This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳаррир_танлови
БАХМАЛДА ҚОР: БАХТ МАНЗАРАСИ
✅Жиззах вилояти Бахмал туманининг Уяс қишлоғида яшовчи Холбуви она Бободўстова — 70 ёшда.
◀️Видео: Холбуви ая фарзандлари ва набиралари билан қор ўйнаяпти. Ҳаёт сурури.
Ташқарида об-ҳаво ҳўмрайиб турибди, ҳализамон қор ёғади, синоптиклар шундай деяпти.
❄️Тоғ ва тоғ олди қишлоқларда эса қор ёғишни бошлаган. Ҳар фаслнинг ўз гашти бор.
📍P.S. Видео таниқли журналист Аҳмадали Шерназаровнинг телеграм саҳифасидан олинди.
Yoshlar kundaligi

#Туйғу
Қўша симнинг титратмаси,
Бири сенсан, бир – мен.
Бир парданинг икки саси,
Бири сенсан, бир – мен.
Қўшиқдан
📸Фото: Мирзоозод Мирзонеъматов
🖼Образда: Авазбек Усмонов,
Зилола Ҳакимжонова
Yoshlar kundligi
Қўша симнинг титратмаси,
Бири сенсан, бир – мен.
Бир парданинг икки саси,
Бири сенсан, бир – мен.
Қўшиқдан
📸Фото: Мирзоозод Мирзонеъматов
🖼Образда: Авазбек Усмонов,
Зилола Ҳакимжонова
Yoshlar kundligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Орамиздаги_одамлар #ЖамшидПўлатов #ПрокурорОиласи
8 ЯНВАР ➖ ПРОКУРАТУРА ХОДИМЛАРИ КУНИ
▶️"Ёшлар кундалиги"дан байрам туҳфаси – Тошкент вилояти прокуратураси масъул ходими Жамшид Пўлатовнинг кундалик фаолиятидан телеочерк.
Жамшид ва унинг оиласи ҳақида қисқача:
🎵Бўка тумани, "Дўстлик" маҳалласи, Ҳамза номидаги кўча. Бу уйда шеъру санъатга қизиқадиган, таъби назми баланд, "Сегоҳ"ни хиргойи қили-ии-иб, дунёнинг ишларидан ажаб гурунглар берадиган бир инсон яшайди. У қаҳрамонимизнинг отаси Дилшод Пўлатов.
🏡Кенг ёруғ хонадон, ҳовлида анвойи гуллар, томорқада қўй-мол, ҳамма нарса саранжом-саришта. Дилшод ака набираси Хонзодага дутор бериб, чертишни сўради: у дуторни бир сайратди-бир сайратди...
🤲Мана, Жамшид Пўлатов ота-онасидан дуо олиб, ишга отланди – давлат хизматчисининг кундалик ҳаёти бошланди.
Қолгани видеода...
#Архивдан

#Диққат #Тарқатинг #Огоҳ_бўлинг
⚠️ ЎЗБЕКИСТОНДА ФАОЛИЯТИ ТАЪҚИҚЛАНГАН НАШРЛАРНИНГ ЯНГИ РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Унутма ёр,
Мен зорингни.
Соғинганман,
Дийдорингни.
🎼 Қўшиқдан.
🖼 Образ: Зилола Ҳакимжонова
📸 Фото: Мирзо Озод.
Yoshlar kundaligi
Унутма ёр,
Мен зорингни.
Соғинганман,
Дийдорингни.
🎼 Қўшиқдан.
🖼 Образ: Зилола Ҳакимжонова
📸 Фото: Мирзо Озод.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Нафис чайқалади бир туп наъматак
Юксакда, шамолнинг беланчагида...
✍ Шеър: ОЙБЕК
📸 Фото: Абдул АЗИЗ
🖼 Образ: Анора Абдурашидова
〰️〰️〰️〰️
🎉 Бугун Ўзбекистон халқ ёзувчиси, академик Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек (1905-1968) туғилган кун.

#Адабиёт
‼️ Ҳар қандай ҳолатда ҳам китоб ўқиш керак, китоб ўқишга сабаб топа билиш керак. "Ёшлар кундалиги" вилоятимиз раҳбарлари ва фаоллари тимсолида адабиёт билан боғланган ўзига хос мотивацион контент тайёрлади.
🤔 Хўш, қуйида исмлари келтирилган давлат ва жамоат арбоблари фаолиятини бадиий йўсинда, бирон асар номи орқали баҳолаш мумкинми?
✍️ Шундай қилиб сизга замонавий "Зарбулмасал" айтамиз. Сиз эса бу шарҳлар қанчалар ўринли бўлганини изоҳларда ёзинг. Кетдик.
🌪 Зойир Мирзаев – "Бўронларда бордек ҳаловат" (Асқад Мухтор)
✨ Сайёра Файзиева – "Юлдузлар мангу ёнади" (Тоғай Мурод)
💎 Абдулла Хурсанов – "Олтин водийдан шабадалар" (Ойбек)
📜 Абдусамад Носиров – "Ўтмишдан эртаклар" (Абдулла Қаҳҳор)
📖 Маҳмуд Тоир – "Девону луғатит турк" (Маҳмуд Кошғарий)
⛰ Раҳматилла ва Ғайрат Шералиевлар – "Авлодлар довони" (Пиримқул Қодиров)
🎶 Абдурасул Абдухалилов (ССП) – "Фигаро там, Фигаро тут". ("Фигаро" операсидан, Бомарше)
⚖️ Абдуманноп Абдулҳаев – "Менинг ўғригина болам" (Ғафур Ғулом)
🔥 Ускенбай Атемов – "Тарас Бульба" (Николай Гоголь)
🤫 Мурод Носиров – "Жимжитлик" (Саид Аҳмад)
🎩 Отабек Султонбеков – "Евгений Онегин" (Александр Пушкин)
⏳ Зуҳра Миргазиева – "Ўткан кунлар" (Абдулла Қодирий)
✊ Нодир Хожиев – "Ёш гвардия" (Александр Фадеев)
👑 Миразиз Мирсултонов – "Кичкина шаҳзода" (Антуан де Сент-Экзюпери)
🔄 Аҳрор Мирзаев, Олимжон Бегалиев, Бекзод Нуралиев – "Мен қайтиб келаман" (Тоғай Мурод)
🏴☠️ Фурқат Худойбердиев – "Алибобо ва қирқ қароқчи" ("Минг бир кеча"дан, араб халқ эртаги)
📝 Кифоят Эрмуҳаммедова – "Нидо" достони (Эркин Воҳидов)

Бахт шудир,
Суяниб ўз меҳнатингга,
Бир бурда нонингни
Тополсанг ҳалол.
Зор бўлиб
Ўзгалар илтифотига,
Эркаклик ғуруринг
Кўрмаса завол.
✍ Душан Файзий.
🖼Образда: Зайниддин Норқувватов ва Ирода Илaщова
📸Фото: Шерзод Қорабоев

#Фикр
ЎЗБЕКЧА РАҚСНИ НЕГА УНУТДИК?
🤔 Билмадик, қачон ва қай тарзда бу одат пайдо бўлди, ҳар ҳолда бугун ёшлар ўртасида грузинча, чеченча рақс оммалашди. Ким шу рақс элементларини яхшироқ эпласа, ҳаракатлари ўхшаса, ўша йигитча бундан ғурурланадиган аҳволга келдик. Ёмонми? Албатта, бир қарашда безиён.
Нақд гап шуки, биз аслида бошқачароқ одамлар эдик, юрак ҳовурини акс эттирадиган жуда гўзал ва ноёб рақс санъатимиз бор эди. Қизиқ, қаёққа ғойиб бўлди у?
🎞 YouTubeни кўринг. "Лазги" деб қидирувга берсангиз, йигитлар, улфатлар шайтон рақсига ўхшаган, умуман тушунарсиз ҳаракатлар билан, шаҳвоний қилиқлар қўшиб эшилаётганини кўрасиз. Ҳолбуки, Хоразм санъатининг гултожи бўлган "Лазги" оҳангларида ҳақиқий йигитлардек, чапани, ғурурли, беқиёс усулларга эга рақс йўли бор эди. Бугун у давра, тўй-ҳашамлардан йўқолиб кетган...
💭 "Дилхирож"ни олинг, аслида бу ҳақиқий улфатлар даврасидаги вазиятни намоён қиладиган рақс тури. Лаганда ош кўтариб кирадиган йигит дўстларини рақсга чорлайди, таомдан аввал беш дақиқа давра қуриб ўйин кўрсатади, аммо таомга гард юқмайди, бир дона гуруч тўкилмайди, бунинг завқига бошқалар ҳам қўшилиб рақсга берилади... Аммо, бугун "Дилхирож" ўзбек йигитларининг рақс услуби сифатида деярли йўқолиб кетган. Расмий тадбирларда дипломли раққослар ўйнайди, қарсак чаламиз ва шу билан тугади: салом "Лезгинка", салом Кафказча рақс.
🕺 "Андижон полкаси" эсингиздами? Ориф Тошматов куй яратди, Абдуғаффор Қодиров рақс йўлини топди ва бу куй, рақс мисли кўрилмаган даражада оммалашди. Йигитман деганнинг етмиш икки суягини ўйнатиб, вужудини яйратадиган, ўзига ярашадиган, усуллари ҳам жуда ярашиқли бир рақс бу. Аммо, нимагадир йигитлар орасида бу рақс турига бўлган қизиқиш, ўрганиш иштиёқи йўқолиб қолган.
☝️ Аслида бу кичкина масала эмаслигига бир мисол айтай. Ёшлар, айниқса, ўсмирлар доимо ўзига идеал қидиради. Бугунги Ўзбекистон ўсмирларининг бу жабҳадаги идеали ким? Чеченлар, доғистонликлар, грузинлар ва ҳоказо. Қисқаси, биз болаларимизнинг дид ва идеалларини миллий ўзанларимизга қаратишни эплолмаяпмиз.
❓ Энг хавотирлиси нима, биласизми? Вақт ўтгани сари мусиқий тобелик, орзумандалик ҳаётга кўчади, боланинг идеал жамият ва идеал шахс ҳақида тасаввурлари ўша чечен раққос йигитлари атрофида қолиб кетади. Йўқ, мен миллий маҳдудлик тарафдори эмасман, лекин ҳар ишда меъёр бўлиши керак, дейман.
⏳ Эслайсизми, 90-йилларда "Брэйк" йўналишидаги рақс постсовет ҳудудида шитоб билан оммалашган эди. Жамият қандай бўлса, унинг кун тартиби ҳам шундай бўлади, дейдилар. Шу маънода, ўша тартибсиз, тушунарсиз, бачкана кунларга мос, ўхшаш бу рақс ўсмирлар орасида кенг оммалашиб, гўё ўша кунларнинг ёшлар ҳаётидаги акси бўлганди.
📺 Бу ҳали ҳаммаси эмас. Охир-оқибат 90-йиллар авлоди чуқур депрессияни бошидан кечирди, қанча ёш-ёш йигитлар террористлар қармоғига осон илинди, яна қанчаси сал қийинчилик кўргандаёқ, хорижга ишлаш ва яшаш учун кетиб қолди... Бу мафкура жабҳасидаги аламли мағлубият эди!
🪢 Бу воқеалар ўртасида нозик бир боғлиқлик борлигини тушунган тушунади. Зотан, улар илдизидан беихтиёр узилиб қолган, ота-боболарининг ўзанидан бошқа ёқларга назар ташлаган авлод эдилар. Бугун ҳам шу тенденция изчил давом этаяпти, ишонинг. Мусиқада, рақсда янги трендлар пайдо қилиш, кейин уни муайян ҳудудларга реализация қилиш – ўйланган пропаганда кампаниясининг бир қисми.
Хўш, биз бу курашнинг қаеридамиз? Биз қайси булоқлардан сув ичаяпмиз? Илдизлардан узоқлашманг, майда нарсалар катта кўнгилсизликларнинг дебочасидир.
✍️Саид Бобоев,
"Ёшлар кундалиги" мухбири.

Мен шамман, бу шамнинг ёғдуси тушса,
Чароғон бўлади вайроналар ҳам.
Агар мен учишни истасам, учсам,
Паришон бўлади кошоналар ҳам.
✍ Фурўғ ФАРРУХЗОД
🖼 Образ: Анора Абдурашидова
Yoshlar kundaligi
Мен шамман, бу шамнинг ёғдуси тушса,
Чароғон бўлади вайроналар ҳам.
Агар мен учишни истасам, учсам,
Паришон бўлади кошоналар ҳам.
✍ Фурўғ ФАРРУХЗОД
🖼 Образ: Анора Абдурашидова
Yoshlar kundaligi