Yoshlar kundaligi | Rasmiy
102K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Оққўрғон

3 йилда 140 млн. сўм маблағ талон-торож қилинган

"Биров сизга ёрдам сўраб келса, уни ортга қайтарманг, ёрдам беринг. Негаки, у киши аввал Аллоҳга борган, у эса сизга йўналтирган!"

Ушбу жумлани бекорга эсламадик. Бизда ишга эҳтиёжманд аҳолини иш билан таъминлаш учун Бандликка кўмаклашиш маркази деган ташкилот бор, ўша ташкилот вакиллари юқоридаги гўзал жумлани ўзларига шиор қилиб олишса яхши бўларди.

Узоққа бормаймиз, Оққўрғон тумани Бандликка кўмаклашиш маркази масъуллари 3 йилдирки, ишсиз фуқароларни касбга ўқитяпмиз, уларга субсидия ажратяпмиз деб жами 140 млн. сўмни талон-торож қилишган. Жинояти фош бўлмаганда, ким билсин яна неча йил халқни алдарди. Бир нарса одамни ўйлантиради, касбга ўқитилмаган шунча ишсиз фуқаронинг ҳоли нима кечди экан-а, уч йилдан буён уларнинг қора қозони қандай қайнамоқда?

P.S: Тез орада бу ҳақида видеоматериал жойланади.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бировнинг ҳақини еганларни қандай жазо кутади?

Тошкент вилояти бош имом хатиби Жасур Раупов бу ҳақда нима дейди?

🎙Аудиосуҳбатни эшитинг, тафаккур қилинг!

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Монопол бўлсанг маззада, ўзинг берган кафолатга ҳам тупирасан.😁

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
113 217 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинади

Россия Фарғона, Навоий, Қашқадарё вилоятларидаги 17 та корхонага помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берибди.

Яхши янгилик, лекин бу экспортни амалга оширувчи корхоналар орасида Тошкент вилояти вакиллари йўқлиги ачинарли. Зеро сабзавот етиштириш борасида вилоятнинг салоҳияти ва имконияти ҳавас қиларли даражада.

Маълумот учун: Тошкент вилоятида 2021 йилда жами 993 325 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш режалаштирилган бўлиб, шундан 113 217 тоннасини хорижий давлатларга экспорт қилиш кўзда тутилган.🌶🥒🍅🍆🥦🥦🥕🥬

Бундан ташқари, жорий йилда миришкорларимиз жами 3642 гектар майдонда 🍅 199 527 тонна помидор, 31 гектар ерда 319 тонна аччиқ қалампир етиштиришни режа қилишган. 🌶🌶

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
#онлайн

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси халққа мурожаат қилади

Мурожаатни соат 16:20 да инстаграм саҳифамиз орқали жонли томоша қилишингиз мумкин👇

https://instagram.com/yoshlar_kundaligi?igshid=1h0l0soi7igcq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ
#бир_мурожаат_изидан

Олмалиқ шаҳридаги 6-ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб спортзали нега 5 йилдан буён муассаса балансига берилмаяпти?

Ўқитувчининг жиҳозлар ҳақидаги мурожаати ечим топадими?

Шаҳар ҳокими масалага қандай муносабат билдирди?

📽Видеони кўринг.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ифторлик

Бахт бу - ота-онанг узатган сув билан ифторлик қилмоқдир!

Оила даврасида ҳузур тўла ифторлик тилаймиз!

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Машааллоҳ

Туркия чемпионатида ҳакам ўйинни тўхтатиб, футболчилар ифторлик қилиб олишларига рухсат берди...
😊👍

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Бўш иш ўринлари.pdf
427.9 KB
Оққўрғон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ёшлар қуйидаги бўш иш ўринларини таклиф этади:

Олий маълумотли ишсиз ёшларга;

Ўрта махсус маълумотли ишсиз ёшларга;

ОТМ нинг сиртқи бўлимида таҳсил олаётган 3-4-курс талабаларига;

ОТМ нинг кундузги бўлимида таҳсил олаётган 4-курс талабаларига.

Ишга жойлашиш учун тўғридан-тўғри Оққўрғон туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Пулсиз қолган мигрантлар Ўзбекистондан қанча ёрдам олиши мумкин?

Қарз турли давлатларда турлича миқдорда берилади:

💰Австрия: $100 (суткалик яшаш учун) — $800 (транспорт учун)

💰Ақтау шаҳри: $50 (суткалик яшаш учун) — $100 (транспорт учун)

💰АҚШ: $100 (суткалик яшаш учун) — $1000 (транспорт учун)

💰Афғонистон: $50 (суткалик яшаш учун) — $250 (транспорт учун)

💰Афина шаҳри: $100 (суткалик яшаш учун) — $600 (транспорт учун)

💰БАА: $125 (суткалик яшаш учун) — $300 (транспорт учун)

💰Бангкок шаҳри: $70 (суткалик яшаш учун) — $600 (транспорт учун)

💰Беларусь: $65 (суткалик яшаш учун) — $500 (транспорт учун)

💰Бельгия: $150 (суткалик яшаш учун) — $1000 (транспорт учун)

💰Буюк Британия: $100 (суткалик яшаш учун) — $800 (транспорт учун)

💰Владивосток шаҳри: $50 (суткалик яшаш учун) — $800 (транспорт учун)

💰Германия: $100 (суткалик яшаш учун) — $600 (транспорт учун)

💰Гуанджоу шаҳри: $100 (суткалик яшаш учун) — $700 (транспорт учун)

💰Дубай шаҳри: $125 (суткалик яшаш учун) — $300 (транспорт учун)

💰Екатеринбург шаҳри: $50 (суткалик яшаш учун) — $400 (транспорт учун)

💰Жидда шаҳри: $100 (суткалик яшаш учун) — $600 (транспорт учун)

💰Индонезия: $100 (суткалик яшаш учун) — $1000 (транспорт учун)

💰Испания: $100 (суткалик яшаш учун) — $600 (транспорт учун)

💰Исроил: $100 (суткалик яшаш учун) — $600 (транспорт учун)

💰Истанбул шаҳри: $100 (суткалик яшаш учун) — $400 (транспорт учун)

💰Италия: $100 (суткалик яшаш учун) — $600 (транспорт учун)

💰Корея: $100 (суткалик яшаш учун) — $500 (транспорт учун)

💰Кувайт: $100 (суткалик яшаш учун) — $1000 (транспорт учун)

💰Қирғизистон: $50 (суткалик яшаш учун) — $100 (транспорт учун)

💰Қозоғистон: $50 (суткалик яшаш учун) — $100 (транспорт учун)

💰Қозон шаҳри: $50 (суткалик яшаш учун) — $400 (транспорт учун)

💰Латвия: $100 (суткалик яшаш учун) — $600 (транспорт учун)

💰Малайзия: $70 (суткалик яшаш учун) — $600 (транспорт учун)

💰Миср: $70 (суткалик яшаш учун) — $800 (транспорт учун)

💰Мозори Шариф: $50 (суткалик яшаш учун) — $100 (транспорт учун)

💰Новосибирск шаҳри: $50 (суткалик яшаш учун) — $400 (транспорт учун)

💰Нью-Йорк шаҳри: $100 (суткалик яшаш учун) — $1000 (транспорт учун)

💰Озарбайжон: $50 (суткалик яшаш учун) — $400 (транспорт учун)

💰Олма-ота шаҳри: $ 50 (суткалик яшаш учун) — $100 (транспорт учун)

💰Покистон: $70 (суткалик яшаш учун) — $500 (транспорт учун)

💰Польша: $100 (суткалик яшаш учун) — $800 (транспорт учун)

💰Россия: $50 (суткалик яшаш учун) — $400 (транспорт учун)

💰Ростов-Дон шаҳри: $50 (суткалик яшаш учун) — $400 (транспорт учун)

💰Санкт-Петербург шаҳри: $50 (суткалик яшаш учун) — $400 (транспорт учун)

💰Саудия Арабистони: $100 (суткалик яшаш учун) — $600 (транспорт учун)

💰Сингапур: $125 (суткалик яшаш учун) — $800 (транспорт учун)

💰Тожикистон: $50 (суткалик яшаш учун) — $100 (транспорт учун)

💰Туркия: $100 (суткалик яшаш учун) — $400 (транспорт учун)

💰Туркманистон: $70 (суткалик яшаш учун) — $200 (транспорт учун)

💰Украина: $100 (суткалик яшаш учун) — $500 (транспорт учун)

💰Ўмон: $70 (суткалик яшаш учун) — $600 (транспорт учун)

💰Франкфурт-Майн шаҳри: $100 (суткалик яшаш учун) — $600 (транспорт учун)

💰Франция: $100 (суткалик яшаш учун) — $650 (транспорт учун)

💰Хитой: $100 (суткалик яшаш учун) — $600 (транспорт учун)

💰Ҳиндистон: $100 (суткалик яшаш учун) — $500 (транспорт учун)

💰Шанхай шаҳри: $100 (суткалик яшаш учун) — $600 (транспорт учун)

💰Эрон: $70 (суткалик яшаш учун) — $400 (транспорт учун)

💰Япония: $150 (суткалик яшаш учун) — $1000 (транспорт учун)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_видеода_сўкинган_жойлари_бор 18+

Ангрен МИБ бошлиғи ходимларини сўкиб, ярим тунда бошқармага боришни буюрди

Аудио МИБнинг Ангрен шаҳар бўлими бошлиғи Моҳизода Юсуповага тегишли экани айтилмоқда. Ходимларнинг Telegram'даги гуруҳига йўлланган овозли хабарларда, МИБ мансабдори кунлик режани бажармаган ходимларини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилгани эшитилади.😱

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#Рамазон

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:


“Рўза (дўзах ўтидан асровчи) қалқондир. Рўза тутган киши ёмон сўзлар айтмасин, қўполлик қилмасин. Бирор киши у билан урушса ёки ҳақорат қилса, икки марта “Мен рўзадорман”, десин. Аллоҳга қасамки, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушк ҳидидан ҳам хушбўйроқдир. Аллоҳ таоло: “Рўзадор Мени деб емайди, ичмайди, шаҳватини тарк қилади. Рўза холис Мен учундир, унинг савобини Ўзим бераман. Ҳар бир яхшиликка эса ўн баробар яхшилик бордир”, деган

Мансабингиздан, бойлигингиздан фойдаланиб кишиларни ҳақорат қилманг.☝️

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Akbar Ravshanov - Yurak unga ayt (cover Ibrahim Tatlises)
Akbar Ravshanov
#муҳаббат_бекати

Менга оғир бўлар - сен ўлсанг...
сенга нима - ўлсам-ўлмасам
Менга оғир бўлар - йўқ бўлсанг...
сенга нима - бўлсам-бўлмасам...
Менга оғир бўлар - йиғласанг
ёхуд есанг юрак-бағрингни...
Сенга нима - жинни бўлмасанг
ташлаб кетсам ҳатто шаҳрингни...
Менга оғир бўларди - зорлаб
Тополмасанг бирор остона...
Сенга нима - товоним қонаб
бошим олиб кетсам - девона...
Менга оғир бўларди бир кун
юрагингни тешса бир эр - қурт...
Сенга нима - у қурт мен учун
бутун умр ясаса тобут...
Менга оғир бўлар - бу сочлар
оёғига илашса унинг...
Сенга нима - жим-жит оғочлар
жони бўлиб қолса жисмимнинг...
Сенга нима - шоири дилхун
кетса буткул узоқ ва узоқ...
Менга эса керакмас бир зум
сендан кейин бир зум яшамоқ...

Асқар Маҳкам

Юрак унга айт, уни қанча севишимни...


@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон

Азизлар, тутган рўзангизни Аллоҳ қабул қилсин.

Саҳарлик ва ифторда неъматларни исроф қилмасликка ҳаракат қилинг.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#Рамазон_муборак

Биринчи суратда: Apple компаниясининг ультра замонавий штаб квартираси биноси, АҚШ.

Иккинчи суратда: халифа Аббос давридаги Боғдод шаҳри.

Бу икки меъморий комплекс орасида қарийб 1250 йил вақт бор.

Бутун дунёга тараққиёт ва цивилизация сабоқларини ўргатган ҳам аввало Ислом эди...

РАМАЗОННИНГ 3-КУНИ МУБОРАК, АЗИЗ МУСУЛМОНЛАР!

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Фирибгарликка чек қўйилди

10 апрель куни Департаментнинг Қуйи Чирчиқ туман бўлими ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро Л.Кимнинг аризасига кўра "ҚуйиЧирчиқтумангаз" собиқ ходими Х.О.нинг. фирибгарлиги ошкор этилди.

Фирибгар аризачи хонадонида табиий газдан бўлган 1.8 миллион сўмлик қарздорликни бартараф этишни таклиф этади. Бунинг учун Л,Ким собиқ ходимга 300 минг сўм олдиндан бериши ҳамда корхона таъминот базасига киритмаслик эвазига фирибгарлик йўли билан 600 минг сўм пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Айни пайтда, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп ичишнинг оқибати😨

- Сиз алкашмисиз?
- Ҳа.
- Ёшингиз нечада?
- 29 да.
- Жиддий сўраяпман, нечада?
- 29 да ростдан ҳам...
- ...

@yoshlar_kundaligi_rasmiy