#Жадидлар_авлодлари
ПРОФЕССОР ЖАМШИД АВЛОНИЙНИ ТАНИЙСИЗМИ?
❓ XIX аср охири ва XX аср бошидаги ўзбек миллий маданиятининг машҳур вакилларидан бири, маърифатпарвар шоир, драматург, журналист, олим, давлат ва жамоат арбоби Абдулла Авлонийнинг набираси ҳам бобосининг изидан бориб илм йўлини танлаганини биласизми?
📌 Кимё фанлари номзоди, фалсафа доктори, полимерлар ва нанотехнологиялар кимёси бўйича муҳандис Жамшид Авлоний 1956 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1991 йилдан шу кунга қадар АҚШда кимё йўналишида катта тажриба орттирган.
🔰 У Нобель мукофоти соҳиби, полимерларга оид изланиш олиб борган АҚШлик олим Алан Мак-Диармидга шогирд тушган ва унинг лабораториясида 1991 йилдан 1995 йилгача изланиш олиб борган. Устозининг юксак мукофотида унинг ҳам ҳиссаси бор.
🔒 Ҳозирда Жамшид Авлоний Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Нанотехнологияларни ривожлантириш марказида фаолиятини давом эттирмоқда.
Yoshlar kundaligi
ПРОФЕССОР ЖАМШИД АВЛОНИЙНИ ТАНИЙСИЗМИ?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
🤔 НОЯБРДА ҚАНДАЙ САНАЛАР НИШОНЛАНАДИ?
🗓 БАЙРАМЛАР:
➖🏢 4 ноябрь — Ўзбекистон Фанлар академияси ташкил топган кун
Жорий йилда 1943 йилдан буён фаолият юритаётган Академиянинг 80 йиллиги кенг нишонланади.
➖🛜 8 ноябрь — Бутунжаҳон Wi-Fiсиз кун
Асосий мақсад симсиз технологиялар билан боғлиқ турли хавфларга жамоатчилик эътиборини қаратишдир.
➖🇺🇿 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни.
➖🏥 12 ноябрь — Ўзбекистон тиббиёт ходимлари куни
Ушбу байрам 2006 йилдан буён ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида анъанавий тарзда нишонланади.
➖🇺🇳 16 ноябрь — ЮНЕСКО ташкил топган кун
БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ЮНЕСКО Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, 1945 йил 16 ноябрда тузилган. 1946 йил 4 ноябрдан ташкилот Низоми кучга кирган.
➖🇺🇿 18 ноябрь — Давлат байроғи куни
1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 8-сессиясида "Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги қонун қабул қилинган.
➖🎞 21 ноябрь — Бутунжаҳон телевидение куни
Ушбу сана БМТ Бош Ассамблеясининг 1996 йил 17-декабрдаги қарорига кўра ҳар йили 21 ноябрда форум тарзида ўтказилади.
➖🇺🇳 25 ноябрь — Бутунжаҳон аёлларга қарши зўравонликка барҳам бериш куни
Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш мақсадида БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йилдаги резолюцияси билан белгиланган.
➖🌐 30 ноябрь — Халқаро ахборотни ҳимоя қилиш куни
1988 йилдан буён нишонланадиган сананинг мақсади фойдаланувчиларга ўз қурилмаларини зарарли ахборотлардан ҳимоя қилишни эслатиб қўйишдир.
🔰 ТАВАЛЛУДЛАР:
➖ 2 ноябрь — Шохруҳ Хон. Мегаюлдуз ҳисобланган ҳинд актёри 1965 йилда Нью-Деҳли шаҳрида туғилган.
➖ 4 ноябрь — Сайида Мирзиёева (1984). Ўзбекистон Республикаси президенти ёрдамчиси.
➖ 4 ноябрь — Рашод Нури Гунтекин (1889-1956). Турк ёзувчисининг "Чолиқуши", "Хиноли қор", "Оқшом қуёши", "Муҳаббат симфонияси", "Оташ кечаси", "Яшил кеча", "Қон даъвоси" каби асарлари ўзбек тилига ўгирилган.
➖ 6 ноябрь — Шароф Рашидов (1917-1983). Давлат ва жамоат арбоби, атоқли ёзувчи ва шоир. Ўзбекистоннинг 1959-1983 йиллардаги раҳбари.
➖ 8 ноябрь — Михаил Ломоносов (1711-1765). Рус табиатшунос олими, рус адабий тилининг асосчиси, шоир, рассом ва тарихчи.
➖ 9 ноябрь — Иван Тургенев (1818-1883). Ўзбек китобхонлари орасида "Оталар ва болалар", "Овчининг мактублари", "Муму" каби асарлари машҳур.
➖ 11 ноябрь — Фёдор Достоевский (1821-1881). "Жиноят ва жазо", "Телба", "Ака-ука Карамазовлар", "Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар", "Ўлик уйдан мактублар" сингари 20 га яқин асарлари таржима қилинган.
➖13 ноябрь — Усмон Носир (1912-1944). ХХ аср 30-йилларининг бошида ўзбек шеъриятига янги оқим олиб кирган. Шоир, таржимон ва драматург сифатида шуҳрат қозонган.
➖15 ноябрь — Насиба Абдуллаева (1961). 63 ёшни қарши олаётган санъаткор Ўзбекистон ва Озарбайжон халқ артисти унвонлари соҳибаси.
➖ 28 ноябрь — Стефан Цвейг (1881-1942). Австриялик ёзувчининг "Номаълум аёл мактуби" новелласи шуҳрат қозонган.
➖ 30 ноябрь — Жонатан Свифт (1667-1745). 1667 йилда туғилган ирландиялик ёзувчи ва жамоат арбоби "Гулливернинг саёҳатлари" романи орқали бутун дунёга машҳур бўлган.
➖ 30 ноябрь — Уинстон Черчилль(1874-1965). 9 йил давомида Буюк Британия бош вазири бўлган. Адабиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиби.

Forwarded from Shoxrux_Yurist24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰Yoshlar yetakchilarga qanday imtiyozlar berilgan?
✅Mahallalarda Yoshlar yetakchilariga quyidagi imtiyozlar berilgan:
➖har chorak yakuni bo‘yicha oylik ish haqining 50 foizigacha miqdorda mukofot puli beriladi;
➖ bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravarigacha bo‘lgan miqdorda turar joy ijara to‘lovi qoplab beriladi;
➖yil yakuni bo‘yicha o‘ziga biriktirilgan hududda yuqori natijalarga erishgan Yetakchilarga ipoteka krediti asosida sotib olinayotgan uy-joy qiymatining 50 foizidan yuqori bo‘lmagan miqdorda subsidiya beriladi;
➖har chorakda eng ilg‘or 100 nafar Yetakchilar bir oylik ish haqiga teng miqdorda bir martalik pul mukofoti bilan taqdirlanadi;
➖Milliy kadrlar zaxirasiga kiritiladi bunda ushbu Yetakchilar tanlovsiz to‘g‘ridan-to‘g‘ri yuqori lavozimlarga o‘tkaziladi.
☝️Mazkur videoni Yoshlar yetakchilariga yuborib qo‘ying
Telegram Instagram Youtube