрилган.

📺Кинода криминал оламнинг жаргонлари мухлислар эътиборига тушди: масалан, "редиска" – ёмон одам. Ҳамма кулар, фильмни қайта ва қайта кўрар эди. Цензорлар ҳам қўшилиб кулишар, ғоятда оммабоп совет киноси ҳақида ваъзлар ўқиларди.

🔺Мундоқ олганда кинода қўрқадиган ҳеч нарса йўқ. Виждонли совет кишиси образи бор. Жиноятчилар бадиий жиҳатдан оқланмаган, археологик топилма учун оёққа туришга тайёр совет милицияси образи бор, ғоявий жиҳатдан олганда ҳам ҳаммаси бинойи. Аммо, шу аммоси бор-да...

🔸Кино совет жамиятининг ўша чоққача жамоатчиликдан яширилган ва қамоқхона коридорлари даражасида машҳур бўлган дунёқарашини жаҳонга очиб қўйган эди. Давлат ичидан емирилишни бошлагани, жиноят олами аллақачон ўз қонунлари ва дворянлари (масалан, доцент)ни тузиб чиққани, қизил империя бағрида бу кучлар гуркираб ривожланаётганини дунё билди. Ва буни санъат, айнан санъат амалга оширди. Ўша – қаттол совет цензурасини айланиб ўтган санъат.

📌Кейинроқ академик Сахаров Россияни
"Халқлар турмаси", "Архипелаг гулаг" деб атайди. Шу номдаги китоб чиқаради. Нобель мукофотига сазовор бўлади. Аммо, бу ишлар кейинроқ, 80-йилларда содир бўлади. Биз эса 70 йиллар бошларидамиз ва ҳар доимгидек, санъат ҳаётдан ўн йилларча олдинроқда, келажакни юморга ўраб айтиб турибди, ижтимоий онгни шакллантираяпти.

🎞Умуман, бу фильм дунёдаги энг улкан қамоқхоналар системасига эга бўлган СССР қамоқхоналари фольклори оқаваларидан пайдо бўлгани учун аҳамиятли ва томошабоп, айни пайтда ҳаётийдир.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

⚡️⚡️⚡️

🌨 Бугун Амирсой тоғлари қор билан қопланди

❄️ Ижтимой тармоқ фойдаланувчилари маълум қилишича, Бўстонлиқ туманидаги Амирсой тоғлари қор билан қопланган, йўлларда қор уюмлари, яхмалак юзага келган.

Тез кунларда Амирсой тоғ-чанғи курортининг очилиши бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi