#ОбодЮртЁшлар_челленжи
📣 Одамлару одамлар, эшитмадим деманглар!!! Тошкент вилоятида ёшлар иштирокида катта ҳашар бошланиб кетди. Сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшинг-да энди.
Yoshlar kundaligi
😁 Қани, кетдик ҳашарга.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Табриклаймиз
🎓 ТАЛАБАЛИККА ЛОЙИҚ БИР ЙИГИТ
👑 "Ўткан кунлар"да Отабекка "хон қизига лойиқ бир йигит" деб таъриф берилади. Биз эса "Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳаси режиссёри, оператор-монтажчиси ҳамда учувчисиз бошқариладиган қурилмалар мутахассиси Отабек Турсунқуловга бундай таъриф беролмаймиз.
☝️ Биринчидан, "хон замонлари" ўтиб кетган. Иккинчидан, ҳамкасбимиз уйланган. Аммо журналистика соҳасида бир неча йилдан бери ишлаб, соҳанинг қозонида қайнаган ҳамкасбимизни талабаликка лойиқ бир йигит, деб билардик.
🎉 Мана, ниҳоят бу йилги имтиҳон натижаларига кўра Отабек Турсунқулов Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабасига айланди.
Yoshlar kundaligi
💐 Қадрли ҳамкасбимизни, шунингдек, барча талабалик бахтига эришганларни янги илм йўли, изланиш йилларининг дебочаси билан табриклаймиз!
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жиноят_ва_жазо
Пора билан "қонун посбони" бўлса, адолатни нима билан ўлчайди?
#️⃣ Ҳолат Олмалиқда юз берган. 5000 "кўкат" эвазига Ўш шаҳридаги Юридик институтга "грант"га ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар соққани олаётган вақтда қўлга олинган.
👨🏻⚖️ Бу жойни битирганлар келажакда оқни қорадан ажратадиган, айбдор ёки беайб, деб ҳукм ўқийдиган амалдор бўлади камида. Хайриятки, жиноятнинг олди олинибди, йўқса, жамиятимизда яна коррупционер кўпайган бўлармиди?
🎨 Рассом: Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi
Пора билан "қонун посбони" бўлса, адолатни нима билан ўлчайди?
👨🏻⚖️ Бу жойни битирганлар келажакда оқни қорадан ажратадиган, айбдор ёки беайб, деб ҳукм ўқийдиган амалдор бўлади камида. Хайриятки, жиноятнинг олди олинибди, йўқса, жамиятимизда яна коррупционер кўпайган бўлармиди?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кун_баҳоналари
😁 "Йиқилганлар" учун баҳоналарнинг "инжиғи"
👂 Ўқиш ниятим йўқ эди ўзи, уйдагилар қўймаганига топширгандим.
🫣 Бир балл етмай қолибди.
🤐Ҳали мандатни кўрмадим, қизиқмаяпман негадир.
🍜 Контрактга кирибман, грант бўлса ўқирдим...
😡 Э, ҳаммаси ўйин бўлди. Пули бор, "танка"си борлар кирибди фақат.
💸 Ўқишдан фойда йўқ, соққани босиш керак.
🗞Диплом ҳеч нарсани ҳал қилмайди ҳозир.
👀 Тўппа-тўғри ишлагандим тестларни, бу ерда англашилмовчилик бор.
Yoshlar kundaligi
😁 "Йиқилганлар" учун баҳоналарнинг "инжиғи"
🤐Ҳали мандатни кўрмадим, қизиқмаяпман негадир.
🗞Диплом ҳеч нарсани ҳал қилмайди ҳозир.
🤭 Яна қандай баҳоналар қолиб кетди? Изоҳларда ёзиб қолдиринг. Постни эса кимга жўнатишни ўзингиз биласиз.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият
🤩 Беғубор болалик. Тиш шифокори бемор бола билан ўйин ўйнаяпти.
➡️ Видеони болалигидан дўхтирлардан қўрқадиган дўстларингизга юборинг.😉
Yoshlar kundaligi
📌 Болаларингизни шифокорларга нисбатан қўрқув остида тарбияламанг.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТЎЙ ҚАЧОН?
😄 Ҳатто бутун дунёни лол қилиб, Ватанингга медаллар билан қайтсанг ҳам бу саволдан қутула олмайсан.
Yoshlar kundaligi
❕ Олимпиада ғолиблари қачон уйланади?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_севги_афсонаси
МУСЛИМ ВА ТАМАРА: Бокудаги танишув, Миландаги изҳор ва Москвадаги тўй
Романтик изҳор
🌐 1973 йил. Италиянинг жаҳонга машҳур “Ла Скала” опера театрида ўқиётган артисткага ватанидан қўнғироқ бўлди. Гўшакни кўтарган аёл бир неча лаҳзада сеҳрланиб қолди. Негаки, телефонда ўктам ва ширали овоз соҳиби қўшиқ айтарди:
Ты моя мелодия,
Я твой преданный Орфей.
Дни, что нами пройдены,
Помнят свет нежности твоей...
💤 Кейинчалик бутун дунёга машҳур бўлиб кетган бу қўшиқнинг биринчи тингловчиси Тамара Синявская, ижро этувчи эса афсонавий озар хонандаси Муслим Магомаев эди.
👩❤️💋👨 Илк учрашув
1972 йилда Бокуда катта санъат фестивали ўтказилди. Унда шоир Роберт Рождественский Тамара ва Муслимни таништириб қўйди. Бу пайтда Магомаев ўт‑олов 30 ёшни қаршилаган, аллақачон “Озарбайжон халқ артисти” даражасига эришган эди.
Муслим Тамарани бир кўришда севиб қолганини умр бўйи такрорлашдан чарчамади, уялмади. Айтишларича, ўша кунлари бу икки юлдуз тадбирлардан қочиб, сокин Каспий соҳилларида соатлаб суҳбат қуришган экан.
💍 Эсдан чиққан никоҳ
Бокудаги танишув, Миландаги мусиқий изҳор, Москвадаги учрашувлар беиз кетмади, 1974 йилда улар турмуш қурди. Аввал Москвада, кейин Бокуда тўй бўлди. Икки қалб бахтдан шунчалар сармаст эди-ки, ҳатто никоҳни расмийлаштириш ёддан кўтарилганди. Шунинг учун уларнинг умумий дўсти Тоир Салоҳов паспортларни ЗАГСга олиб бориб, расмийлаштириб қўя қолди.
✅ Булбул тилини тушунган Булбул
Муслим қанчалик катта ижодкор бўлмасин, айни пайтда оддий банда эди. Тамара ҳам уйда шуҳрат фазосидан тушиб, оддий аёлга айланарди. “Ошсиз уй бўлади, жанжалсиз уй бўлмайди” деган туркий нақл бу оилани ҳам четлаб ўтмади. Лекин бу жанжаллар “дока рўмол қуриши"гача ҳам бормасди. Чунки Тамара доим эрига ён босар, биринчи бўлиб ярашиш ҳаракатига тушарди. Ҳатто бир сафар Муслим аразлаб Москвага кетиб қолди. Тамара эса унга атаб қўшиқ куйлади. Шундан кейин яна саодатли ҳаёт давом этди.
👫 Фақат ёрига ишонган аёл
Тўйдан кўп ўтмай Муслим ҳақида турли мишмишлар тарқала бошлади. Тамара бундай хабарлар бўронига бир умр қоядай туриб берди. Муслимидан бошқасига ишонмади у. Ўрталаридаги муҳаббат барча тўсиқни енгиб чиқди. Ҳатто эрининг хасталик йилларида Тамара санъатни қўйиб, унинг парвариши билан машғул бўлди. Вафотидан кейин ҳам Муслимга отилган тошларни қайтариб яшади.
😮💨 Ёлғизликнинг 16 йили
2008 йилнинг кузида Муслим Магомаев юрак хасталигидан Москвада, рафиқасининг бағрида жон берди. Энди Тамара ишқ чаманида ёлғиз қолди. 29 октябрь куни Озарбайжонда дафн маросими бўлиб ўтди. Минглаб одамлар кўтарган тобут қабрга етгунча Муслим ижросидаги “Озарбайжон” қўшиғи янграб турди.
Шунга ҳам мана 16 йил тўлди. Лекин ишонаманки, Тамарахоним учун дунёдаги энг гўзал қўшиқ ҳамон ўша, ўша 73-йилдаги қўшиқ бўлиб қолади:
Ты моя мелодия,
Я твой преданный Орфей…
✍️ Отабек Бакиров
17 август — Муслим Магомаев (1942 - 2008) таваллуд топган кун.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Суперромантика
БИР БАҲОР БЎЛГАНДИ, БЕҚАРОР ЭДИ...
💠 У ким эди, қандай эди, эсимда йўқ. Уни атайлаб эсламайман, аммо унинг ўзи эсимга келаверади. Кўз очса, кун чиққандай, юмса, тун чўккандай туюлар эди. Ҳамма учун ҳаммадай одам бўлса, мен учун умуман бошқача эди у.
🤫 "Ўн саккизга кирмаган ким бор", дейди шоир. Дарҳақиқат, 18 ёш, умр давомида бир марта келадиган, аммо шуурда бутун умр қоладиган ёш. Бу ёшда унинг бир оғиз яхши сўзи учун кийикдек сакрагинг келади. Кўзига тикилиб соатлаб ўтиришни, унинг денгизига ғарқ бўлишни истайсан. Бу ёшда уйинг олдидан ўтадиган сойнинг шарқираши, унинг қиқирлаб кулишига ўхшайди. Севги инсоннинг кўзига оламни чиройли, ҳаммани яхши қилиб кўрсатиши рост.
🎶 Хотираларни унутиб, ҳаётимдаги янги хариталарни очаман, деб турганимда, Баҳодир Мамажонов мана бу қўшиқни куйлаб турибди. Бошқаларни билмадим-у, аммо мен ўша олис ўн саккиз ёшимни эсласам, кўзимга ёш келади. Бир нималар ёдимга тушиб, бўғзимга нимадир тиқилади. Нега бундай бўлади? Нима учун фақат мен қийналишим керак? Ахир бу дунёда кимнидир ўзидан-да кўпроқ севиб, унга етиша олмаган фақат мен эмасман-ку, тўғрими?
🌐 Қўшиқни тинглаб, бир неча дақиқа ўзингизни бўш қўйинг. Дунё ташвишлари-ю кундалик ҳисоботларга кўз юмиб, бир лаҳза у ҳақида ўйланг. Қалбингиз бўшаб, кўнглингиз енгил тортади. Эски хотиралар оғушида ёқимли оғриқлар тилайман сизга...
Yoshlar kundaligi
БИР БАҲОР БЎЛГАНДИ, БЕҚАРОР ЭДИ...
❄️ Яхши ва ёмон оғриқлар бўлади. Тана оғриқларини тузатиш ва унутиш мумкин. Аммо оғриқларнинг энг ёмони юракда шаклланиб, қалбда туғён урадиганидир. Улар инсонни азоблаш билан бирга улғайтиради. Нима учун яшаётганингни англатиб туради улар.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Қай ул манзилки, жононим у ёнда,
Таним бунда, вале жоним у ёнда.
✍️ Абдураҳмон Жомий
📸 Фото: Саҳобиддин Рустамов
📄 Образда: Абдул АЗИЗ, Анора Абдурашидова
Yoshlar kundaligi
Қай ул манзилки, жононим у ёнда,
Таним бунда, вале жоним у ёнда.
💠 Абдураҳмон Жомий — форс-тожик шоири, нақшбандийлик тариқатининг йирик вакили. 1414 йил 18 августда туғилган.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми
Дунё давлатларида янги ўқув йили қайси санадан бошланади?
🇯🇵 Япония. Болалар 1-синфга 1 апрелда, айни сакуралар гуллаган пайтда чиқади. Японлар учун баҳор ҳаётнинг янгидан бошланишидир.
🇨🇦 Канада. Ғарбий яримшарда жойлашган бу давлат ўқувчилари 5 сентябрдан 26 июнгача умумий ўрта таълим олишади.
🇦🇺 Австралия. Ўқув йили 25 январдан 5 февралгача бўлган оралиқда бошланиб, декабрда тугайди. Ҳар 4 ҳафтада ўн кунлик таътил берилади.
🇫🇮 Финляндия. Тажрибасини астойдил ўрганаётганимиз − финлар юртида ўқув йили 1-5 август оралиғида бошланади. Июнь ойининг биринчи ҳафтасида болалар таътилга чиқади.
🇱🇧 Ливан. Ўқув йили август ойининг иккинчи ҳафтасидан бошланади ва 23 майдан таътил берилади.
🇺🇿 Ўзимизда эса 2024-2025-ўқув йили Мустақиллик байрамига берилган қўшимча дам олиш кунлари ҳисобига 4 сентябрдан бошланади.
Yoshlar kundaligi
Дунё давлатларида янги ўқув йили қайси санадан бошланади?
🇫🇮 Финляндия. Тажрибасини астойдил ўрганаётганимиз − финлар юртида ўқув йили 1-5 август оралиғида бошланади. Июнь ойининг биринчи ҳафтасида болалар таътилга чиқади.
🇱🇧 Ливан. Ўқув йили август ойининг иккинчи ҳафтасидан бошланади ва 23 майдан таътил берилади.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кредитлар
💰 Қарз. Охирги йилларда мамлакатимизда ҳам қарз бериш оммалашиб, банклар, нобанк ташкилотлар турли кўринишдаги, бир-бирини такрорламас таклифлар, жимжимадор номлар билан одамларга кредит ажратяпти ва бу жамиятимизда анчайин оммалашиб улгурди.
✅ Қолаверса, исталган нарсангизни қарзга (бўлиб тўлаш) олиш имконини берувчи платформалар яратилди. Ён-верингизга қарасангиз, банклар олдида "тоза" бўлган одамлар бармоқ билан санарли. Қарздорлик ҳисси охир-оқибат одамларни чорасизликка, тушкунлик ва стрессга соляпти.
📝 Марказий банкнинг 2023 йиллик ҳисоботида келтирилишича, шу йилда банклар:
➖ Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида — 251,4 трлн сўм,
➖ Аҳоли учун — 148,2 трлн сўм,
➖ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун эса 10 трлн сўм миқдорида кредитлар ажратган.
📎 Келтирилганидек, бир йилнинг ўзидаёқ фуқаролар банклардан 148 трлн сўм қарз бўляпти.
💠 Кўплаб давлатларда харидлар ва кундалик ижтимоий харажатлар учун бериладиган кредитларга нисбатан ижобий кўз билан қаралмайди.
🗣 Иқтисодчи Жуан Андреснинг айтишича, "... одамлар ўзлари эга бўлмаган нарсаларни олишни хоҳлаб, банкларга қайта-қайта мурожаат қилади. Натижада эса улар қарз ботқоғига ботиб кетмоқда".
🎨 Рассом: Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi
❕ Нима деб ўйлайсиз, банклар томонидан одамларга кредитлар ажратилиши уларнинг турмуш-тарзига қандай таъсир қиляпти? Сизнинг-чи, кредитингиз борми?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бизнинг_фахримиз
ТАНИШИНГ, ПАРИЖ-2024 ПАРАОЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИДА ИШТИРОК ЭТАЁТГАН ВИЛОЯТИМИЗ СПОРТЧИЛАРИ!
Омад сизга ёр бўлсин!
Yoshlar kundaligi
ТАНИШИНГ, ПАРИЖ-2024 ПАРАОЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИДА ИШТИРОК ЭТАЁТГАН ВИЛОЯТИМИЗ СПОРТЧИЛАРИ!
Омад сизга ёр бўлсин!
Yoshlar kundaligi
#Диққат
"Опен бюджет" бошланишига 4 кун қолди
🌐 Маълумот ўрнида, овоз бериш жараёнлари шаффоф ўтиши учун фуқаро номига бир нечта рақам олган тақдирда улардан фақат биттасининг овози қабул қилинади.
Yoshlar kundaligi
"Опен бюджет" бошланишига 4 кун қолди
📆 Жорий "Ташаббусли бюджет" жараёнлари 22 августдан 1 сентябрга қадар — 10 кун давомида ўтказилади.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
💠 Океанлар тубида 20 миллион тоннага яқин олтин бўлиши мумкин экан. Лекин уни қазиб олиш жуда қийин ва олтиннинг ўз нархидан қимматга тушиши боис саноатнинг бу йўналиши ҳали тараққий этмаган.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Ойнинг ўн беши қоронғу,
Ўн беши ёғду билан,
Умрини ошиқ ҳамиша
Ўтказар орзу билан...
✍ Қўшиқдан.
📹 Образда: "Ёшлар кундалиги" вакиллари.
Yoshlar kundaligi
Ойнинг ўн беши қоронғу,
Ўн беши ёғду билан,
Умрини ошиқ ҳамиша
Ўтказар орзу билан...
✍ Қўшиқдан.
📹 Образда: "Ёшлар кундалиги" вакиллари.
Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Томорқа
НОДИР МИЛЛИОНЕРДАН НОДИР ТАЖРИБА
🥱 Сиз олма пиш, оғзимга туш, деб бекор ётган бир вақтда Қуйи чирчиқлик Нодир Ермекбаев ўз томорқасидан бир йилда 3 марта ҳосил олиб, 50 млн. сўмга яқин даромад олмоқда.
🚜"Ёшлар дафтари"дан имтиёзли кредитга олган мотокультиватори ҳам аллақачон фойдага кирган. Хуллас, ҳалол меҳнат яхшигина даромад келтирмоқда.
Yoshlar kundaligi
НОДИР МИЛЛИОНЕРДАН НОДИР ТАЖРИБА
🚜"Ёшлар дафтари"дан имтиёзли кредитга олган мотокультиватори ҳам аллақачон фойдага кирган. Хуллас, ҳалол меҳнат яхшигина даромад келтирмоқда.
‼️ Ишлаган тишлайди, ўрган, "студент".😉
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ #Ана_холос
Бугун ярим тунда астрономик ҳодиса — "суперой" ва "Мовий Ой" кузатилади
✅ Икки ҳодисанинг комбинацияси камдан кам учрайди, кейинги бундай ҳодиса 2037 йилда бўлиши кутиляпти. Бугунгиси эса Тошкент вақти билан тунги соат 23:26 да содир бўлиши айтилмоқда.
❄️ Бугун Ой Ерга максимал яқинлашади ва у оддий тўлин ойдан 14 фоизга каттароқ ва 30 фоиз ёрқинроқ бўлади.
🌚 "Мовий ой" — мавсумнинг учинчи ойига берилган ном.
📹 Видео: Space.com
Yoshlar kundaligi
Бугун ярим тунда астрономик ҳодиса — "суперой" ва "Мовий Ой" кузатилади
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM