Yoshlar kundaligi | Rasmiy
80.8K subscribers
12.1K photos
7.07K videos
52 files
16.5K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️

❗️Ўзбекистонда 10 дан ортиқ букмекерлик сайтлари блокланди

Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саёҳат #сўнггикун

Бўка Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг Қорақалпоқ диёрига қилган саёҳати ўз ниҳоясига етди.

🎶Саёҳатнинг сўнгги кунида вакилларимиз учун яна бир концерт дастури уюштирилди.

☑️Минг марта эшитгандан бир марта кўрган яхши. Лавҳани кўринг, қардошларимизнинг болажонларимизга кўрсатган меҳридан юрагингизда нимадир жиз этса ажаб эмас😍

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy‌‌
Тошкент вилоятида 🅰️гро марафон старт олди

⚡️Агромарафоннинг очилиш маросими вилоятдаги Агро хизматлар Маркази (АКИС)да бўлиб ўтди.

📌Тадбирни Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов кириш сўзи билан очиб берди.

Жараёнда 250 дан ортиқ ёшлар, тажрибали агротадбиркорлар иштирок этиб, ер билан узоқ йиллардан буён тиллашиб келаётган моҳир фермерлар ушбу соҳанинг сир-асрорларини йиғилганлар билан ўртоқлашди.

🔰Ўзбекистонда илк маротаба ташкил этилаётган, ёшлар учун катта мактаб ва тажриба алмашув майдончаси бўлиши кутилаётган марафон республиканинг бошқа ҳудудлари бўйлаб давом этади.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy‌‌
Ўзбекистонда ҳарорат 0 даражагача пасайиши кутилмоқда

💨30 сентябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 1-3 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига Волга бўйи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.

⛅️Республиканинг барча ҳудудларида ҳарорат пасайиши, шимолда 0 даражагача тушиши кутилмоқда.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy‌‌
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

🌤🍁😊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

🤲🌤🍂 Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!

— Илохим ҳар бирингизнинг
— Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
— Юзингиз ТАБАССУМни,
— Хонадонингиз БАРАКАни,
— Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
— Қалбингиз ИЙМОНни,
— Танингиз САЛОМАТЛИКни,
— Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲

🌤🌹ХАЙРЛИ КУН!🌹🌤

☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
​​Шавкат Мирзиёев устоз ва мураббийларни касб байрами билан табриклади

Президентнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда илм-фан ва таълим-тарбия соҳасини давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлантиришга қаратилган яхлит ва узлуксиз тизим яратилмоқда.

Бу жараёнда муҳим дастур ва лойиҳалар амалга оширилмоқда:

5 йил олдин юртимизда 5 минг 211 та боғча фаолият кўрсатган бўлса, ҳозирги кунда бу рақам 19 минг 316 тага, тизимдаги қамров 62 фоизга, 6 ёшдаги болалар ўртасида эса 77 фоизга етди;

янги турдаги ва янги сифат босқичидаги таълим масканлари, хусусан, Президент мактаблари, ижод мактаблари, ихтисослашган мактаблар фаолият юритмоқда. Математика йўналишида 112 та, физика йўналишида 14 та, кимё-биология бўйича 87 та, информатика ва АКТ бўйича 99 та, хорижий тиллар бўйича 207 та ихтисослашган мактаблар фаолият олиб бормоқда;

охирги 5 йилда 67 та янги университет ва институтлар ҳамда филиаллари барпо этилиб, уларнинг умумий сони 144 тага етказилди, қамров даражаси 3 карра ортиб, 9 фоиздан 28 фоизга етди.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
#байрам #мукофот

Тошкент вилоятининг бир гуруҳ устоз ва мураббийлари унвон, орден ҳамда медаллар билан мукофотланди

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими»фахрий унвони билан

Норметов Миллавой Жумабаевич — Бўстонлиқ туманидаги 44-умумий ўрта таълим мактаби директори

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Насридинов Холмамат Кўзиевич — Қибрай туманидаги касб-ҳунар мактаби катта устаси

I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Ахмедов Комил Юнусханович — Ангрен шаҳридаги айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори

«Дўстлик» ордени билан

Алимова Светлана Алексеевна — Оҳангарон шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси

Молдабаева Насиба Кабуловна — Ўрта Чирчиқ туманидаги 65-умумий ўрта таълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси


«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Душабоева Фазилат Абдумўминовна
— Бўка туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг кимё ва биология фанлари ўқитувчиси

Маматқулов Асқар Фахриддинович — Олмалиқ шаҳридаги 80-кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори


«Шуҳрат» медали билан

Абдусаттарова Шахноза Бахтияровна Тошкент туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактабининг 7-В синф раҳбари, инглиз тили фани ўқитувчиси

Салихов Баходир Рихсибаевич
Юқори Чирчиқ туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг тасвирий санъат ва чизмачилик фанлари ўқитувчиси

Махкамова Сурайё Анваровна
Паркент туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг 8-А синф раҳбари, физика фани ўқитувчиси

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
#факт

Корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг аксарияти ўрта махсус маълумотли экани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитасига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг маълумот даражаси бўйича тақсимланиши қуйидагича:

▪️олий маълумотли — 28,9 фоиз;
▪️ўрта махсус маълумотли — 55,6 фоиз;
▪️ўрта ва тўлиқсиз ўрта маълумотли — 15,5 фоиз.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
#хабар #янгиликлар

⚡️ Шавкат Мирзиёев: Яккаю ягона нажотимиз – илм

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги «Янги авлод» хусусий мактаби фаолияти билан танишди.

Мазкур умумтаълим мактаби «боғча – мактаб – университет» бўғинидан иборат таълим кластерининг илк босқичидир. Мактаб ўн бир йиллик бўлиб, бу йил илк ўқувчиларини қабул қилди.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
#пахта_2021

🔎Даврон Ҳидоятов иш кунининг бир қисми пахтакорлар ҳузурида ўтмоқда

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Пискент ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги пахта далаларида бўлиб, ҳосил йиғим-теримини кўздан кечирди.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
Бугун барча ходимлар ишдан бир соат эрта кетиши мумкин

Меҳнат кодексининг 121-моддасига биноан, байрам, яъни ишланмайдиган кунлари [131-модда] арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эслатиб ўтамиз, эртага 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жараён

Жар ёқасидан қутқарилди

Жорий йилнинг 26 сентябр куни бир гуруҳ фуқаролар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига дам олиш мақсадида борадилар. Уйга қайтаётган вақтда автомобил ҳайдовчиси кутилмаганда бошқарувни йўқотади ва автотранспорт жарлик томон ҳаракатланиб, қияликда туриб қолади.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Чимён ёнғин-қутқарув отрядига хабар келиб тушган. Хабарга кўра, отряд қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, фуқароларга зарур амалий ёрдам кўрсатдилар ва қияликдаги автомобил юқорига олиб чиқилди.

Вазият оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy