Yoshlar kundaligi | Rasmiy
91.8K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Муносабат

Аслида амалдаги - қонун чиқарувчи, ижро ва суд ҳокимиятлар манфаатлар тўқнашувида бир-бирларини тийиб туришлари лозим.

📌Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ўралова буни ўзининг иш фаолиятида яна бир карра чуқурроқ англаган бўлса керак. Шу боис энди халқ депутатлари туман Кенгашига раҳбарлик қилмаслигини билдириб, маҳаллий кенгаш раиси депутатлар орасидан сайланишини маълум қилибди.

📃Очиғи, ҳокимлар фаолияти жуда кенг. Улар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, шу маънода ҳисоботларни Кенгаш йиғилишларида холис эшитиш фақат ва фақат яхшиликка хизмат қилади. Буни ўз вақтида англаган ҳамда амалиётга тадбиқ қилган Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ўралова бугунги куннинг қаҳрамони, энг жасоратли амалдори.

✍️Раҳматилла ШЕРАЛИЕВ,
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий #Муносабат

🌐 Ижтимоий тармоқларда шов-шув кўтариш учун тарқатилаётган маълумотлар юзасидан муносабат

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муносабат #Баёнот

ЧИРЧИҚДА АСЛИДА НИМА БЎЛГАН ЭДИ?

Бугун ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳрида сектор раҳбарлари ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирокида бўлиб ўтган мажлис мазмуни танқид қилинди.

Ушбу йиғилишда мен ҳам иштирок этганман ва ҳудудда ёшлар сиёсатига доир қилинаётган ишлар юзасидан фикр билдирганман. Чирчиқ шаҳри матбуот хизмати берган ахборотда йиғилиш кескин танқидий руҳда ўтгани ва етакчилар фаолиятига эътироз билдирилгани ҳақида гап боради.

Аслида мажлисда ёшларга ҳар томонлама моддий-техник кўмак кўрсатиш масалалари конструктив муҳокама қилинган, шаҳар ҳокими етакчиларга қўшимча рағбатлантириш жорий этиш бўйича таклиф билдирган эди.

Матбуот хизмати воқеликни бундай шарҳлаши, тўлиқ ёритмаслиги мен учун ҳам тушунарсиз бўлди.

Чирчиқда ёшлар етакчилари ва шаҳар ҳокими биргаликда фаол иш олиб боришмоқда. Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати йиғилишда бўлиб ўтган кўпдан-кўп бошқа деталларни ҳам қўшиб, бойитиб вазиятни тўла баён қилганида, бундай муҳокамалар бўлмас эди...

Миразиз Мирсултонов,
Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат #18+

5 нафар ўқитувчи ишдан олинди – воқеа сабабчиси оппоқ эдими?

Бугун эрталабдан телграм каналларда Сурхондарё вилояти, Бандихон тумани 4-мактабдаги видеоси тарқалди.

Масъуллар вазиятни тезда ўрганиб чиқиб, мактабдан 5 кишини ишдан бўшатишди.

Албатта, ўқитувчи ўқувчини аямай ураётгани жамоатчиликни жунбишга келтирди. Лекин, ўша калтак еяётган бола аслида ким эканлиги кейинроқ маълум бўлди.

У мактабда бўлаётган бунақа разборкаларни видеога олиб, "Тик-ток"га тарқатаётган экан. Хуллас, болага ўша калтак ҳам кам экан аслида.

Муаммо ўқитувчида эмас, боласига яхши тарбия беролмаётган ота-оналарда. Эрталаб шов-шувга ишониб, ўқитувчини тармоқларда қарғаб ўтирган халқ, мана энди, бундай ўқувчига лаънатлар айтаяпти.

Хулоса ўзингиздан!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қорақалпоғистон #Муносабат

Қорақалпоқ нидоси – "Аллоҳ таоло, ўзинг сақла ёмондан..."

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қорақалпоғистон #Муносабат

Қорақалпоқ нидоси: "Тинчликнинг қадрига етайлик..."

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муносабат

Пискент тумани ҳокимининг ўринбосари Сарвар ҲАМДАМОВ "Ёшлар кундалиги"да эълон қилинган танқидий материалга муносабат билдирди. Қуйида унинг фикрлари ҳавола қилинади.

Пискент туманида ўтказилган хатлов якунларига кўра, 311 нафар кам таъминланган ёшлар аниқланган. Уларнинг муаммолари, қизиқишларидан келиб чиқиб, туман ҳокимлиги томонидан баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиб келиняпти.

Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига туман “Ёшлар жамғармаси”дан 938 миллион сўм маблағ тадбирлар ва ёрдамга муҳтож ёшларнинг муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган.

Жумладан, 223 нафар йигит-қизга ўқиш, касбга ўргатиш, сафарбарлик чақируви учун шартнома пуллари тўлаб берилган.

Бу ўринда муаммо – мазкур кўрсаткичларимиз маҳаллалардаги ёшлар етакчиси томонидан ўз вақтида электрон базага киритилмаганида. Масъулиятдан қочиб, айбни етакчиларга ағдармоқчи эмасман, бу – биринчи навбатда менинг ҳам хатоимдир. Етакчи ёшларимиз учун эса бу ўзига хос бир тажриба, мактаб бўлди.

Бажарилган ишларни ўз вақтида ва юқори савияда кўрсата олиш, ҳисобот шаклида электрон базаларга киритиш ҳам ишимизнинг бир қисмидир. Бундан кейин Пискент жамоаси бу борада бенуқсон иш олиб боришга ҳаракат қиламиз.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муносабат

🗓 Ҳар йили август ойи – ёшлар (абитуриентлар) учун чинакам синов палласи. Умумтаълим мактабини битирган фарзандларимиз олий таълим муассасаларига имтиҳонлар топширишади.

☝️ Улар 11 йил давомида олган билимлари орқали қайси таълим даргоҳига муносиб эканини амалда исботлаши керак.

Батафсил: https://bit.ly/3pkGRes

✍️Жасурбек домла РАУПОВ,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi‌‌
#Мурожаатнома #Муносабат

Давлатимиз Раҳбарининг Олий Мажлисга мурожаат йўллаши анъанага айланди.

- Ўтган йиллар давомида йўлланган мурожаатларнинг натижасини ўз ҳаётимда кўрдим, - дейди Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Кумуш Абдусаломова..

Ҳа! Одамлар минбардан туриб айтилган гаплар гаплигича қолиб кетмаслигига ишоняпти! Президент айтдими, демак амалга ошади!

👉Батафсил

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM