Yoshlar kundaligi | Rasmiy
86K subscribers
12.1K photos
7.03K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Эстониялик дорбоз тарихда биринчи бўлиб Осиёдан Европага дор йўли орқали ўтди.

🔖 У Босфор бўғози устидаги деярли 1,1 минг метрлик арқондан 47 дақиқада юриб ўтди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

Нодавлат олийгоҳ талабаларига ҳам ижара пули қоплаб бериладими?


Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2021-йилдаги 605-сонли қарорида — давлат олий таълим муассасаларининг фақат кундузги таълим шаклида, давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган ва ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган барча талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини белгиланган мезонлар асосида Давлат буджети ҳисобидан қоплаб бериш кўзда тутилган.

📃 Қарорда нодавлат (хусусий) олийгоҳ талабалари учун ижара пулини қоплаб бериш бўйича ҳеч қандай гап-сўз йўқ. Демак, ушбу қоплаб бериш фақатгина давлат ОТМларининг кундузги таълим шакли талабалари учун амал қилади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Қачондир дунёда дунё бўлмаган,
Дунёни яратган тилакларимиз.
Қачондир бу йўллар айро тушса ҳам,
Кўришиб турарми юракларимиз?


✍️ Гулжамол Асқарова

📸 Фото: Сухроб Боймирзаев

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт

📣 Бугун футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иккинчи тур учрашувини ўтказади.

📌 Ҳамюртларимиз мазкур турда Парагвай билан баҳс олиб боришади. Соат 20:00 да старт оладиган беллашувда йигитларимизга омад тилаймиз!

🏆 Футзал бўйича жаҳон чемпионати

🇺🇿 Ўзбекистон – Парагвай 🇵🇾
🗓 17-сентябр | 20:00
🏟 "Ҳумо aрена" мажмуаси
📺 Спорт ТВ

🇺🇿 Олға, Ўзбекистон! Олға, йигитлар!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Баракалла, йигитлар! Тўй мавсуми учун янги тренд.❤️

Yoshlar kundaligi
#Тадқиқот

ТЕПАЛАР ОРТИДА НИМА БОР – ТАРИХГА НАЗАР


Буни билиш нега керак?

Тошкент вилояти тарихи ҳақида нималарни биламиз? Қанча қўрғонлар, кентлар, тепалар бор? Афсуски, бугунги ёшлар – биз ўз тарихимизни унчалик билмаймиз. Нега қўрғон, нега фалончи тепа, нега фалончи кент? Бунинг маъноси нима? "Ёшлар кундалиги" бугун шу мавзуда сўз юритади.

📌 Вилоятимизда қандай тепаликлар бор – тарихий масканларга назар

Келинг, дастлаб уларнинг рўйхатига бир қур назар ташлайлик. Ёдда тутишларингизни сўраймизки, бу тепаликларнинг айримлари ҳозирги кунда йўқолиб кетган, тарих қаърига йўл олган. Аммо, халқ хотирасида яшаяпти, янги жойлар, массивларга шу тепаликлар номи берилаяпти.

Шоҳсувортепа, Паргостепа, Тўқайтепа, Оқотатепа, Қулоқлитепа, Хонободтепа, Товқоттепа, Тўйтепа, Майтепа, Нишбоштепа, Майтепа, Чангтепа, Шаматепа, Югантепа, Қовунчитепа, Хитойтепа, Эскитепа, Эйвалектепа, Улкан Тўйтепа, Юмушқозитепа, Дукенттепа, Қўрғонтепа, Увактепа, Мунтоқтепа, Дўнгқулоқтепа, Убайдтепа, Пискент оқтепаси, Бадалтепа, Мозортепа, Санчиқтепа, Қирқжангтепа, Култепа, Югантепа, Далварзинтепа, Учтепа, Зангортепа, Қоратепа, Чинозтепа.

Булар ҳали ҳаммаси эмас. Тарихий китоблардан, одамлар оғзидан йиғилгани шунча. Тасаввур қилиш мумкинки, Чор Россияси истилосидан аввал Тошкент воҳасида 40 дан ортиқ алоқа пунктлари бўлган. Улар душман хатаридан, бирон нуфузли мансабдорнинг келаётганидан ёки бошқа ҳодисалардан "им" шаклида хабарлар беришган. Бу тепалар, моҳиятан олганда, замонавий почтанинг ўтмишдоши ҳисобланади.

