Yoshlar kundaligi | Rasmiy
107K subscribers
12K photos
6.99K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Мақсадлар муштарак бўлсин!

"Ёшлар кундалиги" бот "портали" га келиб тушган мурожаатлар таҳлилини кўздан кечирар эканмиз, ёшлар муаммолари билан ишлашда Оҳангарон тумани, Ангрен шаҳри, Бекобод тумани, Олмалиқ шаҳри, Қуйи Чирчиқ ва Пискент туманларида беэътиборликлар кузатилмоқда.

Нега???

Ёшлар масалалари Давлат сиёсати даражасида турганлигини, Дастур ижроси бўйича "массовий" ишлар амалга оширилаётганлигини наҳотки юқоридаги туман ва шаҳар мутасаддилари ҳис қилишмаяпти?

Биз лойиҳамиз билан вилоят ёшларига мотивация беришга, креативликка чорласагу, креслодаги жаноблар фақат "чой ҳўплаб" ўтирса, бу адолатсизлик эмасми?

Аксинча Оҳангарон шаҳри, Бўстонлиқ,Тошкент ва Зангиота туманлари раҳбарлари ёшларга ёндош ишлашмоқда. Мурожаатларга тезкорлик билан ечим излашмоқда.

Тошкент вилояти - салоҳиятли кадрлар, иқтидорли ёшлар макони. Фақат уларга "жичча" туртки, кўмак керак. "Ёшлар кундалиги" лойиҳаси аъзоларининг бош мақсади ҳам шу.

Ҳурматли туман ва шаҳарлар мутасаддилари, мақсадларимиз муштарак бўлсин.

"Ёшлар кундалиги" жамоаси.
Ўқитувчи, шифокор ва ҳамширалар учун 4 йиллик автокредит жорий этилади

Ўқитувчи ва мураббийлар, шифокор ва ҳамширалар учун 4 йиллик автокредит жорий этилади. Бу ҳақида «Ипотека-банк» матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ўқитувчи ва мураббийлар, шифокор ва ҳамшираларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим этилаётган «Фидокор» автокредити бўйича ўзгаришлар киритилмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Мактабгача таълим ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари тизимидаги муассасалар ходимлари учун 15 мартдан бошлаб «Фидокор» автокредити: муддати  48 ойгача, йиллик устама ҳақи 22 фоиз, бошланғич бадали 30 фоиз шарти билан тақдим этилади.


Бизга аъзо бўлинг👇👇
@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#Тезкор #Диққат

⚡️Бугун 13 март янги ФИРИБГАРЛАР пайдо бўлди, улар сизга "Бепул совғалар" деган линк жўнатишади

Сўровномадан ўтасиз, 4-та савол Кейин Samsung S 21 ютдингиз дейди номер ёзасиз ва тасдиқ босқичида картангиздан пул ечиб олади!!!

❗️Хабарни хаммага тарқатинг, ифлослар хаммани чув туширяпти😡

Манба; ТОШКЕНТЛИКЛАР


Каналга қўшилинг👇
@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўка_тумани
#Бизда_натижа_бор

Бўкалик Жавоҳир Тарипов қандай қилиб бир уриниш билан Бўка тумани почта бўлимига ишга қабул қилинди?

Жавоҳирни ўзидан эшитинг😊👍

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#Stop

Бу фирибгарлик.
Қатнашманг.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тушлик қилаётганларга ёқимли иштаҳа 😉😋

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўка_тумани
#Бизда_натижа_бор

Ёдингизда бўлса вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов Ёшлар кундалигига мурожаат қилган хотин-қизлар билан учрашган эди.

Учрашувда Бўкалик Санобар Шералиева ўзи ва турмуш ўртоғи ишсиз эканлиги, кредит эвазига ҳовлисида иссиқхона ташкил қилмоқчи эканлиги ҳақида вилоят раҳбарига мурожаат қилганди.

Вилоят ҳокими иссиқхонани кредит эвазига қуриш осон эканлигини, бироқ, айни дамда Санобар опанинг ишсизлигини ҳисобга олиб, кредит тўлашга қийналиши мумкинлигини айтиб, субсидия эвазига иссиқхона ташкил этиб беришни ваъда қилганди. Бу ҳақда тегишли масъулларга топшириқ бериб, топшириқ ижросини 10 кун ичида амалга оширишлари зарурлигни, мазкур мурожаатни шахсан ўзи назорат қилишини айтганди.

Бизга эса Санобар Шералиева қайта мурожаат билан чиқмоқда. Айтишича, унинг томорқасига тегишли масъуллар томонидан 5 кун ичида иссиқхона қуриб берилибди.

Опа, қувончингизга шерикмиз😊

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#ҳашар
#Оҳангарон_шаҳри

Бугун янгиланишга, бунёдкорликларга юз тутган, қиёфаси соат сайин тубдан ўзгараётган Оҳангарон шаҳри аҳолиси ҳам ҳашарга бел боғлаган.

Эй балли, ҳорманглар, азаматлар! 😊👍

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мотивация

Тошкентда энг юқори, замонавий бинолар қураётган "Murad Buildings" компанияси асосчиси – Мурод Назаровдан ажойиб мотивация👍

‼️Келажакда ким бўлишинг бугунинга боғлиқ, вақтни қадрланг🤟

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мотивация

"Target" бренди асосчиси Бекзод Жалилов билан бўлган суҳбатимиздан парча😊👍

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Самарқанднинг энг гўзал масканларида бўлишди

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

"Делегация" ортга қайтмоқда

Ўқувчилар хурсанд, ҳеч нарса болалар шодлигига етмайди😍

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#ДИҚҚАТ_ИШГА_ТАКЛИФ

Туркияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Туркия Республикасининг «ЕМКА» агентлиги орқали ушбу давлатда ишлаш учун қуйидаги йўналишларда бўш иш ўринлари бўйича ўтказиладиган танловларга фуқаролар таклиф этилади:

👩‍🦳 уй ишчиси;

👩‍🍼энага;

👩‍⚕ҳамшира;

🧑‍🍳 ошпаз;

👨‍✈️ҳайдовчи;

👲деҳқончилик ишлари (боғбон);

👨‍🦰 чорвачилик ишлари (чорва молларини парваришлаш).

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

25-50 ёшгача бўлиши;

1 йилдан 5 йилгача иш тажрибасига эга бўлиши;

турк ва инглиз тилини суҳбатлашиш даражасида билиши ва тегишли сертификатга эга бўлиши;

болалар ва қариялар билан мулоқотга киришувчан ва хушмуомала бўлиши;

соғлом ва судланмаган бўлиши лозим;

иш вақти: 6/1 тизимда;

иш ҳақи: 600-1000 АҚШ доллари (иш вақти ва хажмидан келиб чиққан ҳолда).

Номзодлар иш берувчи томонидан суҳбат асосида танлаб олинади.

Қўшимча маълумот ва мурожаатлар учун: 1282 (қисқа рақами) ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61.

Тошкент вилояти учун (55) 900-33-10

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
"Андижон полкаси" жарангласа рақсга тушмасликнинг иложи йўқ. Айниқса ўзга юртда бу мусиқа жаранг сочса қалбингни ғурур, ифтихор туйғулари эгаллайди.

Москва. Ўзбек йигитлари "Андижон полкаси" орқали россияликларга ватанпарварликдан мастер класс ўтишди.Баракалла, йигитлар!😍🤝

https://youtu.be/Zk9ZcmicRoY