Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Сиз эртага келасиз,
Ҳозир
Юрагимни қўйдим ўртага...
✍ Шеър: Салим Ашур.
Р.S: Бугун шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Салим Ашур туғилган кун.
Yoshlar kundaligi

#Таҳлил
❤️ ЭРТАКЧИНИНГ СЕВГИ ЭРТАГИ
Ижодкор башарият дунёсида такрорланмас қилиб яратилган ғайриоддий шахс. Уларнинг жуда кўплари ҳаёти давомида илоҳият инъом этган қобилият эвазига бадал тўлаб яшашади.
Мен ушбу мақолада "Булбул", "Қор маликаси", "Кичик марварид", "Иркит ўрдакча" каби дунё кезган асарлар муаллифи бўлмиш Ҳанс Христиан Андерсеннинг романтик дунёси ҳақида қисқача ҳикоя қилмоқчиман.
➖ ❓ "Психоанализ" нима?
Психологияда "Психоанализ" деган тушунча бор. У онгостидаги оқимларни очиққа чиқариш билан шуғулланувчи назария. Кўплаб ижодкорлар асарларини ўзларининг руҳий ҳолати билан истамаган ҳолда боғлаб қўядилар.
➖ 🦆 Иркит ўрдакча
Андерсен мунтазам руҳий жароҳатлар оғриғи билан улғайди. У табиатан ўзига ишончи суст, хаёлпараст ва маънан жуда ёлғиз эди. Йигитнинг мирзатерак бўйи, беўхшов бурни, ичига кириб кетган ёноқлари ва бесўнақай овози доим атрофдагиларнинг ғижинини келтирарди. Ҳасратга тўлиб тошган бу кўнгил кейинчалик ўзини "Иркит ўрдакча" ва "Импровизатор" асарларида бош қаҳрамон ролини намойиш қилди.
➖ 🔥 Кундаликдаги ҳақиқатлар
Ҳанс ўз кундалигида қалбидан ўтказаётган кечинмалари, изтироб-у, ситамларини ҳикоя қилиб борар эди. У уйланмади, аёллар билан яқин муносабатга бормади. Тадқиқотчиларнинг фикрича Ҳанс аёллардан қўрққан ёки жинсий заифлиги сабаб улар билан муносабат ўрнатишга жазм қилолмаган. Андерсеннинг ўзи кундалигида танасида кечаётган ғайриоддий гормонал ўзгаришлар ва касалликлар ҳақида ёзиб қолдирган эди.
➖ ✨ Бахтли бўл Русалочка!
Андерсен доимо меҳр кўришни, севилишни истаган. Аммо орзулари ушалавермагач у ўз истакларини ёзган эртакларига кўчирди. Ҳанснинг илк муҳаббати Даниялик Риборг исмли қиз эди. Андерсен узоқ вақт қиз кўнглига қўл солиш пайида юрди, бироқ Риборг бахтга қарши адибни эмас, бой зодагоннинг қўлини тутиб кетди. Андерсен яна бир бор руҳий зарба еди. Йигит орадан йиллар ўтиб яна бир гўзал аёлни севиб қолди. Коллин исмли табиат сулув қилиб яратган бу нозанин Андерсенга қиё ҳам боқмади. У ҳам бадавлат инсонга турмушга чиқиб кетди. Андерсен эса Коллин ва Риборгнинг прототипи этиб "Кичкина марварид" - ўша биз севган "Русалочка" эртагини ёзди.
➖ 🩵 Муз юраккинам
"Булбул" эртагидагини билмаган одам бўлмаса керак. Чин қиролининг севимли сайроқи бўлбули. Биласизми, ўша хушовоз қушча Андерсеннинг учинчи муҳаббати - операчи Женни хонимнинг тимсоли эди. Бу аёл ҳам Ҳансни ташлаб бошқа эркакка турмушга чиқиб кетди. Бироқ Андерсен Женнини қаттиқ севиб қолганди, шунинг учун ундаги бағритошлик ва муҳаббатига нисбатан олинган рад жавобини ҳазм қила олмай "Қор маликаси" эртагини ёзди ва юраги муз қотган маликани Женнига прототип қилиб қўйди.
➖ 👸🏻Қиролни менсимаган хонимлар
Ҳанснинг эртаклари ер юзи бўйлаб ҳали ҳеч қайси эртакнавист хаёл қилолмаган машҳурликка эришди. Адибни писанд қилмаган нозанинлар эса ҳунук йигитнинг гўзал қалби сабаб асрлардирки дунё кезган эртак қаҳрамонларининг прототипи бўлиб тарихга муҳрланди. Ким билсин, агар Андерсен бахтли бўлганда юқоридаги эртаклар ёзилмаган бўлармиди. Муҳаббат ва меҳр мана шундай йўқдан бор ва бордан йўқ қилувчи чексиз куч, айниқса у ижодкорнинг қалбида бўлса...
Муҳаббатдан муҳаббат бўлур пайдо,
Муҳаббатсиз кишидан қоч, Ҳувайдо.
✍️ Учқуной Мардиева

#Жараён
ЭНДИ БАНКЛАРДАН ШАРТСИЗ 300 МИЛЛИОН СЎМГАЧА КРЕДИТ ОЛИШ МУМКИН
❗️ Айни вақтда давлат раҳбари раислигида ўтаётган йиғилишда келгуси йил учун устувор вазифалар белгиланмоқда. 2025 йилдан эътиборан:
➖ Тадбиркорларга “Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида шартсиз 300 миллион сўм кредит берилади.
➖ 30 та туманда балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик ва асаларичилик бўйича кооперациялар кўпайтирилади.
➖ Давлат банклари ҳам биттадан венчур компания очиб, маҳалла стартапларига ўз маблағидан жами 50 млн доллар ажратади.
➖ 5 миллиондан зиёд аҳоли даромадли қилиниб, 1,5 миллион одамни камбағалликдан чиқарилади.
➖ 1 мингта оғир маҳалла инфратузилмасига 3 триллион 200 миллиард сўм ажратилади.
➖ "Саноат қурилиш банки" Қувадаги йирик экспортёр билан Қўнғирот туманида брокколи экиш ва ёғочни қайта ишлаш лойиҳаларини амалга оширди. Бунга паст фоизли кредит ҳам берди.
➖ Ҳар бир контурга уруғ, кўчат, ўғит тарқатиб, етиштирилган маҳсулотни сотиб оладиган, тадбиркорларни ер эгалари билан боғлайдиган тизим яратилади.
Yoshlar kundaligi
ЭНДИ БАНКЛАРДАН ШАРТСИЗ 300 МИЛЛИОН СЎМГАЧА КРЕДИТ ОЛИШ МУМКИН
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
ПРЕЗИДЕНТ ПАРКЕНТЛИК ТАДБИРКОР АЁЛГА МУВАФФАҚИЯТ ТИЛАДИ
Президент “Аёллар дафтари” га киритилган, лекин кўмак ва интилиш туфайли тадбиркорга айланган паркентлик Фотима Боева билан мулоқот қилди.

#Сўровнома_2024
“ЙИЛ РЕКТОРИ”ГА ОВОЗ БЕРИНГ!
✅"Ёшлар кундалиги" йилнинг энг яхшиларини аниқлашда давом этади. Юқоридаги суратда вилоятимизнинг энг фаол олийгоҳ ректорлари ўрин олган.
🔂 Сизнингча, қайси номзод йилнинг энг яхшиси бўлишга лойиқ? Муносибларни қўллаб-қувватланг.
⚠️ Эслатма: турли ботлар орқали сунъий овоз жамғаришга интилганлар сўровномадан четлаштирилади.
🚩 Биз сизга энг зўрини илинамиз:
1️⃣ 2️⃣ 3️⃣ 4️⃣ 5️⃣ 6️⃣ 7️⃣ дам олиш маскани.
☎️+998702020101
🔹 Сўровнома 18 декабрь куни соат 17:00 га қадар давом этади. Энг кўп овоз тўплаган иштирокчи йил якунида ҳомийимизнинг махсус совғаси билан тақдирланади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
📱 Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook
“ЙИЛ РЕКТОРИ”ГА ОВОЗ БЕРИНГ!
✅"Ёшлар кундалиги" йилнинг энг яхшиларини аниқлашда давом этади. Юқоридаги суратда вилоятимизнинг энг фаол олийгоҳ ректорлари ўрин олган.
☎️+998702020101
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Болаликнинг кўчалари кўздан ўтар,
Умр - карвон, тўхтамайди мангу кетар.
Юрагимга зангор соғинч тиғдай ботар,
Болалигим, сен ҳам мени соғиндингми?
Айт, шўхлигим, сен ҳам мени соғиндингми?
✍️ Қўшиқдан.
📸 Фото: АбдулАзиз