"Им" нима?

Маҳмуд Кошғарий “Девону луғатит турк”да "им" сўзини шундай шарҳлайди: "Шоҳ аскарларига қўйилган, тайинланган яширин белги, парол. Бу белги қуш ёки қурол номи, ёки бирор сўздан иборат бўлиши мумкин. Тўқнашганда уни айтиб ўзларини танитадилар. Мақолда шундай келган: “Им билса, эр ўлмас”. Яъни киши яширин белгини билса, ноҳақ ўлмайди.

Бугун ҳам им тушунчаси халқ хотирасида, кундалик сўзлашувда ўзиинг асл маъносига яқин шаклда қўланилади. Яъни, "им" – замонавий тилга ўгирсак парол дегани. Қадимги Илоқ-Шош давлатчилигида алоҳида ўрин тутган Телов қалъаси ҳам аслида "Тил" ва "Ов" сўзларидан келиб чиққан бўлиб, ўз даврининг контрразведка олий мактаби вазифасини ўтаган ҳамда довон ошиб келаётган айғоқчиларни шу ердан туриб овлашган.

📃 Фан қандай фикрда?

Олимлар бу тепаларнинг вазифалари ҳақида уч хил тахминларни илгари суришади.

1. Зодагон, аслзодаларнинг қасри. 2. Зардўштийлар ибодатхонаси. 3. Ўз даврининг почтаси – алоқа ўрнатиш объекти, чопарлар от алмаштирадиган, чарчаганда дам оладиган маскан.

Эътиборлиси, ҳар уч фикрни тасдиқлайдиган мисоллар бор. Лекин, энг кўпроқ ишониладиган гипотеза бу – почта ва алоқа хизмати учун мўлжалланган объект, деган қарашлардир.

💠 Хулоса

Тошкент вилояти тепалари – тарихимизинг ҳали чуқур ўрганилмаган саҳифасидир. Бугунги ёш тарихчилар авлоди бу мавзуда изчил тадқиқотлар олиб бориши, узоқ ва яқин тарихимизни бор бўй-басти билан ҳикоя қилиб бериши зарур. Зотан, бу тепаларда тарихимизнинг куртаклари ётибди.

Замонлар ўзгаради, воситалар ўзгаради, аммо яшаш, ҳаёт кечириш алгоритми ўзгармади. Инсон туғилади, сўнгра бахт, бойлик, мансаб илинжида курашларга киради, ўртада умр ўтиб кетади. Шу. Азалнинг моҳияти, зуваласи шу. Лекин умрни беҳуда ўтказмаслик, тараққиётга ўз ҳиссасини қўшиш иштиёқи, даҳолик ҳисси ҳар биримизда бор, генимиз шунақа. Мудраётган даҳоларни уйғотиш керак – тарихнинг бош сабоғи шу.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ажабо

💠 Антарктида музликларида пингвин болалари "учирма" бўлиб, катта ҳаётга қадам ташламоқда.

Янгиликлар сари юзланмоқ доим ҳам енгил бўлмаган. Шундай пайтда синовларни мардона қаршилаб, матонат билан енгиб ўтсак, ҳаётимиз яна "катта океан"да эркин давом этаверади..

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_севги_афсонаси

👩‍❤️‍💋‍👨 АБДУЛЛА ҚАҲҲОР ВА КИБРИЁХОНИМ: ИЖОДУ ҲАЁТДА ҲАМНАФАС

Афсона қаҳрамонлари

Абдулла Қаҳҳор. 1907 йил 17 сентябрь куни Қўқон шаҳрида туғилган болакай 60 йил ўтиб “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” даражасига эришди. Илк шеъри 17 ёшида “Муштум” журналида босилди. Биринчи ҳикояси 22 ёшида “Бошсиз одам” номи билан эълон қилинди. 28 ёшида эса “Сароб” романи билан адабиёт бўстонига чуқур илдиз отди. Адиб ўзбек ҳикоячилигини янги босқичга кўтара олди. “Анор”, “Ўғри”, “Минг бир жон”, “Майиз емаган хотин”, “Даҳшат” каби ҳикоялари машҳур.

Кибриё Қаҳҳорова. 1914 йил 14 апрелда Самарқандда туғилган. Отаси Лутфулло Махсум қизини ўқимишли бўлиши учун астойдил жон куйдирди. “Мулло Кибриё” 1930 йилда олти ойлик саводсизликни битириш курсини икки ойда битириб, ўқитувчилик қила бошлайди. Араб ва форс тилларини мукаммал ўрганади. Нашриётда муҳаррир, адабиёт бўлими мудираси вазифасига тайинланади. Ленинград университети шарқшунослик факультетида ўқийди. Кейинчалик қатор масъул лавозимларда ишлаган.

Илк учрашув

1943 йили Абдулла ва Кибриё илк бор театрда учрашади. Янги спектакль иккаласининг ҳаётида ҳам янги даврни бошлаб берди. Аллақачон машҳур бўлган ёзувчи ҳарбий газетада ишловчи лейтенант формасидаги аёлга маҳлиё бўлиб қолади. Зиёлиларга хос суҳбатлар ва бир нечта “тасодифий” учрашувлардан кейин Абдулла Қаҳҳор ўзи узоқ вақтдан бери излаб юрган одамни топганига амин бўлди. Тез орада янги оила қурилди.

Чорак аср ҳамнафас

Абдулла Қаҳҳор ўзига етганча қайсар, чўрткесар ва интизомли одам эди. Бунинг устига ижодкорларга хос инжиқлик ҳам бор. Бунга тоқат қилиш учун аёлдан катта сабр-бардош талаб қилинарди.

Абдулла Қаҳҳордан бутун ўзбек адабиёти вакиллари қалтираб турарди. Ана шундай бир арбобнинг рафиқаси бўлиш ҳам осон эмасди. Шунга яраша, адиб ҳам аёлини қадрлаган. У Кибриёсиз тура олмас, сал кўрмаса соғиниб қоларди.

Кибриёхоним фақат турмуш ўртоқ эмас, котиба, таржимон, муҳаррир ва маслаҳатчи бўла олди. Айниқса, жаҳон адабиёти дурдонаси бўлмиш Лев Толстойнинг “Уруш ва тинчлик” эпопеясининг Қаҳҳорлар оиласи томонидан таржима қилингани унутилмас воқеа ҳисобланади. Эпопеянинг 1-китобини Абдулла Қаҳҳор, 2-3-китобларни эр-хотин биргаликда таржима қилишди. 4-китоб эса Абдулла Қаҳҳор вафотидан сўнг Кибриёхоним томонидан таржима қилинди ва хайрли иш ниҳоясига етказилди.

Қаҳҳорнинг юлдузли онларида ҳам, бошига қора булут соя солганда ҳам рафиқаси ундан айрилмади. Фақат...ўлимга чора йўқ экан. Абдулла Қаҳҳор 61 ёшида оламдан ўтди. Кибриёхоним эса турмуш ўртоғининг адабий меросини асраб-авайлади. Дўрмондаги ҳовлисининг чироғини ёқди. Муҳаббат ва садоқат ҳақида достондай ўқиладиган “Чорак аср ҳамнафас” китобини ёзди. Кибриё Қаҳҳорова 1996 йил 26 сентябрда саксон икки ёшида оламдан ўтган.

Уйида бахти борлар...

Қаҳҳорлар оиласи таниқли шахслардан иборат бўлса-да, охир-оқибат оддий эр-хотин эди. Уларда ҳам оилавий можаролар бўлиб турар, аммо хафагарчилик дока рўмол қуришига ҳам етиб бормасди. Гоҳ эр, гоҳ аёл паст келиб ўртага совуқчилик туширмасди.

Масалан, бир куни Абдулла Каҳҳор овқатланиб ўтирганида Кибриёхоним чой узатади. Кутилмаганда чойнакнинг қопқоғи шарақлаб пиёлага тушиб кетади. Тўқимтабиатроқ одам балки сўкиб берарди. Аммо адиб ноқулай вазиятни ҳазилга буради: “Хайрият, чойнакнинг қопқоғини чайиб ичадиган кунларга ҳам етиб келдик!”

Буни қарангки, Абдулла Қаҳҳордан ҳаётда ҳам, ижоддан ҳам мақтов олиш қийин бўлган экан. Бир куни меҳмондорчиликдан қайтишда Кибриёхоним гап бошлайди:

— Мантидан негадир емадингиз, нима, ёқмадими?

— Ха, “покришка”си қалин экан, томоғимдан ўтмади. Барибир ўзингиз дуруст экансиз.

— Вой, сиз ҳам мақташни билар экансиз-ку!

— Одам бозорга олиб чиқадиган нарсасини мақтайди. Хотин ўзимники, нима учун мен уни мақташим керак?

Қаҳҳорлар оиласининг севгиси ХХ аср тарихида Зулфия ва Ҳамид Олимжон, Ойбек ва Зарифа, Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова, Одил Ёқубов ва Марям каби ёрқин из бўлиб қолди.

✍️ Раъно Саъдуллаева тайёрлади

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Анабўлмаса

😳 Ижтимоий тармоқларда энди эшак гўшти ҳам истеъмол қилинадиган гўштлар қаторида бўлади деган хабар тарқалмоқда.

🔖 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш назарда тутилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Қонун ташаббускорлари истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган ҳайвонлар қаторига ЭШАКни ҳам қўшган. Бу ЖСТ талабларига боғлиқ бўлиши мумкин, дейилмоқда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Анабўлмаса 😳 Ижтимоий тармоқларда энди эшак гўшти ҳам истеъмол қилинадиган гўштлар қаторида бўлади деган хабар тарқалмоқда. 🔖 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш назарда тутилган…
#Муносабат

Эшак гўшти истеъмол қилинадиган гўштлар қаторига киритилдими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев бунга муносабат билдирди.

"Бугун Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, жорий йилнинг 5 август куни қонун ташаббускори томонидан Қонунчилик палатасига киритилган.
Қонун лойиҳаси билан жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган (парвариш қилинадиган) ва урчитиладиган уй ҳайвонлари – қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя, ит, мушукни идентификация қилиниши (визуал ёки электрон биркаларни ҳамда электрон микрочипларни ҳайвонларга ўрнатиш) назарда тутилган.

Мазкур қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг қўмитасида, сиёсий партиялар фракцияларида ва ялпи мажлисида кўриб чиқиш жараёнида депутатлар томонидан эшак, ит ва мушукнинг идентификация қилиниши асослиги бўйича эътирозлар билдирилган.
Эътирозлар қонун ташаббускорлари томонидан қабул қилиниб, лойиҳа биринчи ўқишда маъқулланган тақдирда, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида олиб ташланиши қайд этилган.
Қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган.

Умуман бу қонун “гўшт истеъмоли” ҳақида эмас, балки ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солади. Матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли тушунмовчилик келиб чиққан", дейилади расмий муносабатда.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

Исроил Ливан фуқароларига даҳшатли киберҳужум уюштирди

Бугун Ливан ва Ироқда кўплаб инсонларнинг пейжерлари бирданига детонация натижасида портлаб кетган.

Исроил бундай киберҳужумни қандай уюштиргани ниҳоятда жумбоқли. Воқеа ортидан Исроилда ишлаб чиқарилган ёки яхудийлар ишлаб чиқарган электрон маҳсулотларга шубҳа кучайди.

Айтишларича, ҳодиса оқибатида Ливан пойтахти Байрутдаги барча касалхоналарда катта навбатлар юзага келган, жароҳатланганлар сони 2 минг кишига етган. Вафот этганлар ҳам бор.

Исроил ўзининг ҳарбий-интеллектуал қудратини кўрсатди ва урушлар тарихида янгича қурол қўллади. "Ҳизбуллоҳ"га қаратилган бундай кибер уруш оддий фуқаролар ҳаётига ҳам хавф туғдирди.

Технология асрида рўй бераётган бундай ноанъанавий жанг усули инсониятни саросимага солишни бошлади. Воқеалар ривожини ҳамма нафасини ичига ютиб кузатяпти.

Шахсий эҳтиёж учун ишлатиладиган, шахсий маблағга харид қилинган электрон буюм қандайдир портловчи мосламага айланса... даҳшат!

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Қақраган қалбимга ишқ берди беҳад –
Кузнинг ёмғирлари муборак бўлсин!


✍️ Гулжамол Асқарова

📸 Фото: Абдулазиз Абдурашидов
🖼 Образда: Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ

🔓 Дунёда мураккаб механизмли қулфлар турининг сон-саноғига етиш қийин. Видеода эса оддий, лекин жуда ажойиб тузилмага эга бўлган қулфлар акс этган.

🤩 Кўринг ва завқ олинг.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM