Yoshlar kundaligi | Rasmiy
98.4K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Бу_қизиқ

🎓 ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАНЧА ТАЛАБА ИШЛАМОҚДА?

📌 Ягона миллий меҳнат тизими маълумотларига кўра, бугунги кунда расман ишлаётган талабалар сони 114 239 нафарни ташкил этади.

🔰 Шундан 61 977 нафари давлат ташкилотлари, 48 371 нафари хусуси субъектларга тўғри келади. Иккала секторда фаолият олиб бораётган талабалар 3 891 кишини ташкил этади.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Респект

🇺🇿 Янги Ўзбекистон боғида ўтаётган Давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тантанаси самолётларнинг ёқимли парвозидан бошланди.

🎉 Бир ёқда мадҳия, бир ёқда байроқ тимсоли. Жуда гўзал!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Паралимпия

🥇 ЁРҚИНБЕКДАН ЁРҚИН ҒАЛАБА

🎉 Ёрқинбек Одилов найза улоқтириш баҳсларида 50.32 метр натижа билан 1-ўринни қўлга киритди. Яна битта олтин медал билан табриклаймиз!

🔥 Байрам байрамдай бўлсин-да!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_иқтибоси

🇺🇿 Ҳозирги кунда Янги Ўзбекистонни барпо этишда асосий эътиборни бешта устувор йўналишга қаратмоқдамиз.

Булар, аввало,

сифатли таълим тизимини йўлга қўйиш,

бизнесни ривожлантириш,

коррупциядан холи, адолатли суд тизимини яратиш,

соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан яхшилаш,

экологик барқарорликни таъминлашдан иборат.


Шавкат Мирзиёев

Yoshlar kundaligi
#Халқаро_ҳаёт

Японлар энди ҳафтасига атиги тўрт кун ишлайди

🚩Японияда мамлакат аҳолиси ва компанияларни ҳафтасига тўрт кунлик иш режимига ўтишга кўндириб, ишчи кучи етишмаётгани туфайли юзага келаётган муаммони ҳал этишга уринмоқда.

⚡️Ҳукумат 2021 йилда маъқулланган иш ҳафтасининг қисқаришига оид ғояни илк бор қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги маълумотларига кўра, Япониядаги компанияларнинг қарийб 8 фоизи ўз ходимларига ҳафтасига уч кун дам олишга рухсат беради, аммо 7 фоиз компания ходимларга ҳафтасига бир кун дам бермоқда.

Хўш, сиз ҳафтасига неча кун ишлаяпсиз? Япон тажрибасига муносабатингиз қандай?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мустақиллик_33

🎉 РЕСПУБЛИКА БАЙРАМИНИНГ ФИНАЛИДА МАҲМУД ТОИР ШЕЪРИ КУЙЛАНДИ

🎼 Куни кеча "Янги Ўзбекистон" боғида ўтган байрамнинг бадиий қисмини Севара Назархон Ғайрат Шералиев шеъри билан айтилган қўшиқдан бошлаганди.

🔥 Финални эса Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир шеъри билан Юлдуз Усмонова "портлатди".

⚡️ Тошкент вилояти шоирларининг ижоди ва пешқадамлиги бизга ҳам қувонч бағишлайди!

P.S: Барибир Примадоннанинг файзи бошқача-а, нима дедингиз?

Yoshlar kundaligi
#Мустақиллик_33

🇺🇿 Google Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни билан табрикламоқда

🔰 Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир ой ичида Google логотипи Олимпия ва Паралимпия баҳсларига бағишланаётган эди.

Бугун Google га кирдингизми?

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фахр #Паралимпия

🇺🇿 ҚИЗИМНИНГ ЁНИДА ТУРГАНИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ! Президент Асила Мирзаёрованинг отасига шундай деди

☎️ Шавкат Мирзиёев Паралимпия ўйинларида терма жамоамизнинг илк олтин медалларини қўлга киритган енгил атлетикачиларимиз Асила Мирзаёрова ва Қудратиллохон Маъруфхўжаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

🎉 Паралимпиячиларимиз табрик ва доимий эътибори учун Президентимизга раҳмат айтиб, янги ғалабаларга эришишга ваъда бердилар.

Yoshlar kundaligi
КУЗ ҲАҚИДА СИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН МАЪЛУМОТЛАР

Ўлкамизга куз фасли кириб келди.Фасллар орасида кузнинг ўзига яраша ўрни ва аҳамияти бор. Бу фаслда кўпгина неъматлар пишади. Табиат манзараси эса дилларни яйратади. Эътиборингизга куз ҳақидаги энг қизиқарли фактларни ҳавола этамиз..

🍂1.Ернинг жанубий ярим шарида куз мартдан майгача давом этади.

👨‍🔬2. Америкалик олимларининг фикрича, куз ойларида туғилганлар йилнинг бошқа пайтларида туғилганларга қараганда узоқ умр кўришади.

🙅‍♂Экваторда куз умуман бўлмайди.

😰Яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кузда кўплаб одамларда қўрқув сустлашади.

🍁Кузда тунги ва кундузги ҳароратнинг пасайиши сабабли дарахтлар баргларини тўкишни бошлайди.

👰‍♀Статистика шуни кўрсатадики, энг кўп тўйлар куз мавсумида бўлиб ўтади.

🍁Россияда XVIII асрга қадар куз расман 23 сентябрда бошланиб 25 декабргача давом этган.

Yoshlar kundaligi
Audio
#Кайфият

Бир саҳар уйғондик улкан қалб билан,
Худди авлиёлар киргандек тушга.
Буюк бир иқрорни айтдик зарб билан,
Сабримиз етмади кузни кутишга.

Бизнинг қувончларга йўқ эди ташбеҳ,
Бошимизга бахтлар ёғди устма-уст.
Ҳаммани унутдик!
Бермасдан танбеҳ,
Жимгина уйига жўнади август...


Шеър: Носиржон Жўраев
🎙 Ижро: Мирзо Озод


Неларни эслатди бу шеър? Тинч жойда қулоқ тутинг.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Паралимпия

СИЗ НЕЧА ЁШДАСИЗ?

🎉 Асила Мирзаёрова 1999 йил 3 июлда Қарши шаҳрида туғилган.

🎹 15 ёшгача кўришдан муаммоси бўлмаган. Мусиқа мактабида пианинодан дарс олган. Бошидан олган жароҳатдан сўнг кўриш қобилиятини йўқотган ва спорт билан шуғуллана бошлаган.

🇺🇿 18 ёш. Параатлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиқди.

🥉 19 ёш. Ёзги Параосиё ўйинларида узунликка сакрашда бронза медалини қўлга киритган.

🎖 "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони берилган.

🥈 22 ёш. Ёзги Паралимпия ўйинларида 4,91 метрга сакраб, кумуш медали соҳибаси бўлди.

🎖 Шу йили "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" унвони билан тақдирланган.

🥇 25 ёш. Париж Паралимпиадасида узунликка сакраш баҳсида биринчи имкониятда 5,22 метрга, иккинчи имкониятда 5,24 метрга сакраб, 28 йиллик рекордни янгилади ва олтин медални қўлга киритди.

⚡️ Асила делегациямизга илк олтинни тақдим этди.

🔥 Видеони кўриб юраги титрамаган одам бормикан?

Yoshlar kundaligi
​​#Воқеа

“ОТАМГА БЕРСАМ БЎЛМАСМИДИ?”


Ўзаро суҳбатларнинг бирида ҳамқишлоғим Ҳикмат Норматов шу воқеани бир кулиб, бир хўрсиниб айтиб берган.

– Катта ўғлим ўқишни битиргач, нуфузли идорага ишга жойлашди, – дея гап бошлаган эди суҳбатдошим. – Ёз кунлари эди. Онаси билан кечга яқин ҳовлидаги супада у ёқ-бу ёқдан гаплашиб ўтирсак ўғлимиз ишдан келиб қолди. Оғзи қулоғида.

– Ойи, бугун биринчи маошимни олдим, – деди у биз билан сўрашиб, ёнимга ўтираркан. – Мана, олинг.

Ўғлим шундай деб бир даста пулни онасига тутқазди.

– Дадаси, ўғлимизни дуо қилинг, – деди аёлим пулни аста мен томон сураркан.

Фотиҳага қўл очдим-у, ичимда бир нарса узилгандек бўлди. Беихтиёр бундан ўттиз йил аввалги манзара кўз олдимда гавдаланди.

Ўшанда ҳам ёз оқшоми эди. Янги иш бошлаган йилим. Илк маошимни олган куним кечга яқин уйга қайтсам, раҳматли отам билан онам сўрида чақчақлашиб ўтиришган экан.

Киссамдан пулни чиқариб “Ойи, мана буни олиб қўйинг”, дея илк маошимни онамнинг қўлига тутқазгандим. Отам дуо қилган эди. Ўшанда отамнинг кўнгли зил кетганини бугун ҳис қилиб турибман. Мен ўшанда маошимни отамга берсам бўлмасмиди...

Сиз-чи, биринчи маошингизни кимга бергансиз?


✍️ Ғайрат Шералиев

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мустақиллик_33

Мустақиллик мушакбозлиги

🇺🇿Ҳозиргина Янги Ўзбекистон боғида истиқлолимизнинг 33 йиллик шодиёналарига бағишланган асосий мушакбозлик бўлиб ўтди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин,
Айтолмай қолганим десин Аллоҳга.
Саловатлар айтсин тўплаб бор кучин,
Билмаган-билганим десин Аллоҳга.

... Ўлсам йўқлаб туринг. Билинг, кутаман,
Чунки сиз, деб ўтдим ўзимдан кечиб,
Йўқламай қўйсангиз, зардоб ютаман,
Ётаман гўрда ҳам кўз ёшим ичиб...

✍️ Шеър: Бибисора Туробова
✏️ Рассом: Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик

Президент Паралимпия чемпионлари билан телефонда мулоқот қилди.

☎️ Шавкат Мирзиёев Паралимпия ўйинлари чемпионлари Элбек Султонов, Ёрқинбек Одилов ва таэквондочимиз Асадбек Тоштемиров билан телефон орқали суҳбатлашиб, ютуқлари билан табриклади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM