#Туйғу
Бизнинг қувончларга йўқ эди ташбеҳ,
Бошимизга бахтлар ёғди устма-уст.
✍️ Носиржон Жўраев
📸 Фото: Холида Мусулмон
Yoshlar kundaligi
Бизнинг қувончларга йўқ эди ташбеҳ,
Бошимизга бахтлар ёғди устма-уст.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти учун 1000 та автобус харид қилинади
✅ Зойир Мирзаев 16 октябр куни ўтказилган “ҳокимлик соати”да Тошкент вилоятида транспорт соҳасидаги хизматларни яхшилаш учун 1000 та янги автобус харид қилиш бўйича топшириқ берди.
😘 Транспорт бошқармаси аҳоли вакилларининг фикрини ўрганган ҳолда, барча шаҳар ва туманлардан вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳри ва пойтахтга янги қатнов линияларини ишга туширади. Бу янги ташкил этилаётган жамоат транспорт йўнилишларининг марказида Нурафшон шаҳри туриши лозимлиги алоҳида қайд этилди.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов
✅ Турсунов Отабек Равшанбек ўғли — Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
📎 О.Турсунов бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари сифатида фаолият юритаётган эди.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_ҳикмати
Асосида озгина бўлса ҳам коррупция бўлган ва унинг устига қурилган карьера — домино тошлари териб қўйилган столга ўхшайди: озгина ҳаракат ҳам тошларни навбати билан қулатади.
✍️ Айзек Азимов
🎨 Рассом: Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi
Асосида озгина бўлса ҳам коррупция бўлган ва унинг устига қурилган карьера — домино тошлари териб қўйилган столга ўхшайди: озгина ҳаракат ҳам тошларни навбати билан қулатади.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда
🇺🇿 Қоғозни асранг: 25 октябрь куни Ўзбекистонда “Қоғозсиз бир кун” эко-акцияси ўтказилади, мақсад қоғоздан фойдаланишни камайтириш.
🇺🇸 Ўз режаси бор: АҚШ президентлигига номзод Камала Харрис, сайловда ғалаба қозонса, Байден сиёсатини давом эттирмаслигини маълум қилди.
🇷🇺 🇺🇦 Қурбонлар саноқсиз: 17 октябрь, пайшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украина ҳудудига битта Kh-59 бошқариладиган ракета, шунингдек, 56 та дрон билан ҳужум қилди.
🇰🇿 Янги чеклов: Қозоғистонда фирибгарларга қарши кураш учун фуқароларга сим-карталар сонини чеклаш ва электрон ҳукумат портали орқали бериш режалаштирилмоқда.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
🌐 “Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
📝 Қарорга кўра, Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди:
📎 сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 миллиард АҚШ долларига етказиш;
📎 ЯИДХП (my.gov.uz) да сунъий интеллект асосида кўрсатилаётган хизматлар улушини 10 фоизга етказиш;
📎 сунъий интеллект йўналишида фаолият юритувчи илмий лабораториялар сонини 10 тага етказиш ҳамда юқори қувватли ҳисоблаш серверларини ишга тушириш;
📎 Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексида (Government AI Readiness Index) Ўзбекистонни биринчи 50 та ўриндаги давлатлар қаторига киришига эришиш.
✅ 2025 йил 1 сентябргача лойиҳалар ва илмий-амалий тадқиқотларни зарур маълумотлар билан таъминлаш мақсадида қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ барча ахборот хавфсизлиги чораларини кўрган ҳолда “катта маълумотлар” базаси яратилади.
🟢 2026 йил 1 майгача сунъий интеллект технологияларини жорий этиш лойиҳалари доирасида маълумотларни қайта ишлаш учун мўлжалланган ҳисоблаш қувватлари ишга туширилади.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ажабо
Одамлар — қаҳрамон!
🌐 Туркиянинг Бурса шаҳрида йўловчилардан бири юриб кетаётган катта юк машинасига сакраб чиқиб, уни тўхтатиб қолди ва авария ҳолати бартараф этилди.
Yoshlar kundaligi
Одамлар — қаҳрамон!
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
Телеграм Ўзбекистонда офис очиши мумкин
📱 Linkedin тармоғида мессенжер офис бош менежерлигига номзодлар излаётгани ҳақида эълон берилгани айтилмоқда.
✈️ Унга кўра, Телеграм Wallet продуктини олиб кирмоқчи ва талабларда ҳам шу кўрсатилган.
💳 Қўшимчасига Wallet UzCard ва Humo билан интеграция қилинса, мессенжер ичида тўловлар осонлашиши кутилмоқда.
Yoshlar kundaligi
Телеграм Ўзбекистонда офис очиши мумкин
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият
"Ғалаба"нинг райҳонлари
🌿 Янгийўл туманидаги "Ғалаба" МФЙ илгари қандоқ бўлган, билмадим, аммо бугун чор-атрофга муаттар райҳон иси таралиб турган, обод ва шинам масканга айланибди. Умуман, ҳар бир раҳбарнинг ўз почерки бўлади. Зойир Мирзаев райҳон гулининг харидори, шинавандаси. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳовлисида ҳам гул-у райҳонлар барқ уриб, яшнаб турганини кўрганман.
💐 Шунданми, сезаяпсизми, вилоятимизнинг шаҳар ва қишлоқларида райҳонлар кўпайди. Наманган гуллар шаҳри, деб довруғ қозонгани сингари, бугунги кунда Тошкент вилояти – райҳонлар ўлкаси, райҳонлар шаҳри, деган яхлит тасаввур пайдо бўлаяпти.
Мирзо Озод
Yoshlar kundaligi
"Ғалаба"нинг райҳонлари
Мирзо Озод
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM