Yoshlar kundaligi | Rasmiy
104K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
​​#Анонс

"Ёшлар кундалиги" илмий-оммабоп, таҳлилий мавзудаги мақолаларни эълон қилишда давом этади. Қуйида декабрь ойи учун мўлжалланган мавзулар ҳамда ҳаёти ва илмий-ижодий фаолияти ёритилиши режалаштирилган буюк шахслар ҳақида ахборот берамиз.

📌Эслатиб ўтамиз, ушбу пост остига ўзингизни қизиқтирган, ўқишни истаган мавзулар ва буюк шахслар ҳақида изоҳ қолдиринг. Январь ойи учун иш режаси тузаётганимизда, айнан, сизнинг ҳам таклифларингизни инобатга оламиз.

"Ёшлар кундалиги" Science гуруҳининг декабр ойи учун танлаган мавзулари:

1) Тарихий шахслар, буюк олимлар

📙Пьер, Мария ва Ирен Кюрилар оиласи. Бир оиладан уч нафар Нобель мукофоти лауреати чиққанини биласизми? Машҳур Кюрилар оиласи ҳақида ҳикоя қиламиз.

📗Эрнест Резерфорд. Ёшгина қиз лабораторияда чаққон одимлар, у ёқдан-бу ёққа югурур эди. Бошлиқ сўради: "Нима иш қиляпсиз?". Қиз: "Ишлаяпман, жаноб". Бошлиқнинг танбеҳи: "Қизиқ, қачон фикрлайсиз?" Бу – буюк олим, ядро физикасининг отаси Эрнест Резерфорд эди. Бу ҳақида батафсил келгуси мақоламизда танишасиз.

📘Пётр Капица. Бу буюк олимнинг "Даҳо ва даҳолик" ҳақидаги кутилмаган фикрлари, хулосаларини ўқиш сиз учун қизиқарли бўлиши аниқ. Айтганча, Капица Эрнест Резерфорднинг илмий раҳбаридир. Нуқта. Бошқа таъриф шартмас.

📕Нильс Борни биласизми? Даниялик бу олим квант механикаси, ядро физикаси бўйича энг кучли мутахассис. Лекин унинг фан ва инсоният олдидаги энг буюк хизмати шундаки, Нильс Бор ядро урушининг олдини олди. Советларга АҚШ атом қуроли сирини етказди ва дунёда ядровий мувозанатни тиклади. Мана буни дунёни қутқариш деса бўлади. Қолганини мақоламизда ўқийсиз. ☺️

📜Ханс Кристиан Андерсен. Даниялик машҳур эртакчи, "Қор маликаси", "Сув париси", "Ялонғоч қирол ҳақида эртак" сингари ўткир сатирик мазмунга эга асарлар муаллифининг қалб бисоти, кўнгил дафтарини бирга варақлаймиз.

📈Ли Куан Ю. У давлат раҳбари сифатида иш бошлаган куни баралла эълон қилди: "Истеъдодли одамлар давлатнинг бойлигидир". Осиё йўлбарси – Сингапурнинг буюк реформатори ҳақидаги мақола ҳам сизни қизиқтиради, деган умиддамиз.

🗞Николай Маар. Тил ислоҳотлари ҳамиша оғир ва мураккаб бўлган. Ўтган аср биринчи чорагида собиқ СССРда тилшунослик масалалари бўйича катта илмий баҳс бошланди. Баҳсга охири Сталин нуқта қўйди. У академик Маар назарияси ҳақида ихчамгина мақола ёзди ва совет матбуоти ноғора чалишни бошлади. Шу тариқа янги давр - совет илмий-адабий тилига асос солинди. Хўш, оқибатлари қандай бўлди? Маар назариясига қарши борганлар кимлар эди? Шу ҳақда таҳлилий мақолани кутинг. Тилшунослар учун қизиқарли материал бўлиши аниқ.

📖Питерим Сорокин. Россияда туғилган ва ҳасад мафкураси (Николай Бердяев ибораси) қурбонларидан бири. Руснинг олтинбош боласи ватанида бўлаётган ишлардан дили оғриб, АҚШга кўчиб кетади. У замонавий социологиянинг устунларидан бири. Афсуски, бизда бу фан яхши ривожланмаган. Лекин, Питeримнинг социологик тадқиқотлари, футурологик қарашларини, албатта, ўрганиш лозим.

📰Сергей Давлатов. Яхудий ота ва рус онанинг Бошқирдистонда туғилган фарзанди улуғ ёзувчи бўлиб етишди ва Нью Йоркда вафот этди. Довлатов насри хаёлот ва реализм кесишган нуқтада яралади ва риёкорларга истеҳзо билан боқишга ундайди. Умуман, ўз тақдири билан можаро қилиб яшаган ва алал-оқибат пиёнистга айланиб қолган, улуғлик чўққисидан қарсиллаб қулаган шaхснинг кечмиши сиз учун қизиқ бўлиши аниқ.

🎥Сергей Бондарчук. Буюк режиссёр, актёр ва публициcт-тадқиқотчи. У Толстойнинг "Уруш ва тинчлик" романи асосида бадиий фильм олганда, жанг саҳналари учун 30 мингдан ортиқ одамлардан фойдаланган. Сабаби ҳаммаси табиий чиқишини истаган. Шолоховнинг "Инсон тақдири" асари ҳақидаги фильм эса жаҳон киносининг олтин заҳирасидан жой олган. Буюк мастер, кино ва реал ҳаёт аро қоврилиб яшаган шахс ҳақидаги ҳикоямиз ҳам сизни қизиқтириши турган гап.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Анонс

​​"Ёшлар кундалиги" Science гуруҳининг декабр ойи учун танлаган мавзулари:

2) Илмий-оммабоп мақолалар

📕Эволюция назарияси эскирдими?
Қалтис саволларга холис жавоблар. Инсоният яралиши ҳақида замонавий илм-фан нима дейди? Галдаги мақоламизда шулар хусусида тўхталамиз.

🗻Абадий музликлар – ҳаёт кафолатими? Глобал исиш даврида яшаяпмиз. Помир ва Олой тоғларидаги абадий музликлар, хусусан, Давидов музлиги шитоб билан эрияпти. Хўш, оқибати қандай бўлади? Қарши чора борми? Музликларнинг бўлиши нега зарур? Ушбу мақола сизга шу ҳақида маълумот бериб ўтади.

Тошкент чўққилари. Азим тоғларда битта чўққи бўлмайди. Кўплаб чўққилар бўлади. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, Тошкент вилоятида нечта чўққи бор? Уларнинг номлари қандай маънони англатади? Баландлиги қанча? Бу сафар aзим тоғлар қучоғида сукут сақлаб турган чўққиларга сайр қиламиз.

Инсоният матриархат даври остонасида(ми?). Ажабланманг, шундай бўлиши мумкин. Бир қанча олимлар шундай назарияни илгари суришмоқда. Хўш, бу жараён қандай юз бермоқда? Шундай бўлиши муқаррарми? Мақолада шу каби хавотирли мулоҳазалар жамланади ва таҳлил қилинади.

🔗Декабристлар: исёнкор жиноятчилар. Баъзида принципиал жиҳатдан олганда, принципларнинг ўзи хато, нотўғри бўлса, унда уларга эргашмоқ керакми? Рус империализми илдизига болта урган бу исёнчилар кимлар эди? Улар ўз давлатига ёрдам бердими ва ёки аксинча? Тарих уларга қандай баҳо бермоқда? Бородино жангида ғолиб чиққан Россияда емирилиш қандай бошланган эди? Тарихга назар соламиз.

📖Конституция: жаҳон тажрибаси. Конституция илк бор қаерда яратилганини биласизми? Бошқа давлатларнинг конституциялари ҳақидаги қизиқарли фактларни ўқишни истайсизми? Унда ушбу мақолани ўтказиб юборманг.

📜Энциклопедия тарихи. Инсоният тарихидаги биринчи энциклопедия қандай ва кимлар томонидан яратилган эди? Буюк француз маърифатпарварлари Вальтер Скотт ва бошқалар илк энциклопедияни қандай яратишган? Шу ҳақида қизиқарли ҳикояни сиз учун тайёрлаяпмиз.

⚔️Тошкент воҳаси жанггоҳлари. Сиз ҳозирги Оққўрғон ва Чиноз кенгликларида Амир Темур ва Aмир Ҳусайннинг бирлашган қўшини мўғул хони Илёсхўжага қарши "Лой жанги" деб номланган жангни ўтказганини биласиз. Аммо Тошкент воҳасида жанггоҳлар кўп. Қаерда қандай жанггоҳлар бўлган? Ушбу мақолани ўқиб, тарих бўйлаб саёҳат қилишга тобингиз қалай?... ☺️

🌊Тошкент воҳасининг суғорма деҳқончилиги тарихи. Илк тўғон, илк ариқлар, сардобалар, уларни қурдирган тарихий шахслар ва бугуннинг гидротехник иншоотлар ҳақида қизиқарли мақола тайёрлаяпмиз. Ариқда шилдираб oқиб ётган сувнинг сизгача босиб ўтган йўли тўғрисидаги мақола сизга ҳам қизиқарли бўлишига кафолат берамиз.

🕹Лудомания ва реаллик. Жамиятда ўйинбозлик (лудомания) касаллиги урчиб кетган. Бугун деярли ҳамма виртуал ўйинлар ишқибозига айланди-қўйди. Хўш, меъёр қаерда? Ўйин ишлаб чиқарувчилар кимлар ва уларнинг мақсадлари нима? Илм бу ҳақида нима дейди? "Ёшлар кундалиги" сизни шулар билан атрофлича таништиради.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️

🔹Тошкент туманида ўтказилган «Параспорт» фестивали доирасида спортнинг «пара-стол тенниси», «пара-дзюдо», «пара-дзюдо», «пара-қиличбозлик» ва шахмат ўйинларидан имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган пара-спортчиларнинг ўзаро беллашувлари ўз якунига етди.

🔺Мусобақа ғолибларини тақдирлаш жараёнида Миллий Паралимпия қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Мўминжонов, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари, туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ж.Бабажанов ва Тошкент туман ҳокими О.Рустамовлар иштирок этди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Диққат, сўровнома!

Ёшлар катта куч! Бугунги кунда деярли барча катта корхоналарда ёшлар масалалари бўйича ўринбосар, етакчилар мавжуд.

🔘Эътиборингизга нафақат Тошкент вилояти, балки Республика иқтисоди юксалишига салмоқли улуш қўшаётган йирик корхоналаримиздаги ёшлар бўйича масъуллар - лидерлар бешлигини ҳавола этяпмиз.

❗️Қани ёшлар, энг яхшисига овоз берамиз.😊

▪️Эслатиб ўтамиз, сўровнома ғолибига қимматбаҳо совға тантанали тарзда топширилади.

Овоз бериш эртага соат 14:00 га қадар давом этади.

⚠️Диққат! Турли ботлар орқали сунъий овоз беришни ташкил қилганлар сўровномадан четлаштирилади.

Сўровномада овоз бериш учун қуйидаги каналга уланинг:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

#Фотолавҳа

⚠️Нурафшон ногиронлиги бўлган фуқаролар учун қулай шаҳарми? Хўш, ҳудудда қандай шароитлар бор?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#фармоиш

✍️ Бекобод тумани ҳокимининг тегишли фармойиши билан:

Тошкент вилояти прокуратурасининг 2021 йил ноябрь ойидаги “Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида”ги қарорида кўрсатиб ўтилган хато ва камчиликларга йўл қўйган туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мирзакулов Дилшод Мухиддинович интизомий жазо — ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жаримага тортилди.

📝 Маълумот учун:

жорий йилнинг ноябрь ойида ижро интизомига риоя этмаганлиги сабабли туман ҳокимининг ўринбосари Д.Мирзакуловга нисбатан ойлик маошининг 30% миқдорида интизомий жазо чораси қўлланилганди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қадрдон_оҳанглар

Қўшиқ номи: "Оққушгинам"
Ижро: Аҳрор Усмонов
Бошловчи: Бахтиёржон Қурбонов
Матн: С.Бобоев

Тун. Зимистон. Ва ойдин хаёллар. Хаёлларинг етовидан кимдир чиқиб келади жилмайиб. Ким у? Нега у йўқ? Нега инсон ҳамиша кимнидир соғиниш азоби билан жазоланган? Саволлар, жавобсиз саволлар...

Ташқарида эса довул, чанг-тўзон. Бу худди қалбинг овозига ўхшайди. Довул ташқарида ёки ичкарида – қалбимдами, деб ўйлайсан киши. Юлдузлар чақнаб турган осмон остида ким нима хаёлда юрган бўлса бордир, аммо биз... Уёғига сўз топилмайди. Бўғзингга аччиқ бир ўкинч қадалади.

Радиодан таниш мусиқа жаранглайди. Ўзбекнинг соҳирнафас бир ҳофизи қалбинг оҳангларига ҳамоҳанг қўшиқ куйлай бошлайди:

Севги осмонида турган довул, бўрон,
Ажабланма, менинг фарёд, жўшларимдан...


✔️ Шу туркум тароналар @qadrdon_ohanglar манзилда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АССАЛОМУ_АЛАЙКУМ

☀️•Бошланган янги кунингизнинг илк сахифаси бахтли онлардан бошлансин..!!

🕊♻️•Файзли бугунги кун ҳаётингиздаги энг гўзал лаҳзаларга бой бўлсин!

🕊♻️•Бошланган кунингиз ҳайрли бўлсин! Хонадонингизга файз, тинчлик осойишталик, бахт, қувонч ва барака ёмғири тинмай томчилаб турсин!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ🙋‍♂🙋‍♀

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Хайрия_акцияси #Инсон_қадри

🔹Тошкент вилояти маданият бошқармаси меҳнат жамоаси акцияда фаол қатнашди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Хайрия_акцияси #Инсон_қадри

⚡️Хайрия акцияси бўйича навбатдаги ахборот

❇️
Вилоятимиз бўйлаб ўтказилаётган "Инсон қадри учун" номли хайрия акцияси давом этмоқда. Кеча Нурафшондаги Ёшлар маркази биносида ўтган асосий тадбирда жами 36 млн 957 минг сўм пул маблағи келиб тушган.

Бундан ташқари, ҳунарманд ёшларнинг қўл меҳнати билан ясалган буюмлар сотуви ҳам йўлга қўйилган бўлиб, улардан тушган маблағлар мактаблардаги ёш ҳунармандлар тўгараги ривожланиши учун сарфланади.

🔹Кеча кечки пайт Нурафшон, Олмалиқ шаҳри ва Бўка, Пискент туманлари фаоллари акцияда иштирок этишди. Бугун вилоятимиздаги масжидларнинг имом-хатиблари, имом-ноиблари ва бир гуруҳ нуронийлар ҳам акцияда иштирок этиш учун ёшлар марказида бўлишди ва ёшлар билан мулоқот қилиб, ёш ҳунармандлар маҳсулотларини сотиб олишди. Ҳали болалик пайтидан ҳунарга меҳр қўйганлар кам бўлмаслигини айтиб, дуо қилишди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi