#Даҳонинг_болалиги
📚 ТУРКИЙ ГУЛИСТОН БОҒБОНИ
1878 йил 12 июль. Тошкентнинг Мерганча маҳалласидаги тўқувчилар оиласида ўғил туғилди. 7 ёшидан Ўқчидаги эски мактабда, 12 ёшидан мадрасада таълим олди. 17 ёшида ўқитувчиликдай шарафли касбда ишлашни бошлади.
Унинг болалиги ва ёшлиги оғир замонларга тўғри келди. Бир йигитга қирқ ҳунар оз, деган нақлга амал қилиб бир неча йил сувоқчи, ғишт қуювчи, печка ясовчи, қурувчи, дурадгор бўлиб тер тўкди. Катта уста номи билан эл оғзига тушди.
Аммо миллатни уйғотиш истаги унга тинчлик бермади. Қачонгача бу халқ илм-фан ва техника ютуқларидан бебаҳра ўтади? Шу каби саволлар тинчини ўғирлади. 1900 йиллар атрофида жадид дўстлари сафига қўшилди. Араб, форс ва рус тилларидан фойдали китобларни таржималар қилди. Кейинроқ “Шуҳрат”, “Осиё” газеталарини чиқарди.
Болалар учун янги усул мактаби очиб, ўзи дарс берди. Ўқувчи тушуниши учун осон ва мазмуни кучли бўлган ўнга яқин дарслик ёзиб, чоп этди. “Биринчи муаллим”, “Иккинчи муаллим”, “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” шулар жумласидан.
Туркистон мактабларида биринчи бўлиб география, кимё, астрономия ва физика фанларини ўқитиш таклифини берди. Дарслар орасида танаффусларни, ўқувчилар бир синфдан иккинчисига ўтиши орасида имтиҳон топшириш тизимини йўлга қўйди.
Бир муддат ҳатто Афғонистон халқ таълими вазири бўлиб ишлади, Совет Иттифоқининг Афғонистондаги элчи-консули бўлди.
Илк унвони "Иморатчи уста" бўлган, “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”, дея ҳайқириқ билан майдонга чиққан бу инсон...
Абдулла эди. Абдулла Авлоний эди.
✍️ Зайниддин Шерзод
🎨 Рассом: Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser

#Туйғу
Ўртамизда биргина олма,
Гард тегмаган, бирам покиза.
Ҳозирча у рангин бир ҳавас,
Лаб тегса, бошланар мўъжиза…
✍️ Шеър: Омон Матжон
📸 Фото: Шерзод Қорабоев
🖼 Образда: Зилола Ҳакимжонова
Yoshlar kundaligi
Ўртамизда биргина олма,
Гард тегмаган, бирам покиза.
Ҳозирча у рангин бир ҳавас,
Лаб тегса, бошланар мўъжиза…
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_ёшлари
ҚОЗОҚ ЁШЛАРИ: ТАЪЛИМ, ЮТУҚ ВА МУАММОЛАР. МАВЗУГА НАЗАР
Меҳмондўстлик қонида бор...
🔥Ҳозирги кунда Қозоғистонда 6 миллионга яқин ёш бор, бу дегани мамлакат аҳолисининг 27 фоизи ёшлардан иборат. 2023 йилдаги социологик тадқиқот натижаларига кўра, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган респондентларнинг 75,8 фоизи бошқа миллат ва дин вакиллари билан дўстлашишга тайёр эканини билдирган. Кўриб турганингиздек, ёшларнинг катта қисми қозоқ меҳмондўстлик анъаналарини сақлаб қолган.
Таълим тизими ёшларни қониқтиряпти (ми?)
🏢Қозоғистонда таълим тизими уч босқичдан иборат: бошланғич, ўрта ва юқори. Ўқувчилар 12 йил давомида мажбурий равишда бепул ўқитилади. Дарс ҳафтасига 5 кун. Шанба-якшанба кунлари анъанавий дам. Мактабни тамомлагандан кейин битирувчилар асосий фанлардан имтиҳон топширадилар. Ўқувчининг тўплаган бали олий ўқув юртига кириш ёки кирмаслигини белгилаб беради.
✅ОТМ йўналишлари ҳам учга бўлинган. Бакалавриат (ўқиш муддати - 4 йил), магистратура (олий ўқув юртидан кейинги таълим, ўқиш муддати 1-1,5 йил, илмий-педагогик йўналишда 2 йил), докторантура (ўқиш муддати 3 йил).
‼️Бугунги кунда мамлакатда олий ўқув юртлари сони 117 та, халқаро университетлар 2 та, хусусий университетлар 47 тани ташкил қилади.
📌Қозоғистон таълим бериш методикаси бўйича Марказий Осиёдаги энг кучли давлат ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мамлакат ёшлари таълим сифатидан шу пайтгача умуман норози бўлмаган.
Ишсизликка ечим қидирилмоқда
⚡️Шаҳардаги ёшлари сони қишлоқ ёшларига нисбатан 12,8 фоизга кўп. Шу кунларда Қозоғистондаги энг долзарб ва муаммоли масалалардан бири бу - бандлик. Ишсиз ёшлар сони ҳозирги кунда 32 фоизга етган. Мамлакатда ишсизларни камайтириш мақсадида "Еңбек" дастури жорий этилган. Бандлиги таъминланмаганлар қисқа фурсат ичида бирон-бир касбга ўқитилиб, ишга жойлаштирилади.
😉Қозоқ ёшларининг катта қисми асосан миллий спорт билан шуғулланади. Бу ерда спортчи ёшлар 2 миллион нафарни ташкил қилади. Ёшларнинг асосий ҳаёт режалари – таълим олиш, оила қуриш ва касб-ҳунарли бўлишдир. Мамлакатда йигитлар сони қизларга қараганда кўпроқ бўлса-да, қизлар ОТМларга кириш бўйича йигитлардан устунлик қилмоқда.
☝️Мамлакат ёшлари орасида энг машҳур соҳалар бу – IT, ўқитувчилик ва бухгалтерия саналади.
Ёшлар ташкилоти – йигит-қизларнинг таянчи
🔹"Қозоғистон ёшлар парламенти", "Қозоғистон ёшлар иттифоқи - Республикадаги энг йирик бўлган ёшлар ташкилотлари ҳисобланади. Ушбу ташкилотлар ёшларнинг сиёсий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, уларнинг фикрлари ва таклифларини ҳукуматга етказиш, шунингдек, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Томорқа
👀 Чиноздан янги бой чиқмоқда
🫑 Қодирмурод Абдуқаҳҳаров 22 ёшда. У 30 сотих ерга 25 минг туп булғор қалампири эккан.
📹 Қолгани видеолавҳада.

#Сўровнома
💡 Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган 200 кВтгача бўлган меъёр ҳақида вилоятимиз аҳли қандай фикрда?
❓ Улар бир ойда қанча электр энергия сарфлайди?
📹 "Ёшлар кундалиги" Нурафшонда кичик ўрганиш ўтказди.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира
ДАДАМНИНГ ДАФТАРИ
Оилада 7 фарзандмиз. Катта укам орамиздан энг тўполончиси эди, унинг шўхликлари чегара билмас, ерга урса кўкка сапчирди. Бир қарасанг розеткага сим тиқиб кўрар, бир қарасанг ишлаб турган радиони кавларди. Укамнинг бузғунчиликларини кўтаролмай радио ва телевизоримиз тез-тез устахонани "зиёрат қилиб келарди".
Бир ёқда тинчгина юрган итнинг қулоғи кесилган, гулхан кўриш илинжида олов ёқилган, хуллас қилмаган безорилиги қолмасди.
Дадам укамни тартибга чақириб кўп тергар, аммо урмасди. Ҳар гал "Билиб қўй, бола, мен индамай-индамай қўйяпман. Аммо ҳамма ишларинг дафтаримга ёзиляпти. Анча йиғилиб қолди. Бир куни очиб таъзирингни бераман", дерди.
Укам дадамнинг шу гапидан дарров ҳушёр тортар, бир неча кунга бўлса-да тартибли болага айланарди. Бу дафтар биз учун катта хавф эди. Негаки барчамизнинг исмимиз унга бир неча бор тиркалишга улгурганди. Кун келиб дафтар очилса, ҳаммаси учун бизни қақшатқич жазо кутарди назаримизда. Шу дафтар очилмаслигини, уни топиб йиртиб ташлашни жудаям истардик. Бир неча марта сездирмасдан излаб ҳам кўрдик, аммо дадам уни қаерда сақлаши, унга қачон ёзиб улгуришини ҳеч ҳам билолмадик...
Йиллар ўтди. Дафтар ҳеч қачон очилмади. Энди билсам, у умуман бўлмаган, бу дадам раҳматлининг фарзанд тарбиясидаги ўзига хос усули экан...

Керак бўлса қилич учида
Яша, севгин сен Мажнун бўлиб!
Сариқ рангли гуллар ичида
Очил кейин қизил гул бўлиб.
✍️Хуршид Даврон
🎤Эркин Бозор
Yoshlar kundaligi
Керак бўлса қилич учида
Яша, севгин сен Мажнун бўлиб!
Сариқ рангли гуллар ичида
Очил кейин қизил гул бўлиб.
✍️Хуршид Даврон
🎤Эркин Бозор
Yoshlar kundaligi
#Тезкор
Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
🏢2024/2025 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синовлар бўйича ўтиш баллари тасдиқланди.
📲ЭСЛАТМА: ўқишни кўчириш бўйича аризалар 15 июлдан онлайн қабул қилинади.

Трампга суиқасд
🇺🇸 АҚШ президентлигига номзод Доналд Трампга Пенсильваниядаги чиқиши давомида суиқасд уюштирилди. У қулоғидан жароҳат олган.
❗Ҳужум уюштирган шахс махсус хизмат томонидан йўқ қилингани маълум қилинган. Воқеа натижасида бир томошабин ҳалок бўлиб, икки киши яраланган.

#Тарих
🖐 АМИРЛИК ДАВРИДА МАҲАЛЛА БЕШЛИГИ
Бугунги кунда “маҳалла еттилиги” ҳақида кўп эшитяпмиз, ўқияпмиз. Аслида бу тажриба тарихда ҳам бўлган экан.
Маҳалла тарихи қадим замонларга бориб тақалади. Наршахий ўзининг “Бухоро тарихи” асарида бундан 1100 йил илгари ҳам Бухорода бир қанча маҳаллалар бўлганини қайд этган. Алишер Навоий “Ҳайрат ул-аброр” достонида маҳаллани “шаҳар ичидаги шаҳарча” деб таърифлайди.
Маҳаллалар, айниқса, Амир Темур даврида равнақ топган. Бу даврда улар аҳолининг касб-корига қараб бўлинган ва номланган. Масалан, заргарлар маҳалласи, гиламчилар маҳалласи, кулоллар маҳалласи ва ҳоказо.
Маҳалла ҳам қадимдан ҳокимиятнинг ўзига хос бир бўлаги сифатида фаолият кўрсатган. У жамоатчилик асосида бошқарилган, ёзилмаган ички тартиб-қоидаларига бўлиб, унга ҳамма бирдек амал қилган.
Бухоро амирлигида бир нечта катта-кичик қишлоқлар бириктирилиб энг қуйи маъмурий бирлик ташкил этилган ва у амлок деб аталган. Амлокдор ўзининг ҳудудини мирзо (котиб), қишлоқ оқсоқоли, амин ва миробларга таяниб бошқарган.
Амлокдор (“мулк эгаси”) етиштирилган ҳосилнинг ҳисобини юритган, солиқларнинг белгиланган муддатда йиғилишини назорат қилган.
Амин (“ишончли, ҳалол одам”) солиқ ва бошқа йиғимларни йиғиш, аҳоли устидан назорат олиб бориш ҳамда ариқлардаги сувни экин майдонларига тақсимлаган.
Қишлоқ мироби эса сув иншоотларининг ўз вақтида таъмирланишини, қишлоқлар учун ажратилган сувнинг ариқлар бўйича тўғри тақсимланишини таъминлаган.
✍️ Тўхтамурод Асқаров