Yoshlar kundaligi | Rasmiy
113K subscribers
12K photos
6.98K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Ана_холос

🧪 15 ЁШЛИ ЎСМИР ТЕРИ САРАТОНИГА ДАВО ТОПМОҚЧИ

👦 Хеман Бекеле ҳали 7 ёшга тўлмасдан кимё билан қизиқа бошлаган. Унинг орзуси Эфиопиядаги одамларни қуёш нурининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш бўлган. Ота-онаси ўғлининг қизиқишларини фаол қўллаб-қувватлади.

💸 Кейинроқ унда тери саратонини махсус совун орқали даволаш фикри уйғонди. Ушбу лойиҳаси билан ёш олимлар танловининг ғолиби бўлиб, 25 минг АҚШ доллари билан тақдирланди.

🧼 Хеманнинг режаси содда кўринади, лекин фойдаси катта. Бу восита саратон ҳужайраларига тўғридан тўғри таъсир кўрсатади. Шунингдек, бунда фақат касалланган ҳужайралар йўқотилади. Тананинг соғлом қисмига зарар етказмайди.

🏆 Сурат: Time нашрида “Йил боласи-2024” деб эълон қилинган Хеман журнал муқовасида.

🤔 Ўн беш ёшли танишларга юбориб қўйинг. Улар нима билан банд?

Yoshlar kundaligi
#Жараён

🇺🇿 ПРЕЗИДЕНТНИНГ ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТИДАН 5 ИҚТИБОС


🔰 Яқинда Халқаро валюта жамғармаси мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти илк бор 100 миллиард доллардан ошганини тасдиқлади.

🔰 Тадбиркорлар кўтарган 700 дан ортиқ масала, ташаббус ва янги лойиҳалар қўллаб-қувватланди, 8 триллион сўм қўшимча маблағ ажратилди.

🔰 Бу йилнинг ўзида тадбиркорларнинг товар айланмаси ўтган йилга нисбатан 25 фоизга кўпайиб, 986 триллион сўмга етди.

🔰 “Текширса – қўрқади, қўрқса – солиқ тўлайди”, деган қараш билан иш юрмаслигини ҳамма, айниқса солиқчилар тушуниб етди.

🔰 Олти ойда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳажми ўтган йилга нисбатан 2 карра ўсиб, 14 миллиард долларга етди. Бу – инвесторларнинг Ўзбекистонда бизнес қилишга ишончи ортиб бораётганидан далолат.

✍️ Шавкат МИРЗИЁЕВ

📌 Давлат раҳбари ушбу рақамларнинг бирортаси 33 йиллик тарихимизда бўлмаганини қайд этди.

Yoshlar kundaligi
#Жараён

ТАДБИРКОР ҚАДРИ УЧУН МУҲИМ ТАШАББУСЛАР

🔰 Биринчи йўналиш – кичик ва ўрта бизнес учун молиявий ресурсларни кўпайтириш бўйича ташаббуслар:

📌 Эндиликда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашда барча банклар ва микромолия ташкилотлари иштирок этиши мумкин бўлади.

📌 Микромолия ташкилотлари томонидан тадбиркорларга хорижий валютада хизмат кўрсатиш ва лицензия асосида тўлов ташкилоти сифатида фаолият юритишга рухсат берилади.

📌 Бундан буён банк бўлмаган янги институт – факторинг ташкилоти учун йўл очилади.

📌 Тайёрланган янги қонун лойиҳаси қабул қилинса, ислом молияси билан банклар ҳам ишлаши мумкин бўлади.

📌 Энди давлат жалб қилган маблағларни йирик корхоналарга бериш амалиётидан босқичма-босқич воз кечилади.

✍️ Шавкат Мирзиёев

Yoshlar kundaligi
#Жараён

ОЧИҚ МУЛОҚОТ ҚИЗҒИН РУҲДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

🔰 Иккинчи йўналиш – бизнесни инфратузилма, ер ва энергия билан таъминлаш бўйича ташаббуслар:

📌 Тадбиркор аукциондан ер сотиб олганда унга қўшилган қиймат солиғи ҳисоблаш бекор қилинади.

📌 Янги ерларни ажратишда биноларни лойиҳалашдан объектни топширишгача бўлган муддатлар мажбурий кўрсатилади.

📌 1 январдан ер участкалари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификатори жорий этилади.

📌 Тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.

✍️ Шавкат Мирзиёев

Yoshlar kundaligi
#Биласизми

"ПРОПИСКА" ТИЗИМИДА ЯНГИЛИК

📍 Эндиликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун алоҳида, бошқа вилоятлар учун эса алоҳида рўйхатга олиш тартиби бўлмайди, бундай амалиётдан воз кечилади, республика бўйича бир хил тартиб амал қилади.

Шунингдек, 18 ёшгача бўлган, 60 ёшдан ошган ёки тўлиқ давлат таъминотида бўлган, шунингдек жазони ижро этиш муассасасидан жазони ўтаб чиққан, шунингдек, фавқулодда вазиятлар, турар ёки нотурар жойларнинг ёниши, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши каби ҳодисалар рўй берганлиги натижасида жабрланган шахслар эндиликда паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарликдан тўлиқ озод этилади.

🔰 Ушбу ўзгаришлар депутатлар томонидан қабул қилинган қонун лойиҳасида белгиланган.

Yoshlar kundaligi
#Жараён

ПРЕЗИДЕНТ: Эртанги кунимиз – бу тенг рақобат муҳити ва экспортга қаратилган саноат ва савдо сиёсати

🔰 Учинчи йўналиш – ички бозорда тенг рақобат муҳитини яратиш, ташқи бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш бўйича ташаббуслар:

📌 Жаҳон савдо ташкилотига 2026 йилда аъзо бўлиш бўйича катта қадамлар қўйилмоқда. Ушбу ташкилотга кириш – чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаган танлов, қолаверса, ислоҳотларимизнинг ажралмас бир қисми.

📌 Бундан буён, ҳеч кимда алоҳида ҳуқуқ бўлмаслиги, хоҳ давлат стратегик корхонаси бўлсин, хоҳ хусусий корхона ёки хорижий инвестор бўлсин, иқтисодиётда барча тенг шароитда ишлаши таъкидланди.

📌 Карантин, ветеринария, санэпидемназорат ва стандарт ташкилотларининг такрорловчи ваколатлари қисқаради, тадбиркорларни қайта-қайта текширишга чек қўйилади.

📌 Тармоқларни ривожлантиришга берилган маблағдан 200 миллион доллари экспортолди молиялаш учун йўналтирилади.

📌 “Е-логистика” платформаси ишга туширилиб, экспортчилар учун қайси корхонада қанча рухсатнома борлигини кўриш, тўғридан-тўғри шартнома тузиш имкони яратилади.

📌 Божхона органининг экспортни тасдиқловчи электрон маълумоти ҚҚСни қайтариш учун асос бўлади, бошқа ортиқча ҳужжатлар талаб этилмайди.

📌 Электрон ҳисоб-фактура ва товар-транспорт юк хати ягона шаклга келтирилади ва фақат 4 та маълумот киритишни ўзи етарли бўлади.

📌 Давлат харидида энди маҳаллий маҳсулот улушини ошириш рағбатлантирилади.

📌 Ер ости бойликларини ўзлаштиришга тадбиркорларни кенг жалб этиб, ишлаб чиқаришни кўпайтириш муҳимлиги таъкидланди

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдан.

Yoshlar kundaligi
#Жараён

🔰 Тўртинчи йўналиш – хизматлар соҳасига янги туртки бериш бўйича ташаббуслар:

📌 IT паркда сунъий интеллект маркази очилади. Бу йўналишда янги лойиҳаларни амалга ошириш учун барча шароитлар яратилади. Лойиҳаларни молиялаштириш учун 50 миллион доллар ажратилади.

📌 Иқтисодиёт ва молия вазирлигига йирик корхоналарга сервис кўрсатишда маҳаллий корхоналар иштирокини кенгайтириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

📌 1 январдан умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисми тадбиркорга “кэшбек” сифатида қайтариб берилади.

📌Президент тадбиркорлар таклиф берса, давлат идоралари кўрсатаётган бошқа хизматларни ҳам хусусий секторга беришга тайёрлигини билдирди.

🔰 Бешинчи йўналиш – бизнес учун тўсиқ ва ғовларни янада қисқартириш бўйича ташаббуслар:

📌 Тадбиркорлик фаолиятини тўхтатишга асос бўладиган қонун бузилиш ҳолатлари даражаси белгиланмагани кўрсатиб ўтилди. 1 ноябрга қадар аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқий хавф солувчи мезонлар реестри ишлаб чиқилади.

📌 Табиркорларни жиноий жавобгарликка тортишни янада либераллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Президент тадбиркорларимиз ушбу берилаётган енгилликни, билдирилаётган ишончни суиистеъмол қилмаслигига умид билдирди.

📌 Гаровдаги мулкни савдога чиқаришдан олдин унинг ҳозирги бозор қиймати аниқланадиган, қайтмаган қарздорлик гаров қийматининг 15 фоизидан кам бўлса ундирув мулкка қаратилмайдиган тизим яратилади.

📌 Эндиликда ер савдосидан тушган маблағлар аввало бузилишлар бўйича тадбиркорлардан қарзни сўндиришга қаратилади.

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдан.

Yoshlar kundaligi
#Кун_иқтибоси

🇺🇿 Шавкат Мирзиёев: "Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар, ҳеч нарсадан чўчиманг. Билинг, ортингизда Президент турибди!"

"Сизлар тинч, эркин ва фаровон ҳаётимиз гаровисизлар, десак, ўйлайманки, муболаға бўлмайди.

“Тадбиркор – элга мададкор” деган нақлда чуқур маъно бор. Лекин, шундай катта масъулиятни зиммасига олган тадбиркорни ўзига ким мададкор? Агар қайси ҳоким ўз ҳудудининг гуллаб-яшнаб, тараққий топишини истаса, аввало, тадбиркор ва яна бир бор тадбиркорга чинакам мададкор бўлиши керак.

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар, ҳеч нарсадан чўчиманг. Билинг, ортингизда Президент турибди!"
деди давлат раҳбари мулоқот якунида.

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ифтихор #Ишонч

🇺🇿 Спортчиларимизга ўхшаб тадбиркорлар ҳам бизнинг байроғимизни, маҳсулотларимизни дунёга чиқаришига ишонаман Шавкат Мирзиёев

"Париж-2024" Олимпиадасида кимнинг чиқиши сиз учун унутилмас бўлди?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Табриклаймиз

ҒОЛИБЛИК МУБОРАК БЎЛСИН!

🔰 Бугун Нурафшон шаҳрида “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

🎉 “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ўтказилган кўрик-танловнинг "Телевидение ва радио ижодкорларининг энг яхши материаллари" йўналишида "Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳаси раҳбари Бахтиёр Қурбонов фахрли 2-ўринни эгаллади.

💐 Ҳамкасбимизни янги ютуғи билан муборакбод этамиз!

📸 Суратда: Б.Қурбонов Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раҳбари Раҳматилла Шералиев билан

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Ча, ча, ча,
Ча-ча-ча.


Қозоқ эстрадаси вакили Ирина Қайратовна яна Марказий Осиё трендини яратди.

🎵 Бачканами? Маъносизми? А, сиз нима деб ўйловдингиз? Моҳият фалсафада бўлади, эстрада эса шунчаки, ялла, кайфият кўтарадиган оҳанг, холос.

❤️ Ча, ча, ча, ча-ча-ча.
Буни кўринг Озодча.
Чангда қолди «Овоз»ча,
Ўтиб кетди қозоқча.))


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ретросурат

1957 йил. Ишхонага янги компьютер олиб келишди деган сурат😊

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM