#Туйғу
Тонгги шабнамдек бўлинг, ёмғирмисиз, сувмисиз, кўзёшмисиз — билолмасинлар...
✍️ Шуҳрат Ориф
📸 Фото: Абдул АЗИЗ
🖼 Образда: Зилола Ҳакимжонова
Yoshlar kundaligi
Тонгги шабнамдек бўлинг, ёмғирмисиз, сувмисиз, кўзёшмисиз — билолмасинлар...
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда
🇺🇿 Гутерриш "Янги Ўзбекистон"да: БМТ бош котиби мазкур боғдан кейин Ҳазрати Имом мажмуасига ҳам борган — ТИВ.
🇰🇬 Ўшда сел келди: Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони 9 кишига етгани айтилмоқда — Қирғиз ФВВ.
🇫🇷 Францияда тартибсизлик: Сайловларнинг дастлабки натижаларидан кейин тартибсизликлар бошланмоқда — Риа Новости.
🇹🇷 Туркиядаги портлаш: Измирдаги ресторанда газ портлаши оқибатида 5 иши ҳалок бўлган — Rvmnews.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
🌞 ҚУЁШ АВЛОДЛАРИ — ИЮЛДА ТУҒИЛГАН МАШҲУРЛАР
📅 Июль ёзнинг қоқ ўртаси, энг иссиқ, Қуёш бор меҳрини мўл-кўл сочадиган пайти. Ана шу жазирамада тобланган машҳурлар рўйхатини туздик.
🎉 1 июль ➖ Тоҳир Содиқов (1973) — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
🎉 2 июль ➖ Дилнозахон Каттахонова (1991) — Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари, сиёсий фанлар бўйича фан доктори.
🎉 5 июль ➖ Франц Кафка (1883) — чех файласуфи, ёзувчи.
🎉 7 июль➖ Шаҳрам Ғиёсов (1993) — бокс бўйича жаҳон чемпиони, Ўзбекистон ифтихори.
🎉 8 июль
➖ Жон Рокфеллер (1839) — америкалик саноатчи, расмий доллар ҳисобида биринчи миллиардер;
➖ Баҳодир Жалолов (1994) — бокс бўйича жаҳон чемпиони, халқаро тоифадаги спорт устаси.
🎉 10 июль
➖ Никола Тесла (1943) — дунёга машҳур физик ва ихтирочи;
➖ Равшан Намозов (1961) — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
🎉 11 июль ➖ Алишер Саъдуллаев (1994) — Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори.
🎉 12 июль
➖ Абдулла Авлоний (1878) — маърифатпарвар шоир, драматург, журналист, олим, давлат ва жамоат арбоби.
➖ Малала Юсуфзай (1997) — тинчлик бўйича энг ёш Нобел мукофоти соҳиби.
🎉 14 июль ➖ Нодар Думбадзе (1928) — таниқли грузин адиби, "Ҳелладос", "Абадият қонуни" асарлари машҳур.
🎉 16 июль ➖ Омон Мухтор (1941) — ёзувчи, шоир ва драматург.
🎉 17 июль ➖ Неъмат Аминов (1937) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси.
🎉 18 июль ➖ Нелсон Мандела (1918) — тинчлик бўйича Нобел мукофоти соҳиби.
🎉 20 июль
➖ Франческо Петрарка (1304) — италиялик шоир;
➖ Комилжон Отаниёзов (1917) — хонанда, созанда, актёр ва бастакор, Ўзбекистон халқ артисти.
🎉 21 июль ➖ Эрнест Хемингуэй (1899) — америкалик ёзувчи, Нобел мукофоти соҳиби, "Чол ва денгиз" қиссаси машҳур.
🇺🇿 24 июль ➖ Шавкат Мирзиёев (1957) — Ўзбекистон Республикаси Президенти.
🎉 26 июль ➖ Бернард Шоу (1856) — Нобел ва Оскар мукофотларини олган ягона ёзувчи.
🎉 27 июль ➖ Ҳусан Шарипов (1937) — Ўзбекистон халқ артисти.
🎉 29 июль ➖ Иван Айвазовский (1817) — машҳур рассом, асосан денгиз манзараларини чизган.
🎉 31 июль ➖ Ҳабиб Абдуллаев (1912) — геолог, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги.
✍️ Сиз ҳам июлда туғилган машҳурларни ёзиб, рўйхатни тўлдиришга ҳисса қўшинг.
Yoshlar kundaligi
🎉 7 июль
🎉 12 июль
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#10_саволга_10_жавоб
МАГИСТРАТУРА: МУҲИМ 10 САВОЛГА 10 ЖАВОБ
📌 Бугундан магистратурага қабул бошланди. Биз эса барчани қизиқтирган долзарб саволларга лўнда жавобларни тўпладик. Марҳамат, “Ёшлар кундалиги”да улардан хабардор бўлинг.
1. Қабул қачонгача давом этади?
➖ Жавоб
2. Қабул тартиби қандай?
➖ Жавоб
3. Имтиёзлар борми?
➖ Жавоб
4. Бакалавриат йўналишини давлат гранти асосида тамомлаган битирувчилар учун тартиб қандай?
➖ Жавоб
5. IELTS бали нечи бўлиши керак?
➖ Жавоб
6. Бакалавриат йўналишини хусусий ОТМда битирганлар учун тартиб қандай?
➖ Жавоб
7. Таълим кредити бериладими?
➖ Жавоб
8. Тил билиш даражаси Б1 бўлса-чи?
➖ Жавоб
9. Магистратурада супер контракт борми?
➖ Жавоб
10. Жавоблар қачон эълон қилинади?
➖ Жавоб
Yoshlar kundaligi
МАГИСТРАТУРА: МУҲИМ 10 САВОЛГА 10 ЖАВОБ
1. Қабул қачонгача давом этади?
2. Қабул тартиби қандай?
3. Имтиёзлар борми?
4. Бакалавриат йўналишини давлат гранти асосида тамомлаган битирувчилар учун тартиб қандай?
5. IELTS бали нечи бўлиши керак?
6. Бакалавриат йўналишини хусусий ОТМда битирганлар учун тартиб қандай?
7. Таълим кредити бериладими?
8. Тил билиш даражаси Б1 бўлса-чи?
9. Магистратурада супер контракт борми?
10. Жавоблар қачон эълон қилинади?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_рукн
#Воқеа
🌹 СИЗ МЕН УЧУН ГУЛ УЗМАГАНСИЗ...¹
Ноябрь. Қалин қор ёғиб ўтган кунлар эди. Тўрт киши таксидамиз. Ҳайдовчининг ёнида рафиқаси, орқада икки қўшни аёл ва мен. Қўшнилардан бири гап очиб қолди:
– Боядан бери қарайман, гул ушлаб олганмисиз?
– Ҳа. Хўжайиним берганди.
– Вой, мунча яхши. Қирққа борсаям қалби ёш экан.
Олд ўриндиқдаги аёл ҳам бурилиб, гулни томоша қилди. Гул эгаси ёш қизлардай қизариб кетди. Таксичи қўполроқ экан, ўйламай гапириб юборди:
– Хе, гулингиз музлаб қолибдию. Ҳовлидан узган, берган-да. Шунгаям шунча ваҳимами?!
Қўшнининг жаҳли чиқди.
– Нега унақа дейсиз. Минглаб ҳовлиларда музлаган гуллар бор. Лекин уни узиб тутадиган иссиқ қўллар кам. Ўзингиз янгамга бирон марта гул узиб берганмисиз?
Аёл “ярқ” этиб эрига қаради. Эр эса бир йўлга, бир ён ойнага қараб, безовталана бошлади. Аёлининг овози титраб кетди:
– Сиз мен учун гул узмагансиз...
Машина тезлиги ошди. Гул олмиш аёл хижолат бўлди шекилли, ғунчани мен томонга ётқизиб қўйди. Бир пайт қўлимга теккан муздай нарсадан сескандим. Атиргул музи эриб, томчилаётган экан...
P/S: Ҳозир айни ёз. Гулдан кўп нарса йўқ. Яқинларингизга гул беришни унутманг.
✍ Отабек Бакиров
🎨 Фаррух Авелов
¹Гулжамол Асқарова сатри

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Суперромантика
Сенсиз. Гулбарглар ҳаво узра муаллақ, ўз эгасини кутаётгандек гўё...
Кўзларинг. У зулматдек қора, тундек сокин.
Унга тикилиб, айтилмаган изҳорларни англаш, унинг қарига чексиз шўнғиш мумкин.
✏️ Рассом: Фаррух Авелов
Yoshlar kundaligi
Сенсиз. Гулбарглар ҳаво узра муаллақ, ўз эгасини кутаётгандек гўё...
Кўзларинг. У зулматдек қора, тундек сокин.
Унга тикилиб, айтилмаган изҳорларни англаш, унинг қарига чексиз шўнғиш мумкин.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Райҳон ҳидларингни
Йўлларимга сеп,
Кут мени,
Ҳар оқшом,
Кўкка ой чиққан...
✍️ Муҳаммад Юсуф
📸 Фото: Саҳобиддин Рустамов
🖼 Образда: Моҳларойим Мирзонеъматова
Yoshlar kundaligi
Райҳон ҳидларингни
Йўлларимга сеп,
Кут мени,
Ҳар оқшом,
Кўкка ой чиққан...
✍️ Муҳаммад Юсуф
📸 Фото: Саҳобиддин Рустамов
🖼 Образда: Моҳларойим Мирзонеъматова
Yoshlar kundaligi
Сўнгги соатларда
🇺🇿 🇴🇲 Ўзбекистон паспорти кучайиб бормоқда: Ўмон давлати юртдошларимизга 14 кунлик визасиз режимини жорий қилди — "Дунё" АА.
🇰🇷 Автотеррорист 9 кишини ўлдирди: Жанубий Кореяда 68 ёшли эркак автомашинасини пиёдалар турган жойга қараб ҳайдаган — Yonhap.
🇦🇿 🇦🇲 Озарбайжон-Арманистон тинчлик шартномаси имзоланади: Унга кўра, Арманистоннинг қонунларида Озарбайжонга нисбатан ҳудудий даъволар бўлмаслиги керак — AzeSputnik.
🇹🇲 Пегас юлдузларидан бирига "Арқадағ" номи берилди: Шунгингдек, унга бу ҳақда гувоҳнома, телескоп ва фотосуратлар ҳам тақдим этилган — TDH.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туғилган_кун
СИЗ НЕЧА ЁШДАСИЗ?
💐 Бугун Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори биринчи ўринбосари Дилнозахон Каттахонова туғилган кун. Истиқлол тенгдоши бўлган қаҳрамонимиз ёшлигидан унумли фойдаланмоқда. Бугунгача нималарга эришди?
🎉 1991 йил 2 июлда Тошкент шаҳрида туғилган.
🎖 18 ёш. таълим йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди;
💠 23 ёш. "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг Ижтимоий-ҳуқуқий лойиҳалар бўлими етакчи мутахассиси лавозимида ишлади;
💠 24 ёш. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари этиб сайланди;
🌈 25 ёш. Республика "Камалак" болалар ташкилоти раиси лавозимига тайинланди;
💠 29 ёш. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди;
🎖 30 ёш. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан "Дўстлик" ордени тақдирланди;
🎓 31 ёш. сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини қўлга киритди.
"Ёшлар кундалиги" жамоаси номидан Дилнозахон Каттахоновани табриклаб, оилавий хотиржамлик ва саломатлик тилаймиз.