Yoshlar kundaligi | Rasmiy
117K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ифтихор

🇺🇿 Келгуси Олимпиадада кучли ўнликка кириш бош мақсадимиз бўлиши керак Шавкат Мирзиёев

Америка — сеҳрли диёр, тайёр тур, ўзбек бораётир! Борганда ҳам пул учун, карьера учун, саёҳат учун эмас ОР учун, НОМУС учун, ҚАДР учун отланмоқда.

🔥 Берунийнинг ақл машъали ёритган ернинг бир қисми бўлмиш Лос-Анжелес 2028 йилда мезбонлик қиладиган Олимпиададан кўп нарса кутамиз. Кутишга асосимиз бор. Тўғрими?

Абдулла Орипов ёзгандай:

Колумбда бор аламим маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.


🎞 Видео: Президентнинг XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари билан учрашувидан

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий

🇺🇿 ЖАЛОЛОВ ҲАМДА ДЎСТМАТОВ ЭНДИ ПОДПОЛКОВНИК

🔰 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий бош қўмондонининг рухсати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси шахсий таркиби вакиллари капитан Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли ва капитан Дўсматов Хасанбой Маруфжон ўғлига муддатидан олдин ПОДПОЛКОВНИК ҳарбий унвони берилди.

🎁 Шунингдек, спортчиларнинг ота-оналарига ҳам Миллий гвардия эсдалик қўл соатлари топширилди.

💐 Ўзбекистон ифтихорларига янги унвон муборак бўлсин!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

СЕНТЯБРЬ ФАРЗАНДЛАРИ – СИЗ УЛАРНИ ТАНИЙСИЗМИ?

📆 Куз табиатнинг сахий фасли ҳисобланади. Буни қарангки, кузнинг биринчи ойи ҳам машҳур шахслар таваллудига бой экан.

🎉 1 сентябрь Тошхўжа Хўжаев (1922–1975) – Ўзбекистон халқ артисти, таниқли театр режиссёри.

🎉 2 сентябрь

Тошмуҳаммад Қори-Ниёзий (1897-1970) – Ўзбекистон Фанлар академиясининг биринчи президенти (1943-47), академик, математик олим;
Шукрулло Юсупов (1921-2020) – Ўзбекистон халқ шоири, ёзувчи. "Кафансиз кўмилганлар" асари машҳур;
Абдулла Қурбонов (1976) – санъаткор.

🎉 5 сентябрь Собир Абдулла (1905-1972) – Ўзбекистон халқ шоири, ёзувчи, драматург. "Тоҳир ва Зуҳра" пьесаси машҳур.

🎉 6 сентябрь

Георгий Аъзамов (1954-1986) – Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг биринчи гроссмейстери;
Юрий Шатунов (1973-2022) – таниқли рус хонандаси.

🎉 7 сентябрь

Иброҳим Мўминов (1908 -1974) – файласуф олим, жамоат арбоби, академик;
Баҳодир Йўлдошев (1945-2021) - Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, халқ артисти, актёр ва режиссёр.

🎉 8 сентябрь Расул Ҳамзатов (1923–2003) – дунёга машҳур авар шоири, жамоат арбоби. "Менинг Доғистоним" китоби машҳур.

🎉 10 сентябрь

Тошмуҳаммад Саримсоқов (1915-1995) – академик, математик олим, жамоат арбоби;
Раҳмат Файзий (1918-1988) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси. "Ҳазрати Инсон" романи машҳур.

🎉 11 сентябрь Ришод Собиров (1986) – дзюдо бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, уч карра Олимпия совриндори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи.

🎉 12 сентябрь Шавкат Раҳмон (1950–1996) – шоир, таржимон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.

🎉 14 сентябрь Дилдора Ниёзова (1978) – хонанда, "Ишонма" қўшиғи кенг оммалашган.

🎉 15 сентябрь

Марко Поло (1254-1324) – италиялик сайёҳ ва ёзувчи;
Фенимор Купер (1789-1851) – америкалик ёзувчи, "Чингачкук фожиаси" романи машҳур;
Агата Кристи (1890-1976) – детектив китоблари билан жаҳонга танилган адиба, изқувар Пуаро ҳақидаги туркум асарлари машҳур;
Шукур Бурҳонов (1910–1987) – буюк ўзбек санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти. Театрдаги Шоҳ Эдип образи машҳур.

🎉 16 сентябрь

Садриддин Салим Бухорий (1946-2010) – шоир, адиб, журналист;
Райҳон Ғаниева (1978) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

🎉 17 сентябрь

Узейир Ҳажибейли (1885-1948) – замонавий Озарбайжон профессионал мусиқа санъати ва миллий операси асосчиси;
Абдулла Қаҳҳор (1907–1968) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси. "Сароб", "Ўтмишдан эртаклар", "Анор" асарлари машҳур.
Бахтиёр Назаров (1945-2022) – адабиётшунос олим, академик.

🎉 18 сентябрь

Комил Алламжонов (1984) – Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари, журналист;
Нодирбек Абдусатторов (2004) – халқаро тоифадаги гроссмейстер, Ўзбекистон ифтихори.

🎉 21 сентябрь Саида Раметова (1956) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

🎉 22 сентябрь

Майкл Фарадей (1791-1867) – инглиз физиги, кимёгар, электромагнит майдони таълимоти асосчиси;
Сердар Бердимуҳамедов (1981) – Туркманистон Республикаси Президенти.

🎉 24 сентябрь Олим Хўжаев (1910-1977) – Ўзбекистон халқ артисти. Театрда Алишер Навоий образи билан машҳур.

🎉 25 сентябрь Аҳмадали Асқаров (1935) – Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, тарихчи олим.

🎉 26 сентябрь

Низомий Ганжавий (1141–1209) – буюк озарбайжон шоири, биринчи "Хамса" муаллифи;
Милена Мадмусаева (1988) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, опера ва эстрада хонандаси.

🎉 27 сентябрьРауф Парфи (1943-2005) – Ўзбекистон халқ шоири.

🎉 28 сентябрь

Мухтор Авезов (1897-1961) – таниқли қозоқ ёзувчиси, академик. "Абай йўли" эпопеяси машҳур;
Лата Мангешкар (1929-2022) – қўшиқчи, бастакор, Ҳиндистондаги энг машҳур овоз соҳибаси.

🎉 29 сентябрь

Мигель де Сервантес (1547-1616) – таниқли испан ёзувчиси, "Дон Кихот" асари машҳур.

🤔 Сиз ҳам рўйхатни бойитишга ҳисса қўшинг. Сентябрда туғилган машҳурлардан яна кимларни биласиз?

Yoshlar kundaligi
Forwarded from ALLMAX FIX PRICE (Abdurahmonov Anvarbek)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Maktab bozori 1+1: klassik koʻylak va shim — 99.900 soʻm!

1+1 — 99.900 soʻmga bitta oʻsmirlar va kattalar uchun klassik oq koʻylak yoki shim xarid qilsangiz ikkinchisi Hadya!

Allmax Fix Price - sifat va hamyonbop narx uyg'unligi

🏪Ish vaqti 24/7🏪

📞Tel.: +99890-393-50-30

🚚 Oʻzbekiston boʻylab yetkazib berish xizmati mavjud

📌Manzil

Batafsil👉 Allmaxda...✈️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

🤔 ЁШЛАРНИНГ ХАЁЛИ ҚАЕРДА?

🔰 Таклиф. Жарима тушумларини тўлиқлигича Давлат бюджетига йўналтириш керак – Улуғбек Иноятов.

🔰 Талқин. Фестиваллар ўтказиш кўчани асфальт қилишдан муҳимроқ – Озодбек Назарбеков.

🔰 Танқид. Биз ўзи солиқлардан қочиб юрадиган халқмиз – Акмал Мирзо.

Зиёлилар, фаоллар юқоридаги учта гапни ёқавайрон бўлиб муҳокама қилаётган бир пайтда миллат ёшларини қизиқтираётган масала:

Тақдир ҳазили ёки... 26 сентябрда Ҳамстер Комбатнинг нархини эълон қиламан – "Каламушча"

Yoshlar kundaligi
#Фикр

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ОИЛАСИГА ТАЪЗИЯ БИЛДИРДИ

Давлат раҳбарларининг обрўли, нуфузли шахслар оламдан ўтганда расмий таъзия билдириши бу мавжуд таомил эди. Шавкат Мирзиёев фаолиятининг илк йилларидаёқ бу таомил фақат матбуотда расмий таъзия билдириш билан чекланмай, расмий қобиқлардан чиқиб кетган эди.

Эсланг, Эркин Воҳид, Абдулла Ориф сингари ойдинларимиз вафот этганида уйларига бориб, фотиҳа ўқиб қайтганди. Ёки Президент қачон Самарқандга борса, устози, биринчи президент Ислом Каримов қабрига фотиҳага боради.

Кеча машҳур физик олим академик Беҳзод Йўлдошев вафот этган эди. Бугун Президент, Бош вазир биргаликда унинг хонадонига бориб, марҳумнинг оиласига таъзия билдиришибди. Ўзбекнинг катта олими вафотига ўзбекнинг йўлбошчиси шундай таъзия билдирди. Бу қадар куюнчаклик тасодифий эмас, Шавкат Мирзиёев аввал ҳам доим шундай бўлган.

Фаолиятимнинг маълум бир қисми Ўзбекистон Фанлар академиясида ўтган. Устозим академик Саид Шермуҳамедов оламдан ўтганида Шавкат Мирзиёев ўша вақтда бош вазир эди. Вафот этган кунларида домламнинг уйларига келиб, оила аъзоларига таъзия билдирган, хатми Қуръон худойисига ҳам келиб, ҳассакашлар сафида анча турган эди.

Давлат раҳбарлари олимларни қадрлаши, уларга эътиборли бўлиши жуда-жуда муҳим. Кундалик ҳаётимизнинг, қолаверса, жамият ижтимоий-сиёсий тафаккурининг том маънода ўзгариши ва янгиланиши фақат ўзимизнинг олимларга, уларнинг илмий ишларига боғлиқ. Айниқса, Ўзбекистон Фанлар академияси бу – ўзини академия деб ҳисоблайдиган қандайдир ўқув маскани эмас, биздаги ростмана ягона илмий академия мана шу! Академия ва ундаги заҳматкаш, улуғ олимлар миллий ғуруримиз, номусимиздир.

Олимнинг ўлими – катта мусибат. Айниқса, марҳум Беҳзод Йўлдошевдек йирик фан ташкилотчиси, ядро физикаси бўйича ноёб олим мамлакатимизнинг миллий бойлиги эди. Асл ҳақиқат шуки, асл олимлар ўлмайди. Улар ёзган асарлари, илмий ишланмалари, шогирдлари тимсолида яшашда давом этади. Қадрдон Фанлар академияси халқимизга яна чинорлар, улуғ олимлар етказиб бераверади.

Беҳзод Қобулов,
ЎзФА собиқ аспиранти


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

Саидазиз медгородокни Мурод Хўнтораевга ҳужуми ва бошқа ишлари ҳақида видео тарқалди

Yoshlar kundaligi
#Паралимпия_2024 #Жасорат

🔥 БИРИНЧИ КУНДАН ИККИ МЕДАЛ ҲИСОБИМИЗДА

🔰 Парижда ўтаётган Паралимпиадада Ўзбекистон делегацияси 29 август куни иккита медални қўлга киритди:

🥈 Зиёдахон Исоқова – таэквондо бўйича кумуш;

🥉 Муслима Одилова – сузиш бўйича бронза.


💐 Ғолибаларимизни табриклаймиз ва келгуси баҳсларда ҳамюртларимизга омад тилаймиз!

Yoshlar kundaligi
#Туйғу

Тоғлар қорин ёз эритса, мени эслагин.
Деразангни шамол чертса, мени эслагин.
Ойдин тунлар юлдуз учса, мени эслагин,
Баҳор чоғи музлар кўчса, мени эслагин.


🎼 Романсдан

📸 Фото: Шерзод Қорабоев
🖼 Образда: Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Байрамга_туҳфа

📚 ПРЕЗИДЕНТ ЧЕМПИОНЛАРГА ҚАНДАЙ КИТОБ СОВҒА ҚИЛДИ?

28 август куни Шавкат Мирзиёев XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари билан учрашди ва йиғилганларга "Олимп узра ҳилпирар Ўзбекистон байроғи" номли янги китоб-альбомини совға қилди.

Бу қандай китоб?

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси "Париж-2024" Олимпиадасида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси вакиллари шарафига ёзилган шеър, мақола, постларни жамлаб, энг сараларини китоб ҳолида нашр этди.

Тошкент вилояти ижодкорларининг ҳиссаси

Мазкур тўпламдан вилоятдошларимиз Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, "Шуҳрат" медали соҳиби Ашурали Боймуродов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зоҳиджон Оловнинг шеърлари ҳам жой олган.

Ёшлар овози

"Ёшлар кундалиги" журналисти Отабек Бакировнинг Акбар Жўраевга бағишланган "Кумуш ҳам кўчада ётмайди" сарлавҳали постининг китобга киритилгани ҳам қувонарлидир.

🎉 Ёш ижодкоримизни ушбу ютуқ билан табриклаб, сиз учун мақолани ҳавола этамиз👇👇👇

🥈КУМУШ ҲАМ КЎЧАДА ЁТМАЙДИ🥈

Yoshlar kundaligi