#Даҳонинг_болалиги
📖 ҚОЗОҚ АДАБИЁТИ ВА ТАРИХИ ҚЎРИҚЧИСИ
☀️ 1897 йил 28 сентябрь. Семипалатинск (ҳозирги Абай) вилояти. Серсув Иртиш дарёси соҳилидаги хонадонда ўғил туғилди. У кейинчалик жаҳонга машҳур адиб, ўз халқининг ғурури, туркий адабиёт дурдоналарини асраб қолган фидойи академикка айланди.
📜 Болалиги сўзга чечан жираулар даврасида ўтди. Овулдаги тўй-маъракаларда дўмбира жўрлигида айтилган достонлар адабиётга меҳр уйғотди. У асл тарихни аввал оқсоқоллардан, овул мактабининг холис устозларидан ўрганди. Кейинчалик, сохта тарихни ўқиганда бунга чидаб туролмади ва қалами билан жаҳолатга қарши маърифат билан кураш бошлади. Бу унга қимматга тушган эди...
📚 3 ёшида отасидан, 5 ёшида онасидан айрилиб, амакисининг қўлида қолди. Болаликдан меҳнатга чидамли бўлиб ўсди. Китоб ўқишни яхши кўрарди. Айниқса, Абай насиҳатлари, “Манас” достони, Жомий, Навоий, Махтумқули, Бердақ ғазаллари, халқ қўшиқларини жуда яхши кўрган. Хотираси кучли бўлиб, икки-уч соат ҳам баҳри байт беллашувида тўхтамай шеър айтоларди.
🎭 Аввалига мадрасани, кейин мактаб ва ўқитувчилар семинариясини битирди. 20 ёшга тўлмай “Енглик-Кебек” саҳна асари билан қозоқ драматургиясига асос солди. Чор Россиясининг қулаши билан минтақада истиқлолчилик ҳаракатлари бошланиб кетди. Жадидчиликнинг муқобили бўлган Алаш ҳаракатининг “Жанар” ёшлар ташкилотига қўшилди ва унинг етакчисига айланди. 21 ёшида “Абай” журналини чоп эттирди. Аммо 1919 йилда совет ҳокимиятининг ўрнатилиши унинг ҳаётини остин-устун қилиб юборди.
⚡️У энди фаолиятини журналистика ва драматургияга бурди. Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этди. Миллатпарварлиги эса шўроларнинг ғашига тегарди. Ниҳоят, унга қарши ҳужум бошланди. Уни умрбод қамоқ ёки муқаррар отув кутарди...
📌 Чорасиз қолган йигит аввал Тошкентда, кейин Москвада ўқиди. У пайтлар минтақада очарчилик ҳукм сурарди. Бир бурда нон топиш ҳаёт-мамот масаласига айланганди. Бундай шароитда ўқиш ҳақида ўйлаш кўпчиликнинг кўнглига сиғмасди. Аммо у барча қийинчиликка рози бўлиб олий маълумот олди, олим бўлди.
🤝 Ниҳоят, у сиёсатга аралашмасликка қарор қилди. Умрини адабиёт ва илмга бағишлади. Абдулла Қодирийни ўзига устоз деб биларди, Чингиз Айтматов эса энг севикли шогирди бўлди. У қозоқ адабиёти ҳам жаҳонда ўз ўрнига эгалигини исботлаб берди.
📔 Иккинчи жаҳон уруши авжига чиқаётган йилларда Марказий Осиёда иккита катта роман яралди. Бири Ойбекнинг “Навоий”си бўлса, бири унинг қаламига мансуб “Абай” эпопеяси эди. Бу романга “Қозоқ халқининг бадиий қомуси” дея таъриф берилди, 150 тилга ўгирилди.
💠 Олим сифатида Абайнинг 100 йиллигини ўтказиш, “Қозоғистон тарихи”ни ёзиш, “Манас” достонини сақлаб қолиш ва тарғиб этишда фидойилик кўрсатди.
✅ Ёзувчи, тарихчи, тилшунос, фольклор бўйича мутахассис, адабиётшунос, файласуф – унда буларнинг бари бенуқсон даражада мужассам эди.
Академик ёзувчи, туркий халқларнинг самимий дўсти бўла олган бағрикенг инсон
Мухтор оға эди. Мухтор Авезов эди
✍ Отабек Бакиров
🎨 Фарруҳ Авелов
Yoshlar kundaligi

#Тайинлов
“Нурафшон” телекaналига янги раҳбар тайинланди
📣 Маълумотларга кўра, Ғуломжон Хурсандович Самадов “Нурафшон” телеканали директори сифатида фаолият бошлаган.
✅ У бунга қадар Президент администрациясида масъул лавозимда ишлаб келаётган эди.
🫥 Ғулом Самадов турли йилларда МТРК тизимидаги телеканалларда, жумладан Халқаро пресс-клуб шарҳловчиси сифатида ишлаган.
Yoshlar kundaligi
“Нурафшон” телекaналига янги раҳбар тайинланди
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Менга Пушкин бир жаҳону,
Менга Байрон бир жаҳон,
Лек Навоийдек бобом бор,
Кўкси қалқон, ўзбегим...
✍️ Шеър: Эркин Воҳидов
🖼 Образда: Анора Абдурашидова
Yoshlar kundaligi
Менга Пушкин бир жаҳону,
Менга Байрон бир жаҳон,
Лек Навоийдек бобом бор,
Кўкси қалқон, ўзбегим...
✍️ Шеър: Эркин Воҳидов
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
🍁 ОКТЯБРЬ ФАРЗАНДЛАРИ – СИЗ УЛАРНИ ТАНИЙСИЗМИ?
1 октябрь
➖ Ип Ман (1893-1972) – Хитой жанг санъати устаси, Брюс Лининг устози;
➖ Ҳалима Аҳмедова (1960) – таниқли шоира, журналист ва адиба.
2 октябрь ➖ Махатма Ганди (1869-1948) – Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракатининг раҳнамоларидан бири.
4 октябрь ➖ Отажон Худойшукуров (1944-1994) – Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон халқ артисти.
5 октябрь
➖ Дени Дидро (1713-1784) – француз ёзувчиси, файласуф;
➖ Эмомали Раҳмон (1952) – Тожикистон Республикаси Президенти.
7 октябрь
➖ Владимр Путин (1952) – Россия Федерацияси Президенти;
➖ Мирзо Озод (1994) – шоир, "Ёшлар кундалиги" журналисти.
8 октябрь
➖ Марина Цветаева (1892-1941) – шоира, ёзувчи, таржимон;
➖ Юлиан Семёнов (1931-1993) – "Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси", "Тирик қолиш буюрилган" романлари муаллифи, машҳур айғоқчи Штирлиц образини яратган;
9 октябрь ➖ Озода Нурсаидова (1974) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Нурафшон шаҳрида туғилган.
10 октябрь ➖ Павел Дуров (1984 ) – Телеграм ва ВКонтакте ижтимоий тармоғининг асосчиси.
11 октябрь ➖ Амитабх Баччан (1942) – ҳинд актёри, "Боғбон", "Зулмат", "Гоҳи шодлик, гоҳи ғам..." каби фильмларидаги роллари машҳур.
13 октябрь ➖ Маргарет Тетчер (1925-2013) – Буюк Британиянинг 71-Бош вазири, "Темир хоним" лақаби билан шуҳрат қозонган арбоб.
14 октябрь
➖ Козим Қаюмов (1955) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист;
➖ Шабнам Сурайё (1981) – Тожикистондаги энг машҳур санъаткорлардан бири.
15 октябрь
➖ Михаил Лермонтов (1814-1841) – шоир, ёзувчи, "Замонавий қаҳрамон", "Демон", "Маскарад", "Шоирнинг ўлими" асарлари машҳур;
➖ Ҳаким Назир (1915-2008) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси.
16 октябрь ➖ Оскар Уайлд (1854-1900) – ёзувчи, "Дориан Грейнинг портрети" романи билан танилган.
17 октябрь
➖ Шермат Ёрматов (1939-2021) – хор дирижёри, Ўзбекистон халқ артисти;
➖ Эминем (1974) – америкалик реппер.
19 октябрь ➖ Руслан Чагаев (1978) – бокс бўйича жаҳон чемпиони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи.
20 октябрь➖ Одил Ёқубов (1926-2009) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси, "Улуғбек хазинаси", "Муқаддас", "Музқаймоқ", "Яхшилик" асарлари машҳур.
21 октябрь
➖ Альфред Нобель (1833-1896) – швед кимёгари, динамит ихтирочиси, Нобель мукофоти асосчиси;
➖ Муниса Ризаева (1986) – санъаткор.
22 октябрь
➖ Иван Бунин (1870-1953) – рус ёзувчиси, Нобель мукофоти соҳиби;
➖ Обид Асомов (1963-2018) – сўз устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
23 октябрь
➖ Жанни Родари (1920-1980) – болалар ёзувчиси, "Чиполлино", "Желсомино ёлғончилар мамлакатида" асарлари машҳур;
➖ Пеле (1940-2022) – бразилиялик футболчи, уч карра жаҳон чемпиони, “Футбол қироли".
25 октябрь
➖ Пабло Пикассо (1881-1973) – француз рассоми;
➖ Мақсуд Шайхзода (1908-1967) – серқирра ижодкор, "Мирзо Улуғбек", "Жалолиддин Мангуберди", "Тошкентнома" асарлари машҳур;
➖ Қуддус Муҳаммадий (1907-1999) – болалар шоири, Ўзбекистон халқ ёзувчиси;
➖ Зайнаб Садриева (1914 - 1991) – Ўзбекистон халқ артисти, Фармонбиби ва Анзират буви образлари билан машҳур;
➖ Пиримқул Қодиров (1928-2009) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси, "Юлдузли тунлар", "Авлодлар довони" асарлари машҳур.
26 октябрь
➖ Эргаш Каримов (1935-2009) – режиссёр, Ўзбекистон халқ артисти, ўзбек телеминиатюра юлдузи.
➖ Равшан Комилов (1964) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
27 октябрь
➖ Никколо Паганини (1782-1840) – буюк скрипкачи ва композитор;
➖ Теодор Рузвельт (1858-1919) – АҚШнинг 26-президенти;
➖ Ортиқали Қозоқов (1960) – рангтасвир устаси, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби.
28 октябрь
➖ Гарринча (1933-1983) – бразилиялик афсонавий футболчи, икки карра жаҳон чемпиони;
➖ Билл Гейтс (1955) – "Микрософт" бош директори, кўп йиллар давомида сайёрадаги энг бой одам.
29 октябрь➖ Наби Ғаниев (1904-1953) – ўзбек киноси асосчиларидан бири, кинорежиссёр, Ўзбкистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби.
30 октябрь➖ Сирожиддин Саййид (1958) – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, сенатор, Ўзбекистон халқ шоири.
31 октябрь
➖ Христофор Колумб (1451-1506) – тадқиқотчи, денгизчи.
Yoshlar kundaligi
🍁 ОКТЯБРЬ ФАРЗАНДЛАРИ – СИЗ УЛАРНИ ТАНИЙСИЗМИ?
1 октябрь
➖ Ип Ман (1893-1972) – Хитой жанг санъати устаси, Брюс Лининг устози;
➖ Ҳалима Аҳмедова (1960) – таниқли шоира, журналист ва адиба.
2 октябрь ➖ Махатма Ганди (1869-1948) – Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракатининг раҳнамоларидан бири.
4 октябрь ➖ Отажон Худойшукуров (1944-1994) – Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон халқ артисти.
5 октябрь
➖ Дени Дидро (1713-1784) – француз ёзувчиси, файласуф;
➖ Эмомали Раҳмон (1952) – Тожикистон Республикаси Президенти.
7 октябрь
➖ Владимр Путин (1952) – Россия Федерацияси Президенти;
➖ Мирзо Озод (1994) – шоир, "Ёшлар кундалиги" журналисти.
8 октябрь
➖ Марина Цветаева (1892-1941) – шоира, ёзувчи, таржимон;
➖ Юлиан Семёнов (1931-1993) – "Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси", "Тирик қолиш буюрилган" романлари муаллифи, машҳур айғоқчи Штирлиц образини яратган;
9 октябрь ➖ Озода Нурсаидова (1974) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Нурафшон шаҳрида туғилган.
10 октябрь ➖ Павел Дуров (1984 ) – Телеграм ва ВКонтакте ижтимоий тармоғининг асосчиси.
11 октябрь ➖ Амитабх Баччан (1942) – ҳинд актёри, "Боғбон", "Зулмат", "Гоҳи шодлик, гоҳи ғам..." каби фильмларидаги роллари машҳур.
13 октябрь ➖ Маргарет Тетчер (1925-2013) – Буюк Британиянинг 71-Бош вазири, "Темир хоним" лақаби билан шуҳрат қозонган арбоб.
14 октябрь
➖ Козим Қаюмов (1955) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист;
➖ Шабнам Сурайё (1981) – Тожикистондаги энг машҳур санъаткорлардан бири.
15 октябрь
➖ Михаил Лермонтов (1814-1841) – шоир, ёзувчи, "Замонавий қаҳрамон", "Демон", "Маскарад", "Шоирнинг ўлими" асарлари машҳур;
➖ Ҳаким Назир (1915-2008) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси.
16 октябрь ➖ Оскар Уайлд (1854-1900) – ёзувчи, "Дориан Грейнинг портрети" романи билан танилган.
17 октябрь
➖ Шермат Ёрматов (1939-2021) – хор дирижёри, Ўзбекистон халқ артисти;
➖ Эминем (1974) – америкалик реппер.
19 октябрь ➖ Руслан Чагаев (1978) – бокс бўйича жаҳон чемпиони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи.
20 октябрь
21 октябрь
22 октябрь
23 октябрь
25 октябрь
26 октябрь
27 октябрь
28 октябрь
29 октябрь
30 октябрь
31 октябрь
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МТРК тизимидаги қайси телеканални доимий томоша қиласиз❓
Anonymous Poll
12%
☑️ "O'zbekiston24"
1%
☑️ "O'zbekiston"
13%
☑️ "Yoshlar"
1%
☑️ "O'zbekiston tarixi"
3%
☑️ "Dunyo bo'ylab"
5%
☑️ "Mahalla"
6%
☑️ "Navo"
3%
☑️ "Nurafshon TV"
33%
❌ ТВ кўрмайман
24%
📺 Хусусий каналлар
#Тарих
⚡️⚡️⚡️ПИСКЕНТЛИК САРКАРДА – Муҳаммад Ёқуббек Бадавлат
🔴 Туркистон халқлари тарихида ўчмас из қолдирган сиймолардан бири Муҳаммад Ёқуббек Бадавлатдир. У XIX асрнинг 2-ярмида Қўқон хонлиги ва Шарқий Туркистон ҳудудида катта ҳарбий ташкилотчилик ишларини олиб борган атоқли саркарда ва давлат арбоби сифатида машҳур бўлган.
У вилоятимизнинг Пискент туманида 1820 йилда Мулло Латиф (баъзи манбаларда Исматулло) оиласида туғилади. Муҳаммад Ёқуббек туғилган пайтда унинг отаси Қўқон ҳукмдори Олимхон (1798–1810) томонидан Андижоннинг Капа қишлоғига сургун қилинган эди. У Олимхон вафотидан кейин яна Пискентга қайтади ва шу ерда вафот этади. Вафотидан сўнг уни танасини қийноққа маҳкум этишади...
❓ НИМАГА?👇🏻👇🏻👇🏻
БАТАФСИЛ
Yoshlar kundaligi
⚡️⚡️⚡️ПИСКЕНТЛИК САРКАРДА – Муҳаммад Ёқуббек Бадавлат
У вилоятимизнинг Пискент туманида 1820 йилда Мулло Латиф (баъзи манбаларда Исматулло) оиласида туғилади. Муҳаммад Ёқуббек туғилган пайтда унинг отаси Қўқон ҳукмдори Олимхон (1798–1810) томонидан Андижоннинг Капа қишлоғига сургун қилинган эди. У Олимхон вафотидан кейин яна Пискентга қайтади ва шу ерда вафот этади. Вафотидан сўнг уни танасини қийноққа маҳкум этишади...
БАТАФСИЛ
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Анор сенинг юзларинг, сулув,
Хумор сенинг кўзларинг, сулув.
Ёдда қолмас сўзларинг, сулув,
Меҳр қолур, муҳаббат қолур.
✍️ Шеър: Муҳаммад Юсуф
🖼 Образда: Зилола Ҳакимжонова
📸 Фото: Саҳобиддин Рустамов
Yoshlar kundaligi
Анор сенинг юзларинг, сулув,
Хумор сенинг кўзларинг, сулув.
Ёдда қолмас сўзларинг, сулув,
Меҳр қолур, муҳаббат қолур.
📸 Фото: Саҳобиддин Рустамов
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми
ОКТЯБРДА ҚАНДАЙ САНАЛАРНИ НИШОНЛАЙМИЗ?
🗓 Эртадан кузнинг иккинчи ойи бошланади. Октябрь буюк шахслар таваллуди ва муҳим байрамларга бой. "Ёшлар кундалиги" сиз учун кичик тақвим тайёрлади.
➖Октябрь ойининг биринчи ҳафтаси – Ўзбекистонда сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида нишонланади.
➖ 📑 Октябрь ойининг илк ҳафтаси – Нобель ҳафталиги.
Тиббиёт ва физиология, физика, кимё, адабиёт ҳамда тинчлик соҳаларидаги Нобель мукофотининг жорий йилги эгалари эълон қилинади. Шунингдек, иқтисодиёт соҳаси бўйича ҳам қўшимча мукофот эгаси ўша ҳафталикдан кейин охирги бўлиб эълон қилинади.
➖ 👩🏻🏫 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни
➖🇮🇳 2 октябрь — Ҳиндистон миллий байрами. Шунингдек, Халқаро зўравонликсиз кун сифатида белгиланган.
➖🐼 4 октябрь — Бутунжаҳон ҳайвонларни ҳимоя қилиш куни
Бу кунда жонзотларга нисбатан шафқатсизлик ва зўравонликка қарши тарғибот олиб борилади.
➖👩🏫 5 октябрь — Бутунжаҳон ўқитувчилар куни
1994 йилдан бери ЮНEСКО/ХМТнинг “Ўқитувчилар мақоми тўғрисида”ги тавсияларини амалга ошириш мақсадида белгиланган.
➖🥚 13 октябрь — Бутунжаҳон тухум куни
Бутунжаҳон тухум куни октябрь ойининг иккинчи жумасида нишонланади.
➖💐 15 октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни
БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги "Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш" тўғрисидаги резолюциясига асосан эълон қилинган байрам 2019 йилдан буён Ўзбекистонда ҳам кенг нишонланмоқда.
➖🍲 16 октябрь — Бутунжаҳон озиқ-овқат куни
1945 йилда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ташкил этилди. Бу ташкилот очликка қарши курашиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ишлар олиб боради.
➖🇺🇿 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни
1989 йил 21 октябрь – ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун ҳисобланади. 2020 йилдан бу сана "Ўзбек тили байрами куни" сифатида нишонланмоқда.
➖🦠 24 октябрь — Бутунжаҳон полиомиелит куни
Бу марказий нерв системасини зарарловчи ўткир юқумли касаллик ҳисобланади.
➖🇺🇿 25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни
2006 йил 6 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан 25 октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни этиб белгиланган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_бўлмаса
🙂 Эртакларда доим ким ўзар баҳсида қуён тошбақани ютиб келган. Аммо Хитойда ўтказилган ғайриоддий мусобақада тошбақа финишга қуёндан олдин етиб келди.
☝️Бу эртак эмас, ҳақиқий ҳаёт, бунда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Шундай экан, секииин ҳаракат қиладиганларни мазах қилманг, астойдил ҳаракат қилиб сизни уялтириб қўйишлари мумкин...
Yoshlar kundaligi
☝️Бу эртак эмас, ҳақиқий ҳаёт, бунда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Шундай экан, секииин ҳаракат қиладиганларни мазах қилманг, астойдил ҳаракат қилиб сизни уялтириб қўйишлари мумкин...
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси
Таълимда, маърифатда орқада қолганлар – ҳеч шубҳасиз, тараққиётда ҳам орқада қолади. Бу – тарихда исботланган ҳақиқат.
Ҳар бир ўқитувчи ва мураббий, боғча мудираси, мактаб директори маълум маънода стратег бўлиши зарур.
Улар аввало эл-юрт тақдири ва келажагини ҳал қиладиган улуғ мақсадлар йўлида хизмат қилаётганларини чуқур англаб етишлари ва шу асосда ҳаракат қилишлари лозим.
✍️Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқотидан.

☀️ УСТОЗЛАР УСТОЗИ
📍 1207 йил 30 сентябрь. Хоразмшоҳлар давлатининг гуллаб-яшнаган Балх шаҳри. Олимлар султони Баҳоуддин Валад оиласида ўғил туғилди. Болакай серҳаракат, чарчоқбилмас бўлиб ўсди. Ўртоқлари томдан томга югурганда, “Биз мушук эмасмиз-ку. Яхшиси, осмонга сакрайлик”, дерди тепага боқиб. Ҳатто, бир сафар томдан йиқилиб ҳам тушди.
📖 3 ёшида самарқандлик ва термизлик устозлардан сабоқ ола бошлади. 5 ёшида 10-15 ёшли ўсмирлардек фикрлай оларди. Кўп вақтини отаси билан ўтказар, ёнида юриб илм, ҳунар ўрганарди. Бу оилада ўғиллар тарбияси билан эркаклар шуғулланган.
12 ёшида оиласи узоқ муддатли сафарга отланди. Ҳамма кийим-бош, идиш-товоқ, олтин-кумушдан кўпроқ олиб кетиш дардида. Ота-бола эса қирқ туяга юк бўладиган китобларни тахлаб ўтирарди. Уйларидаги кутубхона ниҳоятда катта бўлиб, унда турли фанларга оид Шарқ-у Ғарб олимлари ёзган асарлар жамланган эди.
📜 Сафардаги илк бекат Нишопур шаҳри бўлди. Бу ерда буюк шоир, авлиё ва табиб Фаридиддин Аттор билан учрашди. Ўсмирнинг қийин саволларга ҳам осонгина жавоб бериши нуроний алломани таъсирлантирди. Унга бағишлаб “Асрорнома” китобини ёзади.
Баҳоуддин Валад қаерга борса, аввало, етук олимларни топиб, ўғлини шогирдликка берарди. Устозлари боланинг хотираси, меҳнаткашлиги ва одобини кўриб, "Бу бола ҳали отасидан ҳам ўзиб кетади", дейишарди. У эса мақтовларга эмас, мақсадга эътибор қаратарди. Мақсад эса илм олиш бўлган.
18 ёшга тўлганда Баҳоуддин Валад карвони Кўнёда тўхтади. Бу ерда султонлар олими илм тарқатиш билан шуғулланди. Афсуски, уч йилдан кейин отаси вафот этди. Ўн йилдан ортиқ давом этган сафар давомида илм олиб, олимга айланган йигитни кўнёликлар ўзларига устоз этиб сайлади.
📌 Бундан хабар топган устози Саййид Бурҳониддин Термизий олис йўлдан шогирдига маслаҳат бериш учун етиб келди. “Болам, отанг олимлар султони бўлгани билан сен ҳали ғўрсан. Илм мол-дунё каби мерос бўлиб қолмайди. Уни ҳамма ўзи йиғади. Пишиб етилишингга яна бир қадам бор. Энди Шомга бориб, илмингни ошир. Ана шунда отангга муносиб ворис бўласан”, дейди.
Қаҳрамонимиз устозига қарши бормайди. Олис сафардан келганига қарамай, яна 7 йил Дамашқ ва Ҳалаб мадрасаларида турли қийинчиликларга чидаб билим олади.
📝 Унинг Шомдан қайтиши Кўнёда байрам бўлиб кетди. Ўша даврда Кичик Осиёда унга етадиган олим топилмасди. Халқ уни “Мавлоно” атаб бошига кўтарди. Дарсини эшитиш учун дунёнинг турли бурчакларидан талабалар оқиб кела бошлади.
🌊🌊 Шу ергача унинг биринчи ҳаёти эди. Олим ва авлиё Шамс Табризий билан учрашув эса Мавлононинг иккинчи, шоирлик ҳаётини бошлаб берди. Кўнё шаҳрида бу икки зот учрашган манзил "Икки денгиз бирлашган жой" деб аталади.
У Мавлононинг қалб кўзини очди. Дунёга Муҳаббат, Маърифат, Бағрикенглик билан қарашни ўргатди. Тили, терисининг ранги, миллати, дини, эътиқодидан қатъий назар барчани бирдай севишга даъват қилди. Уч йил давом этган дарслар Мавлонони катта олимдан буюк шоирга айлантирди.
📚 Шоирни бутун дунёга танитган “Маснавийи маънавий” асари 50 мингдан ортиқ мисрадан иборат. Муқаддимадаги “Найнома” қисмининг ўзига мингдан ортиқ шарҳ ёзилган бўлиб, улар бир-бирига мутлақо ўхшамасди. Бу адабиёт оламида ноёб ҳодиса ҳисобланади.
🌏 Мавлонони барча халқлар ўзиники қилиб олиш орзусида. Марказий Осиёда туғилган, ота-боболари Хоразмшоҳлардан, у яшаган ҳудуд авваллари Рим империясига, ҳозир эса Туркия ҳудудига қарайди, араб диёрларида илм олган, форс тилида ижод қилган...
😳 У ХХI асрда ҳам дунё халқларининг севимли шоири бўлиб қолмоқда. Бугун ижтимоий тармоқларда тўлиб-тошиб чиқаётган афоризмларнинг ярмидан кўпи унинг китобидан олинган.
💎 Алишер Навоий “Устозлар устози” деб шарафлаган, ўзидан кейинги Шарқ ва Ғарб сўз санъати, илм-фанига катта таъсир ўтказган бу шоир, олим ва воиз
Жалолиддин эди. Мавлоно Жалолиддин Румий эди.

ТАЪЛИМ ТИЗИМИ: ЭНДИ НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?
➖ Келгуси ўқув йилидан халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш йўлга қўйилади. Синовларда 86 ва ундан юқори балл олган педагоглар қўшимча 70 фоиз устама олади.
➖ Янги қуриладиган хусусий мактаб бинолари учун коммунал харажатларнинг 50 фоизи 5 йил муддатгача бюджетдан тўлаб берилади. Тадбиркорлар ўз ҳисобидан мактаб қурса, унга кетган харажатлар фойда солиғидан икки йил давомида тенг улушларда чегириб ташланади.
➖ Ўқувчилар мураккаб концепцияларни осон ўзлаштириши учун аниқ ва табиий фанлар бўйича виртуал лабораториялар ташкил этилади.
➖ Мактаб тизимида ўқитувчи ўз имконияти ва ютуқларини, янги ишланмаларини эълон қилиши учун ягона онлайн платформа яратилади.
➖ Педагогика йўналишидаги олийгоҳларда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар учун Абдулла Авлоний номидаги стипендия ташкил этилади.
➖ "Йил ўқитувчиси" танловининг туман ва шаҳар босқичи ғолиби бўлган ўқитувчиларга президент совғаси сифатида уч хонали уй берилади.
➖ Халқаро фан олимпиадаларида олтин медал олган ўқувчиларга 170 миллион сўм мукофот берилади.
✍️Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқотидан олинди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат
🔖 Туғруқхонадан тўғри келиб, саҳнани ёндириш осон эмас. Бунинг учун ирода, катта истеъдод керак!
✍ Мухбиримиз "Артист" лойиҳасининг тўртинчи мавсум финалчиси Рухсора Отажонова ҳақида мақола ёзди.
✅ Қуйида тўлиқ мақолани ўқишингиз ва ўз фикрингизни билдиришингиз мумкин.
◀️ МАҚОЛАНИ ЎҚИШ