#Туйғу
Тухум ерга кириб чечак бўлди,
Қурт жондин кечиб ипак бўлди.
Лола тухмича ғайратинг йўқму?!
Пилла қуртича ҳимматинг йўқму?!
✍️ Навоий
📸 Фото: Шерзод Қорабоев
🖼 Образда: Зилола Ҳакимжонова, Моҳларойим Мирзонеъматова.
Yoshlar kundaligi
Тухум ерга кириб чечак бўлди,
Қурт жондин кечиб ипак бўлди.
Лола тухмича ғайратинг йўқму?!
Пилла қуртича ҳимматинг йўқму?!
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қўшниларда_нима_гап
🌐 5 яшар бола машинада 5 кишини босиб кетди
🇰🇿 Қозоғистоннинг Жезқозғон шаҳрида машинада ўтирган бола қўл тормозини туширишни уддалаган ва машина йўлда кетаётганлар томон юриб кетган.
🔴 Эҳтиётсизлик натижасида 5 нафар фуқарога тан жароҳатлари етказилган. Уларнинг ичида ёш бола борлиги ҳам айтилмоқда.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги соатларда
➖🇺🇿 Эшитдингизми? Жаҳон банки Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояси учун 100 млн доллар ажратди.
➖🇮🇳 Табиий офат: Бангладеш ва Ҳиндистонда содир бўлган сиклон оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди — BBC News.
➖🇺🇸 Тайёр туринг: АҚШда рекорд даражада жазирама кутилмоқда — The Guardian.
➖🇷🇺 Эҳтиёт бўлинг: НАТО Россияга ядровий зарбалар беришни машқ қилмоқда — Риа Новости.
➖🇳🇮 Алвон томчилар: Исроил кечаси Рафахга ҳужум қилди, "ҳамма халқ ёнди" — Al Jazeera.
Yoshlar kundaligi
➖
➖
➖
➖
➖
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#қарор_лойиҳаси
Тошкент вилоятида "IT-шаҳарча" ташкил қилинади
📍 Паркент тумани "Самсарак" МФЙ ҳудудидан 0,50 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган давлат захирасидаги ер майдони "IT-шаҳарча" фаолиятини ташкил этиш учун ажратилди. Мазкур масала бўйича ҳозирда таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
📝 Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли қарорни имзолади.
Yoshlar kundaligi
Тошкент вилоятида "IT-шаҳарча" ташкил қилинади
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Британия мактаб тизими қандай?
Шунинг учун улар асосан репититорлик курслари, қўшимча дарслар билан муваффақиятга эришадилар. Бу бўйича Британияда имкониятлар жуда кўп.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
❗️ “Беш ташаббус олимпиадаси” фестивали. Чирчиқ шаҳри. Ҳамма ёшлар шу ерда.
🔥 Кайфият шунчаки "супер". Яхшиси ўзингиз кўринг.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу
Ўшанда (оқ осмон, қўнғир ер гувоҳ...)
Исмимни биларди қайрағоч барги.
Юрагим томида ётган қизғалдоқ
Капалак ҳақида қўшиқ айтарди.
✍️ Иқбол Мирзо
📸 Фото: Саҳобиддин Рустамов
🖼 Образда: Зилола Ҳакимжонова
Yoshlar kundaligi
Ўшанда (оқ осмон, қўнғир ер гувоҳ...)
Исмимни биларди қайрағоч барги.
Юрагим томида ётган қизғалдоқ
Капалак ҳақида қўшиқ айтарди.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ДХХ_кубоги
ДХХ кубоги ярим финал босиқчи. Финалда ким ўйнайди?
🔺 Юқори Чирчиқ туманада ДХХ кубоги футбол мусобақалари доирасида ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.
✅ Унда Оқ-овул, Чумчуқжар, Истиқбол, Уччинор маҳалла ёшлари иштирок этиб, финалда Оқ-овул — Чумчуқжар маҳаллалари куч синашадиган бўлди.
⚽️ Қизиқарли ўтган бахсларда, Оқ-овул — Истиқбол 1:0
Чумчуқжар — Уччинор 0:0, П/ 4:3 ҳисоблари қайд этилди.
🔹 Финал босқичи июнь ойида ўтказилиши режалаштирилган.
Yoshlar kundaligi
ДХХ кубоги ярим финал босиқчи. Финалда ким ўйнайди?
Чумчуқжар — Уччинор 0:0, П/ 4:3 ҳисоблари қайд этилди.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Томоша
ЁШЛАР БИР БАЙРАМ ҚИЛСА, МАЙЛИМИ?
Танқидми, фикрми, ҳавога учиб кетадиган гапларми, билмадим. Аммо, кўпчилик ёшларни норози қилаётган ҳолатни айтиш керак экан барибир. Бунақа ҳарфхўрлик қачондир тўхташи керак-ку!
Сен бир шаҳарнинг, дейлик, Чирчиқнинг Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарисан. Маънавият кўчаси, ижод кўчаси 24 соат ишласин, деган топшириқ ва даъватдан руҳланиб, ёшлар иштирокида маданий-маърифий тадбир, мусиқий кеча ўтказишни режа қиласан.
Кейин минг бир андиша ва киройи одоб билан шаҳар Ички ишлар бўлими, Миллий гвардияга хат юборасан: «Кичикроқ оммавий тадбиримиз бор, рухсат беринг, ўтказиб олайин...»
Миллий гвардия хатни олиб қолади. Аммо, ички ишлар бўлими ўша куни бизда вақт йўқ деганча, хатингни қабул қилмайди, шунчаки, "игнор" қилади.
Тадбир куни. Ёш-яланг катта қизиқиш билан майдонга йиғила бошлайди. Миллий гвардия ходимлари шу ерда, жамоат хавфсизлиги уларнинг назоратида, ҳамма хурсанд, кўтаринки кайфият.
Кейин эса тадбирни ўтказишга «бизардан зачем добро олмадинг, братишка», деб ички ишлар бўлими ходимлари келади ва электр симларини қўли билан тортиб, узиб ташлайди. Мулзам бўлиб лабингни тишлайсан.
Шарманда бўлиб, ёшларнинг ҳафсаласи пир бўлганидан эзилиб уйга қайтасан. Ётиб ўйлайсан кейин.
Хўш, тадбиримиз жудаям назоратсиз эмасдику! Миллий гвардия тартиб-интизомга кўз-қулоқ эди. Вилоятдан учта бошқарманинг бошлиғи келишганди. Байрамни, тўйни заҳар қилиб, «дегоним-дегон, айтгоним-айтгон» номли томоша кўрсатиш шартмиди? Болаларнинг кўз ўнгида симни узиб ташлаш нимаси энди?
Бу тадбирга ютоқиб қаршилик қилган Чирчиқ Ички ишлар бўлими «Ижод кўчалари» ҳақида, «Ёшлар фестиваллари» ўтказилиши ҳақида берилган топшириқлардан хабардорми ўзи?
Нафрат қандай туғилади, биласизми? Мен биламан. Масъулиятдан қочиш, ҳарфхўрлик, кибр ёшларнинг ҳафсаласини пир қилади.
Энди Ёшлар ишлари агентлиги бирон тадбирга чақирса, боргим йўқ.
P.S. Воқеа кеча Чирчиқ шаҳрида содир бўлган.

➖ 🇺🇿 Спортчилар қадри учун: Президент қарори билан Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилади – ЎзА.
➖ 🇹🇭 Визасиз режим географияси кенгайди: Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилди – Bangkok Post.
➖ 🎈 Кутилмаган "совға": Шимолий Корея ҳудудидан Жанубий Кореяга юзга яқин чиқинди тўлдирилган ҳаво шарлари учирилган – The Guardian.
➖ ⚽️ "Йил кашфиёти" яна трендда: Аббосбек Файзуллаев Россия чемпионати якунлари бўйича рамзий жамоа сафига киритилди – Transfermarkt.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бўкада янги қуёш фотоэлектр станцияси қурилади
✅ Хитойнинг «China Datang Overseas Investment Co Ltd» компанияси томонидан Тошкент вилоятининг Бўка туманида қуввати 263 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғи қурилади.
🪙 Инвестор юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда дастлабки баҳолаш бўйича жами 150 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва қурилиш давридаги мажбуриятлари бажарилиши таъминоти сифатида 12 млн АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали банк кафолатини тақдим этади.
🌐 "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Инвестор ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар натижасида "Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида"ги битим имзоланиб, унга кўра, инвестор ишлаб чиқарилган электрни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олади.
Yoshlar kundaligi
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тавсия
100 КУНДА ЎҚИШ УЧУН 10 КИТОБ
📚 Таътил кунлари болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишнинг энг зўр йўли бу — китоб мутолаасидир. Аммо мутолаа учун қандай китоб танлаш кўпчиликни иккилантиради. Бу борада биз сизларга қуйидаги китобларни тавсия қиламиз:
📺 Худойберди Тўхтабоев ➖ “Пешонасига телевизор ёпишган боланинг саргузаштлари”
📖 Анвар Обиджон ➖ “Даҳшатли Мешполвон”
🧌 Худойберди Тўхтабоев➖ "Сариқ девни миниб"
👦🏻 Ғафур Ғулом➖ "Шум бола"
🫅🏻 Антуан де Цент-Экзюпери➖ "Кичкина Шаҳзода"
🏕 Жюл Верн ➖ “Дунё бўйлаб 80 кун”
🪄 Марк Твен ➖ “Том Соернинг бошдан кечирганлари”
🎡 Жонатан Свифт ➖ "Гулливернинг саёҳати"
✨ Николай Носов ➖ “Билмасвойнинг саргузаштлари”
🐣 Жанни Родари ➖ “Чипполино”
Yoshlar kundaligi
100 КУНДА ЎҚИШ УЧУН 10 КИТОБ
🧌 Худойберди Тўхтабоев
👦🏻 Ғафур Ғулом
🫅🏻 Антуан де Цент-Экзюпери
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Натижа
⚽️ Футбол бўйича ДХХ кубоги-2023 мусобақасининг Республика босқичи ғолиблари — "Навбаҳор" (Юқори Чирчиқ) ва "Янги ҳаёт" (Бўка) МФЙ ёшлари бугун ваъда қилинган совғани олдилар.
🏟 Ҳар иккала маҳаллада энди замонавий универсал спорт майдончаси, стадион бор.
🏆 Чемпион болалар ўзлари яшаётган қишлоқ, маҳалла тарихига шу тариқа номларини ёзиб қўйишди.
🎉 Бугун мазкур мажмуаларнинг тантанали топшириш маросими ўтказилди. Куй-қўшиқлар янграб, маҳаллада тўй-тантанага айланиб кетган тадбирда ДХХ масъул ходимлари, спорт жамоатчилиги, маҳалла фаоллари иштирок этди.
Yoshlar kundaligi
🏟 Ҳар иккала маҳаллада энди замонавий универсал спорт майдончаси, стадион бор.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM