Yoshlar kundaligi | Rasmiy
110K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.2K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мобил_мухбир

Гуллар. Инсонга хуш кайфият, юзларга табассум улашади улар. Ҳар бир инсон ўз гули билан туғилади, деган гапни эшитганмисиз?

Эшитмаган бўлсангиз, лавҳани кўринг. Тенгдошимиз Малоҳат Каримова шу ҳақда ҳикоя қилади. Ўз гулингизни билиб олинг, зарар қилмайсиз!🌹☺️

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оёқ-қўлингиз соғломми, шукрона келтиринг.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter | Instagram
Бесоқолбозлик мавзусидаги хабарларни тарқатманг! Бу туйнук.

Бугун интернетнинг қайси тармоғига кирманг шу мавзу муҳокама қилинмоқда. Расмий интернет нашрларидан тортиб, қурувчи ёки деҳқонлар ҳам шу мавзуни муҳокама қилиш билан овора. Афсуски биз бу билан LGBT мавзусини ўзимиз билмаган ҳолда оммалашишига сабабчи ҳам бўляпмиз. Бу масалани кўтараётганларнинг мақсади ҳам шу асли.

Бу мавзуда гапираётганимизда кўз олдимизда содир бўлаётган муҳим бир масалага эътибор бермаяпмиз.

Ҳаётий мисол айтаман. Менга хизмат юзасидан кун давомида кўплаб интернет фойдаланувчилари савол йўллашади. Асосий саволлар ички ишлар органларига хизматга кириш ёки тизим билан боғлиқ бошқа масалаларда бўлади. Шу қатори бугунги кунда оммалашаётган бошқа мавзуларда ҳам мурожаатлар келиб туради. Уларни имкон қадар тегишлилиги бўйича масъул ташкилотларга йўналтиришга ҳаракат қиламан.

Гапнинг индаллоси, бугун менга ана шу каби кунлик мурожаатлар орасида бир савол келиб тушди. Мен эса нима қилишни, нима дейишни ҳам билмай қолдим. Энди буни кимга йўналтирай? Нима деб жавоб берай? Айни шу савол мақолани ёзишга ҳам мажбур қилди.

Саволнинг қисқача мазмуни қуйидагича эди;

• Ассалому алайкум. Мени саволим бор эди, мумкинми?
• Ассалом алайкум. Марҳамат.
• LGBT дегани бу нима? Шу ҳақида маълумот берсангиз илтимос.
• Кечирасиз, кимсиз, ёшингиз нечада?
• Интернетда LGBT ёшлари ҳақида гапиришяпти, ўзим ....... туманиданман, ёшим 16 да.

Ушбу савол эгаси 16 ёшли қизалоқ эди. Энди тушуняпсизми уларнинг мақсади нимага бориб тақалаётганини.

Интернетда бу мавзудаги видео, фото ёки ёзма мақолаларни таниш гуруҳларимизга тарқатиш орқали биз ташқаридан туриб миллатимизни, ёшларимизни онгини заҳарлашга ҳаракат қилаётган шахсларни мақсадига эришишида ёрдам беряпмиз.

Ҳаттоки баъзи расмий интернет нашрларининг кўчада юриб, ёши каттаю, кичиклардан LGBT ҳақида фикр сўраб чиқишлари, кейин унга анонслар тайёрлаб ижтимоий тармоқларда тарқатишдан мақсад нима?

Балки бунинг ёмон оқибатларини одамларга етказиш дерсиз. Унда сизга ҳақли бир савол?

Ҳар бир Сигарета қутиларининг устида тамаки инсонни ўлдириши, оғир хасталикларни келтириб чиқариши ҳақида, инсон ўпкасининг қўриб бораётган суратлари билан жойлаштирилган. Хўш, бу билан жамиятимизда чекувчилар йўқ бўлиб кетдими?, бирор чекувчи шу эслатмани кўриб сигарета чекишни ташлаб юборганини биласизми?

Унутманг, фикрлар хоҳ ижобий, хоҳ салбий бўлсин, мавзунинг кенг тарқалиши давом этар экан, қайта-қайта эшитаётган одамларда шу ҳолатга нисбатан одатий нарса деб қараш пайдо бўлиб боради. Кейин эса ўша иллатни жамият орасига қўшиб юбориш осон кечади.

Қарши намойиш ўтказиш орқали нимага эришамиз?

Бесоқолбозликни тарғиб қилаётганлар бирор бир аҳоли гавжум жойга туриб олиб, видеони бўрттириш орқали мана биз намойиш ўтказяпмиз дейиши мумкин. Аслида эса улар 3,4 киши, орқа фонда қолганлар эса оддий фуқароларимиз бўлишади.

Шунда биз қизиққонлик қилиб уларга қарши намойиш ўтказишимиз мумкинлигини улар билишади. Табиийки бу чиқишимиз ҳам интернет тармоқлари, ОАВ орқали видеолар шаклида кенг тарқалади. Ҳукумат эса тинчликни сақлаш мақсадида, намойишчиларни қўлга олади. Кейин одамларда давлат LGBT аъзоларини ҳимоя қилаяпти деган фикр пайдо бўлади. Бу орқали, фуқаролар орасида давлатга қарши низо келтириб чиқарилади.

Шу тариқа мавзу то бора оммалашиб, тренд даражасига чиқиб боради. Қарабсизки бу иш сигарета чекиш каби, одатий ёмон бир иллатга айланиб қолади.

Ҳар куни эшитаётган ёшлар бу мавзудан ҳайратланмайдиган бўлиб боришади. Масалан, жанжалда ўз акасини пичоқлаётган укалар ҳақида доим кўриб, эшитиб келаётган ука бир куни акаси билан уришиб қолса ўша доим кўрган, эшитганлари бирров ҳаёлига келиб қолиши мумкин. Воқеанинг давоми унинг руҳий ҳолати ва характерига боғлиқ бўлади.

Мухтасар айтганда, ҳозирги вазиятда LGBT тарафдорлари учун энг яхши жазо уларни эътиборсиз қолдириш. Тренд мавзуга чиқармаслик.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter | Instagram
Қонунчиликка кўра мамлакатимизда бесоқолбозликка нисбатан жиноят кодексининг 120-моддаси билан жиноий жавобгарлик белгиланган. Ушбу қонун кучда экан, бу ишни қилганларга таъсир чоралари қўлланилади. Биз эса уларни писанд қилмаслик орқали рад этишимиз керак.

Бобур ТУЛЯГАНОВ
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати раҳбари

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter | Instagram
Audio
#муҳаббат_бекати

Қоп-қора шаробдай, титроқ қўлингдан
Тўкилган тунларинг бўлганда ярим. –
Сени огоҳ этар мендан – кўнглингдан,
Шому шамолларим, шаббодаларим.
Ўлмаган жонингга кўрсатар жафо,
Менинг борлигимни кўрсатмаган Вақт…
Сен менсиз Бахтга ёр бўларсан, аммо,
Сен менсиз ҳеч қачон бўлолмассан Бахт.

Майлими сен учун яшасам?..

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳайрли_тонг

Хўш видеодаги йигитдан фарқимиз борми, бор албатта.

У ҳаётидан нолимаяпти, ҳеч кимдан кўмак кутмаяпти, ўзи учун ўзи ҳаракатда, айнан у билан фарқимиз ҳам ўшанда

Ташқарига қаранг, гўзал тонг отмоқда, ҳар бир тонг бахтли бўлишимиз, ҳаётда нимагадир эришишимиз учун бир имкон. Имкониятни қўлдан бой берманг, шукр қилинг, ҳаракатда бўлинг!

Хайрли кун, азизлар! 🙋‍♀️

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

⚡️31 март қандай кун эканлигини биласизми?

Батафсил Тангирова Дурдона лавҳасида
👆

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мобиль_мухбир_хабар_қилади

🛑31-март, ҳафтанинг чоршанба кунида юртдошларимизни қандай об-ҳаво кутмоқда☀️🌦

🛑Батафсил Анора Абдурашитова лавҳасида📹📹

"Ёшлар кундалиги"учун махсус тайёрланди‼️

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter | Instagram
#диққат

Камера ва микрофонларимиз Нурафшон Ёшлар Маркази мажлислар залида.

Бир неча дақиқалардан сўнг Тошкент вилояти мутасаддилари билан "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бошланади.

Учрашув инстаграмда жонли эфир орқали трансляция қилинади.

Инстаграм саҳифамиз ссилкаси:👇 https://instagram.com/yoshlar_kundaligi?r=nametag

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
Янгийўл тумани Ниёзбоши қишлоғи вилоятдаги энг илғор манзиллардан бири, аммо йўллари...🤔

Ниёзбошига ташрифлар кўпайган, лекин муаммоларга эътибор йўқ

Батафсил👇

https://youtu.be/ySXuE3Yf0VQ
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_эълон

Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларида 1-2 апрель кунлари Streetworkout мусобақаси ўтказилади.

3 апрель куни эса Нурафшон Ёшлар Марказида ушбу мусобақанинг вилоят босқичи бўлиб ўтади

Ёш иқтидорларни мусобақада кутиб қоламиз🙋‍♀️

Мурожаат учун тел:
📱94-442-07-07

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тушлик_вақти

Ёшлар кундалигига ошга келинг, азизлар🙋‍♀️

Ҳаммага ёқимли иштаҳа😋😊

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Диққат
⚡️Ўзбекистонга 1-2 апрель кунлари Қозоғистондан совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда.(видео)

Ҳарорат 0° га тушиб кетиши кутилмоқда. Уйларида ёши катта инсонлари бор одамлар, совуқ ҳавога тайёргарлик кўриб қўйинглар.

Видеони барча танишларга юбориб огоҳлантириб қўйинглар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уч эгизакли оилаларга ҳам осон эмас...😃😂😂

Агар кайфиятингиз жиндек кўтарилган бўлса, шу видеони танишларгаям жўнатинг. Кимнидир юзига табассум улашиш ҳам катта савоб.😊🤝

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мобил_мухбир

Ангрен шаҳри Дукент қўрғонидаги собиқ спорт мажмуаси Олимпия захиралари коллежи балансида. Бу бино анчадан бери ташландиқ ва таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.

Ваҳоланки ушбу ҳудудда биронта ҳам спорт мажмуаси мавжуд эмас. Ҳудуддаги ёшлар сарсону саргардон бўлиб келмоқда.

Савол туғилади: ушбу ташландиқ иншоотни таъмирлаб ёшларга ажойиб спорт мажмуаси ташкил қилинса бўлмайдими?

Ўйлаймизки, муаммога албатта ечим топилади. Биз ёшлар бунга ишонамиз🤟

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
#юридик_клиника

Ходимни меҳнат шартномаси бекор бўлганида неча ой давомида иш ҳақи сақланиб қолиши керак ?

❗️ЖАВОБ

👉Меҳнат шартномаси ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли (Меҳнат кодекси 89-модданинг тўртинчи қисми) бекор бўлганида;

👉технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги (М.К 100-модда иккинчи қисмининг 1-банди) сабабли бекор бўлганида ҳодимни ИККИ ОЙ давомида ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади

Агар юқорида кўрсатилган ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ЎТТИЗ КАЛЕНДАРЬ КУН мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтсалар, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

❗️Қисқа қилиб айтганда ишдан бўшатилганингиздан кейин бир ой ичида Меҳнат биржасига мурожаат қилиб ишсизлик рўйхатига олинсангиз, учинчи ой ҳам ойлигингизни оласиз, мурожаат қилмасангиз икки ой оласиз.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
#онлайн

Сенат раиси Оҳангаронда. Энди нималар ўзгаради?

Айни пайтда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбоева Оҳангарон туманида бўлиб турибди.

Сенат раисига вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов ва туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев ҳамроҳлик қилмоқда.

📌Биринчи манзил. "Ғаллақудуқ" МФЙ. Сенат Раиси ушбу маҳаллада яшовчи, “Ҳунармандлар уюшмаси" аъзоси Қизжибек Маматова томонидан уй шароитида ташкил этилган тикув цехи фаолияти билан танишди.

📌Иккинчи манзил. "Ялпоқтепа" МФЙ. Сенат Раиси маҳалладаги хотин-қизлар, хусусан, "Аёллар дафтари" рўйхатида турувчи фуқаролар билан учрашди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган суҳбатда аёллар муаммолари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар юкланмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Спортсевар ёшлар диққатига!

Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ёшларни тўп ўйнатиш бўйича спорт мусобақасига таклиф этади.

⚽️⚽️Мусобақа шартларига кўра, тўпни лавҳадаги сингари оёқдан тушириб юбормай кўп ўйнатган иштирокчи ғолиб саналади.

Жараён туширилган видеоларни 1 апрелдан 6 апрель куни соат 22:00 гача @yoshlar_aloqada_Bot га жўнатинг. Лавҳалар паузасиз, видеокесимларсиз, битта кадрда олинган ҳамда 20 мбгача (кўпи билан) ҳажмда бўлиши шарт.

🎁Ғолиб иштирокчи 7 апрель куни вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг қимматбаҳо совғаси билан тақдирланади.

Қани, Тошкент вилоятининг Месси ва Роналдолари! Мусобақа бошланди! Маҳоратингизни кўрсатинг. 😊💪💪

P.S: Вилоятимиздаги қолган бошқарма ва ташкилотлардан ҳам ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ва мақсадли ташкил этишда ана шундай лойиҳа ҳамда ташаббусларни кутиб қоламиз.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кўрик_танлов

Ёшлар иттифоқи Олмалиқ шаҳар Кенгаши томонидан энг намунали сардорлар кенгаши кўрик-танлови ўтказилди.

Танловда 1 ўрин - 23 мактаб, 2- ўрин - 19 мактаб, 3 ўрин - 3 мактаб илғор ёшларига насиб этди.

Энг қизиғи, танловда "Ёшлар кундалиги" номли жамоа ҳам иштирок этди.

Ажойиб чиқишлар бўлган, видеони томоша қилинг👆

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Баччабоз"ларни, "бесоқолбоз"ларни "КИМ" ҳимоя қиляпти?

Устоз Исҳоқжон Муҳаммад домладан мулоҳаза учун.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter