Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эслаб
Афсонавий ўзбек футболи юлдузи ҳақида нималарни биласиз?
🇺🇿 Ўзбек футболи тарихида ўзига хос ўрнига эга бўлган юлдузлардан бири Михаил Ан ҳақида ёши катта инсонлар тўлқинланиб гапиради. Айниқса, унинг майдон марказида ўйинни назорат қилиши ва ақлли ҳаракатлари сабаб, ишқибозлар уни “профессор” деб аташарди.
📌1952 йил Юқори Чирчиқ туманида туғилган футбол юлдузи 60-йилларда СССР Олий дивизионида тўп сурган корейс миллатига мансуб илк футболчи эди.
🔹Унинг профессионал футболга қўйган илк қадамлари 1968 йилга тўғри келади. Ўшанда у Тошкент вилоятининг “Политотдел” жамоасига қабул қилинади. Жуда яхши тезликка эга бўлган 17 ёшли ўйинчи 1969 йилги мавсумдан бошлаб асосий таркибга жалб этилади.
✅ 1971 йилги мавсумдан иқтидорли футболчи фаолиятини “Пахтакор”да давом эттиради. Жамоанинг ўша йилдаги мураббийи Александр Андреевич Келлер 19 ёшли йигитчага у қадар юксак ишонч билдирмайди ва Ан ўтган бутун мавсум давомида атиги 10 та учрашувда асосан захирадан майдонга туширилади. Хусусан, у “Пахтакор”даги дебютини “шерлар”нинг Тошкентдаги Тбилисининг “Динамо”сига қарши ўтказган баҳсига қадар кутишига тўғри келади. СССР Олий лигасининг 22-тури доирасида ўтган ушбу учрашувда тошкентликлар Тбилиси жамоаси устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонади. 21 000 мухлис қаршисида ўтган ўйиннинг 75-дақиқасида Михаил Ан жамоанинг 3-голига муаллифлик қилган Вячеслав Солохонинг ўрнига майдонга тушади. Шу баҳсдан сўнг, ёш Мишага ҳам мураббий томонидан кўпроқ имконият тақдим этилаверади.
ℹ️ Михаил Ан бутун фаолияти давомида “Пахтакор” таркибида 233 та ўйинда 50 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Унинг самарали узатмалари бўйича статистикасини эса, афсус, аниқлашнинг имкони бўлмаган.
💭 1974 ва 78-йилларда у мавсумнинг энг яхши футболчилари учлигидан ўрин олди. У билан 1978-79 йилги мавсумларда бир жамоа сафида тўп сурган Константин Новиков собиқ жамоадошини хотирлар экан, “Миша Ан тўпни ҳис қилиш, майдонни кўра олиши билан ҳаммани ҳайратга соларди. У тўп билан шерикларига узатган миллиметрларигача ҳисобланган паслари билан мўжиза яратарди”, дейди.
🗓 1979 йилнинг 11 августида ўзбек футболининг асл жавоҳирларини бу ҳаётдан олиб кетган самолёт бортида “Пахтакор”нинг бошқа аъзолари қатори Михаил Ан ҳам бор эди.
⚽️ Футболчи 2006 йилда Ўзбекистон ҳукумати томонидан “Шуҳрат” ордени билан мукофотланган.
Yoshlar kundaligi

"Салимбой" вафот этгани айтилмоқда
👨🏻⚖️ Маълумот ўрнида, 2024 йил 19 март куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида 74 ёшли Салимбой 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. У Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилганди.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
❗️ Янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади
Мустақиллик байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланганлигини инобатга олиб, умумий ўрта таълим муассасаларида янги — 2024-2025 ўқув йили жорий йилнинг 4 сентябрь кунидан бошланиши маълум қилинади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги