Yoshlar kundaligi | Rasmiy
83.5K subscribers
12.1K photos
7.05K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Сўнгги соатларда

🇺🇿🇴🇲 Ўзбекистон паспорти кучайиб бормоқда: Ўмон давлати юртдошларимизга 14 кунлик визасиз режимини жорий қилди — "Дунё" АА.

🇰🇷 Автотеррорист 9 кишини ўлдирди: Жанубий Кореяда 68 ёшли эркак автомашинасини пиёдалар турган жойга қараб ҳайдаган — Yonhap.

🇦🇿🇦🇲 Озарбайжон-Арманистон тинчлик шартномаси имзоланади: Унга кўра, Арманистоннинг қонунларида Озарбайжонга нисбатан ҳудудий даъволар бўлмаслиги керак — AzeSputnik.

🇹🇲 Пегас юлдузларидан бирига "Арқадағ" номи берилди: Шунгингдек, унга бу ҳақда гувоҳнома, телескоп ва фотосуратлар ҳам тақдим этилган — TDH.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туғилган_кун

СИЗ НЕЧА ЁШДАСИЗ?

💐 Бугун Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори биринчи ўринбосари Дилнозахон Каттахонова туғилган кун. Истиқлол тенгдоши бўлган қаҳрамонимиз ёшлигидан унумли фойдаланмоқда. Бугунгача нималарга эришди?

🎉 1991 йил 2 июлда Тошкент шаҳрида туғилган.

🎖 18 ёш. таълим йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди;

💠 23 ёш. "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг Ижтимоий-ҳуқуқий лойиҳалар бўлими етакчи мутахассиси лавозимида ишлади;

💠 24 ёш. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари этиб сайланди;

🌈 25 ёш. Республика "Камалак" болалар ташкилоти раиси лавозимига тайинланди;

💠 29 ёш. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди;

🎖 30 ёш. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан "Дўстлик" ордени тақдирланди;

🎓 31 ёш. сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини қўлга киритди.

"Ёшлар кундалиги" жамоаси номидан Дилнозахон Каттахоновани табриклаб, оилавий хотиржамлик ва саломатлик тилаймиз.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт

Ўзбекистонлик легионер фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин


📣 Терма жамоа ва Россиянинг "ЦСКА" футбол клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Испаниянинг "Вилярреал" клуби билан музокаралар олиб бормоқда.

❗️ Трансфер расмийлаштирилиши эҳтимоли бор. Трансфермаркт Файзуллаевнинг нархини 6 млн еврога баҳолаган.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Воқеа

🙎🏻‍♂️ УЛҒАЙДИМ ШЕКИЛЛИ

Тун эди. Маҳалламиз бошида автобусдан тушдим-да, пиёда кетдим. Бизнинг кўчага қараб "Тез ёрдам" машинаси ўқдай учиб ўтди.

Юрагим "шув" этди. "Ота-онам яхшимикан?" Бирдан шу савол хаёлимга келди...

Ота-онаси ёшроқ бўлган фарзандлар балки бу хавотирни тушунмас. Лекин ул зотларнинг ёши олтмишдан ошгандан кейин юракнинг бир чеккаси музлаб турар экан.

Дарров, уйга қўнғироқ қилдим. Худога шукур, ҳаммаси жойида.

P/S: Ота-онангизнинг соғлигига эътиборли бўлинг, уларга меҳр ва эътибор беринг!

🎨 Рассом: Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Йўлларингга чим босиб,
Кеткизгани қўймайман.
..

✍️ Кумуш Абдусаломова
🎤 Моҳларойим Мирзанематова

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

🇺🇿 Ўзбек-Қозоқ чегарасида яширин туннел аниқланди: 310 метрли ерости йўлидан контрабанда учун фойдаланилган — ДХХ.

🇮🇳 Диний маросимда 107 киши ҳалок бўлди: Ҳолат Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги тиқилинчда содир бўлган — Times.

🇸🇾 Сурияда тинчлик учун қўшимча қадамлар қўйилади: Эрдўғон демократик, фаровон ва кучли Сурияни кўриш истагини билдирди
Риа Новости.

🇯🇵 Япония энг тез интернетга эришди: Маълумотларни узатиш тезлиги секундига 402 терабитни ташкил қилмоқда — TweakTown.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Биз учун бахту саодат,
Шавкату шондир ҳаёт.
Бебаҳо хислат, фазилатлар
Учун кондир ҳаёт.

Меҳнату ижод билан
Ортар жамолинг кун сайин,
Гуллаган мангу хазонсиз
Боғу бўстондир ҳаёт.

🎶 Қўшиқдан

📸 Фото: Абдул АЗИЗ
🖼 Образда: "Ёшлар кундалиги" жамоаси

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

⚖️ ИНТЕРНЕТ ВА ИНТИЗОМ

🌐 90-йилларда туғилиб, интернетсиз болалик даврини ўтказдим. Кейинроқ ўнга яқин давлатда бўлдим. Дунё қанчалик тез ўзгараётганини ва бу замонавий ўсмирларнинг турмуш тарзига қандай таъсир қилаётганини Ернинг турли нуқталарида туриб кузатдим.

📲 Одамзотни муқаррар технологик тараққиёт кутмоқда. Бугунгилари ҳали ҳолва. Смартфонлар, ижтимоий тармоқлар, видео стриминг ва онлайн ўйинлар ва бошқалар ҳаётимизга қулайлик олиб кирди. Бироқ, бунинг ортида потенциал қоронғулик ҳам бор. Ёшлар бир парча экранга қарам бўлиб қолмоқда, мустақил фикрлаш қобилияти камайиб, реал дунёдан узоқлашиб кетди.

🔥 Буларнинг барчасига интизом даво бўлади, деб ҳисоблайман. Интизом орқали техника ютуқларидан меъёрида баҳраманд бўлиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, реал дунёда ўзаро муносабатларни тартибга солиш, шахсий ривожланиш кўникмаларини шакллантириш мумкин.

Натижада, тез ўзгарувчан дунёга муваффақиятли мослашиш, технология ва реал ҳаёт ўртасидаги олтин ўрталиқни топиш осон бўлади. Шунда Интернет биздан эмас, биз Интернетдан фойдаланамиз.

✍️ Искандар Шодатов
🎨 Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

🇺🇿🇮🇳 Мирзиёев таъзия билдирди: Президент Ҳиндистон ҳукуматига диний маросимидаги қурбонлар учун ҳамдардлик йўллади — Шерзод Асадов.

📣 Олмалиқда радар ўрнатилган машина ЙТҲга учради: Ҳолат Россия фуқароси бўлган ҳайдовчи ва ИИО ходими билан содир бўлган — YHXX.

🇧🇾 Беларус ШҲТга аъзо бўлди: Мамлакат қисқа вақт ичида ташкилотда тўлиқ иштирок этиш учун барча тартиб-қоидаларни якунлаган ва ўнинчи бўлиб ташкилотга аъзо бўлган — Aqorda.

🇺🇸 АҚШнинг аэрокосмик заводида портлаш содир бўлди: Ҳодиса Арканзас штатида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлган, бири бедарак йўқолган — TASS.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM