Yoshlar kundaligi | Rasmiy
104K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Раҳбар_ва_ёшлар

Ёшлар масалалари "трендда"

Айни кунларда барча раҳбарлар ёшлар орасида. Асосий мақсад эса муаммо ва камчиликларга барҳам бериш.

Бугун Тошкент вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов ҳам Чирчиқ шаҳрида бир гуруҳ йигит-қизлар билан учрашди. Самимий мулоқот шаклида ўтган учрашувда ёшларни қийнаётган кўплаб масалаларга ечим топилди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

🚨 Ҳайдовчилар диққатига: 16-17-18 июнда Бўстонлиқ ва Паркент туманларига олиб борувчи йўлларда автомобиллар ҳаракатини ташкил этишда айрим ўзгартиришлар киритилади (Батафсил видеода) — Тошкент вилояти ҳокимлиги.

🇰🇬🇺🇿 Қирғизистон Президентининг ташрифи кутилмоқда: Садир Жапаров Ўзбекистонга келиши ҳақида Бишкекдаги бизнес-форумда айтиб ўтилган — ҚТИВ.

⚠️ Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ расман таъқиқланади: Озарбайжонда қабул қилинган ушбу қонун доирасида умумий биологик бобо ва бувининг неваралари ўртасида никоҳ тузилиши ҳам тақиқланмоқда — ОАВ.

💰 Жаҳон банки Ўзбекистонга 7.5 млн доллар миқдорида маблағ ажратди: Грант iCRAFT лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 8 августдаги қарорига асосан амалга оширилмоқда.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Диққат, сўровнома!

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ ЭНГ ФАОЛ БЛОГЕРНИ АНИҚЛАНГ!

Бугун, ХАЛҚАРО БЛОГЕРЛАР КУНИ муносабати билан "Ёшлар кундалиги" жамоаси вилоят блогосфераси "юлдуз"и кимлигини аниқлашга киришди.

🏞Суратдаги блогерлардан ўзингизга ёққанига овоз беринг!

📌 Қани, ёшлар, кетдик. Сизнингча "ЭНГ ФАОЛ БЛОГЕР" ким?

Сўровнома 15 июнь соат 14:10 гача давом этади.

🎁 Энг кўп овоз тўплаган иштирокчи 27 июнь санасида қимматбахо совға билан тақдирланади.
‼️‼️‼️‼️‼️

🌐 Айни вақтда Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тадбиркорлар билан оммавий сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.

✔️ Учрашувдан кўзланган мақсад тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш, уларни қийнаётган масалаларга ечим бериш ва вилоятда эркин тадбиркорлик муҳитини яратишдан иборатдир.

➡️Жонли эфир⬅️

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бугун_Халқаро_блогерлар_куни

МАШҲУР БЛОГЕРЛАР КИМНИ КУЗАТАДИ?

💠 Кўпчилик танийдиган, катта аудиторияга эга блогерлар ва жамоат фаолларининг ўзи қайси блогларни кузатиши ҳаммамизга бирдек қизиқ бўлса, ажаб эмас. Ҳозир шулар ҳақида.

🔸 Аёллар ҳуқуқи ҳимоячиси, профессор Барногул Санақулова хорижий ва маҳаллий блогерларни фаол кузатиб боради. Жумладан, улар орасида @davletovuz, @profsherzod, @generalissimus_uzb, солиқ маслаҳатчиси Мурод Муҳамеджанов, @molxonauzb, @revizor_uzb ва бошқа каналлар бор.
— Барногул опани яхши фикр эгаси сифатида билганимиз ҳолда у киши кузатадиган блогларни биз ҳам кузатиб боришга ҳаракат қиламиз.

🔸 Ҳар қандай масалага зум ўтмай муносабат берадиган жамоат фаоли, блогер Расул Кушербаев @bakiroo, @davletovuz, @yuristkadr, Саидали Мухторов, @haqiqatdaIlyos блогларини кузатади.
— Расул ака шунча энергияни қаердан оласиз? Манзилини айтинг. :)

🔸 Шамолнинг қайси тарафдан эсишини олдиндан биладиган Муфаса (Мирсаид Ҳайдаров) фақат "Yoshlar kundaligi" тармоқларини кузатишини айтиб, бироз хижолатга қўйди.
Биз эса: — Ола-а-а, Мирсаид ака!..

🔸 Журналист ва блогер Зафарбек Солижонов ҳеч қандай блогерларни кузатмайди.
— Во ажа-аб, қай замонларга қолдик...

🔸 Риштонлик Дима Қаюмнинг диди чакки эмас. У барноларнинг гули — юқорида келтирганимиз Барногул Санақуловани кузатар экан.
— Баракалла. Офарин!

✍️ Сиз қайси блогерни кузатасиз? Жавобларингизни изоҳларда ёзинг.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бахши_Бола_дайжести

Ээээээ, ойтмоқ биздан, эшитмоқ сиздан...
Ойтилади бир мойдон-э, ёронлар!
Ёшлар ойлигида қатнашаётган ўғил-қиздан.


🔘 Тошкент тумани — Бугун эл-эломон йиғилиб, Келесдай жойда байрам бўганин кўринг, ёшларнинг кўкрак кериб, чақнаб ўйнаганин кўринг. Саҳна тўла бахшилар, бахшимисан, яхшилар.

🔘 Қибрай тумани — Ёшлар газонни қирмасдан, ўтириб олиб ғолибликни хаёл сурмасдан, аниқ комбинацияларга таяниб, тўп суришди, сўнг ДХХ кубогининг туман ғолиби бўлишди.

🔘 Нурафшон шаҳри — Улар "ЗАКОВАТ” интеллектуал ўйинига зарил кегандан эмас, зеҳн ва билимларини синовдан ўтказиш учун қатнашдилар.

🔘 Бўка тумани — Катта-катта заводларни эгасиям биздай оддий одамга ўхшайди, уларни олдига борган ёшлар энди дадил қадамларни ташлайди.

🔘 Ўрта Чирчиқ тумани — ДХХ кубоги туман финал босқичида оёғини дирдиратиб тўп тепганлар эмас, зарбаси дарвозага аниқ мўлжал бўлганлар ғолиб бўлди.

Ҳамма отлар чопқир бўлар,
Гижинглаган тойлигида.

Ҳай-яра!

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жиноят_ва_жазо

Коррупция ботқоғига ботган Бўкадаги қурилиш тизими

🌐 Бугун қурилиш соҳаси коррупция ботқоғига ботиб кетди. Ҳудудлардаги баъзи мансабдорларнинг ўзи катта жиноий схемаларни вужудга келтирмоқда.

🌐 ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси Бўка туманида мана шундай катта коррупцион тизимни фош қилди.

🟢 Бўка туманида қурилаётган кўп қаватли уйни "ҳаммаси зўр", деб қабул қилиниш алгоритмини кўринг: қурувчи МЧС ходимига, ходим раҳбарига. Раҳбар эса туманнинг қурилиш бўйича замҳокимига пора берган.

⚠️ Жиноий сюжетни мукаммаллигини қаранг. Туман МЧС раҳбари Ш.П қурилиш фирмаси бошлиғидан 2.5 минг АҚШ доллари миқдоридаги суммани беришини талаб қилиб, уни бевосита ўзи эмас ходими А.Ҳ орқали олишини айтади. Аммо "операция" барбод бўлиб, порахўрлар қўлга тушади. У ўз айбига иқрор бўлиб, ишга замҳоким ҳам бош қўшганини, унга ҳам 1.5 минг АҚШ доллари миқдорида "қисм" бериши кераклигини тан олади.

👮‍♂️ Коррупцион тизимнинг барча қатнашчиларини қўлга олиш учун тезкор гуруҳ томонидан махсус операция ташкил қилинади. МЧС раҳбари Ш.П воситасида пулни қабул қилиб олиш учун чақирилган замҳоким ҳокимият биносининг ёнгинасида 1.2 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни олаётганда далиллар билан қўлга олинади.

❗️ Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тўда аъзолари эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

П.С Жиноятчилар қўлга тушди, жазо ҳам муқаррар. Аммо шу тақлидда қурилаётган ва қабул қилинаётган кўплаб бинолар ва уни яхши ниятлар билан сотиб олаётган одамлар хавфсизлиги нима бўлади? Ахир бу уйларда эртага роботлар эмас тирик жонлар яшайди-ку. Каттаконлар пора эвазига сифатсиз биноларни қабул қилаверса, қурувчилар бундан фойдаланиб сифатга эътибор бермаса эртага нима бўлади?

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу

Қалб тўла нур, халқнинг ризқи ҳам тўлуғ,
Омбор тўла ғалла бўлгани шудир.


✍️ Эркин Воҳидов

📸 Фото: Нозим Абдулла

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда

🇺🇿🇰🇷Ўзбекистонга Кореядан тезюрар поездлар келтирилади: Маълумотларга кўра, Hyundai Rotem тезюрар поездлари 7 та вагондан иборат бўлиб, 351 нафар йўловчига мўлжалланган ва 250 км/соат тезликда ҳаракатлана олади — ЎзА.

🇰🇿 Қозоғистонда аёл-қизларга нисбатан номақбул хатти-ҳаракатлар учун жазога тортиш режалаштирилмоқда: Ҳозирда тажовуз, таъқиб ва камситувчи ҳаракатлар учун жавобгарликни жорий этиш устида ишланяпти. Айни пайтда ўзгартиришлар ва ушбу ташаббус давлат органларида муҳокама қилинмоқда — Informburo.kz.

❄️ Сибирда "дўзах эшиклари" кенгаймоқда: Oлимлар Якутиядаги Батагайка термокарсти кенгаяётганини айтди. 2014 йилда кратернинг кенглиги 790 метрни ташкил этган бўлса, ҳозир деярли 1 километр, чуқурлиги эса тахминан 100 метр. Тешик кенгайишда давом этмоқда — Geomorphology.

⚽️ Роналдо чинни заводи эгаларидан бирига айланди: Футболчи Португалиянинг чинни ишлаб чиқарувчи Vista Alegre Atlantic компаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди. У тез орада ўзига тегишли компания орқали Vista Alegri Spain’дан 30 фоиз акцияларни харид қилишни ҳам режа қилган — Bloomberg.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дунё_ёшлари

🇰🇷 ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ЁШЛАРИ ҲАЁТИГА НАЗАР

Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль рафиқаси билан бирга 13 июнь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Шу муносабат билан кореялик ёшлар ҳаётига назар солдик.


🕺 Оилавий муҳит

4 ёшдан бошлаб мамлакатдаги қонунлар ҳақида тушунча бериш бошланади. 5-7 ёшдан бошлаб, улар билан жиддий шуғулланиш бошланади. Ота-она боланинг қобилияти ва қизиқишларини аниқлайди. Шунга кўра бўш вақтини фойдали машғулотлар билан тўлдиради.

📚 Таълим

Асосий таълим уч турга бўлинади: бошланғич, ўрта ва олий таълим. 6 йил қуйи, 3 йил ўрта, 3 йил олий мактабда ўқилади. Тўрт йиллик коллежда бакалавр унвони берилади. Танланган йўналишда 2 йил чуқурлаштирилган таълим олингач магистр даражасини олиш мумкин.

Олий ўқув юртларининг фаолияти яхши йўлга қўйилган. 104 та ОТМ бор. Мактаб битирувчиларнинг 40 фоизи ўқишга киради. Талабалар сони бўйича Жанубий Корея дунёда 1 ўринда туради. Мамлакатда инглиз тилига эътибор кучли. Чет тилларни ўқитишга ҳафтасига 4-5 соат ажратилган.

🎶 Дунё ёшларини забт этган K-поп

Жанубий Кореядаги ёшлар корейсча поп фанати. Хусусан, BTS, BLACKPINK, ЭХО ва бошқа кўплаб гуруҳлар глобал юлдузларга айланди ва хорижлик ёшлар юрагини ҳам забт этди. Ёшлар модада асосан артистларга эргашади.

🫂 Ёшларнинг жамиятдаги фаоллиги

Йигит-қизларнинг фаоллиги юқори. Ижтимоий муаммоларни ҳал этишда четда турмайди. Атроф-муҳит ифлосланиши, гендер тенглиги ва бошқа долзарб мавзуларда ўз фикрларини турли усулларда билдиради.

✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM