Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳаёт
МЕГА КЎРГАЗМА: Хитой етакчиси қандай кутиб олинди?
🇨🇳 🇹🇯 Имомали Раҳмон хитойлик ҳамкасби Си Цзиньпинга Тожикистон қишлоқ хўжалиги имкониятларини катта масштабда намойиш қилди.
📢 Тақдимотдан сўнг ҳар икки давлат ўртасида 29 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланган.
Yoshlar kundaligi
МЕГА КЎРГАЗМА: Хитой етакчиси қандай кутиб олинди?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Воқеа
ЁҚТИРМАГАН КАСБДА ИШЛАШ СУЙМАГАН ХОТИН БИЛАН ЯШАШДАЙ ОҒИР
Онам тўйдан келди. Нафас ростлаш баҳонасида уёқдан-буёқдан гаплашиб ўтирдик.
– Ўғлим, танишларимиз роса сени гапирди. "Ёлғиз ўғлингиз бўлса, қоғоз-қалам кўтариб юрадими? Ундан кўра АГМКгами, конгами кириб, жарақ-жарақ ойлик олсин", дейди. Ўзи шу касбинг жуда қийин-да. Асабларингни тамом қилади.
– Эътибор берманг, Она. Ишим ўзимга ёқади. Тўсиқларига рози бўлиб танлаганман. Маош ҳам ёмон эмас. Кондагилар ҳам супуриб олмайди-ку пулни.
– Шунақа деса керак, деб ўйлаб тургандим. Ишинг ҳам ғалати-да, эрталабдан-кечгача компьютерда, телефонда ўтирасан.
– Вазифам шунақа-да, онажон.
– Дугонам ҳам ўғлидан нолиб қолди. Бухгалтерликка ўқиб, ишла, ана сен тенгилар биттадан машина миниб, уй соляпти дебди. Ўғли пайвандчиликни яхши кўрар экан. "Истамаган касбингда ишлаш кўнглинг бўлмаган хотин билан яшашдай оғир" дермиш.
– Тўғри айтибди-да. Ўзи ўша хола менга умуман ёқмайди. Болаларини ҳамманинг олдида уришиб, айбини айтиб ташлайверади. Камситиб маза қиладими-ей.
Нега баъзи одамлар шунақа: болаларини бошқа болалар билан таққослайверади? Етмаганига буни фарзандларига ҳам очиқ айтади. Ёш кўнгил синиб қолади, психологиясига таъсир қилади, деб ўйламайди. Шунақа ота-оналарни кўрсам вақтида ўша болаларнинг ота-онасига ўхшаб тарбия бериш керак эди-да, дегим келади.
Балки, болалар ҳам бошқаларнинг ота-оналарига ҳавас қилар.
– Сенга бир гап айтиб бўлмайди, болам. Омон бўлгур, дарров бир дунё муаммони тахлаб ташладинг-а. Майли, тур энди, тушлик қиламиз.
🎨 Рассом: Фаррух Авелов

#дайжест
"Ёшлар кундалиги" ҳафта ичида
🚗 Ўзбекистонда электромобиллар нархлари тушадими?;
🎉 30 га тўлган ўзбек сўми;
🎓 Магистратура: муҳим 10 саволга 10 жавоб;
🌷 Сиз мен учун гул узмагансиз...;
🇺🇿 Мен ўзбекистонликман – қонимда ғалаба;
📍 «Чуқур»лашамиз: Бўкада нима бўлаяпти ўзи?
🟡 Улғайдим шекилли...;
💸 Энди чиқиндилар учун сизга пул тўланади;
🤦♂️ Блогерлар овози: Олим мени исмим;
🍀 Экотизимда тозалов(МИ?);
📲 Интернет ва интизом;
🧑💻 Уддабурон болалар;
😮💨 Сигарет чекмаслик айбми?
🌐 Кириш имтиҳонлари: дунё тажрибасига назар;
📚 "Даҳонинг болалиги" - мотивацион қирқ сабоқ;
💔 Беморлар, сиз бемор эмассиз...;
💸 Майер Амшелнинг қувлиги;
🩺 Ўзбекистонда №1 кардиолог;
👨🎨 Янгийўл – ноқонуний қурилмалар макони(ми?);
💃 Рақс орқали фалажликдан тузалган аёл.
💠 Юқори Чирчиқнинг икки қишлоғи — "Кавардон" ва "Саксон ота" ҳақида ҳикоя.
🫤 Ёқтирмаган касбда ишлаш суймаган хотин билан яшашдек оғир.
Yoshlar kundaligi
"Ёшлар кундалиги" ҳафта ичида
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Қўқон шамолида рўмолим учди,
Рўмолим қайда деб хаёлим учди.
Ёрим совға қилган ҳарир рўмолим,
Шамолга эргашиб қайларга тушди?
✍️ Шеър: Баҳодир Исо
🖼 Образда: Моҳларойим Мирзонеъматова
Yoshlar kundaligi
Қўқон шамолида рўмолим учди,
Рўмолим қайда деб хаёлим учди.
Ёрим совға қилган ҳарир рўмолим,
Шамолга эргашиб қайларга тушди?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фоторепортаж
БИЛЛУР ҚАНДИЛЛАР
🍇 Чилланинг авж палласи. Пискентнинг машҳур "чиллаки" узумлари объективларимиз нишонида.
📸 Фото: Отабек Турсунқулов