Yoshlar kundaligi | Rasmiy
117K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Назар

ЎҚИТУВЧИЛАР ДУНЁ МАМЛАКАТЛАРИДА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАРГА ЭГА?


👩🏻‍🏫1 октябрда Ўзбекистонда ўқитувчи ва мураббийлар куни нишонланади. Хўш, ўқитувчилар бошқа давлатларда қандай имтиёзларга эга?

🇵🇱Польша

Бу ерда ўқитувчиларга транспортлардан фойдаланиш учун 50% чегирма ёки дўконда озиқ-овқат маҳсулотларига алмаштирилиши мумкин бўлган махсус купонлар берилади. Улар 60 ёшда нафақага чиқишади.

🇩🇪Германия

Агар ҳафтасига ўқитувчининг 25 соат дарси бўлса, у коммунал тўловлардан озод этилади. Шунингдек, улар кутубхоналардан бепул фойдаланиш имконига эга. Германияда ўқитувчилар 63 ёшдан пенсионерлар сафига қўшилади.

🇫🇷Франция

Франциялик устозлар музейларга бепул кириши мумкин. Шунингдек, битта мактабда 6 йил ишлагандан сўнг ўқитувчилар иш жойи сақланган ҳолда 1 йилгача бўлган таътил олишлари мумкин. Маълумот ўрнида, бу ерда ўқитувчилар 60 ёшдан нафақага чиқади.

🇺🇸АҚШ


Ўқитувчилар турли ярмаркаларда қатнашиб, мактаб томонидан тўланадиган пул эвазига компьютер, планшет ва чегирмали китобларни сотиб олишлари мумкин. Улар ўртача ҳисобда 67 ёшдан нафақага чиқишлари мумкин.

🇷🇺Россия

Мамлакатда ўқитувчиларга уй-жой олиш ва коммунал хизматларни тўлашда компенсация берилади. Бу ерда эркаклар 60 ёшдан, аёллар 55 ёшдан нафақа олишади.

🇲🇽Мексика

Ўқитувчилар учун махсус карталар берилади. Улар озиқ-овқат, транспорт, авиачипталар, маданий тадбирлар ва кўчмас мулк сотиб олишда чегирмаларга эга. Мамлакатда ўқитувчилар 60 ёшдан пенсияга чиқишади.

🇺🇿Ўзбекистон

Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди. ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади. Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди. PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади. Аниқ фанлар бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган ўқитувчиларга пул мукофоти берилади. Юртимизда аёллар 55 ёшдан, эркаклар эса 60 ёшдан нафақага чиқишади.

Анора Абдурашидова тайёрлади.


Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитой байрамга ҳозирлик кўрмоқда — бугун, 1 октябрь куни Хитой Халқ Республикаси 75 ёшга тўлди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Янги уй олмоқчи бўлганларнинг дардини айтиб чиқишибди. 🤣

➡️ Видеони янги уй олган танишларингизга юборинг.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Яхудий онанинг уйланган ўғлига насиҳатлари

Жон ўғлим, сени яхши кўришимни ва барча такрорий насиҳатларим ўз меҳримни изҳор этишимнинг бир усули эканлигини унутма.

Хотининг сенга мен каби муносабатда бўлишини кутма. Ҳеч қачон бундай бўлмайди, у сени туғмаган.

Ҳар доим пайпоғингни ўзинг юв. Ўрнингга фақатгина кир ювиш машинаси ёрдам бериши мумкин. Нуқта. Тиш чёткангни эса ойда бир марта ўзгартир.

Ҳеч қачон хотинингга: "Ойим бошқача қиларди!" дея кўрма. "Ойим тайёрлагани мазали бўларди", - дейишни эса абадий унут!

Хотинингдан менга нолима. Уни ўзинг танлагансан! Хотинингга олдинги муносабатларинг ҳақида гапирма. Унутганман деб туриб ол!

Телефонингда фақатгина "хавфсиз" маълумотни сақла. Бошқа барчасини хотирангда сақла, хотирангни машқ қил.

Хотининг тайёрлаган овқатни доим мақта. Ҳеч қачон хотинингга отанг билан жанжалимизни айта кўрма. Бунга анча бўлган ва ҳеч кимга алоқаси йўқ.

Агар мен касал бўлиб қолсам, ҳафтада бир марта йўқла. Бу мен учун муҳим. Яна бир нарса, илтимос, йўл-йўлакай ширинлик ҳам ола кел...

Сендан телефон созламалари ҳақида сўраганимда асабийлашма! Сени тувакка ўтиришни ўргатганимни унутма.

Унутма, энди ҳаётингда асосий аёл – бу хотининг.

Агар хотининг сендан "Бу кийим семиз кўрсатмаяптими?", - деб сўраса ҳар доим: "Нималар деяпсан! Умуман олганда менга озгандек кўринаяпсан", - деб жавоб қил.

Агар хотининг сенга нимадир муҳим(таъмирлаш, мўйнали пальто, машина, саёҳатлар, велотренажёр, чангютгич роботи ва хкз) нарсалар ҳақида сўраса, ҳар доим учинчи мартада рози бўл.

Чунки аёл киши биринчи марта овозда ўйлайди, иккинчисида унга бу нарса керакми ёки йўқлигини овоз чиқариб ўйлайди, агар у буни учинчи мартада ҳам сўраса, демак, аниқ керак. Учинчи мартада рози бўл! Ҳисоблашма! Олдинроқ бажарсанг: у қайта ўйлаб кўрган бўлади, кейинроқ бажарсанг, у энди аразлаган бўлади... Аммо гуллар, ширинликлар бундан мустасно. Хотин буни тиламаслиги керак, бу муқаддасдир!

Агар сендан бирор нарса ҳақида сўрасам, уни биринчи мартадаёқ бажар! Шубҳаланмаслигинг мумкин: сўрашдан олдин 333 марта ўйлаганман.

Ҳеч қачон хотининг ота-онасини танқид қилма. Улар сен танлаган аёлни дунёга келтиришганини унутма!

Ўзингни ривожлантир. Китоб ўқи, маърузалар тингла, тренингларга бор, курсларда таҳсил ол.

Олти кечани оиланг билан биттасини дўстинг билан ўтказ. Бу руҳий мувозанат учун керак.

Ҳеч қачон меҳмонга келганда бўш қўл билан кириб келма. Бу ҳурматсизлик.

Ҳар доим ҳамма байрамларда хотинингни табрикла. Шунингдек, турмуш қурганинг ва танишган кунингда ҳам. Аёл учун бу жуда ҳам муҳим.

Эшикни очишдан олдин табассум қил! Хотининг ва болаларинг учун хотиржамлик ва ишончлилик барометри сен ўзинг эканлигингни унутма.

(c) Инна Коневская

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Кўнглингга мунг кирди... Мунг кирди.
Бунчалар жим кирди, жим кирди?


✍️ Усмон Азим

📸 Фото: Шерзод Қорабоев
🖼 Образда: Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
‼️‼️‼️

Бугун Green Card учун аризаларни қабул қилиш бошланади


🌐 АҚШда расман ишлаш ва яшаш ҳуқуқини берувчи лотореясига аризаларни топшириш бугун, 2 октябрь – Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланиб, 5 ноябрь соат 21:00 га қадар давом этади. Лотореяда жами 55 мингта Green Card ўйналиши кўзда тутилган.

📎 Дастурда иштирок этиш учун dvprogram.state.gov сайти орқали анкета тўлдирилади.

➡️ Хабарни "Америка орзуси"да юрган танишларингизга юбориб қўйинг. Дарвоқе, "через" Мексика кетиш йўқ, ўртақлар.😉

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳонинг_болалиги

БУЮК ҚАЛБ СОҲИБИ

📌 "Кучсиз одамларгина ҳеч қачон кечирмайди. Кечиримлилик кучлиларга хос".

🔸 У 1869 йил 2 октябрда Ҳинд диёрида туғилди. Жуссаси кичик, қора рангли, ташқи тарафдан бошқалардан фарқ қилмаган бу кичкина болакай унча-мунча одамда учрамайдиган катта юрак соҳиби эди. Ёшлигида уни эркалаб, Мония деб аташган. Ёш пайтиданоқ бу боланинг ич-ичида жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳисси мавжуд бўлган.

🔺 Гоҳ-гоҳида болалар билан уришиб қолса, онасининг "Нега сен ҳам қайтариб урмадинг?" деган саволига "Нега кимдир урса, мен ҳам уни уришим керак?", "Нега кимнидир уришим керак?" деган жавоблар бериб қоларди.

📜 Ўз табақасига кўра, мактабдош дўсти билан ўртоқ бўлмаслик, унга тегинмаслик, у билан қўл бериб сўрашмаслик буюрилган бўлса-да, бу буйруққа бўйсунмасди ва "Нега мен унга тегмаслигим, у билан қўл бериб сўрашмаслигим керак? У ҳам менга ўхшаган одам-ку. У билан орамизда ҳеч қандай фарқни сезмаяпман", дерди жаҳлланиб.

☝️ Адолатсизликка тоқат қилолмасди у. Шу сабаб, ожизларни ҳимоя қилиш, адолатни, ҳақиқатни тиклаш йўлида бутун умрини сарфлади.

20 ёшиданоқ ўз мамлакати ҳуррияти учун ҳал қилувчи қадамни ташлаган ва ўз халқи орасида "буюк қалб эгаси" номини олган бу болакайнинг исми...

Ганди эди. Моҳандас Карамчанд Ганди эди.

🎨 Рассом: Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Инновация

Хитойда кафт орқали тўлов тизими ишга туширилибди
.

🌐 Янгилик "WeChat Pay" дастури асосида ишлайди. Тўлов автоматик равишда амалга оширилади.

🤖 Технология сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилиб, у кафтнинг юзасини сканерлаш орқали тўловни ечиб олади.

☝️ Биз эса Ботир Қодиров аслида кимнинг ўғли эканига аниқлик киритиб, энди Даврон Кабулов ва унинг отасини муҳокама қилиб юрибмиз...

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кўзгу

Бу расмдан кимларни танидингиз? Изоҳларда ёзинг.

🎨 Рассом: Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Тошкент боғларида йигирма тўртинчи йил анорлари ғарқ пишди


Хўш, анорнинг қандай фойдали хусусияти бор? Нима учун шифокорлар анорни тавсия қилишади?

Анор юракка қувват беради.

Анор камқонларга тавсия қилинади. Чунки, туятиш анор қонни кўпайтиради.

Қува анори, Каттақўрғон нордон анори, Денов анори — машҳур. Тошкент вилоятида Оҳангарон ва Паркент туманларида хонадон шароитида оқ анор, қозоқи ва туятиш навли анорлар етиштирилади.

Анорга айрим мамлакатларда хушманзара бута, эстетик завқ берувчи ўсимлик сифатида қаралади ва махсус парваришланади.

Анор мумтоз адабиётда сир-синоатга тўла юрак, қалб рамзи, гўзал бадиий образ ҳисобланади. Қиз кўнглини анорга ўхшатиш ҳам халқ оғзаки ижодида учрайди.

Анор бугун Тошкент бозорларида 20-30 минг сўм атрофида сотилмоқда. Аслида анор энди пишади. Уста боғбонлар совуқ тушиб, қиров қўнганда анорни узиб олишади.

Ўзбек анори энг кам қурт, зараркунда тушган миллий маҳсулот. Қолган мева-чевалар қурт босиб, турли ҳашаротлар зарар етказиши одатий ҳолга айланди. Анордан еб қолинг, йилдан йилга унгаям қурт тушаяпти!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Шарҳ

Исроил-Эрон тўқнашуви: курашнинг янги жабҳаси


Кеча тунда дунё учинчи жаҳон урушига жуда яқин келди. Эрон балластик ракеталар билан Исроил шаҳарларини бомбардимон қилди. Бу Эроннинг тўғридан-тўғри берилган биринчи зарбасидир. Исроил ва Эрон қарама қаршилиги узоқ вақт прокси урушлар тарзида ривожланиб келди, аммо охирги ойларда содир бўлган воқеалар вазиятни кескинлаштириб юборди.

Воқеалар мундарижасига қарайдиган бўлсак, Исроил бу урушни ўзи хоҳлади, Эрон билан тўғридан тўғри урушга кириш учун узоқ вақт тайёрланди, икки давлатниг олий раҳбарияти бир вақтнинг ўзида ахборот уруши олиб боришди. Хўш, Исроил бундан қандай манфаат кўзламоқда?

Бизнингча, мақсад Яқин Шарқда Эрон амбицияларига жиддий зарба бериш, уни бутунлай қуролсизлантириш орқали Исроил ўзи учун янги, мутлақо бошқача даврга киришни мўлжал қилган. Эрон режими қуласа, Исроилга қарши турадиган бошқа жиддий куч қолмайди: аввалроқ Ироқ кучсизлантирилган, Миср ҳам пароканда қилинган, Туркия Исроил билан даҳанаки можаро қилиши мумкин, амалда эса улар умумий иттифоқчилар гуруҳига киради.

Эрон билан уруш Исроилга қанчалар қимматга тушади, форслар нималарга қодир ўзи? Эрон ядро қуролига расман эга бўлмаса ҳам, баъзи манбаларда мамлакат аллақачон ядровий даврга киргани айтилади. Истиқболда Исроилнинг мавжудлигига жиддий хавф сифатида кўриладиган бундай жиддий воқеага йўл қўймаслик учун бугун Исроил Эронни катта урушга чорлади. Исроил элитасининг фикрича, Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги керак ва бу йўлда уруш муқаррар эди. Энди прокси давлатлар ва гуруҳлар орқали эмас, тўғридан-тўғри уруш аланга олди.

Албатта, Эрон бу – катта можаролардан ўзини олиб қочишга уринадиган араб давлатлари эмас. Иқтисодий салоҳияти жаҳон иқтисодиёти билан мустаҳкам боғланмаган, санкциялар билан қўрқитиш мантиқсиз. Исроил ва унинг энг яқин иттифоқчиси АҚШ Эронга қарши қандай юриш қилади – гап шунда. Чунки, Исроил мустақил равишда ҳозирги Эронга қўшин киритишга журъат қила олмайди, АҚШнинг қўллови бу ерда жуда зарур. АҚШда эса сайловлар йили, улар ҳам катта можароларга дучор бўлишдан тийилади. Хуллас, дунё тарихида яна бир муҳим воқеликка гувоҳ бўлаяпмиз.

Хулоса шуки, биз ҳар қандай урушларга, ҳунрезликка қаршимиз. Урушқоқ давлатлар ва лидерларнинг дастидан оддий одамлар жабр чекаяпти – фожиа шунда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Мен бахтни кўрганман. Кўрганман. Аниқ.
Ҳатто кўзларимиз учрашган бир зум.
Ўртада бўлмаган салому алик,
Фақат лабларига қўнган табассум.

✍️ Шеър: Усмон Азим

📸 Фото: Саҳобиддин Рустамов
🖼 Образда: Зилола Ҳакимжонова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

🇷🇺 "Стоп" патент: Нижний Новгородда 2024 йил 1 октябрдан мигрантларга меҳнат патентларини бериш тўхтатилди.

🇰🇬 65 гектарли гольф майдони: Қирғизистон Президентининг ўғли Рустам Жапаров Иссиқкўлда Марказий Осиёдаги энг катта гольф майдончасини қуряпти.

🇮🇷 Парвоз тўхтатилади: Эрондаги барча рейслар парвозлар хавфсизлиги учун 3 октябр тонгига қадар бекор қилинди.

🇰🇿 Фирибгарлар, огоҳ бўлинг: Депутат Магеррам Магеррамов кибержиноятларнинг олдини олиш мақсадида Қозоғистонда онлайн кредитларни тақиқлашни таклиф қилди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Назар

🔥 ОЛОВ ҚЎЙНИДАГИ ОЛИЙГОҲЛАР. ДУНЁГА БИР НАЗАР

Октябрь иккита йирик ёнғин билан бошланди. Бири Тошкент давлат аграр университетида, бири Самарқанд архитектура-қурилиш университетида содир бўлди. Биз дунё университетларида содир бўлган ёнғинлар хронологиясига назар солдик.

🇰🇪 Капсус давлат университети, Кения

2021 йил. Олийгоҳдаги ёнғин талабаларнинг норозилик намойиши вақтида юзага келган. Натижада ўқув бинолари ва талабаларнинг ётоқхоналари ёниб кетган.

🇮🇳 Деҳли университети, Ҳиндистон

2019 йил. Университетнинг маъмурий биносида ёнғин келиб чиқди. Ушбу ёнғин қимматли ҳужжатлар ва олийгоҳнинг архив материалларининг ёниб кетишига сабаб бўлди.

🇨🇳 Хитой фан ва технология университети

2017 йил. Университет лабораториясида ёнғин содир бўлди. Оқбатда Илмий-тадқиқот ишлари бўйича қимматли маълумотлар ва жиҳозлар ёниб, кулга айланган.

🇹🇷 Анқара университети, Туркия,

2015 йил. Ёнғин ҳам кутубхонада юзага келиб, катта ҳажмдаги қадимий китобларнинг ёниб кетишига сабаб бўлган. Бу ҳолат илмий ҳамжамиятда катта йўқотиш сифатида қабул қилинди.

🇷🇺 Москва Давлат университети, Россия

2005 йил. Талабалар турар жойини қамраб олган ёнғин оқибатида юзлаб одам эвакуация қилинган. Бинога катта зарар етган, аммо ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.

🇫🇷 Бернард Университети, Франция

1999 йил. Ёнғин кампусдаги илмий лабораторияларнинг катта қисмини вайрон қилди, қимматбаҳо илмий жиҳозлар ва тадқиқот материаллари аланга ичида қолди. Бу ёнғин давлат тарихидаги энг катта йўқотишлардан бири бўлиб қолди.

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM