Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Пахтакор79
17 ЎҒЛОННИ ЭСЛАБ...
Етмиш тўққизинчи йил. Ўн биринчи август. Шу куни ўзбекистонликлар қалбини ларзага солган фалокат юз берди. Бутун бир жамоа — “Пахтакор” футболчилари авиация ҳалокатига учраб, самога юлдуздек сочилди. Авиаҳалокат Украинанинг Днепродзержинск районида юз берган. Ўша ерлик қоровулнинг хотирлашича, ярим тунда осмон ёришиб, кучли портлаш эшитилган. Ерга тушган темир-терсаклар ичида... у ёғини айтиш даҳшат...
Ҳалокатдан уч кун илгари — 8 август куни “Пахтакор” — “Заря” (Ворошиловград) учрашуви бўлиб ўтган ва унда футболчиларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ўшанда мухлислар пахтакорчиларни сўнгги бир бор кўраётганини билмасди. Кейинги беш турнинг тўрттасида ғалаба ва бир дурангга эришган “Пахтакор” навбатдаги учрашувни “Динамо” (Минск) билан ўтказиш керак эди. Афсус...
Марҳум пахтакорчиларни хотирлаганда, уларнинг 1975-1979 йиллардаги ажойиб ўйинлари ёдга тушади. Ўша кезлар Киев ва Тбилиси динамочиларининг довруғи ошган давр эди. Улар чиройли ўйинлар кўрсатиб, Европа кубоги соҳиби бўлишган. Олег Блохин, Виктор Колотов, Леонид Буряк, Давид Кипиани, Александр Чевадзе, Владимир Гуцаевларнинг номи маълуму машҳур эди.
1975 йили “Пахтакор” Киевнинг “Динамо” жамоасини икки бор мағлубиятга учратди — Украинада 1:0, Тошкентда 5:0. 1978 йилнинг баҳорида Тошкентда “Динамо” (Тбилиси) билан ўтказилган учрашувни катта ёшдаги мухлислар яхши эслашади. Стадион футбол ишқибозлари билан лиқ тўла. М.Ан, В.Фёдоров, Ю.Загуменнихларнинг Д.Кипиани, М.Мачаидзе, О.Габелиялар билан чинакам “олишув”и бошланди. Шу куни Европанинг номдор клуби таслим бўлди — 3:0.
“Пахтакор” — 79 ҳақида гап кетса, мухлислар ҳар бир футболчининг номини армон билан тилга олишади. Тўпни майдоннинг исталган нуқтасига аниқ етказиб беришда Михаил Анга тенг келадигани топилмасди, ҳимоячи Олим Ашировдан мана-ман деган ҳужумчи ҳам ҳайиқарди. Чаққонлик ва абжирликда Владимир Фёдоровнинг олдига тушадигани йўқ эди. Александр Корчёновни эса майдондаги меҳнаткашлиги учун ҳурмат қилишарди. Сергей Покатилов ажойиб дарвозабон эди, Шуҳрат Эшбўтаев ўзбекнинг Пелеси, дея эътироф этила бошлаганди.
1976 йил Фёдоров ва Ан Европа биринчилиги ўйинларида иштирок этиб, қитъа чемпиони бўлишди. Ҳал қилувчи учрашувда Владимир Фёдоров урган гол энг чиройли голлардан бири сифатида эътироф этилди. Айнан ўша ўйинларда кўрсатган маҳорати туфайли Фёдоров собиқ Иттифоқ олимпия терма жамоаси таркибига киритилди.
Ҳалокатдан сўнг тез орада бутунлай янги жамоа тузилди. Сафар учрашувидан кейин янги “Пахтакор”нинг Тошкентдаги биринчи ўйини “Динамо” (Тбилиси) билан кечди. Ҳамма стадионга ошиққан. Бироқ илгаригидай ҳайқириқлар йўқ. Ҳамма ғамгин, маъюс. Ўйингоҳ лиқ тўла бўлишига қарамай, тиқ этган овоз эшитилмайди. Кўзда ёш билан телевизорга термулганларни айтмайсизми?!
Ўйингоҳ узра дикторнинг синиқ овози эшитилиши билан ҳамма оёққа қалқиди. Ҳамма йиғларди. Диктор номма-ном санади: Михаил Ан, Олимжон Аширов, Константин Баканов, Юрий Загуменних, Равиль Агишев, Александр Корчёнов, Николай Куликов, Сирожиддин Бозоров, Сергей Покатилов, Виктор Чуркин, Владимир Собиров, Владимир Фёдоров, Шуҳрат Эшбўтаев, Владимир Макаров, Идгай Тазетдинов, Мансур Толибжонов, Владимир Чумаков...
Ҳаммани армонда қолдириб, самога сочилган 17 “юлдуз” шулар эди...
Равшан ШОДИЕВ.
ЁШЛАР КУНДАЛИГИ

#Ажабо
Тошкент туманида 4 эгизак туғилди
🌐 23 ёшли аёл Республика Перинатал марказида 3 қиз ва 1 нафар ўғил чақалоқни дунёга келтирган.
👨⚕️ Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилиб, ҳозирда чақалоқлар Тошкент вилояти ССБ назоратига олинган.
Yoshlar kundaligi
Тошкент туманида 4 эгизак туғилди
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эслаб
Афсонавий ўзбек футболи юлдузи ҳақида нималарни биласиз?
🇺🇿 Ўзбек футболи тарихида ўзига хос ўрнига эга бўлган юлдузлардан бири Михаил Ан ҳақида ёши катта инсонлар тўлқинланиб гапиради. Айниқса, унинг майдон марказида ўйинни назорат қилиши ва ақлли ҳаракатлари сабаб, ишқибозлар уни “профессор” деб аташарди.
📌1952 йил Юқори Чирчиқ туманида туғилган футбол юлдузи 60-йилларда СССР Олий дивизионида тўп сурган корейс миллатига мансуб илк футболчи эди.
🔹Унинг профессионал футболга қўйган илк қадамлари 1968 йилга тўғри келади. Ўшанда у Тошкент вилоятининг “Политотдел” жамоасига қабул қилинади. Жуда яхши тезликка эга бўлган 17 ёшли ўйинчи 1969 йилги мавсумдан бошлаб асосий таркибга жалб этилади.
✅ 1971 йилги мавсумдан иқтидорли футболчи фаолиятини “Пахтакор”да давом эттиради. Жамоанинг ўша йилдаги мураббийи Александр Андреевич Келлер 19 ёшли йигитчага у қадар юксак ишонч билдирмайди ва Ан ўтган бутун мавсум давомида атиги 10 та учрашувда асосан захирадан майдонга туширилади. Хусусан, у “Пахтакор”даги дебютини “шерлар”нинг Тошкентдаги Тбилисининг “Динамо”сига қарши ўтказган баҳсига қадар кутишига тўғри келади. СССР Олий лигасининг 22-тури доирасида ўтган ушбу учрашувда тошкентликлар Тбилиси жамоаси устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонади. 21 000 мухлис қаршисида ўтган ўйиннинг 75-дақиқасида Михаил Ан жамоанинг 3-голига муаллифлик қилган Вячеслав Солохонинг ўрнига майдонга тушади. Шу баҳсдан сўнг, ёш Мишага ҳам мураббий томонидан кўпроқ имконият тақдим этилаверади.
ℹ️ Михаил Ан бутун фаолияти давомида “Пахтакор” таркибида 233 та ўйинда 50 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Унинг самарали узатмалари бўйича статистикасини эса, афсус, аниқлашнинг имкони бўлмаган.
💭 1974 ва 78-йилларда у мавсумнинг энг яхши футболчилари учлигидан ўрин олди. У билан 1978-79 йилги мавсумларда бир жамоа сафида тўп сурган Константин Новиков собиқ жамоадошини хотирлар экан, “Миша Ан тўпни ҳис қилиш, майдонни кўра олиши билан ҳаммани ҳайратга соларди. У тўп билан шерикларига узатган миллиметрларигача ҳисобланган паслари билан мўжиза яратарди”, дейди.
🗓 1979 йилнинг 11 августида ўзбек футболининг асл жавоҳирларини бу ҳаётдан олиб кетган самолёт бортида “Пахтакор”нинг бошқа аъзолари қатори Михаил Ан ҳам бор эди.
⚽️ Футболчи 2006 йилда Ўзбекистон ҳукумати томонидан “Шуҳрат” ордени билан мукофотланган.

"Салимбой" вафот этгани айтилмоқда
👨🏻⚖️ Маълумот ўрнида, 2024 йил 19 март куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида 74 ёшли Салимбой 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. У Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилганди.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM