#Туйғу
Уйида бахти борлар ҳар ерда бахтиёрдир!
✍ Шеър: Маҳмуд ТОИР
🎨 Рассом: Фаррух Авелов
〰️〰️〰️〰️
Yoshlar kundaligi
Уйида бахти борлар ҳар ерда бахтиёрдир!
✍ Шеър: Маҳмуд ТОИР
🎨 Рассом: Фаррух Авелов
〰️〰️〰️〰️
📌 Дам олиш кунини оилангиз бағрида ўтказишга ҳаракат қилинг. Ўқиш ва иш хаёлидан, ҳатто, хоббиларингиздан ҳам дам олинг. Вақт оқар дарё, одамлар эса ғанимат. Яқинларингиз билан гаплашинг.
Yoshlar kundaligi
#Тезкор
🇺🇿🇲🇾 Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Малайзияда бўлади
4—5-февраль кунлари бўлиб ўтадиган ташриф давомида бош вазир Анвар Иброҳим билан икки томонлама музокаралар, Малайзиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар, қўшма бизнес форуми ва бошқа тадбирларда кўзда тутилган.

#Бир_севги_афсонаси
Бобурийлар муҳаббати: АКБАР ВА ЖОДҲА
Кўплаб севги қиссалари ҳижрондан бошланиб висол билан тугайди. Аммо бунда...
Ҳисоб‑китобли никоҳ
Ҳазрат Бобурнинг невараси, Ҳумоюн Мирзонинг фарзанди Акбар қатор эзгу ишлари билан тарихда қолган. Уларнинг энг фойдалиси ражпутлар маликаси Жодҳа Бай билан оила қуриши экан. Тарихчиларга кўра Ҳиндистон тарихидаги энг хайрли никоҳ шудир. Чунки тўйдан кейин туркийлар ва ҳиндлар қариндошчилик риштаси билан боғланиб низолар юмшайди, уруш кайфияти пасаяди, минглаб аскарлар ҳаёти сақлаб қолинади. Шу сабабдан ҳам икки асилзода халқи манфаатларидан келиб чиқиб турмуш қуради, севги эса кейинроқ келади.
Офтобдан нур олиб...
Жодҳа Бай гўзал, доно, тадбирли ва сабрли аёл эди. Янги жойга кўчиб ўтгач ғам-андуҳ ботқоғига ботиб кетмади. Аксинча, саъй-ҳаракатлари натижасида бутун саройнинг севимли маликасига айланди. Кўпчилик тақдир жазоси сифатида билган никоҳни тақдир туҳфасига айлантира олди.
Вақт ўтиб, Акбар ва Жодҳа юракларида муҳаббат куртак очди. Султон рафиқасига эътиқод ва миллий урф-одатлар эркинлигини берди. Кўнглига қаради. Малика ҳам шунга муносиб жавоб қайтарди. Бир умрлик садоқатли рафиқа, одил маслаҳатчи ва доно суҳбатдошга айланди.
Гувоҳларнинг ёзиб қолдиришича, Акбар маликасини “Ойнинг бир парчаси”, деб эркалаган. Бошқалар эса “Маликаи Муаззама”, “Марями замона”, “Шоҳи Бегим” унвонлари билан улуғлаган. Бобурийларнинг олий мақом маликаларига оид ваколатлар Жодҳа Байга ҳам насиб қилди. У Қуёшдан нур олган Ой каби салтанат осмонида порлаб турарди.
Ишбилармон малика
Жодҳа ваколати доирасида салтанат бошқарувида ҳам фаол иштирок этар, бу эса кўпинча оқилона қарорлар қабул қилинишига сабаб бўларди.
Унинг катта карвонлари қуруқлик ва денгиз бўйлаб Шарқ-у Ғарбни кезар, салтанат ғазнаси бойишига ҳисса қўшарди. Улғайиб келаётган шаҳзодалар ҳам онасининг тарбияси билан отасига чексиз ҳурмат руҳида ўсди.
Боғ қўйнида икки дарахт...
Аммо яхши кунлар поёнига ета бошлаган эди. Акбар шоҳнинг вафоти Маликаи Муаззамага оғир зарба бўлди. Энди у ёлғиз аёлга ва айни пайтда салтанат бошқаруви учун масъул шахсга айланди.
Гарчи Жодҳа Байда бу дунёнинг барча неъмати тўкис бўлса ҳам ичига чироқ ёқса ёришмасди. Бориб-бориб фироқ ўти маликани куйдириб, адо қилди. Ҳинд осмонидаги Ҳилол уфққа ботиб кетди...
Азбаройи муҳаббат ҳурматидан Жодҳа Бай одатга хилоф равишда Акбар қабрининг яқинига дафн этилди. Уларнинг мақбаралари Ишқ боғининг кўшклари мисол асрлар бўйи бир‑бирига термилиб туради...
Ой тўлин бўлган кеча...
Бобурийлар сулоласи вакилларида ишқ куйчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва муҳаббат ўлкаси бўлмиш Ҳиндистон фарзандларининг қони бирлашган эди. Балки шундандир, бу сулола оламга жилд‑жилд китобларга жо бўладиган ибратли қиссаларни бериб кетди.
Акбар ва Жодҳа Байдан Жаҳонгир дунёга келади. Жаҳонгир Шоҳжаҳонга ота бўлди. Йиллар ўтиб Шоҳжаҳон маҳбубаси Мумтозмаҳал бегимга атаб Тож Маҳални бунёд эттирди.
Акбар ва Жодҳа ишқи Ойнинг бир парчаси бўлса, уларнинг авлоди уни бутлаб, тўлин ойга айлантирди. Бу энди бошқа қисса.
✍ Отабек БАКИРОВ

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги
🇺🇿 ПРЕЗИДЕНТ: Бош мақсадимиз – миллий ўзлигимизни англаш ва англатиш
📚 "Даҳонинг болалиги" рукни ушбу эзгу мақсад йўлидаги бир тажрибадир. Ушбу рукндан улуғ аждодларимиз ҳақидаги туркум постларни тақдим этамиз:
💎 АБУ АЛИ ИБН СИНО
💎 АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ
💎 БУРҲОНИДДИН МАРҒИНОНИЙ
💎 МИРЗО УЛУҒБЕК
💎 АЛИШЕР НАВОИЙ
📹 Видео: Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказида

#Мулоҳаза
🎓 ТАЛАБАЛАР, СОХТА МУВАФФАҚИЯТ СИЗНИ ЧАЛҒИТМАСИН!
🤦♂ Ҳозирги кунда бизда номдор, ақлли ва ҳаммага ўрнак қилиб кўрсатиладиган талабаларнинг шахсий ютуқларига назар ташласам, кўпи мен учун сафсата бўлиб туюлади.
⁉️ Кимдир турли жамиятлар координатори, яна бошқаси қандайдир ташкилот раҳбари. Лекин бунинг реал фойдаси борми?
✅ Кимгадир ёрдам бериш учун волонтёрлик қилиш одамни "кучли талаба" қилиб қўймайди. Волонтёрлик эзгулик йўлида, шахсий ўсиш учун қилинадиган иш, ўзини кўз-кўзлаш воситаси эмас. Тўғри, бу бекор юришдан кўра яхшироқ. Аммо вақтни бошқа манфаатлироқ ишларга сарфлаш мумкин-ку.
⏰ Бундай фаолият инглиз тилида "extra-curricular activities" яъни "дарсдан ташқари машғулотлар" деб аталади. Номидан ҳам кўриниб турибди: "extra" – ортиқча, демак, асосий йўналишдан ташқарида!
👎 Баъзи талабаларнинг исми катта саҳналарда дабдаба билан эълон қилинади. Суриштирсангиз ҳамма соҳада ҳаддан ташқари фаол, лекин ўзи ўқиётган йўналишда эмас. Бу ҳолатни рағбатлантирмасдан ёшларга ўз йўналишида ҳақиқатан ҳам кучли бўлиши шартлигини тушунтириш керак.
🏅 Яна бир тоифанинг кўкрагида турли медалларни кўрамиз. Агар булар Давлатимиз томонидан берилган бўлса, майли. Лекин айримлари чет давлатлардаги "илмий мақола"лар учун тақдим этилган нишонлар бўлади. Бу мақолалар илмий жиҳатдан қанчалик қадрли? Ҳақиқий илм-фан дунёси уларни тан оладими ёки йўқми – бу бошқа масала. Бугун интернетда шундай нашрлар борки, пулини тўласангиз мақолангизни чоп этади ва медаль жўнатади. Темир сероб, тўртта қоғоз билан хусусий корхона очиб, номига танлов ўтказилади ва пул йиғиб олингач оммавий мукофот тарқатилади. Сўраб борсангиз, бу медаллар ялтироқ металлолом, холос.
❌ Шу жиҳатлар чет элда, хусусан, Лондонда қийинчилик туғдиради. Чунки инглиз тилида равон гапирадиган, лекин ўз мутахассислиги бўйича ҳеч қандай ютуққа эриша олмайдиган одамлар бу ерда ўса олмайди. Ҳақиқий талабалар жим юриб, соҳаси бўйича ўзини кўрсатади.
💯 Давлатимизга кучли мутахассислар керак. Аниқ йўналишда аниқ иш қиладиган, ўз соҳасини пухта эгаллаган ёшлар зарур.
📚 Бу гапларим билан бундай жамиятлар ва фаолиятни ёмон демоқчи эмасман. Шунчаки, талаба биринчи навбатда ўз йўналишини устувор қўйиши керак.
✍ Алишер ҲОШИМЖОНОВ
📍 Лондон, Буюк Британия
📸 Сурат: муаллиф Исаак Ньютон бошига тушган машҳур олманинг "авлоди" ёнида. Ҳақиқийси катта довул туфайли икки аср олдин ўпирилиб кетган. Ўша дарахтнинг ён шохларидан ўсган ниҳол бугунгача парвариш қилинмоқда.

📌 Инглиз тилини мукаммал билиш яхши, лекин бу ўзи танлаган йўналишда даҳо эканини англатмайди.
📚 Бу гапларим билан бундай жамиятлар ва фаолиятни ёмон демоқчи эмасман. Шунчаки, талаба биринчи навбатда ўз йўналишини устувор қўйиши керак.
✍ Алишер ҲОШИМЖОНОВ
📍 Лондон, Буюк Британия
📸 Сурат: муаллиф Исаак Ньютон бошига тушган машҳур олманинг "авлоди" ёнида. Ҳақиқийси катта довул туфайли икки аср олдин ўпирилиб кетган. Ўша дарахтнинг ён шохларидан ўсган ниҳол бугунгача парвариш қилинмоқда.
Yoshlar kundaligi
#Туйғу
Юрагимга чизилган сурат
Кулаётган қизнинг сурати
✍️ Шеър: Муртазо ҚАРШИБОЙ
📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образда: Анора Абдурашидова.
Yoshlar kundaligi
Юрагимга чизилган сурат
Кулаётган қизнинг сурати
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“ЯШАСИН ҒАНИМЛАРИМ!”
У умр бўйи ғанимларидан миннатдор бўлиб ўтди. Душманларидан хафа бўлиб, асабийлашиб, уларнинг ёмонликларини оламга достон қилиб юрмади. Бирон жойда исмларини зикр қилмади. Токи уларнинг номи тарихда қолмасин. Вақт ўтди ‒ улар унутилди. У ва унинг асарлари эса халқ юрагида қолди.
Эсини таниганидан буён курашлар ичида яшади. Аввал Сурхоннинг Денов тумани давраларида кураш тушди. Кейин бу курашлар илм ва иш йўлига кўчди. Курашлар уни ўжар, асов, чўрткесар, ҳақиқатпарвар, ҳалол ва пок шахсга айлантирди.
Сўз ортидан Сурхоннинг иссиқ далаларидан то Рус ўлкасининг совуқ шаҳарларигача кезиб чиқди. Аввал Ватанини ўрганди, кейин дунёни ва... яна Ватанга қайтди. Йўллар уни аксар вақт Паркентнинг сўлим Кумушконига чорларди. Балки бу жойлар унга Хўжасоат қишлоғини эслатгани учундир.
У адабиёт майдонига кирар экан бирон сўз полвони қодир бўлмаган усулни қўллади. Шунинг учун бу майдонда ғолиб юрди.
У бу дунёда ўлиб бўлмаслигини ёшлигидан тушунди ва вақтнинг қадрига ета бошлади. Отасидан қолган далаларда Момо Ернинг қўшиқларига қулоқ тутди. От кишнаган оқшомда ойдинда юрган одамларни уйғоқликка, ёруғ тонгга чорлаб ўтди.
Ўзбекнинг ор қўшиғини яратган бу адиб...
Тоғай Мурод эди... Тоғаймурод Менгноров эди...

#Фаровонлик_cари
😳Кун ора 500 доллар даромадга тобингиз қалай? Қаҳрамонимиз ўз ишини маҳалладаги бекорчи ёшларга ҳам ўргатмоқчи.
Пискентга ўтаверасла.😉
Yoshlar kundaligi
😳Кун ора 500 доллар даромадга тобингиз қалай? Қаҳрамонимиз ўз ишини маҳалладаги бекорчи ёшларга ҳам ўргатмоқчи.
Пискентга ўтаверасла.😉
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Челленж
МИЛЛИЙЛИК ҚОНИМИЗДА
💥 Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда "Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳаси ҳамкорлигидаги "Миллийлик қонимизда" челленжимизда иштирок этинг.
Челленжни бошлашни вилоятимиз маъмурий маркази бўлган Нурафшон шаҳри ёшларига ишондик. Хўш, ёшлар тайёрмисиз?
Yoshlar kundaligi
МИЛЛИЙЛИК ҚОНИМИЗДА
Челленжни бошлашни вилоятимиз маъмурий маркази бўлган Нурафшон шаҳри ёшларига ишондик. Хўш, ёшлар тайёрмисиз?
🔴 Миллийлигимиз акс этган муаллифлик видеоларингизни @Yoshlar_aloqada_bot юборишингиз мумкин. Энг яхши видеоролик ижодкорлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Ҳай-ҳай бу қиз қомати
Сирдарё қамишидан,
Кўзлари ранг олмишдир Форишнинг кишмишидан...
✏️ Шеър: Азим СУЮН
📸 Фото: Абдул АЗИЗ
🖼 Образда: Анора Абдурашидова
Yoshlar kundaligi
Ҳай-ҳай бу қиз қомати
Сирдарё қамишидан,
Кўзлари ранг олмишдир Форишнинг кишмишидан...
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тадқиқот
ЎРТА АСРЛАРНИНГ ЭНГ КАТТА СИРЛАРИДАН БИРИ:
ЧИНГИЗХОННИНГ ҚАБРИ ҚАЕРДА?
Чингизхон тарихдаги энг машҳур шахслардан биридир. Мўғуллар империясининг асосчиси ва биринчи Буюк хони сифатида у бир вақтлар Тинч океанидан Каспий денгизигача чўзилган ерларни бошқарган.
Чингизхоннинг ўлими ҳақида ҳам турли қарашлар мавжуд. У отдан йиқилиб ёки жангда олган жароҳатлари туфайли вафот этган. Афсонага кўра, қўшини унинг жасадини Мўғулистонга олиб кетиб дафн этган. Йўл изларини яшириш учун учраган ҳар қандай одамни ўлдиришган, 1000 та отни у ердан юргизишган. Кейин эса қабри жойлашган жойни сир сақлаш учун барча аскарлар ўз жонига қасд қилишган.
Дарё остидами, музлик қаърида?
Ажабланарлиси шундаки, ўтган 800 йил давомида ҳеч ким Чингизхон қабрини топмаган ва унинг жойлашган жойи қадимги дунёнинг энг катта очилмаган сирларидан бири бўлиб қолмоқда.
Чингизхон қабри қаерда эканлиги ҳақида кўплаб афсоналар мавжуд. Бирида айтилишича, уни топишнинг иложи бўлмаслиги учун қабри устидан дарё ўтказилган. Бошқа бирининг таъкидлашича, у абадий муз билан қопланган жойга кўмилган. Бошқа даъволарга кўра, унинг тобути Мўғулистонга етиб келганида аллақачон бўш бўлган. Қабр жойлашган жой хақида афсона ва ривоятлар кўплигини ҳисобга олган ҳолда, тарихчилар ва хазина изловчилар орасида тахминлар табиий равишда ортаверади.
Мутахассислар тарихий матнлар орқали ва ландшафт бўйлаб қабрнинг жойлашган жойини аниқлашга ҳаракат қилишди. Унинг жасади Хентий вилоятидаги туғилган жойига, эҳтимол Онон дарёси ва Хентий тоғ тизмасининг бир қисми бўлган Бурхон Халдун тоғига яқин жойда дафн этилгани гумон қилинади. Аммо ҳали ҳануз қабр топилмаган.
Қабр очилса нима бўлади?
Мўғул халқи Чингизхон қабри топилишини умуман истамайди. Сабаби, қабр топилишига қизиқишларининг йўқлигида эмас: у ҳали ҳам мамлакатнинг тарихий тузилиши ва оммабоп маданиятида машҳур шахс бўлиб қолмоқда, Хон сурати валютадан тортиб ароқ идишларигача акс эттирилган. Бироқ кўпчилик унинг қабри очилса катта нохушлик рўй беришига ишонади. Бироз бўрттирилган ёки илоҳийлаштирилган маълумотга кўра, агар Чингизхоннинг қабри топилса, дунёнинг охири бўлади, деган ишонч бор.
Шунга қарамай, археологлар ҳали ҳам унинг дафн этилган жойини қидирмоқдалар. Унинг катта саройи 2004 йилда топилган бўлиб, қабр шу яқин орада деган тахмин ҳам йўқ эмас. Бугунги кунда Чингизхон мақбараси унинг дафн этилган жойи ўрнига ёдгорлик вазифасини ўтамоқда.
"Ёшлар кундалиги" мухбири Тўхтамурод Асқаров тайёрлади.

#Ташриф
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Yoshlar kundaligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фаровонлик_сари
Гулдан пул қилаётганлар. 10 сотих иссиқхонадан йилига 400 млн. сўм даромад.
Yoshlar kundaligi
Гулдан пул қилаётганлар. 10 сотих иссиқхонадан йилига 400 млн. сўм даромад.
🗺 Тошкент тумани, "Ҳасанбой гузари" МФЙ.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_фотоси
🇺🇿 🇲🇾 Малайзия тажрибасини ўзлаштираётган ҳокимларимиз
Тошкент вилояти делегацияси Малайзияда шоли етиштириш тажрибаси билан танишмоқда.
Yoshlar kundaligi
Тошкент вилояти делегацияси Малайзияда шоли етиштириш тажрибаси билан танишмоқда.
😉 Яқин орада вилоятимизда гуруч нархи пастлайдиган кўринади.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тавсия
📌 Таниқли тадбиркор, собиқ пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёшлар кўриши лозим деб билган 3 фильм ҳақида гапирди.
Yoshlar kundaligi
❓ Хўш, сиз ўзбек миллионери тавсия қилган қайси фильмларни томоша қилгансиз?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Анор кўксим тилим-тилим,
Ҳайроним-а, ҳайроним...
✍ Қўшиқдан
📸 Фото: Шерзод Қорабоев
🖼 Образда: Анора Абдурашидова
Yoshlar kundaligi
Анор кўксим тилим-тилим,
Ҳайроним-а, ҳайроним...
✍ Қўшиқдан
📸 Фото: Шерзод Қорабоев
🖼 Образда: Анора Абдурашидова
Yoshlar kundaligi