Yoshlar kundaligi | Rasmiy
102K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Президент грантини олишга номзод вилоятимиз абитуриентлари сони ортмоқда

🥇💵2020-2021-ўқув йилида Ўрта Чирчиқ, Оққурғон ҳамда Паркент туманларидан тестда юз фоизлик натижа кўрсатган ёшлар ҳақида маълумотлар келмоқда.

👍👏Тест якунига қадар ушбу рўйхат янада кенгайишига ишонамиз.

📲Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Facebook |Telegram| YouТube | Tik Tok| Instagram
#Тезкор

ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВ МУҲИМ ЛАВОЗИМГА ТАЙИНЛАНДИ

Президент қарорига кўра, “Ватандошлар” жамоат фонди ташкил қилинди. Унинг фаолиятини Васийлик кенгаши бошқаради.

Кенгаш машҳур шоир ва ёзувчилар, санъат, театр ва спорт арбоблари, миллий маданий марказлар вакиллари, соҳага масъул давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарларидан шакллантирилади.

Васийлик кенгаши раиси вазифасини Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев бажаради.

Шерали Жўраев – Ўрта Осиё булбули, жаҳонга машҳур ҳофиз. Миллатдошларимиз ичида энг обрўли шахслардан бири. Жуда адолатли тайинлов. 👏👍

ЁШЛАР КУНДАЛИГИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Африканинг сувсизликдан қийналаётган қишлоғига Чиноз туманида туғилган йигит сув чиқариб берди.

Унинг исми Бекзод, фамилияси Полвонов. У айни пайтда АҚШда ишлайди.

📹Қолгани видеода.

📲Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Facebook |Telegram| YouТube | Tik Tok| Instagram
⚡️⚡️Бугундан бошлаб аҳолини ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг иккинчи ва учини дозалари билан эмлаш яна қайта йўлга қўйилди.

ЁШЛАР КУНДАЛИГИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

#Тезкор #Расман

Бугундан эътиборан, Тошкент вилояти ИИББ тезкор тадбирларни бошлаяпти.

‼️Тадбир профилактик мазмунда бўлиб, эҳтимолий жиноятчиликни олдини олиш, шунингдек, жиноят содир этиб, қидирув эълон қилинган шахсларни аниқлаш амалиёти ҳам ўтказилади.

‼️Умуман, мазкур тезкор тадбирдан кўзланган мақсад, аҳоли орасида ҳуқуқбузарликларга қарши муросасиз кайфиятни шакллантиришдир.

ЁШЛАР КУНДАЛИГИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Анонс

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Куннинг энг муҳим хабарларини видео форматда, айни сизбоп ракурс ва озгина юмор билан тайёрлаб чиқдик.

Видеони тўлиқ шаклда YOU TUBE саҳифамизда томоша қилинг.

😊🙋‍♂🙋‍♀😍
Эмланиш шаръан жоиз — Фатво ҳайъати вакцина олишнинг ҳукмини эълон қилди

Вакцина олиш зарурати бир неча жиҳатлар билан таъкидланади.

Биринчидан, динимиз кўрсатмаларига кўра, Аллоҳ таоло ҳар бир дарднинг шифосини ҳам берган.

Иккинчидан, баъзи кишилар касал эмаслигини рўкач қилиб, вакцина олишга бепарво бўладилар, ваҳоланки шариатимизда беморликдан аввал ундан сақланишга буюрилган. Демак, бемор бўлмаган кимсалар ҳам касаллик тегишининг олдини олиши ва шунга сабаб бўладиган муолажаларни қилиши динимиз талабидир.

Учинчидан, динимиздаги асосий қоидалардан бири ўзига ҳам ўзгага ҳам зарар бермасликдир. Демак, вакцинани олишимиз биринчи навбатда ўзимизнинг соғлигимиз, қолаверса, яқинларимизнинг соғлигини сақлашга сабаб бўлади.

Тўртинчидан, ҳозирги кунда Ҳаж ва Умра зиёрати сафарини режалаштираётган кишилардан ҳам биринчи навбатда вакцина билан эмланган бўлиши талаб қилинмоқда. Қолаверса, дунёнинг ҳар қандай давлатига бормоқчи бўлган кишидан вакцина билан эмланганлик сўралмоқда.

Хулоса шуки, ҳозирги кунда давлатимиз томонидан фуқароларимизга етказиб берилаётган вакциналарни олишимизга динимиз рухсат беради. Эмланиш шаръан жоиз, чунки бу даволанишнинг бир кўринишидир.

ЁШЛАР КУНДАЛИГИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мотивация

Бутун коинот бир-бирига меҳр-муҳаббат риштаси билан боғлангандир.
Меҳр улашишни ўрган!
У муҳаббатнинг барчасига қалбингда жой борлигини, кўнглинг англаб етсин!
Муҳаббатсиз инсондан дунё қўрқади, буни унутма!


©Жалолиддин Румий

Кун давомида меҳр улашайлик🤗

ЁШЛАР КУНДАЛИГИ
#табрик

12 август — Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари куни

💰 Солиқлар давлат даромадининг асосий манбаларидан бири.

🇺🇿 Давлатимизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишдек шарафли масъулиятни зиммасига олган солиқчиларни бугунги касб байрами билан чин дилдан қутлаймиз, келгуси ишларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

🤝 Байрамингиз муборак бўлсин, азиз солиқчилар!

📲Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Facebook |Telegram| YouТube | Tik Tok| Instagram
#Халқаро_ҳаёт

АФҒОНИСТОНДА ФУҚАРОЛАР УРУШИ. ҚОЧҚИНЛАР ЭРОН ОРҚАЛИ ТУРКИЯГА ЎТИБ КЕТИШАЯПТИ

🎞 Қуйида эътиборингизга ҳавола қилинаётган видеода афғон ёшлари Афғонистон байроғини шараф ва ғурур билан кўтаришаяпти. Қизиғи, бу ҳолат Туркиянинг курорт ҳудудида бўлаяпти.

📌Қаранг. Бизнинг ёшлар олимпиадада Ватанимиз байроғини баланд кўтариб юрганда, афғон ёшлари қайсидир бир жойда, қочиб юрган ҳолида ҳавас қилиб, ўз байроғини кўтараяпти. Кўриб, кузатиб, ичинг ачишиб кетади.

📊 Бугунги кунда Туркия учта муаммо гирдобида қолди. 1. Ўрмон ёнғинлари ва унинг оқибатлари. 2. Коронавирус. 3. Қочоқлар муаммоси.

🇸🇾 Сурия уруши давомида Туркияга 4 миллион нафар қочқинлар ўтган, Европа иттифоқи маблағ ажратиб, уларни кўҳна қитъа остонасида тўхтатиб қолган эди. Бошқача айтганда, қочоқлар мавзуси музокараларда Эрдоғаннинг кўзир қартасига айланган эди. Энди эса вазият бошқачароқ.

🇦🇫 Афғонистон ва Туркия орасида ястаниб ётган Эрон қочоқлар учун чегараларини очиб, Туркияга ўтказиб юбораётгани айтилмоқда. Ҳозирнинг ўзида Туркия кўчаларида минглаб афғон қочоқлари пайдо бўлди.

🔻Афғонлар сурияликлар эмас, бу мутлақо бошқача вазият. Турк лираси шўнғиб бораяпти, иқтисодиёт издан чиқаяпти, умуман, мамлакат чуқур таназзул кўчасига қараб кетиб бораяпти.

▫️Афғонистонда эса вазият баттар чигаллашиб кетди. Ҳукумат халққа мурожаат қилди, кўнгилли отрядлар тузилаяпти, уч босқичли режа ҳақида гапирилаяпти. Лекин толиблар кун сайин янги ҳудудларни эгаллаб, армияни сиқиб чиқараяпти.

▫️Маршал Абдурашид Дўстумнинг қасри ҳам ишғол қилинди, видеолари тарқалиб кетди. Яна ким тарқатди? Ўша – аёлларни калтаклаб, телевизорни ёқиб юборган узун соқолли амакилар. Уларга фойда берса, телевизор, ютуб керак, бошқалар фойдаланмасин – мантиқни кўринг.

🕰 Айни соатларда толибон Афғонистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош вилоятларини тўлиқ ўз назоратига олди. Улар бир-икки сана муқаддам ўзларини сиёсий ва ҳарбий куч сифатида тан олинишларини исташган бўлса, Афғонистонда режимни ўзгартириш ва янги тартибни ўрнатиш ҳақида гапиришмоқда.

🔰Музокаралар, мулоқотлар вектори эндиликда Нью Йоркдан Москвага кўчди, томонларни учраштирган, гаплаштирган, музокара столига таклиф этаётган асосий куч ҳозирги кунда – Путин. Руслар шу орқали Марказий Осиё давлатларига нисбатан юмшоқ босимни сақлаб қолишга эришмоқчи.

🌎 Биз жаҳон ёшлари ҳаёти, уларнинг турмуш тарзини кузатар эканмиз, беҳаловат турмуш, истиқболи мубҳам кўчаларда сарсон бўлаётган қўшниларимизни, уларнинг ёшларини ўйлаймиз. Афсуски, на Туркия ва на Эрон афғон ёшлари учун шароит яратиб бериш, уларга илм, билим бериш ҳақида ўйлаб кўрмаяпти. Урушлар, ғавғолар орасида катта бўлган болалар, минг афсуски, замонавий таълим билан эмас, жаҳолат билан қуролланаяпти.

Шу ўринда, Ўзбекистон афғон ёшларини Сурхондарё давлат университетида бепул ўқитиб, ўз ватанига керакли кадрлар сифатида тайёрлаб беришни бундан тўрт йил муқаддам бошлаганини айтиб ўтиш ўринли. Дўст бўлиб давраларда томоқ йиртгандан кўра, дўстона амалий ишларни кўпроқ қилиш керак, бизнингча. Бундай воқелар, қиёслашлар асносида ўз давлатимиздан ғурурланиш ҳисси янаям кучаяди, қўшниларга нисбатан энг тўғри ва одилона сиёсат олиб борилаётганини чуқур ҳис этасан..

P.S. "Ёшлар кундалиги" халқаро ҳаётга доир шарҳларни мунтазам эълон қилиб боришни режалаштирмоқда. Албатта, шарҳ бу – кенг тафаккурни, тарихдан бохабарликни ҳамда бошқа миқёсли информациялар билан мунтазам қуролланиб боришни тақозо этадиган мураккаб жанр. Эътиборингизга ҳавола қилинган шарҳ шу туркумдаги биринчи шарҳ.Навбатдаги шарҳлар учун сиз қандай мавзуни таклиф қиласиз? Фикрингизни ёзиб қолдиринг.

📲Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Facebook |Telegram| YouТube | Tik Tok| Instagram
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

‼️Узгидрометга кўра, 13-16 август кунлари республиканинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида СЕЛ КЕЛИШ ХАВФИ бор

Қозоғистон шарқий ҳудудлари устидаги нам ҳаво оқими 13-16 август кунлари куннинг иккинчи ярмида Фарғона водий вилоятларини бевосита ўраб турган Қирғизистон республикаси тоғ ва тоғ олди ҳудудларида жадал ёғинларни келтириб чиқариши мумкин.

⚡️Юқоридаги вазиятдан келиб чиқиб, 13-16 август кунлари Тошкент ва Фарғона водийси вилоятларига қўшни Қирғизистон республикаси ҳудудларидан СЕЛ кириб келиш хавфи бошқа ҳудудларга нисбатан юқори бўлса керак.

📲Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Facebook |Telegram| YouТube | Tik Tok| Instagram
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Аукционларга қўйиладиган авторақамларнинг тури кўпайтирилди. Буни яна кенгайтириш бўйича режалар борми?Жавоб

Аукцион савдоларида битта шахсга тегишли бўлган бир неча корхона иштирок этмоқда ва улардан биттаси ғолиб бўлаяпти. Шу масалага тўхталиб ўтсангиз?Жавоб

Бензининг биржада нархи ошиши ҳисобига чакана етказиб берувчилар ҳам оширмоқда. Нарх-навонинг ошиши нималар билан боғлиқ? Жавоб

Харидлар жараёнига ноқонуний аралашувларни ёки аввалдан нархларни келишиб олиш, нархлар манипуляуцияси олдини олиш механизмини жорий қилиш кўзда тутилган эди. Бу вазифа бажарилдими?Жавоб
〰️〰️〰️〰️

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан савол-жавоблар

📲Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Facebook |Telegram| YouТube | Tik Tok| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

❗️Янгийўл шаҳридаги МТМларда болаларга тарқатилаётган озиқ-овқатлар ва гўшт сифати ўрганилмоқда.

🎥"Ёшлар кундалиги" жараёнларда.

📲Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Facebook |Telegram| YouТube | Tik Tok| Instagram
#тезкор

Президент Шавкат Мирзиёев эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида Токио шаҳридаги ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашади.

ЁШЛАР КУНДАЛИГИ
⚡️Оққўрғондаги боғчада 25 нафар бола заҳарланди, 6 нафарининг аҳволи оғир

❗️Тошкент вилояти, Оққўрғон туманидаги 5 -сонли болалар боғчасининг 25 нафар тарбияланувчиси заҳарланди, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.

🚑Қайд этилишича, 2 августдан 11 авгуcтгача болалар Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти клиникаси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Тошкент 1 шаҳар юқумли касалликлар клиник шифохонаси ва Оққўрғон тумани юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирила бошланган.

📌12 август ҳолатига кўра, 6 нафар тарбияланувчи оғир ҳолатда жонлантириш бўлимида даволанмоқда, шундан 1 нафар тарбияланувчи ўпканинг сунъий нафас бериш мосламасига уланган бўлиб, ҳолати ўта оғир. Қолган 19 нафар тарбияланувчиларнинг ҳолати ўртача оғир деб баҳоланган.

‼️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти мутахассислари томонидан консилиум ўтказилиб, касалхонага ётқизилган болалар «Ботулизм-?» ташхиси билан гумон қилинмоқда.

👉ЁШЛАР КУНДАЛИГИ👈
#футбол

⚡️Месси билан Роналду бир жамоада тўп суриши мумкин. "ПСЖ" Криштиану Роналдуга шартнома тайёрламоқда

⚽️"ПСЖ" Криштиану Роналдуни ўз сафига қўшиб oлмоқчи. Бу ҳақда Испания матбуоти хабар бермоқда.

ЁШЛАР КУНДАЛИГИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

⚡️"Yoshlar kundaligi" жамоаси айни вақтда Оҳангарон шаҳрида бўлиб турибди.

Бажарилган ишлар ҳақида кейинроқ батафсил тўхталамиз, аммо, дафтардан чиқариш бўйича Оҳангаронча трюкларни кўриб, кичкинагина шаҳарчадаги ёшларга ачинасан киши...

Мутасаддилар эса гапни айлантириш ва ўдағайлашдан нарига ўтмаяпти.😏

📲Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Facebook |Telegram| YouТube | Tik Tok| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

🔻Оҳангаронча трюк-2

🔸У "Ёшлар дафтари"да турарди. Кейин баҳор ойларида ҳокимиятга чақиришиб, 980 минг сўмни карнай-сурнай, элга овозаю достон қилиб тарқатишди. Газетада сурати босилди. У уялди, аммо, чидади, муҳтожлик не кўйларга солмайди...

🔸У газета ўқийди, тв кўради, президент чиқиб гапирганда, ўзига пул бериб юборган, қийналган пайтида ёрдам қўлини чўзган инсон шу киши эканлигини билади, раҳмат айтади.

❗️Аммо, Оҳангарон шаҳри масъуллари уни бу севинчдан маҳрум қилиб, "Ёшлар дафтари"дан ими-жимида қувиб юборишади.

🤦‍♀️Ҳай, нега дафтарга киритдинг ва нега ҳеч ёрдам кўрсатмай дафтардан қувиб солдинг, дейдиган одам йўқ...

📲Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Facebook |Telegram| YouТube | Tik Tok| Instagram
#Кун_тарихи

⁉️Халқаро Чапақайлар куни ҳақида биласизми?

📆Ҳар йили 13 август Халқаро Чапақайлар куни сифатида нишонланади. Бу тўғрисида ЮНЕСКО 1984 йил қарор қабул қилган. Бундан асосий мақсад чап қўлдан кўроқ фойдаланадиганларга эътибор қаратиш, улар учун керакли анжомлар ишлаб чиқариш бўлган.

🗺Чапақайлар энг кўп истиқомат қиладиган минтақалар қаторига Шарқий Европа, Жанубий-Шарқий Осиё ва Австралияни киритиш мумкин. Айни дамда ер юзида Чапақай инсонлар 500-800 миллион атрофида экани маълум қилинган. Европада туғилишларнинг 10 фоизини чапақайлар ташкил қилар экан. Шу сабаб ҳам Халқаро Чапақайлар куни ер юзидаги миллионлаб кишиларнинг байрами, десак адашмаймиз.

🧠Руҳшиносларнинг фикрича, чапақайлар кучли характер ва ижодий имкониятлар соҳиби бўлар экан. Аристотел, Марк Твен, Леонард да Винчи, Микеланжело, Бетховен, Сергей Рахманинов, Пол Маккартни, Ринго Старр, Мерилин Монро ва бошқалар бунга мисол бўлади.

👩‍⚕️Руҳшинослар яна келажак Чапақайларники эканини таъкидлашмоқда.

👉ЁШЛАР КУНДАЛИГИ👈